| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Россия Марказий Осиёдан воз кечмоқчи эмас: Душанбе форуми ортидаги геосиёсий уринишлар

Россия Марказий Осиёдан воз кечмоқчи эмас: Душанбе форуми ортидаги геосиёсий уринишлар

By htadmin
29.07.2025
245
0
Share:

Россия Марказий Осиёдан воз кечмоқчи эмас: Душанбе форуми ортидаги геосиёсий уринишлар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2025 йил 22 июл куни Душанбе шаҳрида “Евроосиё Юрагига Саёҳат” Халқаро экспедициясининг якунловчи тадбири – биринчи Марказий Осиё халқаро иқтисодий форуми ўз ишини якунлади. Экспедиция 2025 йил 6 июнда Москвада бошланиб, қарийб икки ой давом этди. 51 кун давомида иштирокчилар 8 минг км.дан зиёд масофани босиб ўтиб, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда жами 27 та шаҳарда 160 га яқин ишбилармонлик ва таълимий тадбирлар ўтказилди. (news)

Форум дастурига иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш, инфратузилма боғлиқлигини ривожлантириш, илмий ҳамкорлик ва маданий алмашинув масалалари киритилган бўлиб, айниқса рус тили ва рус тилидаги таълимни оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. (specialeurasia) Тадбирда иштирок этган Россия расмийлари ва тарғиботчилари рус тили гўёки бизнес, фан ва Россия Федерациясида олий таълим олишга йўл очади, деган ғояни қайта-қайта таъкидлашди. Рус тилини илгари суришда “Россотрудничество” раҳбари Евгений Примаков етакчи роль ўйнади. Маълумот учун, “Россотрудничество” ташкилоти “гуманитар ёрдам” ниқоби остида Россия таъсирини мамлакат ташқарисига кенгайтириш устида тизимли равишда иш олиб боради. Эътиборли томони, МО минтақаси билан яқин алоқаларни олиб бораётган Озарбайжон ушбу ташкилотдаги фаолиятини тўхтатиб қўйган.

Шунингдек, форумдаги муҳокамалар давомида алоҳида эътибор Россия, Эрон ва Ҳиндистонни Марказий Осиё орқали боғловчи “Шимол–Жануб” халқаро транспорт йўлаги (МТК) ролига, шунингдек, рақамли тадбиркорлик, энергия самарадорлиги ва ёшлар таълими масалаларига қаратилди. Делегациялар кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва рус тилини ўқитиш соҳаларидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида ўзаро тушуниш ҳақида қатор меморандумлар имзолашди.

Форум якунида бир қатор ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Тадбирда Россия ва Марказий Осиё мамлакатларидан 500 дан ортиқ иштирокчи қатнашди – давлат органлари, жамоат ташкилотлари, бизнес доиралар, экспертлар ҳамжамияти, халқаро ташкилотлар ва интеграцион бирлашмалар вакиллари.

Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников форум иштирокчиларига йўллаган мурожаатида Марказий Осиёнинг улкан иқтисодий салоҳиятига урғу берди. Шунингдек, “Марказий Осиё бугун дунёдаги энг жадал ривожланаётган минтақалардан бирига айланган. Бу макон Евроосиё ҳудудида янги иқтисодий ўсиш марказини шакллантирмоқда. Россия анъанавий равишда бутун минтақанинг асосий савдо ҳамкори ҳисобланади. 2024 йил якунларига кўра, Россиянинг Марказий Осиё давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми бутун минтақанинг ташқи савдосининг деярли 20 фоизини ташкил этди. Бу ҳамкорлик асосида минтақаларимиз ўртасидаги фаол алоқалар ётади”, – дейилади мурожаатда.

Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Мурат Керефовнинг сўзларига кўра, 2025 йилда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ЯИМи 6-7% атрофида ўсиши кутилмоқда. Жаҳон иқтисодиёти эса 3% дан ошмайди. Россия ҳозирги кунда ҳам бутун минтақа учун стратегик ҳамкор бўлиб қолмоқда – у энергетика соҳасида асосий таъминловчи, шу билан бирга, Марказий Осиё маҳсулотлари учун асосий бозор ҳисобланади.

Душанбедаги форум МО минтақасидаги икки йирик тадбир –Самарқанддаги “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” саммити ва иккинчи “Хитой – Марказий Осиё” саммитидан кейин ўтказилмоқда. Бу шуни англатадики, Россия ҳам ушбу форум орқали ўз тарихий мустамлака ҳудудларидан воз кечмаслигини минтақага кўз олайтираётган давлатларга кўрсатиб қўймоқчи.

Specialeurasia.com чоп этган хабарга кўра, Брюссел ва Пекин минтақадаги мавжудлигини дипломатия, инвестициялар ва инфратузилма лойиҳалари орқали янада кучайтирди. Ушбу ўзгаришлардан келиб чиқиб, Марказий Осиё иқтисодий форуми Москва ролини Марказий Осиёдаги ўзгариб бораётган геосиёсий ва иқтисодий муҳитда мустаҳкамлашга интилади. (specialeurasia.com)

Юқоридагилардан тушуниш мумкинки, собиқ Совет Иттифоқи парчаланганига 30 йилдан зиёд вақт ўтганига қарамай, Марказий Осиёдаги ҳеч бир давлат тўлиқ мустақилликка эриша олмади. Бу ҳақиқатни эса мустамлакачи ўрис расмийларининг сўзлари тасдиқлаб турибди. Шу боис ҳар йили “мустақиллик” номида ўтказиладиган байрамлар аслида халқни алдашдан, сохта ғурур уйғотишдан бошқа нарса эмас. Чунки ҳозирги қул даражасидаги раҳбарлар халқнинг эмас, Россия ва бошқа кофир давлатлар манфаатларини кўзлаб иш юритмоқда.

Бундан ташқари, мусулмон халқларнинг душманлари ҳисобланган турли кофир давлатлар билан ҳамкорлик саммитлари ўтказиш, юрт бойликларини уларга очиб бериш ва энг ачинарлиси, уларнинг маданияти ва турмуш тарзини халққа сингдириш учун эшик очиш ҳақиқатда мусулмон халқимизга хиёнат, эътиқодига таҳдид ва тарих олдида юзсизликдир.

Ҳақиқий давлат, ҳақиқий раҳбар ташқи сиёсатни ўз халқи ва мамлакати манфаатини ташқи алоқалар доирасида амалга ошириш учун юритади. Аммо бугунги минтақавий раҳбарлар кўпвекторли деб аталмиш беқарор, манфаатга сотилувчи сиёсат билан юртимизни ҳалокат сари етакламоқда. Бундай сиёсат худди ахлоқсиз тижоратга ўхшайди – кимнинг пули кўп бўлса, хўжасини ўшанга алмаштиради.

Шунинг учун ҳам, бу иллатларнинг асоси бўлмиш капиталистик демократия тузуми ҳаётимиздан ўчириб ташланмас экан, ҳақиқий озодлик ва мустақиллик рўёбга чиқмайди. Бизга эътиқодимизнинг асоси бўлган Исломга қайтиш вақти аллақачон келган. Қачонки Ислом давлат тузуми – Халифалик тикланганда ташқи сиёсатимиз ҳам Ислом асосида юритилади. Кофир давлатлар тарафидан келган, шариатга зид бўлган ҳар қандай шарт, келишув ёки таъсирларга тамоман чек қўйилади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилади:

وَلَن يَجۡعَلَ ٱللَّهُ لِلۡكَٰفِرِينَ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ سَبِيلًا

– “Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас”. (Нисо:141)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

29.07.2025й

0
0

Related posts:

No related posts.

Tagsгеосиёсий уришДушанбе форуми
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Судандаги ўтиш даври ҳукуматининг кофир Ғарб давлатларига ва мустамлакачи ташкилотларга навбатдаги хушомадгўйлиги

  • МАҚОЛАЛАР

    Долзарб 90 кун

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Венесуэла Трампни Жанубий Америка барқарорлигига таҳдид туғдираётганликда айблади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/