Ўзбекистонда исломий таълимга қарши рейдлар давом этмоқда

Ўзбекистонда исломий таълимга қарши рейдлар давом этмоқда
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
ИИВ ҳамда ДХХ томонидан ўтказилган ҳамкорликдаги тезкор-профилактик тадбирлар давомида Наманган, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида вояга етмаганларга ноқонуний диний сабоқ бериб келинаётгани аниқланди. Ёзги таътил бошланиши билан айрим ота-оналар фарзандларини диний таълим олсин, дея турли шахслар қўлига топшириш ҳолатлари ҳар йили такрорланади. Янги Ўзбекистон тараққиётга интиляпти, залолатга эмас. Ота-оналар фарзандини ҳужрага эмас, мусиқа ва санъат тўгаракларига етакласин. Мана шунда фарзандининг бахтли ҳаёти кафолатланади, дейилади видеохабарда.
15 май куни президент Мирзиёев видеоселектор йиғилишида ўқувчи ва талабалар ёзги таътилни “мазмунли” ўтказиши учун мутасадди раҳбарларга, жойлардаги амфитеатр ва сайлгоҳларда ҳар куни концерт ва мусиқа кечалари ўтказиш, маданият ва истироҳат боғларида санъат кўргазмалари, шеърият кечалари ва интеллектуал ўйинлар ташкил этишни буюрган эди. Бу буйруқнинг амалий ижроси Мирзиёев кўзлаган мақсаднинг ҳақиқатини кўрсатди.
Жорий йил 21 февралда “Бола ҳуқуқларини янада муҳофаза қилишга қаратилган” қонун кучга кирган эди. Бу қонун Мирзиёев томонидан масжидга қатнаётган болаларни таъқиб қилиш, ўқувчи қизларнинг ҳижобини ечишга мажбурлаш фонида 20 феврал куни имзоланди. Унга кўра, ота-оналар ёки васий ўз боласини “ноқонуний” диний таълим олишга жалб этса, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн беш бараваригача жарима ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олинади.
Ўзбек режими ҳануз ўриснинг таъсири остида бўла туриб, халқни “мустақиллик” дея қанчалик алдаётган бўлса, “миллий мафкура” деб ҳам умматни саробга етакламоқда. Чунки миллатчилик – ундан бирон тушунча келиб чиқмайдиган туйғу, холос. Шунинг учун фарзандларимизни ё Исломий тушунчалар ё ғарбча дунёқараш билан тарбиялашдан бошқа йўли йўқ. Ўзбек режимининг “бола ҳуқуқларини муҳофаза қилиш”ни рўкач қилиб, “диний экстремизм” таъсирига тушиб қолишига йўл қўймаслик баҳонасида болаларни Исломий тарбиядан тўсаётганлиги – ёшларни ота-она олдидаги мажбуриятларини ҳис қилмайдиган, гўзал Исломий одоб доираларини тан олмайдиган, ўткинчи ҳою-ҳаваслар ортидан изғийдиган, дунёси учун охиратини алмашадиган, ўрни келганда юртини ҳам, халқини ҳам сотишдан тоймайдиган бетайин, иродасиз, суюқ қилиб тарбияланишини, фақат Ғарб истаётган авлод бўлиб етишишини хоҳлаётганидан дарак беради. Бола Ислом хилқатида дунёга келади, демак, ғарбча бузуқ тарбия бериш эмас, покиза Исломий тарбия бериш ҳар бир боланинг табиий ҳуқуқи ҳисобланади. Шунинг учун ИИВ ҳамда ДХХ томонидан диний таълим олишга қарши мамлакат бўйлаб ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирлар уларнинг мана шу табиий ҳаққи поймол қилинаётганини билдиради. Видеохабарда айтилганидек, Исломий тарбиянинг манбаи бўлган Аллоҳнинг каломи Қуръонни қолоқлик, залолат деб аташ эса ҲАҚ таолога кофир бўлиш бўлиб, Ислом ва Қуръон хусусида демократик фикрлаш – даҳрий-худосизларча фикрлашдан катта фарқ қилмаслигини кўрсатади! Ҳолбуки, Аллоҳ таоло дейди:
ذَٰلِكَ الْكِتَابُ لَا رَيْبَ ۛ فِيهِ ۛ هُدًى لِّلْمُتَّقِينَ
– “(Ҳақ эканлигига) ҳеч қандай шак-шубҳа бўлмаган ушбу Китоб тақволи кишилар учун раҳбар – йўлбошчидир”. (Бақара:2)
Мактаб ва боғчалар Қуръон таълимидан мосуво қилингани учун болаларини мажбуран хонадонларга, ҳужраларга топшираётган ота-оналарни танқид қилиб, фарзандларини фаҳш-бузуқлик уясига айланган концерт, мусиқа кечаларига олиб боришга тарғиб қилиниши ўзбек режими ёш мусулмон авлодни соғлом онг, покиза табиат ва гўзал ахлоқ эгаси қилиб тарбиялаш масъулиятидан қочиб, кофир Ғарбнинг бузуқ ва жирканч таълим-тарбия дастурларини амалга ошираётганлиги сабаблидир. Ваҳоланки, ёш авлодни соғлом ва ҳар томонлама комил қилиб тарбиялаш фақат Исломий тарбия билангина амалга ошади. Қолаверса, Ғарб аҳолисининг ҳаёт тарзи маънавий таназзул, эгоизм, оилавий инқироз ҳамда тубанлик, бахтсизлик ва изтироб гирдобига қулаб бўлганини Ғарб дунёсининг ўзи эътироф этиб бўлди. Мана уларнинг эътирофи:
“Инсонлар эркинликка эришдилар, лекин бахтга эмас. Ғарб инсонлари илгарилаш орқали ўз муаммоларини кўпайтиради, ҳал қилмайди”.
Кристофер Лаш (америкалик жамиятшунос):
“Ғарб жамияти маънавий қашшоқ ва изтиробдаги авлодни вужудга келтирди. Инсон маънавий изланиш ўрнига, фақат ўз нафси билан овора”.
Теодор Далримпл (Британиялик публицист):
“Ҳеч қайси жамият бизнинг жамиятимизча фаровон бўлмади, аммо ҳеч қайси жамият бизчалик беҳаё ва маънавий изтиробда ҳам бўлмади”.
Патрик Бьюкенен (АҚШ сиёсатчиси):
“Ғарб ўз илдизларидан – дин, оила ва анъанадан узилиб қолган. Биз маънавий ўзини йўқотган цивилизациямиз”.
Бу каби иқтибосларни кўплаб келтириш мумкин. Лекин шунга қарамасдан, ўзбек режими ёш авлодни ушбу жарликка етакламоқда. Агар биз, Ўзбекистон мусулмонлари, ўз фарзандларимизни мазкур жарликка қулашдан сақлаб-асраб қолмоқчи бўлсак, бунинг йўли ягона, яъни бошқа барча масалалар қатори, албатта, тарбия масаласида ҳам Аллоҳнинг йўлига – Исломга қайтмоғимиз лозим. Демак, бугун жиноятчи ўзбек режими фарзандларимизнинг Исломий таълим-тарбия олишларига қарши қўяётган тўсиқлар олдида тўхтаб қолмасдан, режим таҳдидларидан қўрқмасдан, ўзимиз учун муътабар илм ва тарбияни ёш авлодга сингдиришда бардовом бўлайлик. Ва имкон қадар куч ва ғайрат билан ўз ҳақ-ҳуқуқларимиз устида курашайлик. Қўрқоқлигимиз ортидан яхшиликдан ўз улушимиздан маҳрум бўлиб яшашга чек қўйиш вақти наҳот етиб келмаган бўлса?! Бундан ташқари, ҳаёт ишларини Ислом асосида бошқариб, ёш авлодни Бухорий, Термизийлар каби етук Исломий шахслар қилиб тарбиялайдиган Рошид Халифалик давлатини тиклаш учун шошилишимиз ҳам бугун бизнинг зиммамиздаги вожибимиздир.
Ўзбекистон ҳукуматидагиларга айтадиганимиз эса қуйидагича:
Эй Ўзбекистон ҳукумати, сен ўзинг мусулмонликни даъво қила туриб, ҳақиқий нажот ёлғиз Исломда эканлигини била туриб, нега ўзингни ва халқингни Ғарб ўзи қулаган жарликка етаклаяпсан?! Ваҳоланки, сен танлаган секуляр тузум оқибатида ёш авлод орасида фаҳш-бузуқлик, босқинчилик, гиёҳвандлик каби турли жиноятлар ўсиб бораётганини тан олган ҳолда нега мана шу каби жиноятлардан фарзандларини ҳимоя қиламан, деб Исломий тарбиялашга ошиқаётган ота-оналарни бу хайрли ишидан ман қиляпсан?! Россия, Хитой ва Ғарб давлатларининг мақсади Ўзбекистонда ёш авлодни ўзига муте, қултабиат ва динсиз қилиб тарбиялаш экан, халқнинг Исломий талабига “лаббай” деб жавоб қилиш, албатта, сенларнинг зиммангда бўлади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остидагилардан масъулсиз. Имом (давлат бошлиғи) раҳбар ва ўз қўл остидагилардан масъулдир. Эркак ўз оиласида раҳбар ва ўз қўл остидагилардан масъулдир. Аёл эрининг уйида раҳбардир ва ўз қўл остидагилардан масъулдир. Хизматкор ўз хожасининг молига раҳбар ва у ҳақда масъулдир. Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остингиздагилардан масъулсиз”.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган. (Саҳиҳ Бухорий: 893; Саҳиҳ Муслим: 1829)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ
22.06.2025й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб