ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ-4
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
Халифа
24-модда. Халифа ҳокимиятда ва шариатни ижро қилишда умматдан вакил бўлади.
25-модда. Халифалик ўзаро розилик ва ихтиёр битимидир. Ҳеч ким уни қабул қилишга ва халифаликка сайланадиган шахсга рози бўлишга мажбур этилмайди.
26-модда. Эркак ёки аёл бўлишидан қатъий назар, балоғат ёшига етган, ақлан соғлом ҳар бир мусулмон халифани сайлаш ва унга байъат бериш ҳуқуқига эга. Ғайримусулмонлар бундай ҳуқуқдан маҳрум.
27-модда. Инъиқод байъатини амалга оширувчи шахсларнинг байъати орқали бирор шахс учун халифалик аҳди (битими) берилса, у ҳолда қолганларнинг байъати инъиқод байъати эмас, балки итоат байъати бўлади. Шунга кўра, итоатсизлик аломатлари кўрилган шахсларнинг барчаси байъат беришга мажбур қилинади.
28-модда. Мусулмонлар томонидан сайланган кишигина халифа бўлади. Исломдаги ҳар қандай аҳд каби халифалик аҳди ҳам шаръий йўл билан амалга ошмаса, ҳеч ким халифалик ҳуқуқларига эга бўлмайди.
29-модда. Халифага инъиқод байъати бериладиган минтақа ёки давлатдаги ҳокимият фақат мусулмонларнинг ўзига таянадиган, кофир давлатга суянмайдиган мустақил ҳокимият бўлмоғи шарт. Шунингдек, бу давлатнинг ички ва ташқи хавфсизлиги кофирлар қўлида эмас, балки мусулмонлар қўлида бўлиши лозим. Бошқа ўлкалардан талаб қилинадиган итоат байъатида бу нарса шарт эмас.
30-модда. Халифалик байъати берилаётган шахс, гарчи афзаллик шартларига эга бўлмаса-да, бироқ ўзида инъиқод шартларини тўлиқ мужассам этмоғи лозим. Чунки байъатда инъиқод шартлари эътиборга олинади.
31-модда. Халифага давлат раиси аҳди берилиши учун унда олти сифат бўлиши лозим. Яъни у эркак, мусулмон, ҳур (қул эмас), балоғат ёшига етган, ақлан соғлом, адолатли ва ҳукм юритишга қодир бўлмоғи шарт.
32-модда. Халифалик мансаби – халифанинг ўлими ёки мансабдан воз кечганлиги ёки мансабдан четлатилганлиги сабабли – бўшаб қолса, унинг ўрнига уч кун ичида халифа сайлаш вожибдир.
33-модда. Халифалик ўрни бўшаб қолгандан кейин мусулмонларнинг ишини бошқариш ва янги халифани сайлаш ишларини олиб бориш учун муваққат (вақтинчалик) амир тайинланади. Уни тайинлаш қуйидаги тартибда бўлади.
а) Аввалги халифа ўзининг вафоти яқинлашаётганини ҳис қилиб қолса ёки ўз ихтиёри билан халифаликдан кетишга қарор қилган пайтда, бу халифага вақтинчалик амирни тайинлаш салоҳияти берилади.
б) Агар халифа вафот этса ёки муваққат амир тайинлашдан аввал бўшатиб юборилса ёки халифалик ўрни бўшаб қолиши вафот қилиш ё бўшатишдан бошқа сабабли бўлса, муовинларнинг энг ёши каттаси муваққат амир бўлади, лекин бу муовин халифаликка ўз номзодини қўймоқчи бўлса, ёши унга яқин бўлган муовин муваққат амир қилиб тайинланади ва ҳоказо.
в) Агар барча муовинлар ўз номзодларини қўйишмоқчи бўлишса, танфиз муовинлари ичидан энг ёши каттаси, агар у ҳам номзодини қўймоқчи бўлса, унга ёши яқин бўлгани тайинланади ва ҳоказо.
г) Агар барча танфиз муовинлари халифаликка ўз номзодларини қўймоқчи бўлишса, танфиз муовинларининг энг ёши муваққат амир қилиб тайинланади.
д) Муваққат амир ҳукмларни табанний қилиш салоҳиятига эга эмас.
е) Муваққат амир янги халифа сайлаш ишларини уч кун ичида тамомига етказиш учун бор кучини сарфлайди. Янги халифа сайлаш ишларини уч кундан ортиқ чўзиб юбориш мумкин эмас. Магар мазолим маҳкамаси ҳам маъқуллайдиган кучли бир сабаб бўлсагина чўзилиши мумкин.
34-модда. Халифа сайлашнинг йўли байъатдир. Аммо халифани сайлаш ва унга байъат бериш ишлари қуйидагича бўлади. Улар:
а) Мазолим маҳкамаси халифалик ўрни бўшаб қолганини эълон қилади.
б) Муваққат амир сайловнинг муҳим ишларини бошқаради ва дарҳол номзод қўйиш эшиги очиқлигини эълон қилади.
в) Мазолим маҳкамаси қарори билан инъиқод шартлари тўла топилган номзодларнинг талаблари қабул қилиниб, бошқалари қайтарилади.
г) Уммат мажлисининг мусулмон аъзолари мазолим маҳкамаси талабларини қабул қилган номзодлар сонини икки марта чеклашади. Биринчисида кўпчилик овоз билан уларнинг ичидан олти кишини танлашади, иккинчисида кўпчилик овоз билан олти кишидан икки кишини танлашади.
ж) Икки кишини исмлари эълон қилиниб, улардан бирини сайлаш талаб қилинади.
е) Сайлов натижаси эълон қилинади ва мусулмонлар сайловчиларнинг кўпроқ овозини олган одамни билишади.
з) Мусулмонларни энг кўп овоз олган одамга халифа сифатида Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ ﷺнинг Суннатларига амал қилиш шарти билан байъат беришга шошилтирилади.
и) Байъат тамомига етгач, халққа ким халифа бўлганлиги эълон қилинади, токи унинг сайланганлиги ҳақидаги хабар бутун умматга етиб борсин. Эълон қилинаётганда унинг исми ва уни халифаликка лойиқ сифатларга эгалиги ҳам зикр этилади.
к) Янги халифани сайлаш ишлари тамомига етгач, муваққат амирнинг бошқаруви тугайди.
35-модда. Халифани уммат сайлайди. Лекин уммат шаръий йўл билан инъиқод байъати берилган халифани мансабдан четлатолмайди.
36-модда. Халифа қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) Халифа уммат ишларини бошқариш учун лозим бўлган шаръий ҳукмларни табанний қилади. У Аллоҳнинг Китоби ва Росули ﷺ суннатидан саҳиҳ ижтиҳод билан истинбот қилинган шаръий ҳукмларни қонуний кучга киритиш учун табанний қилиши билан ушбу шаръий ҳукмлар итоат қилиш вожиб ва қарши чиқиш жоиз бўлмаган қонунларга айланади.
б) У Давлатнинг ҳам ички, ҳам ташқи сиёсатига масъулдир. У қўшин қўмондонлигини ўз қўлига олади. Уруш эълон қилиш, сулҳ, мувваққат сулҳ ва бошқа битимларни тузиш ҳам унинг ихтиёридадир.
в) У ажнабий элчиларни қабул қилиш ва қабул қилмаслик ҳамда мусулмон элчиларни тайинлаш ва ишдан четлатиш ҳуқуқига эгадир.
г) У муовин ва волийларни тайин қилади ва ишдан четлатади. Уларнинг барчаси халифа олдида масъул бўлганлари каби уммат мажлиси олдида ҳам масъулдирлар.
д) У бош қози, қозиларни тайин қилади ва ишдан четлатади. Халифа, унинг муовинлари ва бош қозига қарши бирор масалани кўраётган мазолим қозиси бундан мустасно, чунки бу пайтда халифа мазолим қозисини бўшата олмайди. Шунингдек, халифа идоралар мудирларини, қўшин қўмондонларини ва байроқдор амирларни тайин қилади ва ишдан четлатади. Уларнинг барчаси халифа олдида масъулдирлар. Лекин уммат мажлиси олдида масъул эмаслар.
е) У давлат бюджетини белгилайдиган шаръий ҳукмларни табанний қилади. У бюджет бўлимларини ҳамда кирим ва чиқимга алоқадор бўлишидан қатъий назар, ҳар бир жиҳат учун лозим бўлган маблағларни белгилайди.
37-модда. Халифа табанний қилиш ҳуқуқида шаръий аҳкомлар доирасига боғлиқдир. Тўғри истинбот йўли билан шаръий далиллардан ишлаб чиқилмаган ҳукмларни табанний қилиш халифага ҳаромдир. У ўзи табанний қилган ҳукмлар ва ўзи учун белгилаб олган истинбот йўли билан чеклангандир. У тутган йўлига зид равишда берилган ҳукмни табанний қилиши ҳамда ўзи жорий этган ҳукмларга зид бўлган буйруқни бериши жоиз эмас.
38-модда. Халифа ўз ижтиҳоди ва раъйига мувофиқ раийят ишларини бошқаришда мутлақ ҳуқуққа эга. У давлат ишларини юритиш ва раийят ишларини бошқариш учун лозим бўлган барча мубоҳ ишларни табанний қилиш ҳуқуқига эга. У манфаат ҳужжати билан бирор шаръий ҳукмга зид иш тутиши жоиз эмас. Бинобарин, у озиқ-овқат маҳсулотларининг озлиги ҳужжати билан биттадан ортиқ фарзанд кўришни ман қилмайди, эксплуатациянинг олдини олиш, деган ҳужжат билан одамларга нарх-навони белгилаб бермайди, ишларни бошқариш ёки манфаат ҳужжати билан кофирни ёки аёл кишини волийликка тайинламайди ва шу каби шариат аҳкомларига зид ишларни қилиши мумкин эмас. У ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол дейиши жоиз эмас.
39-модда. Халифа учун чекланган муддат йўқдир. Модомики, у шариатни муҳофаза қилиб унинг ҳукмларини ижро қилар экан, давлат ишларини бажаришга қодир экан – унинг ҳолати халифаликдан четлатадиган даражада ўзгармаса, ўз лавозимида қолаверади. Агар унинг ҳолати ана шу даражада ўзгарса, уни дарҳол ишдан четлатиш вожиб бўлади.
40-модда. Халифанинг ҳолати ўзгаришига сабаб бўладиган ва бу билан у халифаликдан чиқадиган ишлар учта:
а) Халифаликнинг инъиқод шартларидан бири бузилса, яъни у муртад бўлса ёки очиқдан-очиқ фосиқлик қилса ёки ақлдан озса ёки шу кабилар содир бўлса. Чунки бу шартлар халифаликнинг инъиқод ва доимийлик шартларидир.
б) Қайсидир сабабга кўра халифалик вазифасини бажаришдан ожиз бўлиб қолса.
в) Ўз раъйи билан шариат асосида мусулмонлар манфаатлари йўлида иш юритишдан ожиз қилиб қўядиган зўрлик вужудга келса. Агар бирор кимса уни ўз раъйи билан шариат аҳкомларига мувофиқ раийятнинг манфаатларини бошқаришдан ожиз қилиб қўядиган даражада унга босим ишлатса, у ҳукман Давлат ишларини бажаришдан ожиз, деб эътибор қилинади ва шу сабабга кўра халифаликдан четлатилади. Бу иш икки ҳолатда рўй бериши мумкин:
Биринчи ҳолат: Унинг атрофидаги одамлардан бири ёки бир нечтаси унинг устидан ҳукмрон бўлиб, ишларни ижро қилишни ўз қўлларига олишади. Агар уларнинг ҳукмронлигидан халос бўлиши умид қилинса, муайян муддатга муҳлат берилади. Шундан кейин ҳам уларнинг ҳукмронлигидан қутила олмаса халифаликдан четлатилади. Агар халос бўлишига умид бўлмаса, дарҳол четлатилади.
Иккинчи ҳолат: Кучли душман қўлига ҳақиқатан асирга тушиши билан ёки душманнинг ҳукмронлиги остида қолса, қаралади: а) Агар халифанинг халос бўлиши умид қилинса, то умид узилгунга қадар муҳлат берилади, агар халос бўлишига умид қолмаса, мансабидан четлатилади. б) Агар халос бўлишига умид бўлмаса, дарҳол четлатилади.
41-модда. Халифанинг ҳолати уни халифаликдан четлатадиган даражада ўзгарган ёки ўзгармаганини фақат Маҳкаматул-мазолим белгилайди. Фақат Маҳкаматул-мазолим халифани четлатиш ёки муҳлат бериш ҳуқуқига эга.
давоми бор…
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми