Муборак Рамазон ойида наврўзни байрам қилиш гуноҳ устига гуноҳ қилишдир
Муборак Рамазон ойида наврўзни байрам қилиш гуноҳ устига гуноҳ қилишдир
بسم الله الرحمن الرحيم
Наврўз Форс тилидан олинган бўлиб, нав – янги, рўз – кун, деган маънони англатади. Бу янги йил бошланганини ифодаловчи кун бўлиб, асосан форс ва турклардаги қадимги ширк эътиқодларига алоқадор байрам кунидир. Турли тарихий манбаларга таяниб шуни айтиш мумкинки, у тахминан 2500 йилдан бери нишонлаб келинади. Яъни Марказий Осиё минтақасига Ислом кириб келишидан олдин ҳам у мавжуд эди. Маълумки, Ислом келишидан аввал минтақа халқлари оташпарастлик динининг мазҳабларидан бўлмиш зардўштийликка эътиқод қилишган. Баъзи манбаларда келишича, наврўз нишонланадиган 21 март куни зардўштийлик динида ёруғликнинг зулмат устидан ғолиб бўлган кун сифатида нишонланади. Исломда наврўз байрамини нишонлашнинг ҳукми ҳақида қатор уламолар ўз раъйларини билдирганлар. Уларнинг орасида ҳатто уни байрам қилиш куфр эканлигини айтганлари ҳам бор. Улардан баъзиларини қуйида келтирамиз.
Абу Ҳафс Ҳанафий (раҳимаҳуллоҳ) айтганлар: “Агар бир киши эллик йил Аллоҳ таолога ибодат қилиб, сўнг Наврўз байрамида шу кунни улуғламоқчи бўлиб мушрикларнинг бирига бир дона тухум совға қилса, ўзи кофир бўлиб, амаллари ҳабата бўлади”.
Ҳанафий мазҳабининг шайхларидан бири аллома Хасан ибн Мансур ибн Маҳмуд Қозихон (раҳимаҳуллоҳ) айтганлар: “Бир киши Наврўз куни бошқа кунларда сотиб олмаган нарсасини сотиб олса ва агар шу нарсани Наврўз учун сотиб олган бўлса, бу куфр бўлади. Агар фойдаланиш ва сарфлаш учун олган бўлса, (Наврўзга атаб эмас) куфр бўлмайди”.
Абдуллоҳ ибн Амр р.а. ривоят қилиб айтадилар: “Кимки араб бўлмаган ажам ўлкаларидан ўтиб, уларнинг Наврўз деб аталган байрамини ва бошқа байрамларини нишонласа ҳамда уларга ўхшаб ва уларга тақлид қилиб ўлиб кетадиган бўлса, улар билан Қиёмат кунида бирга туради”. (Имом Байҳақий “Ас-Сунан вал Кубро”да келтирган, Ибн Таймия “Саҳиҳи”да айтган).
Шуларнинг ўзи ҳам наврўзнинг динимизга ҳеч қандай алоқаси йўқ бўлган ғайриисломий нарса эканлигини тушуниб олишга кифоя қилади, албатта. Ислом инсон ҳаётининг барча соҳасини қамраб олгани ва унда бирор масаланинг ҳукми баён қилинмасдан четда қолмагани ҳаммамизга маълум. Шу қатори қайси кунларни байрам қилишни ҳам Ислом шариати аниқ белгилаб қўйган. Абу Довуд Анас ибн Молик р.а.дан қилган ривоятида шундай дейилади: “Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб келган вақтларида мадиналикларни ўйнаб, хурсандчилик қиладиган икки кунлари бўлар эди. Бу байрамларни биринчиси Наврўз, иккинчиси Меҳражон эди. Пайғамбаримиз ﷺ дедилар: “Аллоҳ таоло икки ёмон байрам ўрнига икки яхши байрамни ато этди, булар Қурбон ҳайити ва Рамазон ҳайитидир””.
Ҳадисдаги икки ёмон байрамлардан бири наврўз дейилганидан унинг Исломдан аввалги куфр байрами бўлганлигига далолат қилади.
Мана шулар маълум эканлигига қарамай, ўзбек ҳукумати наврўз каби ғайриисломий байрамлар кенг нишонланишига алоҳида эътибор қаратиб келяпти. Жорий йилнинг 21 февралида президентнинг ПҚ-68-сонли “2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Унда ушбу “байрам”ни кенг нишонлаш чора-тадбирлари, амалга ошириш механизми, ижро муддатлари, молиялаштириш манбалари ва бу тадбирнинг масъул ижрочилари тайинланди. Ушбу қарорга биноан барча вилоят, туман ва шаҳарларда, қишлоқ ва овулларда сайиллар ўтказиш буюрилган. Тайёргарлик ва тадбирлар учун маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, ташкилотлардаги маблағлар сарфланиши белгиланган.
Бу каби “байрам”лар президентнинг халқ олдидаги ҳиммати қилиб кўрсатилса-да, аслида мусулмон халқимизни Исломдан йироқлаштириш борасида кофир мустамлакачи давлатларга берган ваъдасини бажаришга қаратилган. Аҳолисининг тўқсон фоиздан ошиқ қисми мусулмон бўла туриб, Исломий маданият ва Ислом даъвати қаршисига тўсиқлар қўйишда жонбоз режимнинг Исломга бегона бундай бидъатларга эътибори кучли экани унчалик ажабланарли иш эмас. Аммо дин уламоларининг бу борадаги сукути ўта ачинарлидир. Уларнинг қандайдир босимлар остида мум тишлаб турганига асло шубҳа йўқ. Бироқ Аллоҳнинг олдидаги эртанги жавобгарлик манавиларнинг босимларидан даҳшатлироқ ва шиддатлироқдир. Янада ачинарлиси, бундай бидъат “байрам”ларга шаръий тус бериб, мусулмонларни ҳам жаҳолатга етаклашаётганидир. Айниқса, бундай бидъат байрамлар муқаддас Рамазон ойига тўғри келиб, уни нишонлаш гуноҳ ва ҳатто куфрга олиб боришидан халқимиз огоҳлантирилмаётгани учун жавобгарлик ҳам айнан Ўзбекистондаги “дин уламолари” бўйнига тушади. Модомики, улар ўзларини ҳанафий мазҳабиданмиз, дея даъво қилишар экан, наврўз каби динимизга мутлақо бегона бидъатлар ҳақида юқорида келтирилган мазҳаб уламоларининг сўзларидан хабарлари йўқмикин?!
Шу боис устимиздаги барча раҳбарлар ва уларнинг ношаръий ишларига “шаръий тўн” кийдирувчи бечоралардан юз буриб, халққа холис сўзимизни етказамиз. Ўзингизга маълумки, наврўз, янги йил каби Исломга бегона байрамларни нишонлаш ҳаром, унга пул сарфлаш исрофдир. Шундай экан, кофир хўжайинларига эргашган ва ҳокимиятга тиш-тирноғи билан ёпишиб олган ваъдабоз раҳбарларга эргашиб, инсонни дўзахга олиб борадиган ишлардан юз ўгиринг, бундай мункарларга – улар йўқ бўлгунига қадар – қарши курашинг! Муборак Рамазон ойи давом этаётган шу кунларда Роббул оламинни ғазаблантирувчи ношаръий ишлардан юз ўгиринг! Зеро, Ҳақдан кейин фақат залолат бордир, холос!
فَمَاذَا بَعْدَ الْحَقِّ إِلَّا الضَّلَالُ فَأَنَّىٰ تُصْرَفُونَ
– “Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бор, холос (яъни ҳақиқий Парвардигорингиз бўлмиш Аллоҳдан ўзгага сиғинар экансиз, албатта, йўлдан озган бўлурсиз). Бас, қай тарафга бурилиб кетмоқдасизлар?!” (Юнус:32)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ
20.03.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми