ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ-6
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
Танфиз муовини
49-модда. Халифа ўзи учун ижрочи муовинни тайинлайди. Унинг вазифаси идорий ишлардан бўлиб, ҳукм юритишга алоқаси йўқ. Унинг идораси халифанинг ички ва ташқи жиҳатларга тааллуқли қарорларини ижро қилувчи ҳамда шу жиҳатлардан келган маълумотларни унга етказишдан иборат. Бу идора халифа билан ўзгалар ўртасида воситачи бўлиб қуйидаги ишларни халифага ва ундан бошқаларга етказиб туради.
а) Халқ билан бўлган алоқалар.
б) Давлатлараро алоқалар.
в) Қўшин ёки армия.
г) Қўшиндан бошқа давлат аппаратлар.
50-модда. Танфиз муовинининг мусулмон бўлиши шарт. Чунки у халифанинг аъёнларидандир.
51-модда. Танфиз муовини тафвиз муовини каби халифага бевосита боғланган бўлади ва ҳукм юритиш ишларида эмас, балки ижро қилишда муовин ҳисобланади.
Волийлар
52-модда. Ислом давлати ҳукм юритаётган ўлка ваҳдат (бирлик)ларга бўлинади ва ҳар бир ваҳдат вилоят, деб номланади. Ўз навбатида, ҳар бир вилоят ҳам ваҳдатларга бўлинади ва улар амола, деб номланади. Вилоятни бошқарган шахс волий ёки амир, амолани бошқарган шахс омил ёки ҳоким, деб номланади.
53-модда. Волийлар халифа томонидан тайинланади. Омиллар халифа томонидан ва халифа тайин этиш ҳуқуқини берган волий тарафидан тайинланади. Муовинларга қўйилган шартлар волий ва омилларга ҳам қўйилади, яъни улар эркак киши, ҳур, мусулмон, балоғат ёшига етган, ақлан соғлом, адолатли ва топширилган ишларга лаёқатли бўлишлари шарт. Улар тақволи ва кучли кишилардан танлаб олинади.
54-модда. Волий ўз вилоятида халифанинг ноиби сифатида ҳукм юритиш ва идораларнинг ишларини назорат қилиш ҳуқуқига эга. У ўз вилоятидаги аҳоли устидан ҳукм юритади ҳамда молия, қазо ва қўшиндан ташқари вилоятига алоқали барча ишларни кўриб чиқади. Бироқ шурта идорий жиҳатдан эмас, балки фақат ижро этиш жиҳатидан унинг қўл остида бўлади.
55-модда. Волий амирлиги тақозо этган ҳуқуқларга асосланиб қилган ишларидан халифани хабардор этиши вожиб эмас, лекин ихтиёрий равишда хабар бериб туриши мумкин. Агар аввал учратилмаган бир ҳодиса рўй берса, уни халифани хабардор қилгунга қадар кечиктириб туради, сўнг унинг буйруғи билан иш кўради. Агар кутиш сабабли бузилишидан қўрқса, у ишни амалга оширади. Сўнг халифага бу ишни амалга оширгани ва уни хабардор қилмаганининг сабабини билдириши вожиб.
56-модда. Ҳар бир вилоятда ўз аҳолиси орасидан сайланган мажлис бўлиб, унга волий раислик қилади. Бу мажлис ҳукм юритиш ишларида эмас, балки идорий ишларда раъй билдириш ҳуқуқига эга. Бу икки мақсад учун бўлади.
Биринчиси: Вилоятнинг воқеси ва унинг эҳтиёжлари ҳақида керакли маълумотларни волийга етказади ва бу ҳақида ўз фикрини айтади.
Иккинчиси: Волий юргизаётган ҳукмдан халқнинг розилиги ёки шикоятини кўрсатиш.
57-модда. Вилоятга бир шахснинг волийлик қилиш муддати чўзилиб кетмаслиги керак. Волийнинг вилоятда мустаҳкам ўрнашиб олаётгани ёки одамлар унга меҳр қўяётгани сезилса, бу ҳолда у волийликдан озод қилинади.
58-модда. Волий бир вилоятдан бошқа вилоятга кўчирилмайди, чунки унинг волийлиги умумий назар ва муайян макондадир. Балки волий ишдан бўшатилиб, (бошқа вилоятга) қайтадан тайинланади.
59-модда. Агар халифа волийни ишдан четлатишни лозим топса ёки Уммат мажлиси ундан норози эканлигини билдирса ёки вилоят мажлиси ундан норозилигини изҳор қилса, волий ишдан четлатилади. Уни ишдан четлатиш фақат халифа томонидан амалга оширилади.
60-модда. Волийларнинг ишларини текшириб туриш, уларни қаттиқ назорат қилиш, уларнинг аҳволини аниқлагани ва фаолиятини текширгани ўз тарафидан ноиблар тайин қилиш, уларнинг ҳаммасини ёки бир қисмини вақти-вақти билан жамлаб туриш, раийятнинг улар устидан қилаётган шикоятларига қулоқ солиш – халифанинг вазифасидир.
давоми бор…
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми