| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ҳарбий иттифоқ туздими?

Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ҳарбий иттифоқ туздими?

By htadmin
14.02.2025
480
0
Share:

Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ҳарбий иттифоқ туздими?

بسم الله الرحمن الرحيم

29 январь куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ташқи ишлар, иқтисодиёт, савдо ва транспорт вазирларининг иккинчи уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ташқи сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, транспорт тармоқларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Тадбир якунида учрашувнинг якуний ҳужжати бўлган Анқара декларацияси қабул қилинди ва имзоланди.

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан “ҳажм ўлароқ дунёнинг энг йирик тижорати Осиё билан Европа ўртасида амалга ошмоқда. Туркия, Озарбайжон ва Ўзбекистон мана шу йўлнинг марказида жойлашган. Мазкур имкониятдан фойдаланган ҳолда, “Европа – Кавказ – Осиё” (ТРАСЕКА) транспорт коридорини мустаҳкамлаш, унинг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш йўлларини кўриб чиқдик” деди. Озарбайжон ва Ўзбекистон расмийлари ҳам матбуот анжуманидаги нутқида савдо-иқтисодий, транспорт-логистика соҳаларидаги шериклик масалаларини тилга олишди.

Декларациядаги уч давлат бир-бирининг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва чегаралар дахлсизлигини қатъий қўллаб-қувватлашлари масаласи матбуот анжуманида айтилмади. Фақат Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги сайтида стратегик ҳамкорлик муносабатларини кучайтиришга келишилгани тўғрисида қисқа ишора қилиб ўтилган. Зарур пайтда ҳарбий ҳамкорликни ҳам кўзда тутувчи мазкур келишув ҳақида расмий манбалар маълум қилмаган. Ўзбекистондаги интернет сайтлар эса бу хабарни турк матбуотига таянган ҳолда ёритишди. Бундан маълум бўладики, Туркия ва Ўзбекистон тарафи бу музокарани овоза қилишдан манфаат кўришмаган. Бахтиёр Саидов Туркия Президенти Ражаб Тоййип Эрдўған қабулида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва мактубини етказди. Давлат раҳбарлари ўртасида ўрнатилган биродарлик ришталари ҳар бир соҳада яқин ҳамкорлик қилиш учун энг мустаҳкам пойдевор яратаётгани алоҳида эътироф этилди.

Туркияда амалга оширилган мазкур анжуман билан бир вақтда Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов билан учрашув ўтказди. Учрашувда икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинган. Турли даражадаги тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилган. Мана шу учрашувнинг эртаси куни, яъни 30-31 январь кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Марказий Осиё давлат раҳбарлари Маслаҳат учрашувлари масалалари бўйича Миллий координаторлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари вакиллари иштирок этди. Йиғилишни Баҳромжон Аълоев очиб берди. Учрашувда Ўзбекистоннинг 2025 йилда Марказий Осиё республикалари президентларининг Маслаҳат учрашувида раислик қилиш концепцияси тақдимоти бўлиб ўтди. Марказий Осиё давлат раҳбарларининг маслаҳаташув учрашувлари 2022 йил июл, 2023 йил сентябр, 2024 йил август ойларида ўтказилган эди.

Сурия ва Украинадаги воқеалар жараёни фонида Ўзбекистоннинг Туркия ва Ғарб билан алоқалари жадаллашар экан, бу йилги маслаҳатлашув учрашуви катта эҳтимол билан яқин орада ўтказилиши кутилади. Боиси, Россия МО давлат раҳбарлари олдига турли талабларни қўйиш орқали уларнинг Ғарб лойиҳаларига мойил бўлишлари олдини олишга уриниб келяпти. Хусусан, Ўзбекистон ташқаридан жалб қилишга уринаётган инвестиция, кредит ва молиявий кўмакларни Россия таъминлай олмаяпти. Бинобарин, Россия минтақани мудофаа ва хавфсизлик соҳасида тўлиқ эгаллаш орқали ўз таъсир доирасида сақлаб қолишга қаттиқ ҳаракатга тушиб қолгани кузатилмоқда. Шу мақсадда, жорий йилнинг 21-22 январ кунлари Россия Мудофаа вазири Андрей Белоусовнинг Тошкентга ташрифи вақтида Россия ва Ўзбекистон ўртасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий-стратегик ҳамкорлик дастури имзоланди. Бироқ Мирзиёев ҳукумати Россия билан ушбу ҳарбий келишувни имзолаганига қарамай, НАТО аъзоси бўлмиш Туркия билан ҳам алоқаларни ривожлантиришга уриняпти. Бахтиёр Саидов етакчилигидаги делегациянинг Анқарага ташрифи чоғида, Ўзбекистон Туркиянинг аэрокосмик саноат компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ANKA SIHA ҳарбий учувчисиз қурилмаларини сотиб олиш бўйича келишув имзолагани ҳақида хабарлар тарқалди. Туркия замонавий дронлар экспортчиси ва ҳарбий қудрати бўйича дунёнинг етакчи давлатларидан ҳисобланади. Лекин шундай бўлса-да, Туркияни халқаро сиёсий майдонда мустақил деб бўлмайди. Туркия АҚШ президенти Барак Обаманинг талаби билан 2009 йилнинг октябрь ойида Арманистон билан кенг кўламли шартнома имзолаган эди. Мана шу келишув сабабли Тоғли Қорабоғ, Мардакерт ва Арманистон чегара ҳудудларидаги ҳарбий тўқнашувлар юзасидан Озарбайжоннинг кўп бора йўллаган ёрдам талабларига Туркия жавоб бермай келди. 2020 йил 27 сентябр куни эрталаб Озарбайжон билан Арманистон ўртасида шиддатли тўқнашувлар рўй берди. Бу уруш бир жиҳатдан Америка Озарбайжонда ўз нуфузини мустаҳкамлаб Арманистонга ҳам суқулиб кириши учун бўлган бўлса, бошқа жиҳатдан Россияни ОДКБ доирасида иккинчи фронтга ҳам олиб кириш мақсадида қасддан уюштирилган эди. Чунки Арманистон ўша даврда ОДКБнинг тўлақонли аъзоси ҳисобланарди. Табиийки, бу тўқнашувларда Туркия Америка режаларига мувофиқ, Озарбайжон тарафида туриб, уни қўллаб-қувватлади ва ҳатто ҳарбий кўмак ҳам кўрсатди. (Батафсил маълумот: http://hizb-uzbekiston.info/ozarbajzhon-va-armaniston-urtasidagi-tu-nashuv/)

Шунга кўра айтиш мумкинки, Ўзбекистон қатнашаётган Туркия иштирокидаги ҳарбий келишувлар Америка манфаатларига хизмат қиладиган вазият юзага келсагина амалда татбиқ қилиниши мумкин. Бунга Анқара декларациясида уч давлат бир-бирининг чегараларини ҳимоя қилишда БМТ Низоми ва принципларига қатъий риоя қилишни шарт қилиб қўйгани ҳам далолат қилиб турибди. Чунки бу низом Ўзбекистоннинг Афғонистон ва бошқа қўшнилар билан ёки Туркиянинг Озарбайжон билан чегараларини бекор қилиб ўзаро бирлашишидан тўсадиган мустамлакачилик режасидир. Мусулмон ўлкалар ҳар қандай соҳада ҳамкорликка эҳтиёж туйганида Ислом йўлидан бориб  ўзаро бирлашиб кетишидан тўсиш учун мустамлакачи кофирлар ўзларининг дастурларини тиқиштириб келади.

Мисол учун, Анқарадаги мазкур йиғилишда Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари ўртасидаги транспорт ҳужжатларини рақамлаштириш учун eCMR тизимини жорий қилиш айтилди. Ваҳоланки, бу дастур мусулмон ўлкаларининг тижорий алоқаларини БМТ Европа иқтисодий комиссияси назорат қилиши ва таъсир ўтказишига имкон беради. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, Туркия, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган ҳар қандай келишувлар Ислом ўлкалари ва унинг мусулмон халқи туб манфаатларини ўйлаб тузилмайди. Бу шартномалар моҳиятига қаралса, улар асосан коллектив Ғарб стратегик лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда давлат раҳбарларининг ўз курсиларини сақлаб қолишларига хизмат қилади холос. Қолган тафсилотлар халқларимиз онгига “давлатларимиз яқинлашяпти”, “ҳаёт яхшиланиш томон боряпти” деган сохта тасаввурларни сингдиришга қаратилган. Реал воқелик эса бунинг акси бўлиб, Туркия, Озарбайжон ва Ўзбекистон аҳолисининг ҳаёти йилдан йилга оғирлашиб боряпти. Бу раҳбарлар бизни динимиз қонунлари асосида яшашдан, ер ости ва ер усти бойликларимиздан маҳрум қилган, ҳимоямизни куфрбоши Россия, Хитой ёки океан ортидаги Америка каби мустамлакачи душманларга боғлаб қўйган ва оқибатда мусулмонларни дунёнинг энг қолоқ халқига айлантирган яроқсиз капиталистик демократия тузумининг ҳимоячилари ҳисобланади. Шунинг учун, уларнинг сиёсий-иқтисодий, ҳарбий-стратегик ҳамкорликлари бир мустамлакачи қучоғидан бошқасига оғишдан ўзга нарсани англатмайди. Ҳолбуки, мусулмонлар олдида энг тўғри ягона ечим мавжуд. У ҳам бўлса Исломга тўлиқ қайтиш ва унинг асосида битта давлатда – Халифалик давлатида бирлашишдир. Ушбу Халифалик низоми бошқарувини татбиқ қилишга ҳокимларни чақириш бугун ҳар бир мўмин зиммасидаги вожиб иш ҳисобланади. Қабул қилмаса, уларни ҳокимиятдан олиб ташлаб, ўрнига Халифаликни тиклашга ҳаракат қилиш зарурий масалага айланади. Чунки Аллоҳ таоло нозил қилиб, Ўзи рози бўладиган Исломгина мусулмонларнинг ҳаётда бор бўлишининг ягона ғоясидир. Зеро, Аллоҳ таоло айтади:

كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ

– “(Эй уммати Муҳаммад), сизлар одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Сиз маъруф(яхши ишлар)га буюрасиз, мункар(ёмон ишлар)дан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз”.                         (Оли Имрон:110)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

14.02.2025й

+1
0

Related posts:

Ўзбекистон – Озарбайжон алоқалари… Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари Ислом бирдамлиги ўйинлари ҳақида Оламни титратаётган Ғазо ноласи Ўзбекистон “диний уламолар”и қулоғига етиб бормаяптими?!
TagsОзарбайжонТуркияЎзбекистонҳарбий иттифоқ
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иордания, Миср ва Фаластин маъмурияти ҳукмдорлари яҳудий вужудига тажовузини тўхтатиш учун босим ўтказишни рад этишмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй Шом аҳли! Жиноятчи учлик давлатларига алданманг чунки улар сизга нисбатан на аҳда на бурчга боқишади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдоган билан яҳудий вужуди президенти ўртасида дўстона табрик ва учрашувлар!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/