Ал-Ваъй гуруҳи Халил ва Қуддусдаги политехника университетларида Бальфур декларациясига қарши тадбирлар ўтказди
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ал-Ваъй гуруҳи Халил ва Қуддусдаги политехника университетларида Бальфур декларациясига қарши тадбирлар ўтказди
Ҳизб ут-Таҳрирнинг талабалар доирасидаги Ал-Ваъй гуруҳи Бальфур декларацияси хотирасида Қуддус ва Халилдаги политехника университетларида айни машъум деклорация билан боғлиқ тадбирлар ўтказди. Жумладан:
Талабаларга «Бальфур декларацияси ва ғайритабиий парадокс» номли варақа тарқатилди. Варақада таъкидланишича, айни декларацияга Британия, АҚШ, Франция ва Италияни ўзида акс эттирган Миллатлар Лигаси раҳнамолик қилган. Сўнг ноқонуний мустамлакачи доиралар томонидан чиқарилган ушбу декларация халқаро қонуний ҳужжатга айлантирилди. Кейин 1947 йил БМТ ташкил топиб, халқаро қонунийлик, халқаро ҳуқуқ ва бўлиб ташлашга оид резолюция орқали ушбу Бальфур декларациясини янада мустаҳкамлади.
Шулардан келиб чиққан ҳолда, Ал-Ваъй гуруҳи қуйидаги танқидий саволларни ўртага ташлаш орқали айрим ғайритабиий парадоксни баён қилди:
«Бу Бальфур декларациясини жиноят, дея сифатлаб, икки давлат ечимини қабул қилиш ва яҳудийларни тан олиш бир-бирига уйғун келадими?! Осло шартномаси Бальфур декларациясининг самараси эмасми?! Курашга барҳам бериш учун яҳудий вужуди билан музокара қилиш Бальфур декларациясини татбиқ қилиш эмасми?!».
Шунингдек, Ал-Ваъй уюшмаси лекция залларидаги доскаларга ҳам бир қанча ёзувларни ёзиб чиқди. Бундан ташқари, плакатлар илиниб, унда ўзларини Бальфур декларациясига қарши чиқаётган қилиб кўрсатиб, аслида, уни муқаддаслаётган ва Фаластин заминида татбиқ қилаётган кимсалар қораланди.
Роя газетасининг 2021 йил 17 ноябр чоршанба кунги 365-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми