Мирзиёев Трамп билан “қарамлик” келишувини имзоладими?
Мирзиёев Трамп билан “қарамлик” келишувини имзоладими?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
2025 йил 6 ноябр куни Вашингтонда Марказий Осиё геосиёсий мувозанатига таъсир қилувчи бир қатор келишувлар имзоланди. Одатда, Россия ёки Хитой билан боғлиқ ташқи сиёсий кун тартиби билан танилган минтақада АҚШ томонидан амалга оширилган бу “шахдам қадамлар” асосан ресурслар занжирини назорат қилиш, энергетикада узоқ муддатли боғлиқлик яратиш, минтақавий хавфсизлик муҳитини қайта шакллантиришга қаратилди.
АҚШ ўзининг ҳарбий босқинчилиги даврида Афғонистон орқали Марказий Осиёга кўпроқ ҳарбий нуқтаи назардан қараган бўлса, Вашингтоннинг бугунги стратегияси – минераллар, энергия, технологик инфратузилмалар ва таъминот занжирларига эгалик қилиш орқали минтақада таъсир ўрнатишга интилишда ўз аксини топади. Бу стратегиянинг асосий сабаблари:
1) Хитой билан минераллар жанги.
Бугунги глобал рақобатда литий, ниобий, бериллий, вольфрам ва уран каби стратегик минераллар янги “нефт”га айланди. Бу элементлар чиплар, дронлар, ракета тизимлари, сунъий йўлдошлар, ядровий технологиялар учун зарур ресурслар ҳисобланади. Марказий Осиё, айниқса, Ўзбекистон ва Қозоғистон ушбу минералларнинг катта захирасига эга.
2) Россиянинг заифлашуви.
Украина уруши ва санкциялар Россиянинг сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий қудратини заифлаштирди. Натижада, энергия лойиҳалари, ҳарбий техника экспорти, чегара хавфсизлиги каби масалаларда имконияти чекланди. Оқибатда, бунинг ўрнини тўлдириш борасида Вашингтон учун қулай геосиёсий шароит юзага келди.
Мана шундай вазиятда, 6 ноябр куни имзоланган энг муҳим келишув бўйича АҚШ, биргаликда ишлаб чиқилаётган фойдали қазилма конларига биринчи навбатда кириш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу эса уран, литий, вольфрам ва ноёб ер элементлари захираларига тўғридан-тўғри йўл дегани. Вашингтон бу келишув орқали минерал сиёсатни бошқариш имкониятини ҳам қўлга киритади. Шунингдек, унинг хариталаш ва геология маълумотларига тўлиқ кириб бориши истиқболли конлар бўйича қарор қабул қилиш имкониятини беради. Ноёб ер элементлари бозорида Хитой билан рақобат Америка ташқи сиёсатининг марказига айланган бир пайтда, хомашё занжирини қўлга олиш учун ташланган бу қадам Вашингтон учун, албатта, стратегик аҳамият касб этади.
Бундан ташқари, кичик модулли ядровий реакторлар (SMR) етказиб бериш бўйича келишув имзоланди. Унга кўра, Ўзбекистон Америка компанияларидан NuScale Power’нинг 77 МВтлик янги авлод SMR’ларини сотиб олиш мажбуриятини олди. Бу мажбурият техник хизмат, ёқилғи, хавфсизлик назорати ва кадрлар тайёрлаш орқали Ўзбекистон энергетика тизимини ўнлаб йилларга АҚШ инфратузилмасига боғлайди. Шунинг учун, мазкур келишув амалда иқтисодий имкониятдан кўра, кўпроқ Вашингтонга энергетик-сиёсий боғланиш механизмидир. Бироқ ҳозирда “Росатом” минтақа бўйлаб барча атом лойиҳаларини назорат қилади. Агар SMR келишуви шартномага айланса, бу нарса Россиянинг атом энергетикаси соҳасидаги минтақавий устунлигини чеклашга хизмат қилади.
Американинг Air Products компанияси томонидан Бухоро вилоятида метанол ишлаб чиқариш заводига 3 миллиард долларгача сармоя киритиш режаси эса, АҚШ капиталининг Ўзбекистон нефт-кимё бозоридаги кенгайишини ифода этади. “Метанол ороли” деб аталган бу лойиҳада технология ва сармоя жиҳатдан Хитой ва Россиянинг иштироки мавжуд бўлиб, метанолдан пластик ва полимерлар учун хомашё ишлаб чиқарилади. Ушбу лойиҳада Америка сармоясининг устуворлиги Хитой ва Россия таъсирига муқобил ҳал қилувчи таъсирга эга бўлиш имконини беради.
Шунингдек, 22 та Boeing 787 Dreamliner самолётини сотиб олиш, 5 миллиард долларлик автомобил қисмлари импорти, UzAuto Motors хусусийлаштирилишида Америка иштирокининг режалаштирилиши – буларнинг барчаси Американинг авиация, автомобилсозлик ва саноатда Хитой ва Россия устунлигини чеклаш, ўзининг капитал ва технологияси учун бозор очиш, кейинги қадамлари учун замин ҳозирлаш ва минтақавий таъсир доирасини кенгайтириш ифодасидир.
Кўриниб турибдики, Вашингтон кириш мумкин бўлган ҳар бир “дарвоза”ни эгаллашга ҳаракат қилмоқда. Ўйин қоидалари эса ҳозирча Америка манфаатларига қараб ўзгаряпти. Бунда Хитой, айниқса, Россия амалда муносиб жавоб беролмаяпти. Ва бу табиийки, минтақа ҳукуматлари учун ташқи сиёсат йўналишини Америка томон буришда қанчаликдир даражада журъат пайдо қилади.
Бироқ бу билан улар бир тузоқдан бошқа бир тузоққа илинади, холос. Масалан, Ўзбекистон қарз гирдобига тушиб, халқ бўйнидаги юк янада оғирлашади. Буни Американинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада олиб бораётган хунрезлик сиёсати орқали ҳам кўриб олишимиз мумкин. Албатта, бу исбот талаб қилмас ҳақиқатга айланди. Трампнинг туғёнга кетган таъмалари Ғазо ва Судан аҳли бошига инсоният кўрмаган кулфатларни солмоқда, унинг Ислом ва мусулмонларга нисбатан адовати қалби тўридан жой олганини намоён қилмоқда…
Шу билан бирга, Ғарбнинг “маънавий қадриятлари” қанчалик сохта ва жирканч эканлиги фош бўлди. Унинг халқ давлатдир, давлат халқдир, деган тамойилига чуқур дарз кетди. Аммо шунга қарамасдан, умрини узайтириш учун унга муқаррар ҳалокат келтирадиган Исломга қарши курашда сустлашмаяпти. Жумладан, 6 ноябр куни Трамп ва Мирзиёев ўртасидаги келишувлар пакетида “терроризм ва наркотрафикка қарши курашда ҳамкорлик” масаласи алоҳида тилга олинди. Бу масала замиридаги “хавфсизлик” деганда, фақат ўзининг хавфсизлигини назарда тутадиган Америка, “Афғонистон, ИШИД Хуросон хатари”ни баҳона қилиб, исломий сиёсий уйғонишга қарши курашиш, мусулмонларга бузуқ либерализм ғояларини тиқиштириш ва шу орқали мавжуд режимлар ҳамда улар татбиқ қилаётган тузумга рози бўлиб яшайдиган муте қатламини етиштириб чиқаришни кўзлайди. Шунингдек, сўниб бораётган Америка “қуёши”га нисбатан порлоқ келажак кафолати, деган иллюзияни пайдо қилиш учун тинимсиз изланмоқда ва янги-янги режалар тузмоқда.
Биз мусулмонлар учун ўзгармас ва барқарор ҳаётий йўлимиз эса, пайғамбарлик манҳажида аниқ ва тиниқ тарзда белгиланган бўлиб, бугунги Америка каби қудратларни океан ортига улоқтириш ва Ислом умматининг халқаро майдондаги инсоният етакчиси мақомини қайта тиклаш йўлини кўрсатиб беради. Бу йўл – қатъий ва ўзгармас шаръий ҳукмлар бўлиб, биздан мустамлакачи кучлар ва уларга хизмат қилаётган бугунги режимларга қарши фикрий ва сиёсий кураш олиб бориб, ички ва ташқи сиёсатда ёлғиз Исломга асосланадиган Рошид Халифалик давлатини барпо этишни талаб қилади. Аллоҳ таоло айтади:
قُلْ هَٰذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّهِ ۚ عَلَىٰ بَصِيرَةٍ أَنَا وَمَنِ اتَّبَعَنِي
– “Айтинг: “Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга – ишончга эгамиз”. (Юсуф:108)
Иззатуллоҳ
15.11.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми