Эрдоган Россиянинг Исломни нишонга олганига ишора қилмоқда

Роя газетаси:
Эрдоган Россиянинг Исломни нишонга олганига ишора қилмоқда
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган Россия Исломий Давлат ташкилотига қарши кураш баҳонасида Исломни нишонга олганига ишора қилиб ўтди. Унга кўра, халқаро кучлар томонидан олиб борилаётган Суриядаги кураш Исломий Давлат ташкилотига қарши уруш ниқоби остида фожеага айланди.
Эрдоган шанба куни тасаввуф олими Жалолиддин Румий вафотининг 742 йиллик хотираси муносабати билан Истанбулда ўтказилган тадбирда қуйидагича баёнот берди: «Биз Сурияни бомбардимон қилаётган бу давлат (яъни Россия)нинг амалиётларига назар ташлайдиган бўлсак, амалиётларининг 10 фоизи Исломий Давлат ташкилотини нишонга олганини, қолган 90 фоизи эса режимга мухолиф жамоаларга қаратилганини кўрамиз. Улар орасида туркман биродарларимиз ҳам бор, яъни у мусулмонларни нишонга олмоқда». (Ал-Жазира нет).
Роя газетаси шарҳи:
Турк президенти ўзининг бундай баёнотларини омма халқдан фойдаланиб, ўз обрўсини кўтариб олиш мақсадида бераётгани кундан кунга исботланмоқда. Унинг бу баёнотлари аслини олганда қуруқ баёнотлар бўлиб, аксари ҳатто унинг ўзини қораламоқда. Эрдоган бугун Россияга ҳужум қилиб, унинг Ислом ва мусулмонларни нишонга олаётганига ишора қилмоқда. Гўё унинг ўзи ҳам, қолган Туркия ҳукмдорлари ҳам Ислом ва мусулмонларга нусрат-ёрдам бераётгандек, Ислом ва мусулмонларга қарши курашмаётгандек. Ахир, бу ҳукмдорлар Башар Асаднинг шунча жиноятларига сукут қилиб, Сурия аҳлига нусрат-ёрдам беришмадику, ҳатто Сурия аҳлини қирғин қилиши учун кофир Ғарб коалициясига ўзларининг ҳарбий базаларини очиб беришдику. Америка, Ғарб давлатлари ва Россиянинг Сурияда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати барпо этилишига қарши курашиш ва илмоний режимни сақлаб қолиш ҳаракатларига рози бўлишдику… Эй Туркия ҳукмдорлари мана шуларнинг барчаси Ислом ва мусулмонларга қарши кураш эмасми?!!
Роя газетасининг 2015 йил 23 декабр чоршанба кунги 57-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ