Ўзбекистон–Баҳрайн ҳамкорлиги: Хавфсизлик ниқоби остидаги мустамлакачилик излари

Ўзбекистон–Баҳрайн ҳамкорлиги: Хавфсизлик ниқоби остидаги мустамлакачилик излари
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
2025 йил июль ойида Ўзбекистон ва Баҳрайн давлатлари хавфсизлик соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказди. Мазкур учрашув Баҳрайн Ички ишлар вазири Шайх Рашид бин Абдуллоҳ Ал Халифа ва Ўзбекистон дипломатлари ўртасида бўлиб ўтди. Расмий хабарларга кўра, учрашув давомида икки давлат ўртасида хавфсизлик, жамоат тартибини сақлаш, экстремизм ва терроризмга қарши кураш, наркотик моддалар айланмасини чеклаш каби йўналишларда тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Расмий хабарда таъкидланганидек, Баҳрайн Ўзбекистондаги сўнгги ислоҳотлар, хусусан, хавфсизлик ва ички ишлар соҳасидаги ўзгаришларга қизиқиш билдирмоқда. Ушбу учрашув доирасида Баҳрайн ички ишлар вазирининг Ўзбекистонга расмий ташрифи, икки давлат ИИВлари ўртасида маслаҳатлашув кенгаши тузиш, биргаликда ўқув курслари ташкил этиш ва офицерлар алмашинуви каби ташаббуслар кўриб чиқилди.
Мазкур масалани чуқурроқ таҳлил этганда, Баҳрайн мустақил сиёсат юритувчи давлатдан кўра, кўпроқ АҚШ ва Британия таъсиридаги давлат сифатида намоён бўлади. Яқин Шарқда АҚШнинг энг муҳим ҳарбий база ва стратегик нуқталаридан бири саналган Баҳрайнда АҚШнинг 5-ҳарбий флоти доимий равишда жойлашган. Британия ҳам бу ерда ўз ҳарбий инфратузилмасини сақлаб қолган. Шу билан бирга, мамлакатнинг хавфсизлик, ташқи сиёсат ва ҳатто таълим тизими ҳам Ғарб моделларига мослаштирилган.
Шундай экан, Баҳрайн Ички ишлар вазири билан Ўзбекистон дипломатлари ўртасидаги учрашув фақат икки давлат ўртасидаги “оддий” ҳамкорлик акти эмас. Бу жараёнга АҚШнинг минтақадаги сиёсий ва хавфсизлик таъсирини Ўзбекистонга экспорт қилиш ҳаракатларининг бир бўлаги сифатида қараш лозим.
Ушбу ҳамкорлик орқали Ўзбекистонга “илғор тажриба” сифатида таклиф этилаётган хавфсизлик тизими аслида Ғарб махсус хизматларининг амалиёти бўлиб, унинг ортида разведка, назорат ва мафкуравий таъсир механизмлари ётган бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас. Баҳрайн орқали Ўзбекистонга илмий-амалий тажриба, махсус хизматларни бошқариш усуллари ва хавфсизлик соҳасида ахборот алмашинуви кириб келиши, АҚШнинг минтақавий манфаатларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Сўнгги йилларда глобал кучлар мувозанати ўзгармоқда. АҚШнинг Афғонистондан чиқиб кетиши, Россия-Украина уруши ортидан Шарқ ва Ғарб ўртасидаги зиддиятнинг кучайиши, шунингдек, Хитойнинг иқтисодий экспансияси – барчаси Марказий Осиёни геосиёсий рақобат майдонига айлантирмоқда.
Бугунги кунда кофирлар томонидан мусулмонларнинг қони бемалол тўкилаётган бир пайтда, Ислом юртларининг раҳбарлари бу ҳақда заррача ғам қилмаяпти. Аксинча, ана шу кофирларни рози қилиш мақсадида давлатнинг ҳар бир соҳасини хўжайинлари белгилаган шаклга солишга уриняпти. Ачинарлиси, бу малай ҳокимлар ўз ғарблик хўжайинларини хушнуд қилиш учун ҳатто мусулмонларга зулм қилишда ҳам пешқадам бўлишга ҳаракат қилишмоқда.
Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасидаги учрашувда “терроризм” ва “экстремизм”га қарши кураш, жамоат тартибини таъминлаш каби мавзуларда ҳамкорликни кенгайтириш масаласи муҳокама қилингани ҳам бекор эмас. Аниқ айта оламизки, бу каби ташаббуслар аслида Исломга, хусусан, сиёсий Исломга қарши курашга хизмат қилади. Чунки “терроризм” ва “экстремизм” тамғалари бугун фақат Исломга ёпиштирилмоқда ва бу ҳеч кимга сир эмас.
Бир пайтнинг ўзида, лаънати яҳудий режими Ғазода бутун дунё кўз ўнгида мусулмонларни – болаларни, аёлларни қатлиом қилар экан, АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларидан ҳеч бири бу жиноятчи вужудни “террорист” деб аташ у ёқда турсин, билъакс босқинчи яҳудларни қаттиқ қўллаб-қувватлаяпти. Энг аламлиси, Ислом юртлари раҳбарларидан ҳам бу сўзни эшитмаймиз. Улар сукутда ва хиёнатда давом этишяпти.
Демак, юқоридаги каби учрашув ва келишувлар бугунги геосиёсий вазиятда Марказий Осиё минтақаси учун мустамлакачи давлатлар ўртасида кескин рақобат кетаётганини кўрсатади. Бундай йиғилишлар, аслида, юртларимизнинг қайсидир кофир давлатга бўлган қарамлигини янада мустаҳкамлайди. Аллоҳ таоло дейди:
قَاتَلَهُمُ اللَّـهُ ۖ أَنَّىٰ يُؤْفَكُونَ
– “Уларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин! Қандай адашмоқдалар-а!” (Мунафиқун:4)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
18.07.2025й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли