Эрдоган Асадни қучоқлашга тобора шошилмоқда
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эрдоган Асадни қучоқлашга тобора шошилмоқда
Устоз Носиршайх Абдулҳай
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Сурия
вилоятидаги матбуот бўлими аъзоси
2022 йил 23 ноябр чоршанба куни Туркия президенти Эрдоган яна қаршимизга янги мазмундаги ва навбатдаги баёнот билан чиқди. Журналистларнинг анави қонхўр Асад билан учрашишга оид саволларига кутилган ва ҳайрон бўлишга ҳожат бўлмаган жавоб билан «сиёсатда доимий рақиб бўлмайди, пировардида айни қадамлар тегишли шароитларда амалга оширилади», деди. «Туркиядаги сайловлардан кейин Сурия билан муносабатларни қайта кўриб чиқиш мумкин»лигини қўшимча қилар экан, қонхўр режим билан муносабатларда вазиятнинг нормаллашиши мумкинлигини таъкидлади. Худди Аллоҳнинг душмани Сисий билан Қатарда қайноқ учрашувларни ўтказгани каби. Маълумки, илгари Эрдоган Асад билан учрашиш истагини билдириб, «қанийди, Ўзбекистонга келса, у билан учрашган бўлардим», деган эди.
Яқинда турк расмий манбаларининг Ал-Жазира телеканалига таъкидлашларича, турк режими Сурия Демократик Кучларига қарши ўз операциясини тўхтатиш эвазига жиноятчи Асад режими муассасалари, жумладан, хавфсизлик ва чегара кучларининг қайта жойлашишини ва бу жойлашув Сурия Демократик Кучлари ўрнига бўлишини шарт қилиб қўйган эди.
Шунингдек, Ал-Жазира телеканалининг турк манбасидан иқтибос келтиришича, Анқара Москвага «Биз Сурия режими кучларининг Демократик Кучлар турган минтақага жойлашиши юзаки бўляпти, деб ҳисоблаймиз ва реал жойлашишини истаймиз», деб айтган!
Туркиянинг ушбу қуруқлик операцияси маълум сабабларга кўра АҚШнинг ветосига учраган экан, бу операция қанчалар жиддий-жиддиймас эса-да, бироқ, Эрдоган ундан фақат фойдаланмоқда. Ўзининг сайловолди кампаниясида ҳам, тоғут Асадга хушомадгўйлик қилишда ҳам, Туркиядаги алавий сайловчилар овозига эга бўлиш учун ҳам мана шу операциядан фойдаланишга уриняпти.
Турк режими ўз разведкаси билан Асад режими разведкаси ўртасида Али Мамлук ва Ҳакан Фидан иштирокидаги учрашувларнинг бир кун ҳам узилмай давом этаётганини таъкидлаб келар экан, бу учрашувларни дипломатик алоқалар даражасига кўтаришга уринмоқда. Човушўғли тилидан ҳам Туркиянинг Сурия бирлиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга интилаётгани айтилди. Табиийки, бу бирлик ва яхлитлик доимий барқарорликка эришиш учун қонхўр режим ҳукмронлиги ва назорати остида, сиёсий ечим асосида, яъни Американинг БМТ орқали ишлаб чиққан заҳри қотил ечими асосида бўлади. Америка бу ечим орқали Шом қўзғолонини бўғизлаб, қонхўр режим чангали остига тиз чўктиришни кўзлаган.
Човушўғли, шунингдек, жорий йилнинг август ойи бошларида ҳам «Сурия мухолафати»ни Асад режими билан ярашишга чақирган эди… Гўдакларни қирғин қилган, номусларни поймол этиб, ҳурмат-иззатларни топтаган, миллионлаб мусулмонни дунёнинг мағрибию машриқига қочинга айлантирган бир режим билан!
Россия президентининг Сурия ишлари бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев «Россиянинг Сурия-Туркия ўртасида турли даражадаги музокараларда воситачилик қилишга тайёр» эканини маълум қилиб, «Сурия можаросини ҳал этиш кўп томонлама шу масалага боғлиқ»лигини таъкидлади. «Путин Асад режими билан турк режими ўртасидаги яқинлашувдан манфаатдор, Путин бу яқинлашувни Сурия можаросини ҳал қилиш учун бир дарвоза, деб ҳисоблайди… ҳамда Эрдоганга ўз ваъдасида содиқ, дея баҳо берган», деди Лаврентьев.
Туркия собиқ ҳарбий разведка директори Исмоил Ҳаққи ҳам «Тинчлик Сурия марказий режимини қўллаб-қувватлаш ва унга Суриянинг барча ерларини назорат қилишига имкон бериш ва у билан муносабатларни қайта тиклашга боғлиқ», деган сўзларни айтди.
Туркия Сурия Демократик Кучларига ҳам қуруқликдан операция ўтказиш, ҳам ҳаводан зарбалар йўллаш билан таҳдид қилиб, уни қонхўр режим қучоғига туртишда давом этяпти. Сурия Демократик Кучлари бош қўмондони Мазлум Абдий «Дамашқ қўмондонлиги учун эшикларимиз очиқ, мен Сурия армиясини биз билан ёнма-ён жанг чилишга чақираман», деди. Бу сўзларни у Сурия Демократик Кучлари билан Россия делегацияси ўртасидаги учрашувда айтди. Учрашувда Россия Сурия Демократик Кучларининг M4 халқаро автомагистралининг жанубида 30 километр узунликдаги чегара чизиғидан бутунлай чекинишига ва уларнинг ўрнига Асад режими хавфсизлик кучлари ва муассасаларининг қайтишига чақирган.
Россия «Фурот қалқони» ва «Зайтун новдаси» операцияларидан сал аввал Сурия Демократик Кучларига шунга ўхшаш таклифни қилиб, уни ё чиқиб кетиш ёки режим кучлари билан қўшилиб, унинг қўмондонлигига ўтишга ундаган эди. Бу таклифни Туркияни ўзининг бўлажак операциясини тўхтатишга кўндириш эвазига қилган. Ҳақиқатда шундай бўлди ва бу иш Путин, Эрдоган, Руҳонийлар дохил «кафил»лар келишуви остида амалга ошди, уларнинг ортида хўжайинлари АҚШ билан буни татбиқ қилган Туркия турди. Маълумки, илгари ҳам турк режими – биз турк чегараларида Сурия Демократик Кучлари ўрнида Асад режими кучлари бўлишини афзал деб биламиз, дея баёнот берган эди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Эрдоган Туркияси Сурия масаласи билан бўлган муносабатларида жиддий бурилиш ясади, деб ҳисоблаш хато. Асло ундай эмас. Балки у маккор Американинг Шом қўзғолонини йўқ қилиб, қонхўр режимни қайта тиклашдек ҳар бир босқичга хос талабларини бажариш, уларни қабул қилишдан асло тўхтамаслик ва тинимсиз пухта бажаришдан бошқа ишни қилмаяпти.
Ким Шом қўзғолонига қарши Америка билан тил бириктирса, Путинни қотил, дейишдан бош тортса, балки қўзғолонни йўқ қилиш ва унинг аҳлини золим режим чангали остига қайтаришга Россия, Эрон ва барча Ислом душманлари билан келишиб олса, булар ҳам етмагандек, Нетаньяхуни сайловдаги ғалабаси билан табрикласа, муборак Фаластин заминини босиб олган ва мусулмонларнинг муқаддас даргоҳларини оёқ ости қилаётган яҳудий вужуди билан аъло даражадаги муносабатлари билан мақтанса, Ҳамас ҳаракатини Шом тоғути билан муносабатларни нормаллаштиришга тарғиб қилса…, кимда-ким мана шуларнинг барчасини содир этаётган бўлса, демак, унинг бу қонхўр Башар билан қучоқлашиб кўришишга ошиқаётганлигини очиқ айтиши ҳеч ажабланарли эмас. Зотан, бугунга қадар у ўзининг «Сурия халқининг дўсти», деган маккорона саҳна ўйинини қойиллатиб ўйнаб келди.
Эрдоган билан Асад ўртасида азалдан ихтилоф борлиги тўғрисидаги гаплар ғирт ёлғон. Иккаласи ҳам кичик ўйинчиларга роль бўлишиб берувчи Американинг буйруғига тобе кимсалардир. Балки бу ерда парда ортида бўлиб келган нарса бугунга келиб очиқ-ошкор қилиняпти, холос.
Дарҳақиқат, ушбу буюк қўзғолон ҳар бир хоин, тил бириктирувчи ва номардни фош қилиб майдонга чиқариб қўйди… Ким қўзғолон сафидаю, ким унинг душмани тарафидалигини бутун дунёга фош этди.
Эрдоган баёнотлари турк режимининг Асад режими билан муносабатларни нормаллаштириш ва қўзғолончи халқни у билан ярашувга рози қилишга оид кети узилмай тинимсиз қилаётган баёнотлари манзарасида янграётган экан, бунинг маъноси яна Сурия ҳурларининг қонхўр томонидан қирғин қилинишини, номуслари топталиб, қул қилинишини, ушбу таклифнинг одамлар томонидан қабул қилинган, ёқтирилган табиий таклифга айланишини англатади. Шундоқ ҳам қўзғолон аҳли турк разведкасига хорлик билан итоат қилган жангчи гуруҳлар етакчилари томонидан тинмай босим ва тазйиқларга учрамоқдалар… Бу ёқда хоин етакчилардан фарқ қилмаётган функционал ҳукуматлар ҳам одамларнинг оғир турмуш тарзларига бурун суқиб, бир бурда нонларини ҳам тортиб олишяпти ва буни хўжайинларининг турли сиёсий атамалар билан ниқобланган таслим бўлиш ечимига тиз чўкканликларидан қилишмоқда.
Бу баёнотлар шунингдек, бир тарафда зараркунанда режимлар ва Араб давлатлари Лигаси мўртлиги яққол кўриниб, бинолари ёрилиб қолган жиноятчи режимни қайта оёққа турғазиш ва устунларини тиклашга шошилаётган, иккинчи тарафда Россия Украина билан банд бўлаётган, бошқа тарафда Эрон ўзининг жинояткор режими билан ички муаммоларига ботган бир пайтда янграмоқда. Зотан, Шом, Ироқ, Ливан ва Яманда Эрон режимини нопок қўлларига эрк бериб қўйган ҳам Америка бўлади.
Турк режимининг қўзғолонимизни ҳалокат жарлиги ёқасига олиб бориб қўйиб, қўғирчоқлар, думлар ва малайлар орқали унинг қарорини тортиб олганлиги яққол фош бўлди. Бас, шундай экан, ростгўй қўзғолон аҳли анави етакчи ва тобеларидан воз кечмоқлари ва хориж давлатлар билан бўлган ҳар қандай алоқаларини узиб, тортиб олинган ҳокимиятлари ва қарорларини қайтариб олишга ҳаракат қилмоқлари лозим. Шу билан бирга, оддий халқ қўллаб-қувватловида ўз сафларини текислаб, халос қилувчи лойиҳага эга бўлган онгли холис сиёсий етакчилик атрофида бирлашмоқлари даркор. Ушбу холис етакчилик уларга режимни ағдаришлари учун ҳамда берган шунча қурбонликлари охирини Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик орқали Ислом бошқарувини барпо этишга олиб боришлари учун йўл харитасини чизиб тайёрлаб қўйган.
Роя газетасининг 2022 йил 14 декабр чоршанба кунги 421-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми