| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      22.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Қустантиния фатҳи хотираси: рўёбга чиққан хушхабар ва келажакдаги хушхабарлар

  • Бир неча соат ичида бир триллион доллар буғланиб кетди!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йилги Бразилия сайловлари — Америка юзига тушган тарсаки

  • Барқарор турган жаҳон иқтисодиёти ёки тугаш арафасидаги бардошми? ХВЖнинг 2026 йил октябрь ойидаги ҳисоботи таҳлили

  • Судандаги ўлимнинг уч қаноти

  • АҚШдаги оралиқ сайловлар

  • Ҳизб ут-Таҳрир — Туркия вилояти: «Жамият унга ёрдам қўлини чўзишини кутмоқда» конференцияси

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистонда исломий таълимга қарши рейдлар давом этмоқда

Ўзбекистонда исломий таълимга қарши рейдлар давом этмоқда

By htadmin
22.06.2025
0
Share:

Ўзбекистонда исломий таълимга қарши рейдлар давом этмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

ИИВ ҳамда ДХХ томонидан ўтказилган ҳамкорликдаги тезкор-профилактик тадбирлар давомида Наманган, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида вояга етмаганларга ноқонуний диний сабоқ бериб келинаётгани аниқланди. Ёзги таътил бошланиши билан айрим ота-оналар фарзандларини диний таълим олсин, дея турли шахслар қўлига топшириш ҳолатлари ҳар йили такрорланади. Янги Ўзбекистон тараққиётга интиляпти, залолатга эмас. Ота-оналар фарзандини ҳужрага эмас, мусиқа ва санъат тўгаракларига етакласин. Мана шунда фарзандининг бахтли ҳаёти кафолатланади, дейилади видеохабарда. 

15 май куни президент Мирзиёев видеоселектор йиғилишида ўқувчи ва талабалар ёзги таътилни “мазмунли” ўтказиши учун мутасадди раҳбарларга, жойлардаги амфитеатр ва сайлгоҳларда ҳар куни концерт ва мусиқа кечалари ўтказиш, маданият ва истироҳат боғларида санъат кўргазмалари, шеърият кечалари ва интеллектуал ўйинлар ташкил этишни буюрган эди. Бу буйруқнинг амалий ижроси Мирзиёев кўзлаган мақсаднинг ҳақиқатини кўрсатди. 

Жорий йил 21 февралда “Бола ҳуқуқларини янада муҳофаза қилишга қаратилган” қонун кучга кирган эди. Бу қонун Мирзиёев томонидан масжидга қатнаётган болаларни таъқиб қилиш, ўқувчи қизларнинг ҳижобини ечишга мажбурлаш фонида 20 феврал куни имзоланди. Унга кўра, ота-оналар ёки васий ўз боласини “ноқонуний” диний таълим олишга жалб этса, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн беш бараваригача жарима ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олинади.

Ўзбек режими ҳануз ўриснинг таъсири остида бўла туриб, халқни “мустақиллик” дея қанчалик алдаётган бўлса, “миллий мафкура” деб ҳам умматни саробга етакламоқда. Чунки миллатчилик – ундан бирон тушунча келиб чиқмайдиган туйғу, холос. Шунинг учун фарзандларимизни ё Исломий тушунчалар ё ғарбча дунёқараш билан тарбиялашдан бошқа йўли йўқ. Ўзбек режимининг “бола ҳуқуқларини муҳофаза қилиш”ни рўкач қилиб, “диний экстремизм” таъсирига тушиб қолишига йўл қўймаслик баҳонасида болаларни Исломий тарбиядан тўсаётганлиги – ёшларни ота-она олдидаги мажбуриятларини ҳис қилмайдиган, гўзал Исломий одоб доираларини тан олмайдиган, ўткинчи ҳою-ҳаваслар ортидан изғийдиган, дунёси учун охиратини алмашадиган, ўрни келганда юртини ҳам, халқини ҳам сотишдан тоймайдиган бетайин, иродасиз, суюқ  қилиб тарбияланишини, фақат Ғарб истаётган авлод бўлиб етишишини хоҳлаётганидан дарак беради. Бола Ислом хилқатида дунёга келади, демак, ғарбча бузуқ тарбия бериш эмас, покиза Исломий тарбия бериш ҳар бир боланинг табиий ҳуқуқи ҳисобланади. Шунинг учун ИИВ ҳамда ДХХ томонидан диний таълим олишга қарши мамлакат бўйлаб ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирлар уларнинг мана шу табиий ҳаққи поймол қилинаётганини билдиради. Видеохабарда айтилганидек, Исломий тарбиянинг манбаи бўлган Аллоҳнинг каломи Қуръонни қолоқлик, залолат деб аташ эса ҲАҚ таолога кофир бўлиш бўлиб, Ислом ва Қуръон хусусида демократик фикрлаш – даҳрий-худосизларча  фикрлашдан катта фарқ қилмаслигини кўрсатади! Ҳолбуки, Аллоҳ таоло дейди: 

ذَٰلِكَ الْكِتَابُ لَا رَيْبَ ۛ فِيهِ ۛ هُدًى لِّلْمُتَّقِينَ

– “(Ҳақ эканлигига) ҳеч қандай шак-шубҳа бўлмаган ушбу Китоб тақволи кишилар учун раҳбар – йўлбошчидир”.             (Бақара:2)

Мактаб ва боғчалар Қуръон таълимидан мосуво қилингани учун  болаларини мажбуран хонадонларга, ҳужраларга топшираётган ота-оналарни танқид қилиб, фарзандларини фаҳш-бузуқлик уясига айланган концерт, мусиқа кечаларига олиб боришга тарғиб қилиниши ўзбек режими ёш мусулмон авлодни соғлом онг, покиза табиат ва гўзал ахлоқ эгаси қилиб тарбиялаш масъулиятидан қочиб, кофир Ғарбнинг бузуқ ва жирканч таълим-тарбия дастурларини амалга ошираётганлиги сабаблидир. Ваҳоланки, ёш авлодни соғлом ва ҳар томонлама комил қилиб тарбиялаш фақат Исломий тарбия билангина амалга ошади. Қолаверса, Ғарб аҳолисининг ҳаёт тарзи маънавий таназзул, эгоизм, оилавий инқироз ҳамда тубанлик, бахтсизлик ва изтироб гирдобига қулаб бўлганини Ғарб дунёсининг ўзи эътироф этиб бўлди. Мана уларнинг эътирофи:

Жон Грей (инглиз файласуфи):

“Инсонлар эркинликка эришдилар, лекин бахтга эмас. Ғарб инсонлари илгарилаш орқали ўз муаммоларини кўпайтиради, ҳал қилмайди”.

Кристофер Лаш (америкалик жамиятшунос):

“Ғарб жамияти маънавий қашшоқ ва изтиробдаги авлодни вужудга келтирди. Инсон маънавий изланиш ўрнига, фақат ўз нафси билан овора”.

Теодор Далримпл (Британиялик публицист):

“Ҳеч қайси жамият бизнинг жамиятимизча фаровон бўлмади, аммо ҳеч қайси жамият бизчалик беҳаё ва маънавий изтиробда ҳам бўлмади”.

Патрик Бьюкенен (АҚШ сиёсатчиси):

“Ғарб ўз илдизларидан – дин, оила ва анъанадан узилиб қолган. Биз маънавий ўзини йўқотган цивилизациямиз”.

Бу каби иқтибосларни кўплаб келтириш мумкин. Лекин шунга қарамасдан, ўзбек режими ёш авлодни ушбу жарликка етакламоқда. Агар биз, Ўзбекистон мусулмонлари, ўз фарзандларимизни мазкур жарликка қулашдан сақлаб-асраб қолмоқчи бўлсак, бунинг йўли ягона, яъни бошқа барча масалалар қатори, албатта, тарбия масаласида ҳам Аллоҳнинг йўлига – Исломга қайтмоғимиз лозим. Демак, бугун жиноятчи ўзбек режими фарзандларимизнинг Исломий таълим-тарбия олишларига қарши қўяётган тўсиқлар олдида тўхтаб қолмасдан, режим таҳдидларидан қўрқмасдан, ўзимиз учун муътабар илм ва тарбияни ёш авлодга сингдиришда бардовом бўлайлик. Ва имкон қадар куч ва ғайрат билан ўз ҳақ-ҳуқуқларимиз устида курашайлик. Қўрқоқлигимиз ортидан яхшиликдан ўз улушимиздан маҳрум бўлиб яшашга чек қўйиш вақти наҳот етиб келмаган бўлса?! Бундан ташқари, ҳаёт ишларини Ислом асосида бошқариб, ёш авлодни Бухорий, Термизийлар каби етук Исломий шахслар қилиб тарбиялайдиган Рошид Халифалик давлатини тиклаш учун шошилишимиз ҳам бугун бизнинг зиммамиздаги вожибимиздир.

Ўзбекистон ҳукуматидагиларга айтадиганимиз эса қуйидагича:

Эй Ўзбекистон ҳукумати, сен ўзинг мусулмонликни даъво қила туриб, ҳақиқий нажот ёлғиз Исломда эканлигини била туриб, нега ўзингни ва халқингни Ғарб ўзи қулаган жарликка етаклаяпсан?! Ваҳоланки, сен танлаган секуляр тузум оқибатида ёш авлод орасида фаҳш-бузуқлик, босқинчилик, гиёҳвандлик каби турли жиноятлар ўсиб бораётганини тан олган ҳолда нега мана шу каби жиноятлардан фарзандларини ҳимоя қиламан, деб Исломий тарбиялашга ошиқаётган ота-оналарни бу хайрли ишидан ман қиляпсан?! Россия, Хитой ва Ғарб давлатларининг мақсади Ўзбекистонда ёш авлодни ўзига муте, қултабиат ва динсиз қилиб тарбиялаш экан, халқнинг Исломий талабига “лаббай” деб жавоб қилиш, албатта, сенларнинг зиммангда бўлади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остидагилардан масъулсиз. Имом (давлат бошлиғи) раҳбар ва ўз қўл остидагилардан масъулдир. Эркак ўз оиласида раҳбар ва ўз қўл остидагилардан масъулдир. Аёл эрининг уйида раҳбардир ва ўз қўл остидагилардан масъулдир. Хизматкор ўз хожасининг молига раҳбар ва у ҳақда масъулдир. Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остингиздагилардан масъулсиз”.

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган. (Саҳиҳ Бухорий: 893; Саҳиҳ Муслим: 1829)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ

22.06.2025й 

TagsИсломий таълим
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Хитой – Ўзбекистон муносабатларидаги янги «олтин ўн йиллик» шиори ва унинг асл қиёфаси

  • МАҚОЛАЛАР

    Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Марокаш режими босқинчи яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштирганини ошкор этишга қарор қилди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Америка, Хитой ва Россия: Шэньчжэнь учрашуви ортидаги стратегик кураш

    Америка, Хитой ва Россия: Шэньчжэнь учрашуви ортидаги стратегик кураш Америка Хитой билан рақобатни тўхтатаётгани йўқ. Аксинча, Вашингтон Пекиннинг кучайишини ўз назоратида ушлаб туриш учун ҳарбий босим, иқтисодий чекловлар ва дипломатик ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Халқаро саҳнада капиталистик тузум ўзининг фикрий ва сиёсий муфлислиги туфайли чуқур емирилиш босқичини бошдан кечирмоқда. Бир томондан, ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ 2027 йил бошидан Ғарб мустамлакачилиги томонидан ўрнатилган иқтисодий зулмларнинг яна бир тўлқинига гувоҳ бўламиз. Яъни Иқтисодиёт ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Исломда давлат ва ҳокимият тушунчаси инсонларга ғамхўрлик билан раҳбарлик қилиш, уларнинг ички ва ташқи ишларини тўғри ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?  ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ Мамлакатимизнинг таълим соҳасида кутилмаган, аммо жиддий ўзгариш юз берди. Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Сирдарё каби мураккаб ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: