| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Ҳарбий машғулотлар армияларимизни ривожлантиришга қаратилганми ёки уларнинг ичига кириб боришгами?

Ҳарбий машғулотлар армияларимизни ривожлантиришга қаратилганми ёки уларнинг ичига кириб боришгами?

By htadmin
29.10.2025
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳарбий машғулотлар армияларимизни ривожлантиришга қаратилганми ёки уларнинг ичига кириб боришгами?

Устоз Муҳаммад Абдуллоҳ

Мусулмонлар армиялари билан Ғарб давлатлари армиялари ўртасидаги ҳарбий машғулотлар ҳақида эшитиш одатий ҳолга айланган. Масалан, 2025 йил апрел-май ойларида Марокашда «Африка шери» деб номланган ҳарбий машғулотлар бўлиб ўтди. Бу машғулотлар АҚШ ва Марокаш армиялари ўртасида 2004 йилдан бери ўтказилиб келинаётган йиллик қўшма машғулотлар бўлиб, улар Африка қитъасидаги бу турдаги машғулотларнинг энг йириги ҳисобланади. Жорий йилдаги машғулотларда 50 дан ортиқ мамлакат, жумладан, НАТОга аъзо етти давлатдан 10 мингдан зиёд аскар иштирок этди. Бу машғулотларда яҳудий вужуди ҳам қатнашди.

Тахминан бир вақтнинг ўзида – 2025 йил 31 мартдан 11 апрелгача – Грецияда «Иниокос» номли ҳарбий машғулотлар ҳам бўлиб ўтди. Булар Греция ҳарбий ҳаво кучлари томонидан ҳар йили ўтказиладиган машғулотлардир. Машқларнинг мақсади – иштирокчи давлатларнинг ҳаво кучларини қўшма ҳаво амалиётларига тайёрлаш ҳамда ҳақиқий жанговар муҳитда турли вазифаларни бажаришга ўргатишдир. Ушбу машғулотларда АҚШ, яҳудий вужуди, Франция, Испания, Италия, Ҳиндистон ва бошқа давлатлар билан бир қаторда Қатар ва Бирлашган Араб Амирликлари иштирок этди.

Яқинда, 2025 йил 28 августдан 10 сентябргача, Миср ва АҚШ ўртасида «Ёрқин юлдуз» («Bright Star») деб номланган ҳарбий машғулотлар ҳам бўлиб ўтди. Бу машғулотлар тахминан ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. Унда 44 та давлат расман ёки кузатувчи сифатида иштирок этди. Айрим манбалар берган хабарга кўра, машғулотларда қатнашган аскарлар сони 8 минг нафарга етган. Бу машғулотлар доирасида қўшинларнинг майдондаги тайёргарлиги, ҳаводан десант тушириш амалиётлари, денгиз машқлари, терроризмга қарши кураш, тиббий қутқарув (ҳаво орқали эвакуация), портларни муҳофаза қилиш, бошқарув машқлари, шунингдек ҳаво ва қуруқлик кучларининг қўшма машғулотлари ўтказилди. Ушбу машғулотларни назорат қилиш ва уларнинг амалда тўғри бажарилишини таъминлашда Мисрнинг юқори лавозимли ҳарбий қўмондонлари бевосита иштирок этди.

Савол туғилади: бундай ҳарбий машғулотлардан қандай фойда кутилади?

Шубҳа йўқки, ҳар қандай машғулот маълум даражада фойдали бўлади. Чунки армияларни машғулотдан ўтказиш уларнинг ҳарбий салоҳиятини ва жанговар тажрибасини оширади. Шунингдек, ривожланган армиялар билан тажриба алмашиш уларга бу армиялар қай даражада илгарилаганини кўриш имконини беради. Аммо ҳақиқатан ҳам АҚШ, Британия, Франция ва яҳудий вужуди мусулмон мамлакатлари армияларининг жанговар салоҳиятини оширишни мақсад қилган, деб ишониш мумкинми?!

Яқинда Америка элчиси Том Баракнинг Шом (Сурия) ҳақидаги очиқ баёнотини ҳамма эшитди: у Ливан армиясини қуроллантиришнинг ягона сабаби – уни фақат Ливандаги Эрон тарафдорларига қарши курашиш учун тайёрлаш эканлигини очиқ айтди. Шунингдек, маълумки, америкаликлар берган самолётлар махсус кодлар билан жиҳозланган бўлиб, уларни фақат АҚШ рухсати билан ишлатиш мумкин. Бу қоида фақат самолётларга эмас, балки ракета тизимлари ва бошқа қуролларга ҳам тааллуқли. Бундан ташқари, яҳудий вужудига тегишли самолётлар Қатар пойтахти Давҳа устидан ҳаво ҳужуми қилганида, Қатар ҳаво мудофаа тизими уларни аниқлай олмади. Қатар бош вазири эса бу ҳақда очиқ баёнот бериб, ҳужум қилган самолётлар аниқланмаганини айтди. Шундай экан, Америка ва яҳудий вужуди араб армияларининг ҳарбий қобилиятини оширишга чин дилдан қизиқади, деган гапга ақли расо одамнинг ишониши мумкин эмас.

Шундай экан, бу машғулотлардан кўзланган мақсад нима?

Эътибор билан кузатилса, бу машғулотлардан иккита асосий мақсад кўзланган; биринчи мақсад – савдо-сотиқ: келишув тузиш дебочаси сифатида ўз қурол-аслаҳаларининг кучи ва самарадорлигини очиқ майдонда намойиш қилиш орқали уларга тарғиб қилиш. Иккинчи ва энг хавфлиси – армиялар ичига кириб бориш ва алоқаларни боғлаш.

Машғулотларда иштирок этиш ҳар бир томонга армия қўмондонлигининг ҳақиқий амалий занжирини, маъмурий тузилмасини, уларнинг қандай ишлашини ва буюртмалар қандай ўтказилишини ошкор қилади; бундан ташқари уларнинг имкониятлари, жангчиларнинг маҳорати, тайёргарлик даражаси, қўлланилаётган техника ва жиҳозларнинг тур ва сифатлари ҳамда шахслар, жиҳозлар ва маъмурий тузилманинг заиф жиҳатлари ҳақида маълумот беради.

Бундан ташқари, бундай машғулотлар зобитлар ва қўмондонлар билан шахсан учрашиш, улар билан мулоқот қилиш, дўстлик алоқаларини ўрнатиш, яқиндан танишиш, бевосита алоқа каналларини ташкил этиш, уларнинг йўналишлари, фикрлари ва хоҳиш-истакларини билиш учун қулай имкониятдир. Бу эса кимни ёллаш мумкинлиги ва улар учун ким хавф туғдириши мумкинлигини, шунингдек, кимни четлатиш кераклигини аниқлашга йўл очади.

Бу машғулотлар хорижий разведка идоралари учун қимматли маълумотлар хазинаси бўлиб, уларга давлатларнинг қаттиқ сир сақланиши керак бўлган масалаларини тушуниш имконини беради. Лекин улар ўз маълумотларини доимий равишда янгилаб боришлари учун, биз уларга бу маълумотларни мунтазам, осон ва қулай тарзда тақдим этиб келяпмиз. Ҳатто молиявий юкларини енгиллаштириш мақсадида, мазкур машғулотларни молиялаштиришда ҳам ўз ҳиссамизни қўшиб келмоқдамиз.

Бизнинг юртларга хорижий разведка идораларининг осон ёриб кириши уларнинг малакали ва маҳоратли бўлгани сабаблигина эмас, балки биз уларга эшикни кенг очиб берганимиз учундир. Биз ҳассос ва стратегик тизимларимизнинг сирларини фош этяпмиз ва уларни уларга олтин товоқда тақдим қиляпмиз – улар эса бу имкониятлардан хоҳлаганича фойдаланишмоқда. Бунинг барчасига сабаб шуки, биз ҳимоя қилувчи имомни, сақловчи қалқонни йўқотиб, энди биз ҳимоясиз қолдик. Росулуллоҳ ﷺ шундай деганлар:

«إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом (халифа) қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади». Муттафақун алайҳи.

 

Роя газетасининг 2025 йил 15 октябр, чоршанба кунги 569-сонидан

 

Tagsҳарбий машғулотлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Олий Ўқув юртига кириш имтихони топширган абитуриентнинг имтихон тўғрисидаги фикрлари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни қайта барпо этсаккина ишимизга ўзимиз эга чиқиб, дунёнинг ҳукмронларига айланамиз

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ямандаги курашаётган томонлар АҚШ ва Британия сиёсатларини ижро қилиш учун одамларни фронтларга сафарбар этмоқдалар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/