| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.11.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2025
      0
    • Мирзааҳмедов Миразиз биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      12.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.09.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.09.2025
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ғарбнинг ҳиссиёт орқали таъсир сиёсати – янги шаклдаги мафкуравий ҳужумдир

  • Адаштирувчи тушунча: “муаммо шахсда, тузумда эмас”

  • ЮНЕСКО конференцияси Ғарбнинг бузуқ дунёқарашини сингдириш платформаси

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Британиянинг “саратон” томирлари Ўзбекистон бўйлаб ёйилмоқда

  • Судан, «Тезкор қувватлов кучлари» Ал-Фашир устидан ўз назоратини ўрнатганидан кейин

  • Ғарбнинг мафкуравий ҳужуми

  • “Ёпиқ эшиклар” учун “очиқ эшиклар” сиёсати

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
28.09.2025
810
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (gazeta.uz 16.09.2025й): Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматлари Тути-Майдон газ конини ўзлаштириш ишларини бошлади.

Изоҳ: Хабарга кўра, лойиҳани амалга ошириш бўйича 25 йил муддатли шартнома Ўзбекистоннинг Eriell KAM компанияси томонидан имзоланган. Келишув шартларига кўра, пудратчи биринчи йилда 100 миллион доллар, ўн йил мобайнида эса 1 миллиард долларгача сармоя киритади. Илк икки йилда қазиб олинган газдан 100 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган. “Тути-Майдон” конларидаги газ захиралари тахминан 7000 квадрат километр майдонни қамраб олган. Эътиборли жиҳати, Ўзбекистондаги газ конларига асосан Россия эгалик қилади. Ўз юртининг табиий газига эгалик қилолмаган ҳукумат қандай қилиб Афғонистонда газ конларини ўзлаштириши мумкин, деган табиий савол туғилади. Шунинг учун ушбу шартнома ортида, катта эҳтимолга билан, Россия турибди. Чунки юқорида номи тилга олинган компания асосан Россияга боғлиқ ҳолда  фаолият юритади. Ўзбекистон эса қайси давлат туришидан қатъий назар, унга “кўприк” вазифасини бажараётган бўлади. Афсуски, Тошкент йирик кучлар ўйинида “геосиёсий кўприк”ка айланмоқда. Исломий юрт бўлмиш Афғонистоннинг замини ҳам, табиий бойликлари ҳам Уммат мулкидир. Ўзбекистон ҳукумати бу бойликларга Ислом ва мусулмонлар душманларининг кириб бориши учун геосиёсий кўприк сифатида хизмат қилиши мусулмон биродарликка ва Уммат манфаатларига зид қадам ҳисобланади. Афғонистон ва Ўзбекистон исломий юртлар бўлиб, халқлари битта Умматнинг ажралмас бўлакларидир. Шунинг учун уларнинг ўзаро муносабатлари мустамлакачи кофирлар орқали эмас, балки Аллоҳнинг шариатига таянган бир уммат сифатида қурилиши керак. Шундай экан, бу халқларнинг тақдирини ҳал қилувчи масала битта, у ҳам бўлса, Рошид Халифалик давлатининг тикланишидир! Зеро, Халифалик бугунги сунъий чегараларни бартараф этиб, уларни ягона вужуд каби бирлаштиради, хатарлардан ҳимоя қилиб, бойликларини фақат мусулмонлар манфаатига йўналтиради ва аввалгидек Буюк Уммат даражасига кўтаради.

Хабар (qalampir.uz 19.09.2025й): Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси 2025 йил 2 сентябрь ҳолатига кўра, экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхатини эълон қилди. 

Изоҳ: Хабарга кўра, 1 400 дан ортиқ контент радикал мазмунда, деб топилган. Эътибор берилса, бу рўйхатни эълон қилиш бошлангандан то ҳозиргача унга бирорта бошқа динга оид контент ёки Исломий бўлмаган ташкилот киритилмайди. Гўё барча ёмонлик ва хавф-хатар Исломий контентдан келадигандек. Ўзбек режимининг бундай ёндашуви унинг хавотири асосан Исломдан, мусулмонларнинг уйғонишидан эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Шу даражадаки, ҳатто бир неча йиллар олдин кимдир диний маърузага “класс” босган бўлса ҳам унга жиноий иш қўзғаб қамоққа ташлаяпти, ҳеч шафқат қилмаяпти. Ўзбек режимининг бундай абсурд ишлари халқимизни қўрқитиб, унинг Исломий уйғонишига қарши телбаларча курашаётганига ёрқин далил эмасми?! Бироқ Аллоҳнинг неъмати бўлмиш динимиз шундай хусусиятга эгаки, унга қарши курашилгани сари одамларнинг Исломга бўлган интилиши фақат кучаяди холос. Шунинг учун ҳам, мусулмон халқимизга айтамизки, ҳукуматнинг “қора рўйхат” деган бундай таҳдидлари ва қўрқитувларига парво қилманг! Бу унинг заифлиги ва сизнинг ҲАҚ тарафида туришингиздан қўрқаётгани ифодасидан бошқа нарса эмас! Чунки у кучини фақат сизга, яъни ўз халқига кўрсатади, Россия, Америка, Хитой каби кучлилар олдида эса ўзини қўйдек ювош тутади. Унинг бу уринишлари, Аллоҳнинг изни ила, албатта, бесамардир. Аллоҳ таоло айтади:

يُرِيدُونَ أَن يُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَيَأْبَى اللَّهُ إِلَّا أَن يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ

– “Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар ёқтирмаса ҳам, ўз нурини батамом қилишдан бошқа ҳар нарсадан бош тортади”. (Тавба:32)

Хабар (qalampir.uz 19.09.2025й): Ўзбекистон бензин нархи бўйича дунёдаги рейтингини янгилади.

Изоҳ: Жорий йилнинг 14 сентябр ҳолатига кўра, Ўзбекистон энг арзон ёнилғи бўйича дунёнинг 127 давлати орасида 30-ўринни эгаллади. Ўзбекистонда бир литр бензиннинг ўртача нархи 0,98 долларни ташкил қилди. Бу тахминан 1 литр бензин – 11,9 минг сўм дегани. Миллий статистика қўмитаси томонидан эълон қилинган маълумотда 2025 йил январ-июн ойларида ўртача ойлик иш ҳақи қарийб 6 млн сўмни ташкил этгани айтилган эди. Масалан, АҚШда ўртача иш ҳақига 2000-2500 литр бензин сотиб олиш мумкин. Россияда ҳам 1000 литрдан кўпроқ. Ўзбекистонда эса нари борса 500 литр холос. Шунинг учун ҳам бензинни юртимизда асосан бойлар ишлатади, аҳолининг кўп қисми метан газидан фойдаланади. Юқоридаги рейтингда гўё Ўзбекистон бензин нархи бўйича юқорироқ ўринда кўрсатилган бўлса-да, аслида аҳоли даромадига нисбатан олганда ёқилғи нархи жуда қиммат. Бундай қимматчиликнинг сабаби эса аён: ёқилғи бозори монополлаштириб олинган ва Ўзбекистон ўзини-ўзи тўлиқ таъминлай олмайди. Албатта, бу табиий ҳолат эмас, балки ёқилғи бозори бир тўда юқори элита томонидан сунъий бошқариб келинади. Нархлар ҳам сунъий равишда қиммат ҳолатда ушлаб турилади. Бунинг жабрини эса, албатта, шу халқимиз тортяпти. Сунъий пайдо қилинган ёқилғи етишмовчилиги ва қимматлиги одамларнинг энг оғриқли муаммоларидан бирига айланган. Ҳозирги яроқсиз капиталистик тузум ва унинг иқтисодий низомининг оқибати бу. Бу тузумда ҳар қандай нарсага манфаат, фойда олиш эътиборидан қаралади ва одамлар манфаатининг сариқ чақалик қиймати бўлмайди. Исломда эса бунинг тамоман акси. Бензин каби ёқилғи маҳсулотлари умумий мулк туркумидан бўлган нефтдан олинар экан, демак, бензин ишлаб чиқаришга кетадиган харажатларни ўзи ҳисобланади. Бу эса мусулмонлар юқори сифатли ва жуда арзон бензинга эга бўлишларини англатади. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Умматим уч нарсада шерикдир: сув, олов ва яйловда”. Шунингдек, ёқилғи бозорини бир тўда зўравонлар томонидан эгаллаб олинишига ҳам мутлақо йўл қўйилмайди.

Хабар (xabar.uz 22.09.2025й): ДХХ инсон органлари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳни фош этди.

Изоҳ: Хабарга кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент, Фарғона, Бухоро ҳамда Қашқадарё вилоятларида яшовчи 12 нафар фуқародан иборат жиноий гуруҳ ижтимоий тармоқлар орқали жиноятларини амалга оширишган. Эътиборли томони, ДХХ томонидан бу жиноят фош бўлгани кенг тарқалмоқда, бироқ инсон тана аъзолари савдосини келтириб чиқараётган асосий омил нима эканлиги ҳақида эса лом-мим дейилмаяпти. Ваҳоланки, азиз ва мукаррам қилиб яратилган инсон тана аъзолари устида савдо қилишдан ҳам хунукроқ жиноят борми?! Бунинг асл сабаби битта, у ҳам бўлса, бугунги капиталистик тузум – инсон ўйлаб топаётган яроқсиз қонунлардир. Чунки капиталистик тузумда тиббиётнинг ривожи ҳам фақат манфаатга қараб йўналтирилади. Инсон танаси аъзоларини кўчириб ўтказиш тиббиёт ютуқларидан саналса-да, бироқ бугун ундан ҳам қайсидир томонларнинг манфаатдор бўлиши асосий ўринга қўйиляпти. Шунинг учун трансплантация ҳозирда – у қонуний бўладими ё ноқонунийми – анчайин катта бизнесга айланиб улгурди. Бу бизнесда, умумий ҳисобда, йилига ўн миллиардлаб долларлар айланади. Бунда асосий фойдани монополист фарм-компаниялар қўлга киритади. Қолаверса, инсон органлари норасмий савдосининг дунё бўйича статистикасига қарасак, бу ҳолат кўпроқ Нигерия, Кения, Сомали, Гана каби халқи иқтисодий қийинчиликда кун кечираётган давлатларда кенг тарқалгани кузатилади. Соддароқ қилиб айтганда, камбағаллар бойлар учун тана аъзоси “етказиб берувчи”лари ҳисобланади. Афсуски, Ўзбекистонда ҳам худди шундай манзара. Бироқ ҳеч ким ўз органини сотган одамлардан нима учун бундай қалтис ишга қўл урганига қизиқмайди. Бунинг сабаблари эса оддий: иқтисодий қийинчилик ва қарзлар. Бундай иллат Ўзбекистонда ҳам кўпайиб бораётгани жуда ташвишланарли ҳолат бўлишига қарамай, ҳукумат бунга жиноий жавобгарликка тортиш билан чора кўргандек бўляпти холос. Аслида, биринчи навбатда, буни келтириб чиқараётган сабабларни бартараф этиш устида бош қотирилиши лозим! Бунинг ҳақиқий ечими эса, фақат Исломдадир. Унга кўра, биринчидан, бундай амалиёт шаръий ҳукмлар асосида тўғри тартибга солинади; иккинчидан, одамларнинг асосий эҳтиёжлари тўлиқ таъминланади ва қолган камолий эҳтиёжларини таъминлашлари учун ҳам шароитлар муҳайё қилиб берилади. Шунингдек, Исломда барчага юқори даражадаги тиббий хизмат таъминлаб берилади ва ҳеч кимнинг тана аъзосини сотишдек аянчли аҳволга тушиб қолишига йўл қўйилмайди.

Хабар (president.uz 23.09.2025й): 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг музокаралари бўлиб ўтди. Учрашув БМТ бош қароргоҳида, ташкилот Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси доирасида бўлиб ўтди.

Изоҳ: Таъкидлаш жоизки, Мирзиёевнинг Америкага сафари Ўзбекистондаги маҳаллий нашрлар томонидан жуда фаол ёритилди. Уларнинг айримларида “Мирзиёев нуқтага ургани, Трампнинг кўнглига йўл топгани” ҳақида мақола чоп этилди. Чунончи, Мирзиёев Нью-Йоркка ташрифи давомида Американинг йирик компаниялари вакиллари билан учрашувлар ўтказгани ва умумий ҳисобда 105 миллиард долларлик лойиҳаларни муҳокама қилгани ҳақида хабар берилди. Жумладан, Трамп Шавкат Мирзиёевнинг “Boeing” компанияси билан тузган 8 миллиард долларлик шартномасини олқишлаб, Truth Social тармоғида пост қолдирди ва Мирзиёевни “бир сўзли одам” деб мақтади. Мирзиёев ва Трамп учрашуви давомида ҳам икковлон бир-бирини мақтовга кўмиб ташлашди. Трамп Мирзиёевни буюк етакчи деган бўлса, Мирзиёев Трампга қарата “Арманистон-Озарбайжон орасидаги низога ечим топдингиз… Нобель мукофотига сиздан кўра лойиқроқ одам йўқ” дея мақтади. АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор эса, Шавкат Мирзиёевга энди у учун Оқ уйга тўғридан-тўғри мурожаат йўли очиқ эканини маълум қилди. Ҳа, эҳтимол бу ташриф давомидаги шартномалар шахсан Мирзиёев ва унинг ҳокимияти учун муваффақият ва ютуқ сифатида кўрилаётган бўлиши мумкиндир, бироқ мусулмон халқимиз учун бунда бирор яхшилик аломати кўринмаяпти. Чунки келишувлар АҚШ томони фойдасини кўзлаб тузилгани шундоқ аён бўлиб турибди. Буни Трампнинг “буларда нефт ва пул кўп”, деган гапидан ҳам англаш қийин эмас. Шунингдек, Трамп иқтидорга келганидан озгина ўтиб, Саудия, БАА ва Қатарга сафар уюштириб, у ерлардан бир неча триллион маблағни олиб чиқиб кетганига қарамай, яқиндагина Қатарга яҳудий вужуди томонидан қилинган авиазарбаларни ёдга олиб ўтмоқ нақадар ўринлидир! Шундай экан, Мирзиёевга ўхшаган Исломий юртлар ҳукмдорлари яҳудий вужудини Ғазодаги ваҳшиёна қирғинлари билан бирга ҳимоя қилаётган Трамп олдидан куч-қудрат, азизлик излашни ўзига ор билмай, балки фахр ва мақтовга сазовор иш сифатида кўрсатишдан тортинмаётгани, афсуски, ўта ачинарли ҳолдир. Уларнинг ҳокимияти ўзларининг мусулмон халқларига эмас, Америкага ўхшаган мустамлакачи давлатлар бераётган “ваъда ва кафолатлар”га таянмоқда. Бинобарин, бундай золим бошқарувларнинг тақдири доим қил устида туради ва яқин кунларда, Аллоҳнинг изни ила, тарих ахлатхонасига улоқтирилади. Ҳақиқий куч-қудрат ва азизлик эса, ёлғиз Аллоҳдандир ва У буни лойиқ бўлган бандасига беради!

الَّذِينَ يَتَّخِذُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِن دُونِ الْمُؤْمِنِينَ ۚ أَيَبْتَغُونَ عِندَهُمُ الْعِزَّةَ فَإِنَّ الْعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا‎

– “Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир”.   (Нисо:139)

Хабар (daryo.uz 23.09.2025й): Ўзбекистонга Хитойдан 100 дона электробус жўнатилди.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, 2025 йилда жами 200 дона электробус ва улар учун қувватлаш ускуналарини харид қилиш режалаштирилган. Таъкидланишича, аввалроқ Транспорт вазири ўринбосари Илҳомжон Абдугафаров Хитойнинг Экспорт-импорт банки бошқарув раиси Чен Хуайюй бошчилигидаги делегация билан учрашган. Учрашувда томонлар 200 та электробус сотиб олиш бўйича қарз шартномасини келишиш ва имзолашни тезлаштириш масаласини муҳокама қилган. Шунингдек, қўшимча 1000 та автобус сотиб олиш бўйича лойиҳа юзасидан ҳам фикр алмашилган. Ўтказилган танловда Хитойнинг “YUTONG BUS Cо., Ltd.” компанияси ғолиб бўлиб, компания билан тегишли шартнома имзоланган. Бироқ тузилган шартнома шартлари, жумладан, унинг қиймати, муддати, фоиз ставкалари ёки қай тарзда тўланиши ҳақида маълумот берилмаган. Хитойнинг Экспорт-импорт банки орқали автобуслар учун маблағ ажратилса, аниқки Ўзбекистоннинг шундоқ ҳам кўпайиб бораётган ташқи қарзига яна қўшилади. Шунингдек, электробуслар қарзга олингани ҳисобига, катта эҳтимол билан, йўлкира ҳақлари ҳам ошади… Шу ўринда, нима учун бу каби электробуслар юртимизда ишлаб чиқарилмайди, деган ўринли савол туғилиши табиий. Бунинг сабаби шуки, “мустақиллик”ка 30 йилдан ошган бўлса ҳам, юртимизда оғир саноат йўлга қўйилмади ва бугун ҳам бунга ҳеч қандай уринишлар бўлмаяпти. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон техника-технологиялар борасида Хитой каби саноатлашган давлатларга қарамлигича қоляпти. Бундан фақат Хитой каби саноатлашган давлатлар иқтисоди ютади, аммо бизники эмас. Аслида, юртимизда барча хомашё турлари мавжуд, фақат ўз оғир саноатимизга эга бўлсак бас, ҳар турли техника ва станокларни ишлаб чиқаришга кенг имконият пайдо бўлади. Мана шунда соҳаларнинг техник эҳтиёжларини маҳаллий саноат деярли тўлиқ таъминлай олади. Бироқ бунинг учун давлат оғир саноат барпо қилишга йўл бермайдиган бугунги халқаро тартиб кишанларидан озод бўлиб, мустамлакачи давлатлар таъсиридан холи  ўз мустақил сиёсатини юритишга ўтиши шарт. Бу эса, албатта, Ислом ва унинг саноатга доир аҳкомларини тўлиқ татбиқ қилиш билангина амалга ошади!

Хабар (daryo.uz 24.09.2025й): “Сизнинг қарорингиз туфайли уйсиз қолдик”. Норин ҳокимининг контейнер уйига шу мазмунда хат қолдирилди.

Изоҳ: Хабарга кўра, ҳокимга қолдирилган хат муаллифи Салима Қўлдошева туман раҳбарининг нотўғри қарори сабаб оила уйсиз қолганини, укаси ҳамон “ватан”сиз эканини ёзган. ​Қўшимча қилинишича, кўп ўтмай Салима Қўлдошева “Аёллар дафтари”га киритилган. Укасини хориждан қайтарилиб, айни пайтда яшаб турган хонадонига мерос ҳуқуқи бериладиган бўлган. Бугун уй-жой масаласи халқимизни қийнаётган энг оғриқли муаммолардан бири. Маълумки, халқимиз аввалдан кенг ҳовли-жойларда яшашга кўникиб қолган. Чунки аҳолининг аксари катта оилали бўлиб, бир ҳовлида жамулжам яшаш одатий ҳол. Бироқ ҳозирда қурилиш-материаллар ва уй-жойларнинг ниҳоят даражада қимматлаб кетаётгани туфайли, кўпчилик тор ва диққинафас “чумолихона”ларда яшашга мажбур бўляпти. Чунки ер олиб уй қуриш ёки тайёрини сотиб олишга кўпчиликнинг қурби етмай қолган. Шунинг учун одамлар ноилож уй-жойларни риболи ипотека кредитлари орқали олишга мажбур бўляпти. Табиийки, кредитни тўлаш учун ҳам тузукроқ даромад топиш керак. Даромади йўқлар ноилож арзон ижара уйларда яшашдан бошқа чора топишолмайди. Шунга ҳам қурби етмаганлар эса, юқоридаги хабарда айтилганидек, сарсончиликда, оғир шароитларда яшайди. Халқимиз мана шундай қийинчиликлар билан курашаётган бир вақтда, юртимиз раҳбарлари, вазирлару ҳокимлар ҳеч хижолатсиз ҳашаматли қасрларда яшашмоқда. Бу, албатта, капиталистик демократия тузумининг оқибатидир. У ҳокимият эгалари ва капиталист бойларга хизмат қиладиган тузум. Бу тузумда инсонларнинг асосий эҳтиёжларини таъминлашга эътибор берилмайди. Ҳар бир инсоннинг асосий эҳтиёжлари таъминланиши фақат Исломдагина кафолатланади. Чунки Исломда бу давлат зиммасидаги фарз ҳисобланади. Сабаби, асосий эҳтиёж таъминланмаслиги инсон ҳаётини хавф остига қўяди. Бу эҳтиёжларга уй-жой, озиқ-овқат ва кийим-кечаклар киради. Пайғамбаримиз ﷺ айтдилар: “Ҳар бир инсонга керакли нарса – бу уй-жойи, озиқ-овқати ва кийимидир. Агар бунда қониқса, у бахтлидир”. (Саҳиҳ Бухорий, 2/24)

 

Форуқ

28.09.2025й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳар қандай қўзғолон ва ўзгартириш даъвати Ислом аҳкомларини татбиқ қилиш сари йўналтирилмоғи даркор

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Уч томонлама Ақаба саммити ва унинг аччиқ сиёсий воқелиги

  • МАҚОЛАЛАР

    Демократия ва гендер тенглиги лойиҳалари сабаб аёллар ва оилалар издан чиқмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.11.2025

    Ғарбнинг ҳиссиёт орқали таъсир сиёсати – янги шаклдаги мафкуравий ҳужумдир

  • 10.11.2025

    Адаштирувчи тушунча: “муаммо шахсда, тузумда эмас”

  • 10.11.2025

    ЮНЕСКО конференцияси Ғарбнинг бузуқ дунёқарашини сингдириш платформаси

  • 09.11.2025

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.11.2025

    Британиянинг “саратон” томирлари Ўзбекистон бўйлаб ёйилмоқда

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/