Зулм механизми
Зулм механизми
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
2025 йил 11 декабр куни Тошкент вилояти Бекобод тумани Ички ишлар Жиноят қидирув бўлими ходими ўзига тегишли бўлган оқ рангли “Nexia-3” русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, “Қорақўйли” маҳалласи ҳудудидаги “Қорасув – Бўка – Бекобод” йўлида 43 ёшли пиёдани уриб юборади. Олган тан жароҳатлари оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этади. Жиноятни яшириш мақсадида, милиция ходими жасадни Сирдарё дарёсига ташлаб юборган. Жасад ҳалигача топилмаган, қидирув ишлари давом этмоқда. Ходим қўлга олинган, тергов олиб борилмоқда.
Бекобод Тошкент вилоятидаги туман бўлиб, Сирдарё дарёси бўйида жойлашган ва Тожикистон билан чегарадош. Бу ҳудуд саноат маркази ва металлургия, қурилиш соҳалари ривожланган бўлиши билан бирга, бу ерда “терроризмга қарши кураш” ва “чегара хавфсизлиги” ДХХ масъулияти остида, шунинг учун унинг таъсири кучли. Бошқача айтганда, хавфсизлик ва бизнес манфаатлари чамбарчас боғланган ҳудуд ДХХ назорати ва таъсири доирасида бўлиши табиий. Чунки бу каби саноатлашган стратегик зоналар ҳукуматнинг “кўз остида” ҳисобланади. Жорий йил 7 апрелда Бекобод туманига ҳоким этиб Президент администрациясининг собиқ раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов тайинланиши ҳам бежиз эмас. Шу боис, Бекободдаги Ички ишлар бўлими бошқа вилоятлардагига нисбатан кўпроқ “эркин” ҳаракат қилаётгани, табиийки, ДХХнинг “рухсати” билан, яъни “жиловни бўш қўйиши” билан амалга оширилмоқда. Масалан, яқинда Бекобод тумани Ички ишлар бўлими биносида ички ишлар органлари ходими Фирдавс Муродуллаев 43 ёшли эркакни ўлгунича калтаклаган.
Агар ДХХ, аксинча, маҳаллий ҳокимият ёки куч тузилмаларининг “жиловини тортмоқчи” бўлса, одатда “коррупцияга қарши кураш” воситасидан фойдаланади.
Демак, бугун ички ишлар ходимлари қўлидан содир этилаётган зўравонлик, қийноқ ва ҳатто қотилликлар тасодифий ҳолат ёки айрим шахсларнинг “шахсий бузилиши” эмас. Бу чуқур илдизга эга, йиллар давомида шаклланган тизимли муаммонинг очиқ кўринишидир. Ушбу илдиз эса, шубҳасиз, совет КГБси мактабидан чиққан, шу руҳда тарбияланган ва ҳали-ҳамон ўша зулмкор фалсафа билан иш юритиб келаётган Давлат хавфсизлик хизматига бориб тақалади. Айнан шу “КГБча тарбия” натижасида ички ишлар тизими халқни ҳимоя қилувчи идора эмас, балки қўрқитиш, синдириш ва бўйсундиришга мослаштирилган зўравон механизмга айлантирилди. Қийноқ – тергов усулига, зўравонлик – хизмат услубига, ўлим эса “ортиқча муаммо”ни ҳал қилиш воситасига айланди. Бу тасодиф эмас, бу онгли равишда шакллантирилган менталитетдир.
Бироқ муаммони фақат ДХХ ёки ички ишлар ходимларида кўриш ҳақиқатни тўлиқ англамаслик бўлади. Аслида, бугунги хавфсизлик ва ички ишлар тузилмалари – Ўзбекистонда татбиқ этилаётган мавжуд сиёсий тузумнинг бевосита маҳсулидир. Бу тузум қонун устуворлигига эмас, куч устуворлигига таянади. Адолатга эмас, қўрқувда ушлаб туришга суянади. Шу сабабли у ҳам ўзини сақлаб қолиш учун айнан зўравон, шафқатсиз ва ҳисоб-китобсиз куч тузилмаларини етиштирди.
Бундай тузум шароитида ички ишлар ёки хавфсизлик органларини “ислоҳ” қилиш ёки ундан инсонпарварлик, адолат кутиш ўзини-ўзи алдашдир. Чунки зулмга асосланган тузум ҳеч қачон раҳм-шафқатли ижрочиларни етиштирмайди. У фақат зулмни давом эттирадиган ва жиноятни “хизмат” деб биладиган қаҳри қаттиқ кадрларни шакллантиради.
Шунинг учун ҳам, Ислом тузуми татбиқ этилмас экан, яъни ҳокимият Аллоҳнинг қонунлари асосида қайта қурилмас экан, мазкур режимнинг куч тузилмалари орқали аҳоли устидаги зулм ва зўравонликлар тўхтамайди. Шахслар алмашиши мумкин, номлар ўзгариши мумкин, аммо тузум ўзгармас экан, зулм сақланиб қолаверади.
Демак, Ўзбекистон куч тузилмалари содир этаётган зўравонликлар, қийноқлар ва қотилликлар мавжуд тузумнинг асл қиёфасидир. Шу боис, косметик ислоҳотлар, лавозим алмаштиришлар, янги қарорлар қабул қилиш билан бу муаммо ҳал бўлмайди. Чунки зулмни туғдириб турган асос (яъни тузум) ўзгармас экан, натижа ҳам ўзгармайди. Зўравонликка таянган тузум зўравонликни қайта-қайта ишлаб чиқараверади.
Шу маънода, бугунги зўравонликлар барча учун огоҳлантирувчи дарсдир. Ё жамият зулмкор тузумни ўз номи билан атайди ва ундан воз кечади ёки сукут билан унга шерик бўлиб қолаверади. Чунки зулмга қарши турмаслик уни қабул қилиш билан баробардир.
Шунга кўра, ҳақиқий ечим воқеликни тубдан ўзгартиришдир. Яъни мавжуд зулмкор тузумни рад қилиб, адолатни қарор топтириш учун Исломни ҳаётга тўлалигича татбиқ қиладиган Рошид Халифалик давлатини барпо қилишдир. Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилдилар:
من رأى منكم منكرًا فليغيّره بيده،
فإن لم يستطع فبلسانه،
فإن لم يستطع فبقلبه، وذلك أضعف الإيمان
“Сизлардан ким бир мункар (зулм, ёмонлик)ни кўрса, қўли билан ўзгартирсин.
Агар қодир бўлмаса – тили билан.
Агар унга ҳам қодир бўлмаса – қалби билан. Бу эса иймоннинг энг заифидир”. (Имом Муслим, Саҳиҳ, 49-ҳадис).
Иззатуллоҳ
18.12.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми