| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
02.12.2024
851
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (kun.uz 26.11.2024й): Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БААда уч нафар ўзбекистонлик томонидан ўлдирилгани гумон қилинаётган исроиллик равиннинг вафоти муносабати билан Исроилнинг Тошкентдаги элчисига ҳамдардлик билдирди.

Изоҳ: Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов яҳудлар элчиси билан учрашувда, жумладан, шундай деган: “Терроризм ва экстремизмнинг чегараси ва миллати йўқ. Ўзбекистон ҳукумати тергов жараёнларида БАА ва (Исроил) идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда”. Қизиқ, анави босқинчи яҳуд режими бутун дунё кўз ўнгида очиқдан очиқ Ғазодаги минглаган мусулмонларни қирғин қилаётгани ҳақида гап кетганда, ўзбек ҳукуматининг бирон расмийси оғзидан терроризм, экстремизм, геноцид, инсониятга қарши жиноят каби сўзлардан бирортаси чиқмади. Енгил ва жуда умумий қилиб қоралашдан нарига ўтишмади. Анави вазир эса биргина яҳудий раввинни ўлдиришда гумонланаётганларни – ҳали тергов ва суд ўтказмай туриб – террорчи ва экстремистга чиқариб бўлди. Ўзбекистон ҳукумат расмийлари шунчалик ҳам мусулмонлардан бегоналашиб боришмоқдами?! Ахир, улар ўзларини мусулмон фарзанди ҳисоблашади-ку! Наҳот, лаънати яҳудларни рози қилиш учун шу даражада қўрқоқлик, ноинсофлик ва иккиюзламачилик қилишдан ҳам тап тортмайдиган аҳволга тушиб қолган бўлсалар?! Бундан-да аламлиси, улар учун битта малъун яҳудийнинг қони минглаган мусулмонлар қонидан ҳам қадрлироқ эканлигидир. Чунки раввиннинг қотилларини қидириб топишда Туркия ва БАА хавфсизлик хизматлари фавқулодда тез ҳаракат қилишди. Бироқ иш мусулмонлар ҳимоясига келганда, уларнинг оёғи худди тош боғлаб қўйилгандек оғирлашиб қолади. Мана, Ўзбекистон тарафи ҳам тергов жараёнларида БАА ва (Исроил) идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганини билдирди. Ҳа, бу жуда аламли ҳолат! Дарҳақиқат, бугун Халифалик давлати йўқлиги учун куфр миллати ўзининг Исломий юртлардаги малай режимлари билан бирга мусулмонлар устида хоҳлаганини қиляпти. Агар ўзимизнинг Исломий давлатимиз бўлганда эди, анави хоин ва қўрқоқ ҳукмдорлару вазирларга кунимиз қолмаган бўларди. Пайғамбаримиз ﷺ дедилар: “Имом (халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.

Хабар (gazeta.uz 26.11.2024й): Депутат Қизилгул Қосимова таълим ва тиббиёт ходимларининг маоши пастлиги ушбу соҳалардаги хизматлар сифатига таъсир қилишидан хавотир билдирди. Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров бу масала ҳамон мураккаблигича қолаётганини таъкидлади.

Изоҳ: Ўзбекистон “мустақил” бўлгандан буён 30 йилдан ошибдики, таълим ва тиббиёт соҳаси ходимларининг хизматига яраша маош олмаслиги ҳануз энг оғриқли масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Бугунги кунга келиб ҳам энг паст ўртача ойлик иш ҳақи соғлиқни сақлаш соҳасида – 2,92 миллион сўмдан 3,3 миллион сўмгача (ўтган йилдаги 16,4 фоизга нисбатан 12,9 фоизга ўсиш) ва таълим соҳасида – 3,05 миллион сўмдан 3,48 миллион сўмгача (17 фоизга нисбатан 14,3 фоиз ўсиш) ўсган холос. Қизиқ томони, депутат Қизилгул Қосимова таълим ва тиббиёт ходимларининг маоши пастлиги ҳақидаги хавотирига нисбатан Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров: “Очиғини айтсам, ҳозир бизда ечим йўқ, акс ҳолда буни айтган бўлардик. Биз бунинг устида ишлаяпмиз”, – деб жавоб берди. Қарийб 30 йилдан бери бирон жўяли ечимга кела олмаслик шармандалик эмасми?! Тўғри, маошларни ошириш билан таълим ёки тиббиёт соҳаси ўнгланади, дегани эмас. Бироқ мазкур ҳолатнинг ўзидан ҳам давлатнинг ушбу соҳаларга ва уларнинг ходимларига қанчалик беэътиборлигини кўриш мумкин. Исломда эса тиббиётга ҳам, таълимга ҳам ва ушбу соҳа ходимларига ҳам жиддий эътибор берилади. Умуман олганда, инсон қайси соҳада бўлмасин, маоши оз ёки кўплигидан қатъий назар, давлат унинг асосий эхтиёжларини қондиришни кафолатлайди. Бунинг натижасида Ислом давлатида тиббиёт ёки таълим ходимлари бугунгидек ўй-хаёллари маошлари ошишини орзу қилиш билан банд бўлмайди. Балки бор эътиборларини ўз касбий вазифаларини сидқидилдан бажаришга қаратишади.

Хабар (uza.uz 26.11.2024й): “Янги Ўзбекистон диний бағрикенглик” мавзусидаги халқаро конференция хорижий мутахассислар нигоҳида.

Изоҳ: Сўнгги вақтларда Ўзбекистон дин мавзусида пўрим конференциялар ўтказиладиган майдонга айланиб қолди. Гўё ўзбек ҳукумати бу каби мусулмонларни чалғитиш қасд қилинган ва кофир мустамлакачи давлатлар манфаати учун хизмат қиладиган тадбирларни ўтказиш бўйича кимўзарга мусобақа қилаётгандек. Бундан олдин, аниқроғи 15-16 октябр кунлари “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказилган эди. Бундай тадбирлар айнан Ўзбекистонда ўтказилаётгани ҳам бежизга эмас. Яқин Шарқда лаънати яҳудий вужудининг босар-тусарини билмай, чор-атрофга заҳрини сочаётгани фонида Марказий Осиё мусулмонларини бирор нарса билан чалғитиш керак бўлиб қолди. Навбатдаги бағрикенглик номи ва ғояси остида ўтказилган конференция ҳам шу ишларнинг мантиқий давоми десак, тўғри бўлади. Диний бағрикенглик деган нарса кофир Ғарб томонидан ўйлаб топилган ва Исломни ҳам барча динлар қаторида бир ўринга қўйиб, ҳақ билан ботилни аралаштириб юбориш ҳамда мусулмонларни “қўйдек ювош” қилиб ушлаб туриш мақсад қилинган мустамлакачилик лойиҳасидир. Диний бағрикенглик бошқа динларни ҳам тан олиш ва улар билан мулоқот ўрнатишни, ҳатто кофир ва мусулмон каби Исломда аниқ белгилаб қўйилган ҳукмларга кўз юмишни тақозо қилади. Бу, албатта, Исломга тамоман зид бўлган ва ҳатто мусулмонни диндан чиқишига олиб борадиган хатарни юзага келтиради. Бироқ ўзбек ҳукумати ҳам, унинг хизматидаги имом-домлалар ҳам Аллоҳнинг ҳақ динини аллақачон бекор бўлган ва бузилиб кетган динлар билан бир қаторга қўйишдек осийликка ва улкан гуноҳга қўл ураётганларини англамаяптилар. Азбаройи кофир қавмни рози қилиш учун елиб-югурмоқдалар! Аслида, мусулмон ва ғайримусулмонлар Халифалик сояси остидагина тинч-тотув ҳаёт кечирадилар. Аллоҳ таоло дейди:

وَلَا تَلْبِسُوا الْحَقَّ بِالْبَاطِلِ وَتَكْتُمُوا الْحَقَّ وَأَنتُمْ تَعْلَمُونَ‎‏

– “Ҳақни ботилга аралаштирманглар ва билган ҳолингизда ҳақни беркитманглар”.   (Бақара:42)

Хабар (uza.uz 26.11.2024й): “Гендер асосидаги зўравонликка қарши 16 кун фаоллик” глобал ташаббуси доирасида минтақавий кампания старт олди. Пойтахт Тошкентда мазкур кампаниянинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Изоҳ: Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни нишонланадиган 25 ноябрдан 10 декабргача 2008 йилдан буён бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам “16 кунлик фаол ҳаракатлар” акцияси ўтказиб келинмоқда. БМТ 25 ноябр кунги эълон қилган йиллик ҳисоботига кўра, ҳар куни дунё бўйлаб 140 нафар аёл ва қиз шериги ёки яқин қариндоши томонидан ўлдирилмоқда. Бу ҳар 10 дақиқада ўртача 1 нафар аёлга тўғри келади. Ҳисоботга кўра, 2023 йилда 85 минг аёл ва қиз қасддан одам ўлдириш қурбони бўлган. Бундан ташқари, ушбу жиноятларнинг 60 фоизи – 51,1 минг нафари яқин умр йўлдошлари ёки бошқа оила аъзолари томонидан содир этилган.  БМТ бош котиби Антониу Гутерриш аёллар ва қизларга нисбатан “зўравонлик эпидемияси”ни “инсоният учун шармандалик” деб атади. Гутерришнинг бу сўзлари тўғри. Бу чиндан ҳам шармандалик, бироқ ечимга келганда эса то капиталистик демократия тузуми йўқ бўлмас экан, жамиятнинг заиф қатлами бўлган аёлларга зўравонликлар тўхтамайди. Чунки ушбу тузум аёлларга нисбатан уларни таҳқирловчи ўта жирканч тушунчани, яъни аёл – лаззат бахш этувчи мато, деган ботил бир қарашни шакллантирган. Демак, аҳвол ўзгариши учун аввало мана шу нуқтаи назарни илдизи билан қўпориб ташлаш зарур. Бунга эса Исломни ҳаётга мабда сифатида олиб келиш билан эришиш мумкин холос. Сабаби, Исломда аёлга нисбатан она ва асраб-авайланиши лозим бўлган номус, деб қаралади. Шунинг учун ҳам мусулмонлар тарихида биргина муслима аёл ҳимояси учун бутун бошли армиялар оёққа турган. Аллоҳнинг изни ила яқинда тикланажак Халифалик давлати аёллар ҳимоясини тарихдагидек яна ўз зиммасига олади ва бекаму кўст адо этади иншаАллоҳ. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Имом (халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.

Хабар (uza.uz 27.11.2024й): Коррупциянинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда «Шаффоф шаҳарлар» ва «Ҳалол туманлар» дастурлари ишга туширилади.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, бу Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида давлат ҳокимияти органларида коррупция хавфларини аниқлаш, олдини олиш ҳамда бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилди. Шунингдек, ушбу дастур Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилмоқда ва бундай дастурлар Марказий ва Шарқий Европа ҳамда Жануби-Шарқий Европанинг 11 мамлакатида амалга оширилган ва ўз самарадорлигини кўрсатган. Ана холос! Қандай қилиб мусулмон ҳалолликни кофир Ғарбдан ўрганиши мумкин?! Ахир, ҳалоллик демократиянинг эмас, Ислом ўлчови-ку! Тарихда мусулмонлар ҳаётнинг ҳар бир соҳасида ҳалолу покликдан дунёга ўрнак бўлганлар ва таълим берганлар. Уммат ҳаёти Исломий қонун-қоидалар билан бошқарилган пайтларда, мусулмонлар – у хоҳ бошлиқ, хоҳ раият бўлсин – ўз амалларида Аллоҳнинг доимий назоратини ҳис қилганлар. Хусусан, коррупция деган жирканч иллатга умуман ўрин бўлмаган. Аслида, бу иллат айнан капиталистик демократия татбиқи ортидан ҳамма ёққа тарқалиб, томир отди. Ва буни яна айланиб келиб ўша капиталистик қонунлар билан йўқотамиз дейиш, абсурд уринишдан бошқа нарса эмас! Чунки ҳаромни ботил билан йўқ қилиб бўлмайди. Ахир, шу ҳаромни туққан айнан ўша ботил демократик тузум-ку! Демак, уни фақат Аллоҳнинг ҳақ қонунлари билан илдизига болта уриш орқали йўқ қилиш мумкин холос! Аллоҳ таоло деди: 

وَقُلْ جَاءَ الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ ۚ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقًا

– “Ва: “Ҳақ келди, ботил йўқ бўлди. Зотан, ботил доимо йўқ бўлгувчидир”, дегин”.  (Исро:81)

Хабар (president.uz 28.11.2024й): Президент радикаллашувга қарши кураш ва диний маърифатни ривожлантиришга оид йиғилиш ўтказди.

Изоҳ: Президент йиғилишида интернетдаги радикал ғоялар Ўзбекистон аҳолисининг заиф қатламлари, жумладан, ёшларни ноқонуний гуруҳлар таъсирига тортаётгани таъкидланди. Мутасаддиларга маҳаллаларда маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларни билим ва меҳнатга кенг жалб этиш бўйича топшириқлар берилди. Ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистоннинг мусулмон ёшлари орасида ўз динига бўлган қизиқиш, унинг ҳукмларини ҳаётига татбиқ қилиш учун ўрганиш шиддат билан кучайиб боряпти. Мирзиёев ва умуман ўзбек ҳукуматининг хавотири шу билан боғлиқ. Айниқса, ёшлар Исломни давлат сиёсатига хизмат қиладиган имом-домлалардан эмас, балки интернет маконидаги турли манбалар орқали топиб ўрганаётгани ҳукуматни янада кучлироқ ташвишга соляпти. Чунки бундай ҳолатда ёшлар ҳукумат чизиб берган “ислом”ни эмас, катта эҳтимол билан соф Исломий фикр ва аҳкомларни олишяпти. Бу билан имом-домлалар бераётган таъсирсиз маърузалар билан бошқа манбалардан олинган фикрларни ўзаро солиштириш имконияти пайдо бўляпти ҳамда кўп ҳолатларда янги ўрганилган фикр ўзининг долзарблиги сабабли устун келяпти. Ташқи омиллар ҳам ўз динини ўрганишга туртки беряпти. Масалан, Фаластиндаги воқеа-ҳодисалар бунга яққол мисолдир. Бироқ ўзбек ҳукумати илгари сураётган, ёшларнинг ушбу эътиқодий интилишларига қарши қаратилган турли чалғитувчи омиллар, жумладан, спорт мусобақалари, ўйин-кулги, ватанпарварлик, миллий қадрият каби арзонгаров воситаларнинг барчаси Аллоҳнинг изни ила омадсизликка учрайди. Чунки ботил ҳар қанча чиранмасин, ҳақ устидан асло ғолиб келолмайди. Ҳали Ислом Умматининг ажралмас қисми бўлган ёш ўзбек мусулмонлари ичидан, худди тарихда бўлганидек, буюк олим ва саркардалар, мужтаҳид ва фақиҳлар яна етишиб чиқади иншаАллоҳ. Улар яқинда тикланажак Халифалик давлатининг таянчи бўладилар ва уни куч-қудрат касб этишига ўз ҳиссаларини қўшадилар.

وَقُلۡ جَآءَ الۡحَـقُّ وَزَهَقَ الۡبَاطِلُ‌ؕ اِنَّ الۡبَاطِلَ كَانَ زَهُوۡقًا

– “Ва: “Ҳақ келди, ботил йўқ бўлди. Зотан, ботил доимо йўқ бўлгувчидир”, дегин”.     (Исро:81)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

02.12.2024й

 

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Хитойнинг терроризмга қарши курашга оид янги қонуни

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Мустамлакачи Ғарб диний эркинликни таъминлаш баҳонасида Покистон таълим дастуридаги Исломнинг ҳар қандай изини йўқ қилмоқчи!

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Эй мусулмонлар! Американи воситачи сифатида қабул қилманг; Зеро, у ҳеч қачон тарафсиз бўлмаган, балки курашнинг бевосита иштирокчисидир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/