Давлат ичидаги “давлат”
Давлат ичидаги “давлат”
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида амалга оширилиши режалаштирилган Central Asia Smart City лойиҳаси Ўзбекистон тарихидаги энг йирик инвестиция дастурларидан бири сифатида кўрсатилмоқда. Унга кўра, 10 миллиард долларгача тўғридан-тўғри сармоя жалб этиш, 6400 гектар ҳудудда “ақлли ва яшил” шаҳар қуриш, молия ва логистика марказларини ривожлантириш, халқаро университет ва билим маркази барпо этиш режалаштирилган.
Бироқ лойиҳанинг энг эътиборли жиҳати, англосаксон ҳуқуқ тизими асосида ишлайдиган махсус ҳуқуқий режимга эга бўлишидир. Бу тизим инвесторлар учун “шаффоф арбитраж”, “халқаро ҳуқуқий кафолатлар” ва “бир хил суд амалиёти”ни таъминлашни ваъда қилади.
Англосаксон ҳуқуқий оиласи ёки англо-америка ҳуқуқий тизими асосан Америка ва Британияда қўлланиладиган ҳуқуқ тизими бўлиб, у Британиянинг ҳуқуқий анъаналарига асосланади. Тарихда бу тизим Британиянинг мустамлакачилик амбицияларини амалга оширишда кучли восита бўлиб хизмат қилган:
– Назорат ва бошқарув механизми: Британия ҳуқуқининг мустамлака ҳудудларига тарқатилиши бошқарув, ресурслар ва аҳоли устидан назорат қилиш, шунингдек, мустамлака маъмурияти ва савдо компаниялари фойдасига низоларни ҳал қилиш учун ҳуқуқий асос яратди.
– Мустамлакачилик ҳукмронлигини қонунийлаштириш: Британия ҳуқуқини жорий этиш “қолоқ” жамиятларга “цивилизация” ва “адолат” олиб кириш сифатида тақдим этилган, бу эса мустамлакачилик экспансиясини ғоявий жиҳатдан оқлаган.
– Ҳуқуқий маконнинг унификацияси (турли ҳуқуқий тизимларни ягона қоидага бирлаштириш): Ягона ҳуқуқий тизимни яратиш савдо алоқаларини, мустамлакаларни иқтисодий эксплуатация қилишни соддалаштирди ва мустамлакаларни “британча” иқтисодий майдонга айлантирди.
– Прецедентнинг эгилувчанлиги: Прецедент ҳуқуқининг эгилувчанлиги мустамлака маъмурияти ва судларига ҳуқуқий нормаларни маҳаллий шароитларга мослаштириш имконини берди, шу билан бирга, Британия ҳуқуқий тамойиллари ва империя мақсадларининг устунлигини сақлаб қолди.
– Ҳуқуқий элитани шакллантириш: Маҳаллий кадрларни Британия ҳуқуқи руҳида тайёрлаш метрополияга содиқ ва мустамлакачилик тартибини сақлашга қодир бўлган элита қатламини яратди.
Шундай қилиб, англосаксон ҳуқуқ тизими шунчаки нейтрал юридик қоидалар тўплами эмас, балки мустамлакачилик ҳукмронлигини ўрнатиш, сақлаш ва қонунийлаштириш учун самарали восита сифатида бугунги кунда ҳам Вашингтон ва унинг “соясида кун кўрадиган” Лондоннинг стратегик манфаатларига фаол хизмат қилмоқда.
Central Asia Smart City лойиҳаси доирасида англосаксон ҳуқуқ тизимининг жорий этилиши – чет эл сармоядорларига Ўзбекистон ҳудуди ичида ўз қонунлари асосида ишлаш ҳуқуқини бериш демакдир. Яъни агар АҚШ ёки Британия компанияси бу шаҳарда фаолият юритса, у ҳолда Ўзбекистон суд тизимига бўйсунмайди. Барча ҳуқуқий низолар Лондон, Сингапур ёки Дубайдаги халқаро арбитраж марказларида кўриб чиқилади. Натижада, Ўзбекистон қонунчилиги бу лойиҳа ҳудудида деярли амал қилмайди, балки фақат ёрдамчи ёки мувофиқлаштирувчи рол ўйнайди. Бу эса, амалий жиҳатдан мамлакат ичида “чет эл ҳуқуқий ҳудуди” – яъни мустақил бошқарув ва қонунга эга алоҳида майдон яратилишини англатади ва давлат ички ҳудудидаги бу “иккинчи қонун тизими” маҳаллий фуқаролар эмас, хорижий сармоядорлар манфаати учун ишлайди. Демак, бу тизим орқали АҚШ ва Британияга тегишли халқаро корпорациялар фақат иқтисодий эмас, ҳуқуқий мустақилликка ҳам эга бўлади. Уларга солиқ, божхона, ер, виза ва меҳнат соҳасидаги имтиёзлар берилади, уларнинг фаолияти устидан назорат фақат бошқарув компанияси орқали амалга оширилади. Бундай маконлар ўз навбатида маҳаллий қонунчиликни ҳам ўзгартиришда таъсир воситасига айланади. Давлат “инвестор манфаатларига зид” деб топилган қарорлардан воз кечишга мажбур бўлади.
Бу ҳолат суверенитетни куч билан эмас, қонун йўли билан бўйсундириш, яъни “ҳуқуқий мустамлакачилик” усулида амалга оширилади.
Англосаксон ҳуқуқ тизимини жорий қилиш учун Оҳангарон танлангани ҳам бежиз эмас. Чунки Оҳангарон ҳудуди Тошкент – Олмалиқ – Нурафшон йўналиши бўйича иқтисодий логистика занжирида жойлашган. Бу ҳудуд стратегик жиҳатдан ҳам муҳим нуқта: у пойтахтга яқин, халқаро транспорт инфратузилмасига чиқиш имкониятига эга ҳамда энергия манбалари ва катта саноат салоҳияти билан янги “иқтисодий кластерлар” учун қулай майдон ҳисобланади.
Шунга кўра, Central Asia Smart City лойиҳаси доирасида англосаксон ҳуқуқ тизимининг Ўзбекистонда жорий қилиниши Британия ва АҚШ сармоядорлари, банклари ва трансмиллий корпорациялари учун ҳуқуқий муҳофаза вазифасини бажаради.
Бундай ҳолатда мамлакатнинг ички қонунлари, солиқ сиёсати ёки иқтисодий режалари англосаксон ҳуқуқий тамойилларига мослашишга мажбур бўлади. Бу жараён расман “жаҳон стандартларига яқинлашиш” деб баҳоланиши мумкин, аммо аслида бу маҳаллий ҳуқуқий тизимнинг Ғарб қоидаларига бўйсундирилиши ҳисобланади. Бир вақтлар Британия ўз мустамлакаларида “ҳуқуқ орқали ҳукмронлик” сиёсатини олиб борган бўлса, ҳозир бу усул Американинг стратегик амбициялари билан янги шаклда қайтмоқда. Бу эса, ҳеч қандай ҳарбий иштироксиз, балки “инвестиция” ва “инновация” шиори билан кириб келишни таъминлайди.
Демак, “англосаксон ҳуқуқ тизими”ни киритиш – мамлакат ҳудудида хорижий ҳуқуқий ҳукмронликни ўрнатишга қадам қўйишдир. Бу тизим орқали сармоядорлар фақат иқтисодий эмас, сиёсий таъсир соҳасини ҳам кенгайтиради. Агар бу жараён чуқурлашса, хатарли тенденцияни пайдо қилади, яъни Ўзбекистонда англосаксон ҳуқуқи асосидаги янги-янги “эркин ҳудудлар” ва “инвесторлар гуруҳ”лари пайдо бўлади. Улар амалда давлат ичидаги “давлат” вазифасини бажаради.
“Central Asia Smart City” лойиҳаси доирасида 75 минг талабалик кампусга эга Марказий Осиё билим ва технологиялар халқаро университетининг ташкил этилиши эса, ғарб грантлари ва ўқув дастурлари асосида англосаксончилар манфаатларига хизмат қилувчи “интеллектуал қўшин”ни тайёрлашга хизмат қилади. У ерда етишадиган авлод “илм ва инновация” шиори остида Ғарб қадриятлари, феминизм, демократия ва секуляр тафаккур сингдирилган Ғарб қиёфасидаги “замонавий мусулмонлар” сифатида тайёрланади. Шундай экан, бу лойиҳа Ўзбекистонни нафақат иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан, балки маънавий жиҳатдан ҳам англосаксон тизимига мослаштиришдир.
Бу каби лойиҳалар – “инновация”, “инвестиция” ёки “замонавий тараққиёт” деган шиорлар остида амалга оширилаётган бўлса-да, аслида уларнинг пойдеворида Исломни сиёсий майдондан сиқиб чиқариш мақсади ётади. Англосаксон ҳуқуқ тизими ва Ғарб таълим платформалари бир вақтнинг ўзида ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий, ҳам маънавий ҳужум қуролларидир. Улар мусулмонларни Аллоҳнинг ҳукмларидан узоқлаштириб, инсон қонунларига ва Ғарб қадриятларига бўйсундиришни кўзлайди.
Бу жараённи сукут билан қабул қилиш мусулмон юртда куфр қонунларининг устун бўлишига розилик бериш демакдир. Шундай экан, мусулмонларнинг бурчи-вазифаси бу ҳақиқатни англаш, мустамлакачиликнинг янги қиёфаларини фош қилиш ва Аллоҳ нозил қилган қонунлар асосида сиёсат юритадиган Халифаликни тиклаш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашдир.
Иззатуллоҳ
12.11.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми