| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

  • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Қатъият карвони Миср режимининг хоинлиги ва армиясининг ҳаракатга келишининг вожиблиги ўртасида

Қатъият карвони Миср режимининг хоинлиги ва армиясининг ҳаракатга келишининг вожиблиги ўртасида

By htadmin
19.06.2025
1065
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Қатъият карвони Миср режимининг хоинлиги ва армиясининг ҳаракатга келишининг вожиблиги ўртасида

Араб режимлари раҳбарлари мазмунсиз саммитлар ва ёлғон анжуманларни нишонлаётган бир пайтда, ўзини «Қатъият карвони» деб атаган халқ карвони Тунис, Жазоир ва Марокашдан йўлга чиқиб, Ливия ва Миср орқали Ғазога йўл олди. Карвон қамални ёриб ўтиш ва 18 ойдан буён қамалда яшаб келаётган Ғазо аҳлига ёрдам беришни мақсад қилди. У турли ёшдаги эркак ва аёллардан иборат бўлиб, барчаларини яҳудий вужуди томонидан Ғазо аҳлига қўйилган қамални ёриб ўтиш мақсади бирлаштирди. Маълумки, бу қамал Ғазога қўшни режимлар, хусусан, Миср режимининг яҳудийлар билан тил бириктируви ва бевосита иштироки орқали ўрнатилган.

Аммо карвон Миср чегарасига яқинлашиши биланоқ, аччиқ ҳақиқат яна бир бор намоён бўлди. Бу, Миср режими нажот дарвозаси эмас, балки жиноятда шерик деган ҳақиқат эди. Дарвоқе, бу режим карвонни Мисрга киришдан тўсди, аъзоларини Салум шаҳридан чиқармай, уларнинг телефонларини олиб қўйиб, алоқаларни узди, ҳатто баъзиларини қайтиб кетишга мажбур қилди. Бу каби хатти-ҳаракат фақат душмандан кутилади. Зотан, бундай манзарага биринчи бор гувоҳ бўлаётганимиз йўқ. Чунки Ғазо фақат яҳудий вужуди томонидан эмас, балки араб давлатлари режимлари томонидан ҳам қамалга олинган. Бу эса расмий сиёсий хоҳиш, шармандали хавфсизлик ҳамкорлиги ва силкинмас халқаро тил бириктирув орқали амалга оширилмоқда.

Карвон на қурол-аслаҳа, на ракета тизимларини олиб кетаётган эди, балки у халқ ташаббуси бўлиб, қамалдаги Ғазо аҳлига ёрдамни рамзий ифода этганди. Шунга қарамай, Миср режими унга гўёки жиддий хавфсизлик таҳдиди сифатида муносабатда бўлди. Наҳотки, Фаластинга ёрдам бериш – ҳатто сўз билан бўлса ҳам – жиноятга айланган бўлса?! Наҳотки, Ғазога ҳамдардлик билдириш таъқиб ва ҳибс учун асос бўлиб қолган бўлса?!

Қатъият карвони билан содир бўлган воқеа араб давлатлари режимларининг, асосан, Мисрдаги Сисий режимининг қатор хиёнатлари рўйхатига қўшилаётган навбатдаги жиноятдир. Бу режим яҳудий вужудининг хавфсизлигига содиқ эканини тинмай такрорлаб, ишғолчи раҳбарлар билан алоқа қилаётгани билан фахрланади, аммо Ғазо ва унинг аҳлига ёрдам қўлини узатмоқчи бўлган инсонларни бостириб, қувғин қилади.

Ҳақиқий позиция шиорлар билан эмас, балки майдонда (амалий ҳаракат билан) баҳоланади. Бу майдон эса аниқ бир ҳақиқатга гувоҳлик бермоқда: Вашингтон буйруқ бермагунча ҳеч қандай ўтиш йўли очилмайди, ҳеч бир аскар қимирламайди ва ҳеч қандай қамал ёриб ўтилмайди.

Ҳеч шубҳа йўқки, Қатъият карвони халқ орасидаги ихлос ва садоқатнинг яққол ифодаси бўлиб, Фаластин масаласи Уммат масаласи, аниқроғи, ҳануз унинг қалбида тирик сақланаётган масала эканини тасдиқламоқда. Бироқ инсонпарварлик карвонлари қанчалик катта бўлмасин, улар босқинчи яҳудий вужудини ағдаришга, юртни озод қилишга, бомбардимонни тўхтатиб, қамални олиб ташлашга қодир эмас, бу ҳақиқатни очиқ айтмасдан иложимиз йўқ.

Ислом заифларга ёрдам бериш масъулияти фақат шиорларга эга бўлган кишилар зиммасида эмас, балки куч-қудрат соҳиблари зиммасида эканини жуда аниқ баён қилган. Масалан, Аллоҳ Таоло бундай деган:

﴿وَمَا لَكُمۡ لَا تُقَٰتِلُونَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ وَٱلۡمُسۡتَضۡعَفِينَ مِنَ ٱلرِّجَالِ وَٱلنِّسَآءِ وَٱلۡوِلۡدَٰنِ﴾

«(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!»                                              [Нисо 75]

Бу оят кимга мурожаат қиляпти? Албатта, куч-қудрат эгаларига, яъни Миср, Иордания, Туркия, Покистон армияларига ва сони 5 миллиондан ортиқ бўлган барча мусулмон армияларга хитоб қиляпти! Бу армиялар яҳудий вужудини бир неча кунда йўқ қилиб юборишга етарли қурол-аслаҳага соҳиб. Агар бошларида холис раҳбарлар бўлганида шундай қилинган бўларди. Аммо бу армиялар Қуддус сари ҳаракатга келиш ўрнига, халқларни қамал қилмоқда, карвонларни бостирмоқда ва яҳудий вужуди чегараларини халқ ғазабидан ҳимоя қилмоқда.

Бугун содир бўлаётган воқеалар араб давлатлари режимларининг хиёнаткорлигини ва ишғолчилар билан иттифоқда эканини яққол кўрсатиб турибди. Миср Ғазо аҳлига нусрат бериш ва қамални ёриб ўтиш учун дарвоза бўлиши керак эди, аммо у босқичилар манфаатига хизмат қилувчи зиндонга айланди. Миср армияси яҳудий вужудига қарши қилич бўлиши лозим эди, лекин шу вужуд чегараларини қўриқчисига ва Ғазо қамалида унинг ёрдамчисига айланди.

Эй Кинона қўшинлари ва куч-қудрат эгалари!

Наҳотки Ғазо ҳаракатга келишингиз учун лойиқ бўлмаса?! Наҳотки шаҳидлар қони, фарзандларидан айрилган оналарнинг, бева ва ёлғиз аёллар, болалар ва қарияларнинг фиғонлари сизни чақирмаётган бўлса?! Ахир, Фаластин сизнинг зиммангиздаги омонат эмасми?! Унинг аҳли сизнинг биродарларингиз эмасми?! Уларни ҳимоя қилиш, уларга нусрат бериш сиз учун фарз эмасми?! Наҳотки Аллоҳнинг буйруқларидан раҳбарларингиз буйруқлари устун бўлса?!

Фаластинга ёрдам бериш баёнотларга эмас, танкларга муҳтож. Унга расмий қоралашлар эмас, очиқ фатҳ қарори керак. Фаластинга бир-икки кунлик очилувчи йўлаклар эмас, балки тўлиқ ва барча жиҳатни қамраб олувчи озодлик жанги керак. Бугун Умматга нусрат бериш, хоин ҳукмдорларни ағдариш, Уммат лойиҳаси бўлмиш Халифаликни қайта барпо этиш, Ислом ҳукмини қоим қилиш, армияларни ҳаракатга келтириш ва Аллоҳнинг ваъдасини рўёбга чиқариш масъулияти айнан сизнинг зиммангизда.

﴿وَعَدَ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنكُمۡ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَيَسۡتَخۡلِفَنَّهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ﴾

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилган зотларга уларни ер юзида халифа қилишни ваъда қилди»                                                                                                 [Нур 55]

Қатъият карвони – шунча тўсиқларга қарамасдан – режимларнинг юзига туширилган тарсаки бўлди ҳамда Фаластин масаласи ҳануз Уммат қалбида тирик эканини исботлади. Аммо, шу билан бирга, бу карвон мусулмонлар учун бир қўнғироқ бўлди. Яъни у мусулмонларга «ҳамдардлик» билдириш босқичини ортда қолдиринг, энди режимларни ўзгартириш, исломий ҳаётни қайта бошлаш, армияларни ҳаракатга келтириб, қамални ёриб ўтиш ва юртни озод этиш вақти келди, демоқда.

Шунинг учун шаҳидлар қонини, оналарнинг ноласини ва болаларнинг фиғонини анжуманлар йўлакларида ҳамда малай режимлар остонасида ёлвориш билан зое кетказманг. Аксинча, Қатъият карвонини ҳақиқий ўзгариш сари, Фаластинни озод қилиш ва Халифаликни барпо этиш сари етакловчи машъалага айлантиринг!

Эй Аллоҳим! Бизни Ақсони озод қиладиган, яҳудий вужудини синдирадиган ва мусулмонларни Ислом байроғи остида, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида бирлаштирадиган Ислом давлатини барпо этишимизга тез фурсатда, кечиктирмасдан муяссар айла!

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡۖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَحُولُ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَقَلۡبِهِۦ وَأَنَّهُۥٓ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар»               [Анфол 24]

 

Устоз Саид Фазл

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги матбуот бўлими аъзоси

Роя газетасининг 2025 йил 18 июн, чоршанба кунги 552-сонидан

 

+2
0

Related posts:

Миср режими Фаластин масаласини йўқ қилишда АҚШ пиёда кучларидан биридир Малайзия билан Туркия мисрлик йигитларни қатл этишда Сисий билан тил бириктирди Миср режими Исломга қарши курашиш ва мусулмонларни бостириш билан Ғарб розилигини сўраяпти Бир томонда Наҳза сув омбори, иккинчи томонда Ғарбий чегара хавф солмоқда
TagsАраб режимлариМиср режимиҚатъият карвони
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳайит табассуми билан Ғазо кўз ёшлари орасида: офицер ва аскарларга нидо

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ямандаги тожикистонлик даъватни етказувчи биродарлардан бирининг вафот этгани тўғрисида хабар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Чеченистонни босиб олган ва Шомни хонавайрон қилаётган Россия Фаластинни қутқарадими?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 11.05.2026

    “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

  • 10.05.2026

    Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • 10.05.2026

    Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • 10.05.2026

    Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • 09.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/