Қайта ишлаш эмас, қайта мустамлака қилиш ёки ЕИ давлатларининг асл мақсадлари
Қайта ишлаш эмас, қайта мустамлака қилиш ёки ЕИ давлатларининг асл мақсадлари
بسم الله الرحمن الرحيم
Самарқандда 2025 йил 3-4 апрел кунлари бўлиб ўтган “ЕИ — Марказий Осиё” саммитида Урсула фон дер Ляйен қуйидагича баёнот берди: “Бу қадимий дўстлигимизда янги даврнинг бошланишидир. Биз стратегик шерикликни ривожлантиришни истаймиз. Бу шериклик янги имкониятлар, айниқса, энергия, туризм, савдо ва транспорт соҳаларида олиб келади”. Бундан ташқари, у яна шундай деган: “Биз хом-ашёни фақат экспорт қилишни эмас, уни бу ернинг ўзида қайта ишлашни ва қўшимча қийматни шу ерда яратишни хоҳлаймиз. Бу эса янги иш ўринлари ва иқтисодий ўсиш манбаига айланади”.
Бир қарашда бу гўё Ўзбекистон манфаатларини кўзлаган, ривожланишини истаган истиқболли лойиҳалардек туюлади. Аммо ушбу баёнот ортидаги ҳақиқий мақсад нима? Чиндан ҳам қўшимча қиймат маҳаллий иқтисодиётда қоладими ёки яна глобал компаниялар манфаати учун хизмат қиладими? Ёки Европа Иттифоқининг “инвестиция” ва “ҳамкорлик” шиорлари ортида Ўзбекистон учун қандай ютуқ ё хатарлар яширинган? Ҳозир мана шу нарса ҳақда тўхталамиз.
Қўшимча қиймат ҳақиқатда ким учун?
Қўшимча қиймат яратиш – саноатлашган давлатлар учун жуда муҳим тушунча. Аммо бу жараённи қайси тараф бошқаради, ким технология билан таъминлайди, ким маҳсулотни жаҳон бозорига чиқаради – ана шу муҳим. Аксарият ҳолларда, учинчи дунё давлатларидаги қайта ишлаш жараёнлари фақат бирламчи босқичда бўлиб, юқори технологияли, юқори даромадли босқичлар ЕИнинг ривожланган давлатлари ҳудудида амалга оширилади. Яъни “қўшимча қиймат” сўзда маҳаллий ривожланишни англатса-да, амалда фойданинг асосий қисми ЕИ компанияларининг қўлига ўтади. Буни бир нечта омиллар билан изоҳлаш мумкин:
Корхоналар ЕИ капиталидан молиялаштирилади;
Технологиялар ва назорат уларнинг қўлида бўлади;
Ишлаб чиқарилган маҳсулот асосан ЕИ бозорига кетади;
Солиқ имтиёзлари, экспорт режимлари улар учун қулай тарзда шакллантирилади.
Масалан, Африка мамлакатларида кофе, какао ва бошқа хомашёларни қайта ишлаш лойиҳалари амалга оширилса ҳам, халқаро брендлар юқори даромадни ЕИда олади. Шунингдек, Марокашдаги фосфат саноати ва Конгодаги кобальт ишлаб чиқариш мисолида ҳам шундай ҳолат кузатилади – қўшимча қиймат маҳаллий эмас, глобал компаниялар фойдаси учун шаклланади.
(https://policy-practice.oxfam.org/resources/ripe-for-change-620418/), (https://www.theguardian.com/global-development/2023/mar/15/congo-cobalt-mining-human-rights)
Ўзбекистонда ҳам худди шундай вазият кузатилиши мумкин. Масалан, Навоий вилоятидаги кончилик ва кимё корхоналарида хомашёни қайта ишлашга қаратилган инвестиция лойиҳаларида асосий технологик ускуналар ва назорат функциялари ЕИ давлатларидан келган инвесторлар томонидан амалга оширилмоқда. Ишчи кучи маҳаллий бўлса-да, юқори даромад келтирадиган жараёнлар – экспорт, маркетинг ва ноу-хаулар хориждаги компаниялар қўлида. Шунинг учун қўшимча қиймат амалда маҳаллий иқтисодиётдан кўра, ЕИнинг трансмиллий компанияларига хизмат қилади.
Франциянинг Марокашдаги фосфат корхоналаридаги фаолияти бугунги иқтисодий мустамлакачиликнинг яққол намунасидир. Ишлаб чиқариш маҳаллий даражада амалга оширилади, аммо маҳсулотни қайта ишлаш ва юқори қийматдаги ўғитлар сифатида сотиш Францияда амалга оширилади. Натижада Марокаш ресурсни беради, фойдани эса Франция олади. Ўзбекистондаги литий ёки уран каби маҳсулотларга нисбатан ҳам шундай модел қўлланиши эҳтимоли юқори. Чунки маҳаллий саноат ва иқтисодий тизим бу каби маҳсулотларни қайта ишлаш ва экспорт қилишда тўлиқ мустақил ҳаракат қилиш даражасига ета олмаган.
Экологик стандартлар ва хавфлар
ЕИ ҳудудида экологик стандартлар жуда қатъий ҳисобланади. Европа Иттифоқи “Green Deal” сиёсати доирасида углерод изи, заҳарли чиқиндилар ва қайта тикланувчи энергия масалаларига жиддий ёндашади. Бироқ учинчи дунё мамлакатларида, хусусан, Ўзбекистонда бу каби стандартлар заиф бўлиб, назорат тизимлари ҳам самарали ишламайди. Масалан, 2023 йил 6 июнь куни Gazeta.uz сайтида берилган маълумотга кўра, Экология қўмитасининг текширувлари кўпинча формал тусда ўтади, айрим ҳолларда эса маҳаллий манфаатдор шахслар билан боғлиқ корхоналарда кўз юмиш ҳолатлари кузатилади. Бу эса атроф-муҳитга таъсир қилиш, аҳоли саломатлигига зарар етказиш эҳтимолини кучайтиради. Бунга яққол мисоллардан бири сифатида 2023 йили Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида содир бўлган техноген аварияни келтириш мумкин. Фаолият юритаётган йирик саноат корхоналаридан бирида содир бўлган ёнилғи чиқиндиси билан боғлиқ портлаш ва ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди. Юзлаб аҳоли тоза ҳаво ва сув таъминотида муаммога дуч келди. Маҳаллий аҳоли ва журналистлар бу ҳолатда атроф-муҳит ва инсон саломатлигига етказилган зарар ҳақида жиддий шубҳалар билдиришди. Экология қўмитаси томонидан берилган баёнот эса жуда умумий ва жиддий таҳлилларсиз қилинди, текширув натижалари ҳам очиқ эълон қилинмади.
Бундан ташқари, ЕИ ўз ҳудудидаги экологик юкни камайтириш учун ифлос ва хавфли ишлаб чиқаришларни учинчи дунё мамлакатларига кўчиришни маъқул кўради. Бу амалиёт жаҳон иқтисодиётида “environmental dumping” деб аталади. Шу маънода, Урсула айтган “қайта ишлаш” жараёнлари маҳаллий ривожланишдан кўра, ташқи экологиядан қочиш воситаси ҳисобланади.
Бугунги кунда “инвестиция”, “ҳамкорлик” ва “қайта ишлаш” каби сўзлар гўёки ривожланиш рамзи сифатида кўрсатилмоқда. Аммо амалда улар ортидаги иқтисодий ва геосиёсий реаллик бу – мустамлакачиликнинг замонавий шаклидир. Европа Иттифоқи ўз иқтисодиётини ресурс билан таъминлаш, экологик хавфдан қочиш ва янги бозорларни ўз назорати остига олиш мақсадида Марказий Осиёда гўёки “ҳамкорликни” ва “саноатлашиш”ни таклиф қилмоқда. Бироқ тарихдан маълумки, капиталистик давлатлар заиф давлатларга ёрдам кўрсаётгандек кўринади, аслида эса уларни текин хомашё ресурси ва арзон ишчи кучи манбаи сифатида сақлаб қолишни мақсад қилади. Яъни Ўзбекистон каби давлатларни ресурс, ишчи кучи ва бозор сифатида сақлаш капиталистик мустамлакачиларнинг асл манфаатидир. Буни улар, одатда, “инновация” ёки “ривожланиш” деган сўзлар билан безаб тақдим қилади. Лекин амалда бу мустамлакачиликнинг янги цивилизациялашган шаклидир.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, “инвестиция”, “ҳамкорлик”, “иш ўрни” каби шиорлар аслида ташқи таъсирни нормал кўринишга келтириш учун ишлатилади. Аммо улар ортида бошқа мақсадлар ётади:
Ресурслар арзон нархда хорижга чиқиб кетиши;
Қайта ишлаш ва юқори қиймат яратиш жараёнларини ташқи кучлар назоратида ушлаши;
Экологик хавфларни маҳаллий аҳоли ҳисобига амалга ошириш;
Ишчи кучи сифатида арзон ва ҳимоясиз маҳаллий аҳолидан фойдаланиш.
Афсуски, бугун мусулмонлар ҳаётида капиталистик демократия тузуми ҳукм сурар экан, улар мустамлакачилик занжиридан қутулишни орзу қилмасалар ҳам бўлаверади. Зеро, мусулмонлардаги бугунги хорлик, тарқоқлик ва мағлубликнинг асл сабаби айнан мана шу тузумдир. Бу капиталистик демократия – Исломни ҳаётдан сиқиб чиқарган, мусулмонларни ўз бойликларидан маҳрум қилиб, мустамлакачиларга қарамга айлантириб қўйган тузумдир. Мустамлакачиликни йўқ қилиш, мусулмонларни уларнинг зулмидан қутқариш фақатгина Халифалик давлатини таклаш билан амалга ошади. Чунки Ислом давлатигина капитализмни, унинг молиявий тизимини, қонунларини ва уни ҳаётга татбиқ этувчи кучларни, яъни Ғарб давлатларини ва уларнинг малай режимларини ер юзидан барҳам топтиради. Қачонки Халифалик тикланса, мусулмон юртлари қайтадан бир умматга айланади. Уларни турли хил байроқлар, чегаралар ва тузумлар бўлмай, ягона Қуръон ва Суннат асосидаги бошқарув бирлаштиради. Ана шунда ерости ва ерустидаги неъматлар нафақат қайта ишланади, балки маҳаллий саноат ва технология орқали мустақил равишда тайёр маҳсулотга айлантирилади. Бу жараёнда Халифа фақат Ислом қонунларига таянади ва саноат-ишлаб чиқариш сиёсатини уммат манфаати йўлида амалга оширади. Исломда табиий бойликлар ҳеч қачон шахсга ва ҳатто давлатга тегишли бўлмайди. Улар умматнинг умумий мулкидир. Бу борада Пайғамбаримиз ﷺ шундай марҳамат қилдилар: “Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва яйловда”. Шу боис, мусулмонлар ўз неъматларига эга бўлишни, юртларида ҳақиқий тараққиёт ва ривожланишни хоҳласалар, бу нарса Ғарб билан янги шартномалар тузиш ёки инвестиция жалб қилиш орқали эмас, балки куфр тузумини батамом ағдариб, Аллоҳ нозил қилган Ислом тузумини ҳаётга татбиқ этиш орқали амалга ошади. Ҳақиқий мустақиллик табиий ресурсларни экспорт қилишда эмас, балки уларни Ислом аҳкомлари асосида бошқариш ва уммат манфаати йўлида сарф қилишдадир. Бу эса фақат Халифалик билан рўёбга чиқади иншаАллоҳ. Аллоҳ таоло шундай дейди:
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ
– “Ана ўша кунда мўминлар шодланурлар”. (Рум:4)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
29.04.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми