| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка  туриши

  • Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси

  • Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси

  • Ғарб ҳукмдорлари ўз қалбларидаги адоват ва нафратни чиқаришдан асло тўхтамадилар

  • Мағриб уч томонлама мувофиқлаштириш тизими мустамлакачиликнинг хавфсизлик тузоқлари қаршисида дош бера оладими?

  • Судандаги вазият ва Ал-Убайид шаҳрининг қамали

  • Араб Лигасини тубсиз бир водийга кўмиб дафн этиб ташлаш вожибдир

  • Афғонистонни халқаро тизимга интеграция қилиш учун Американинг тузоғи

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Украина бўйича АҚШ-Россия музокаралари Саудия Арабистонидан бошланди

Украина бўйича АҚШ-Россия музокаралари Саудия Арабистонидан бошланди

By htadmin
07.03.2025
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Украина бўйича АҚШ-Россия музокаралари Саудия Арабистонидан бошланди

Устоз Аҳмад Хутвоний

2025 йил 18 феврал, сешанба куни эрталаб Риёзнинг шимоли-ғарбидаги Диръийя саройида Украина бўйича АҚШ-Россия саммити бошланди. Россиялик музокарачи айни музокарани жуда муҳим деб таърифлади. Саммитда Россия ва Украина ўртасида 2022 йилдан бери давом этиб келаётган урушни тугатиш йўлларини муҳокама қилиш мақсад қилинган. Музокараларда АҚШ давлат котиби Марко Рубио, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди бош директори Кирилл Дмитриевлар иштирок этди. Америка томонидан АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Майк Уолтц, шунингдек, президентнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стивен Витков ҳам қатнашди.

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Россия ва Америка делегациялари томонидан Риёзда Украина бўйича асосий йўналишлар белгилаб олинганини маълум қилди. Айни пайтда АҚШ давлат департаменти Рубио ва Лавровнинг Украинадаги урушни имкон қадар тезроқ тугатиш йўлидаги ишларни бошлаш учун юқори даражали гуруҳ тайинлашга келишиб олишганини билдирди.

Бу музокаралар русларга ғалаба ҳиссини берди. Чунки улар биринчи марта АҚШнинг собиқ президенти Байден уларга жорий қилган изоляциядан чиқишганини ҳис қилишди. Шундай қилиб, сўнгги йилларда Россия глобал тизим ташқарисида бўлиб келганидан кейин, унга асосий ўйинчи сифатида қайтиши учун, бу музокаралар унинг обрў-эътиборини тиклашни якунига етказди. Америка сиёсатидаги бу ўзгариш билан Россия янада қатъиятли ва кучли бўлди, Украина эса янада заифлашди.

АҚШ давлат котиби Марко Рубио АҚШ ва Россия элчихоналари фаолиятини қайта тиклашни таклиф қилди. Чунки Россия собиқ рус жосуси Сергей Скрипалга қарши Британияда асабни фалажлантирувчи восита қўллаганида ҳар икки мамлакат ўртасида элчихоналарни узоқ муддатга ёпиш жараёни бошланган эди.

Бошқа томондан, Америка урушдаги асосий томон бўлган Украинани унга тегишли бўлган музокаралардан четлаштирди. Чунки музокараларда у тилга олинмади. Шунингдек, бутун Европани ҳам четлаштирди. Трампнинг Украина ва Россиядаги махсус вакили генерал Кит Кеплог шундай деди: «Европаликлар Украина бўйича тинчлик музокараларида қатнашишмайди. Европанинг ўзи ҳам келажакда ҳеч қандай тинчлик келишувининг бир қисми бўлмайди».

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг зудлик билан билдирган муносабати чоршанба куни Риёзга олдиндан режалаштирилган сафарини бекор қилиш бўлди. У сафарнинг бекор қилиниши «АҚШ-Россия саммитига қўшилишимга имкон беради», деб умид қилганди. У унинг иштирокисиз тузилган Украина келишувларини кескин танқид қилиб, АҚШ-Россия саммити ҳақида фақат оммавий ахборот воситаларидан билганини айтди.

АҚШ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Майк Уолтц курашаётган ҳар икки томон ҳақиқат сифатида қабул қилиши керак бўлган «минтақавий чекинишлар» ва «хавфсизлик кафолатлари» ҳақида гапирди. Чекинишлар Украина томонидан, кафолатлар Россия томонидан қабул қилиниши белгиланган.

Бу музокаралар АҚШ-Европа муносабатлари тарихидаги хавфли ҳодиса бўлиб, Европадаги сиёсий муносабатлар мувозанатини ағдариб юбориши мумкин бўлган йирик геосиёсий ўзгаришларнинг дебочаси бўлиши мумкин. АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет «АҚШ энди Европада хавфсизлик кафолати эмас», деди. Американинг Европадаги доимий иттифоқчилари ваҳимага тушиб қолишди. Улар юз берган ва юз бериши кутилмаган ҳолатни ҳали англаб етишмади. Европа совуқ уруш тугаганидан кейин Америкасиз, шунингдек, Американинг бундай баёнотлари билан пойдевори силкинган ва орзулари пучга чиққан НАТОсиз ёлғиз ўзини ҳимоя қилишга мажбур бўлишини ҳеч ўйламаган эди.

Трамп Украина президентини эътибордан четда қолдириш ва уни сайловларда иштирок этишга чақирмаслик билан кифояланиб қолмади, балки уни диктатор деб атади. Шунингдек, Украинани Россия билан уруш бошлаганликда айблади. «Сайловсиз ҳукмронлик қилаётган диктатор тезда ҳаракат қилиши керак, акс ҳолда унга давлат қолмайди», деди. Зеленский: «Трамп дезинформация маконида яшамоқда ва Путинга изоляциядан чиқишига ёрдам бермоқда», деб жавоб берди.

Трамп шундай деди: «Зеленскийда ҳеч қандай «кузир карта» йўқ. Шунинг учун унинг учрашувларда иштирок этиши унчалик муҳим эмас». «Мен уни йиллар давомида «кузир карта»сиз музокара олиб боришини кузатаман. Унда «кузир карта» йўқ. Сиз ундан зерикасиз, шунчаки зерикасиз ва буни ҳис қиласиз», деб ўз сўзини изоҳлади. У яна шундай қўшимча қилди: «У уч йилдан бери йиғилишлар ўтказмоқда ва ҳеч нарса қилмади. Шунинг учун унинг йиғилишларда иштирок этиши унчалик муҳим эмас деб ўйлайман. У битимлар тузишни жуда қийинлаштиради. Лекин унинг юртида нима бўлганига қаранг, у вайрон бўлди».

Трамп Украинадан Америка олдидаги қарзларини фойдали қазилмаларининг ярмини бериш орқали тўлашни талаб қилди. 2025 йил 21 феврал жумъа куни Вашингтоннинг Киевга ноёб ер қазилмаларининг 50 фоиздан ортиғини Украинанинг Россия билан можароси вақтида кўрсатилган Америка ёрдами учун компенсация сифатида топшириш мажбуриятини берувчи келишувни имзолашга яқин эканини даъво қилди.

Трамп Овал кабинетда Украина фойдали қазилмалари бўйича келишув ҳақида сўралганида журналистларга: «Биз шартнома имзолаш босқичидамиз ва умид қиламизки, бу нисбатан қисқа вақт ичида амалга оширилади», деди.

Зеленский Трампнинг Украинага хавфсизлик кафолатларини бермаган ҳолда қилган таклифига изоҳ бериб «Бу жиддий суҳбат эмас, мен давлатимизни сота олмайман», деди.

Шундай қилиб, Трамп даврида Американинг Украина ва Европа билан муносабатлари ёмонлашмоқда. Айни пайтда Россия билан муносабатлари яхшиланмоқда. Америка Европа ва дунёга БМТдан чиқиш, ўз кучларини Европадан олиб чиқиб кетиш билан таҳдид қилмоқда. Бу эса Европа давлатларини Россия ва унинг иттифоқчилари билан бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай уруш олдида ўта кучсиз ҳолга тушириб қўяди.

Американинг Россия ва Европага нисбатан анъанавий сиёсати Трамп томонидан ўзгартирилиши АҚШ ташқи сиёсатини янги сиёсий нуқтаи назарга кўра қайта қуриш доирасида бўлмоқда. Бу янги сиёсий нуқтаи назар фойда ва зиёнга қурилган моддий манфаатларни рўёбга чиқаришга ҳамда Европа билан ҳарбий иттифоқчилик шартномаларига эътибор бермасликка асосланади. Шу тариқа АҚШ ташқи сиёсати, Америкага – эски дўст ёки душман бўлишидан қатъий назар – суқилиб кирган молиявий ва тижорат лоббисига хизмат қиладиган бўлади. Трамп ва унинг жамоаси учун «биринчи навбатда Америка» тамойили муҳим. Яъни, Америка моддий манфаат келтирмайдиган ҳар қандай харажатларни зиммасига олмайди.

Бу тенденция, худди шу руҳда давом этса, Ғарб давлатлари ўртасида бўлиниш ва ихтилофга олиб келиши ҳамда келажакда халқаро сиёсий бўшлиқнинг шаклланишига олиб келиши мумкин бўлган глобал тартибсизликларни келтириб чиқариши муқаррар. Бу бўшлиқни Аллоҳнинг изни ила яқинда барпо бўлажак Ислом давлатигина тўлдиради.

Роя газетасининг 2025 йил 26 феврал чоршанба кунги 536-сонидан

 

TagsАҚШ-РоссияУкраина
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Бремер: тоифачилик асосида бўлиб ташлаш Ироқ учун зарурий танлов бўлган

  • МАҚОЛАЛАР

    Мусулмонларга Валентин кунининг нима алоқаси бор?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Бадалини ким тўлайди?

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/