| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Сиёсий баёнотлар ва сиёсий таҳлил

Сиёсий баёнотлар ва сиёсий таҳлил

By htadmin
11.06.2025
879
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сиёсий баёнотлар ва сиёсий таҳлил

Устоз Аҳмад Хутвоний

Сиёсий баёнотлар – бу сиёсатчиларнинг сиёсий таҳлилидаги асосий материали бўлиб, таҳлил учун зарур бўлган хабарларнинг муҳим бир қисмини ташкил этади. Умуман олганда, хабарлар сиёсий фикрлаш жараёнининг асоси ҳисобланади. Дарҳақиқат, улар сиёсатчилар учун кундалик «нон» кабидир. Уларсиз сиёсатни тушуниб бўлмайди, сиёсий таҳлил мавжуд бўлмайди, воқеаларни фарқлаб бўлмайди ва улардан кўзланган мақсадларни англаш мумкин эмас.

Ислом Уммати сиёсий баёнотлардаги чалғитувлар сабабли кўп азоб чекди, ҳатто бундай баёнотларни нотўғри тушуниш оқибатида катта ҳудудларни йўқотди. Масалан, Усмоний Халифалик Болқон ҳудудини ҳарбий жиҳатдан заиф бўлгани учун эмас, балки ғаразли ва чалғитувчи баёнотлар туфайли бой берди. Британия ва унинг иттифоқчилари бўлган Европа давлатлари фақат баёнотлар орқали Болқон муаммосини йўқдан бор қилишди. Улар Усмоний Халифаликка Болқон давлатларида мустақилликни ва ундан бўлиниб чиқишни талаб қилаётган халқ ҳаракатлари мавжуд деган тасаввурни беришди. Ҳолбуки, воқеликда бундай баёнотларнинг ҳеч қандай асоси йўқ эди. У ерда мустақиллика ҳаракат қилаётган ҳаракатлар ҳам, ҳатто бўлиниб чиқишни шунчаки талаб қилиш ҳам мавжуд эмас эди. Лекин бундай баёнотларнинг кўп такрорланиши натижасида Усмоний Халифаликда Болқонда бўлиниб чиқишни талаб қилаётган кучли ҳаракатлар бор деган тасаввур шаклланиб қолди. Натижада, давлат бу ёлғон маълумотлар асосида ҳаракат қила бошлади. Бу эса уни ҳолдан тойдирди ва заифлаштирди. Кейинчалик ҳақиқий миллатчилик ҳаракатлари пайдо бўлиб, бутун минтақага тарқалди ва охир-оқибат, бу ҳаракатлар давлатнинг марказига қадар етиб борди. Шундай қилиб, Болқон минтақаси бутунлай бўлиниб чиқди ва бу ҳолат охир-оқибатда Усмоний Халифаликнинг қулашига олиб келди.

Аввало, сиёсий баёнотларнинг сиёсий таҳлилдаги аҳамиятини англаб етишимиз учун сиёсий таҳлилнинг беш асосий унсурларини билишимиз зарур. Улар:

1 –Сиёсий таҳлилчи бутун дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни кузатиши ва улар ҳақида маълумот тўплаши, шунингдек, уларнинг аҳамиятли ёки аҳамиятсизлигига, тасодифий ёки атайлаб келтириб чиқарилганига қараб ажратиб чиқиши керак. Такрорий кузатув, тажриба орттириш ва вақт ўтиши билан бу кузатув сиёсий таҳлилчи учун мутахассисликка айланади. Шундай қилиб, у энг муҳим, мўлжалланган ва зарур бўлган маълумотларни ажратиб олишни ўрганади.

2 –Таҳлилчига воқеа-ҳодисалар, жойлар, шахслар ва баёнотларнинг моҳияти ҳақида дастлабки маълумотлар керак бўлади. Булар географик, тарихий, сиёсий ва фикрий маълумотлар бўлиши мумкин. Бу маълумотлар орқали у воқеа-ҳодисалар ва хабарларни аниқ ва чуқур тушуниб баҳолай олади.

3 –Таҳлилчи сиёсий хулосалар чиқарар экан, бир-биридан ажралмайдиган икки ишга риоя қилиши лозим. Улар:

  • Воқеа-ҳодисаларни уларнинг шароити, муҳити ва боғлиқ омилларидан ажратмаслик. Чунки воқеаларни улар билан боғлиқ ҳолатлардан ажратиш уларнинг қийматини йўқотади ва уларни ҳақиқий воқеликдан узиб қўяди.
  • Умумлаштириш ва кенг миқёсда қиёслашдан тийилиш. Чунки бундай умумлаштириш ва қиёслаш сиёсатда ўринли эмас, балки бу сиёсатчиларнинг хатоларидан бўлиб, сиёсий таҳлилдаги муваффақиятсизликнинг энг асосий белгиларидан биридир.

4 –Хабар ва ҳодисаларни синчиклаб ўрганиш ва қуйидаги босқичларга асосланиб фарқлаш:

Биринчи: ишончли манбаларни аниқлаш.

Иккинчи: уларнинг содир бўлган вақтини аниқлаш.

Учинчи: уларни рўй берган вазият доирасида кўриб чиқиш.

Тўртинчи: Айнан ўша вақтда юз беришидан кўзланган мақсадни аниқлаш.

Бешинчи: Воқеа юзасидан барча фаол томонларнинг бевосита муносабатларини кузатиш.

5 –Воқеа ёки хабарни улар ҳақидаги собиқ маълумотлар билан боғлаш, сўнгра уни ўзига ўхшаш ва бошқа хабарларга тааллуқли бўлган махсус боғлов қоидалари билан боғлаш ва ниҳоят, ҳақиқатга яқин ва воқеликка мос деб тахмин қилинган хулосани чиқариш.

Агар сиёсий таҳлилда ушбу асосий мезонларга риоя қилинмаса, ҳозирги кунда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда берилаётган баёнотлар ва хабарлар оқимига нотўғри ёндашилса, шунингдек, буларга баёнот ва хабарларни йўналтиришдаги ғаразли усуллар ҳамроҳлик қилса, бу ҳолат муқаррар равишда хавфли сиёсий ахборот чалкашлигига олиб келади. Бу эса зеҳнларни чалғитади, ақлларни адаштиради ва фикрни аниқ хулосага келишдан буриб юборади. Бу ҳолатнинг мантиқий натижаси ҳалокатли сиёсий хатоларга олиб келади. Таҳлилчилар тўғри натижаларга эриша олмай, халқаро разведка доиралари тузоғига тушиб қолишади. Бу эса Умматга ва уни уйғотиш учун ҳаракат қилаётганларга ҳалокатли салбий таъсир кўрсатади.

Шунинг учун юқорида тилга олинган асосий мезонларга амал қилиш зарур бўлади. Уларнинг энг муҳимларидан бири – воқеаларга тааллуқли ахборот оқимини синчиклаб кузатиш, йирик ва таъсир кучига эга давлатлар сиёсатчилари томонидан берилаётган сиёсий баёнотларга эҳтиёткорлик билан ёндашишдир. Бундай баёнотларни таҳлил қилишга киришишдан ва уларни бизга маълум сиёсий боғлаш қоидалари билан боғлашдан олдин, уларни беришдан кўзланган мақсадни англашга ҳаракат қилиш зарур.

Масалан, Америка сиёсатчилари томонидан Эрон билан уруш яқинлашаётгани ҳақидаги баёнотлар берилди. Бу баёнотлар билан бирга Яқин Шарққа Америка учоқ ташувчилари, турли мақсадларга мўлжалланган ракета ва қуроллар жўнатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Айни пайтда Ҳинд океанидаги АҚШ ва Британияга тегишли Диего-Гарсия базасига эътибор қаратилиб, бу базанинг Эрон ракеталари етиб бора олмайдиган масофада жойлашгани ва келгуси урушда унинг асосий ролни ўйнаши таъкидланди. Бу каби хабар ва воқеалар бизга уруш муҳитини ва унинг содир бўлиши яқинлашаётганини ҳис қилдирди. Аммо кутилмаганда бунга зид бўлган хабарлар тарқалди. АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича вакиллари билан Эрон расмийлари ўртасида Уммон султонлигида музокаралар бўлиб ўтгани ва биринчи босқич ижобий таассуротлар билан якунлангани эълон қилинди. Бу билан урушга оид хабарлар гўёки икки давлат ўртасида узоқ давом этадиган музокараларнинг табиий кириш қисмидек бўлиб қолди.

Шунингдек, Ғазо секторига қарши яҳудийларнинг уруши давом этаётгани, унинг аҳолиси учун сургун ёки ўлимдан бошқа танлов йўқлиги, қаршилик кучларининг қуролни топшириши ва етакчиларининг ҳудуддан чиқиб кетиши ҳақида узлуксиз хабарлар тарқалмоқда. Аммо кейинги хабарларда АҚШ ҳомийлигида олиб борилаётган музокараларнинг муваффақиятга яқинлашаётгани билдирилди. Ғазони йирик кўчмас мулк лойиҳаларига айлантиришни талаб қилаётган АҚШнинг ўзи, Ҳамас ҳаракатига яҳудий вужуди музокараларнинг иккинчи босқичига ўтишга содиқ қолишини кафолатлайдиган томон сифатида кўрсатилмоқда. Бу босқич урушни тугатиш ва Ғазодан чиқиб кетишни ўз ичига олади.

Агар сиёсий таҳлилчилар сиёсатчиларнинг дастлабки баёнотларини дарҳол асос қилиб олиб, таҳлилларини шу баёнотларга таянган ҳолда олиб борсалар, у ҳолда уларнинг таҳлиллари воқеликдан бутунлай йироқ бўлади. Улар ўзгарувчан ва бир-бирига зид баёнотлар тўлқинини тўғри англай олмасдан, чалғитувчи хабарлар қурбонига айланадилар.

Шунинг учун таҳлилни бошлашдан олдин баёнотларни қабул қилишда сабр-тоқатли бўлиш ва кутиш зарур. Шундан кейин баёнотларни синчиклаб таҳлил қилиш. Уларни бир-бирига боғлаш, воқеаларни контекстдан ажратмаслик ва умумлаштиришдан сақланиш керак бўлади.

Роя газетасининг 2025 йил 4 июн, чоршанба кунги 550-сонидан

 

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsСиёсий баёнотларсиёсий таҳлил
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Судандаги қўзғолончи ёшлар давлат тўнтаришини амалга оширган ҳарбийлардан кўра анча онглидирлар

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Давлат назоратида бўлмаган қуролли гуруҳлар хавфсизликка жиддий таҳдиддир

  • МАҚОЛАЛАР

    Британиянинг “саратон” томирлари Ўзбекистон бўйлаб ёйилмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/