Фаластин ҳукуматидан молиявий ёрдамлар узиб қўйилиши унинг емирилишига олиб бормайдиган даражадаги таҳдиддир
بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Роя газетаси:
Фаластин ҳукуматидан молиявий ёрдамлар узиб қўйилиши унинг емирилишига олиб бормайдиган даражадаги таҳдиддир
Устоз Холид Саид қаламига мансуб
АҚШ Фаластин ҳукуматига кўрсатиб келган молиявий ёрдамларини узиб қўйиш билан таҳдид қилди. Бу – шуни кўрсатмоқдаки, ушбу ёрдамлар бир сиёсий пора, ҳамда Америка Фаластин масаласида ўзининг америкача ечимини зўрлаб ўтказиши керак бўлиб қолганда фойдаланадиган босим ўтказиш воситасидир. АҚШ президенти Дональд Трамп Твиттерда «Биз фаластинликларга йилига юз миллионлаб доллар беряпмиз, улардан ҳеч қандай қадр ёки ҳурматни кўрмадик, улар ҳатто Исроил билан тинчлик шартномаси тузишни ҳам исташмаяпти», деб ёзди. Сўнг иккинчи ёзишида «Фаластинликлар энди тинчлик музокараларини исташмайдиган кўринади. Шундай экан, нега улар учун бундай улкан тўловларни биз тўлашимиз керак», дея қўшимча қилди.
Молиявий ёрдамларни узиб қўйишга боғлиқ бундай таҳдидга жавобан Фаластин ҳукумати бу гапларга қаршилик изҳор қилди ва буни рози бўлиш мумкин бўлмаган бир провокация, деб ҳисоблаб уни рад этди. Ҳукумат матбуот воизи Набил Абу Радина – Қуддус ўзининг муқаддас ерлари билан «на олтинга сотилади, на кумушга», деди. Шу мавзуда, Фаластин Озодлик ташкилоти ижроий қўмитаси аъзоси Ҳаннон Ашровий ҳам «Биз провокацияга асло кўнмаймиз», деди ва Фаластин ҳуқуқлари «сотилмаслиги»ни таъкидлади.
Ҳукумат вакиллари томонидан «қаҳрамонларча» берилган бундай баёнотларни эшитган киши, дарҳол – бу режим ҳуқуқларни кафолатлаб, савдолашиш ва ён беришлардан узоқда юради, деган хаёлга боради. Бироқ яҳудийлар давлатини ва Фаластиннинг 80 % ерларидаги унинг «ҳуқуқи»ни тан олган мана шу ҳукумат ва унинг Озодлик ташкилотидир. Ахир, икки давлат ечими, дея туну кун ҳайқираётганлар мана шулар эмасми?! Фаластин давлати 67-йилги ҳудудларни ўз ичига олиб, Шарқий Қуддус унинг пойтахти бўлишига, ёнидаги яҳудийлар давлати Фаластиннинг 48-йил босиб олинган барча ерларини ўз ичига олиб, Ғарбий Қуддус унинг пойтахти деб тан олинишига рози бўлаётганлар ҳам мана шулар эмасми?! Бу – Қуддус яҳудийлар давлати пойтахти, деган эътиборда шаҳарнинг катта қисмидан воз кечишни англатмайдими?! Ҳукумат раҳбарлари яҳудийлар билан тинчликка риоя қилишларини тинмай гапириб келишган. Бироқ, уларни бошқа нарса қийнаяпти, яъни улар Америка воситачиликни ҳалол бажармаяпти, деб билишяпти. Уларга кўра, Трамп Қуддус шаҳрини яҳудийлар давлати пойтахти, дея қарор чиқарган экан, Америка виждон билан иш тутмаяпти. Бу эса, ҳукуматнинг бошқа альтернатив воситачини излаш тўғрисидаги гаплари нимани англатишини кўрсатиб турибди. Яъни, ҳукумат раҳбарлари таслим бўлиш амалиётига ва Фаластин масаласини тугатишга тарафдор, бироқ муаммо воситачида!
Фаластин ҳукумати қайси асосга кўра, бу сохта курашга кириб, фақат адаштиришдан иборат бўлган бундай пуч қаҳрамонликка эргашяпти?! Фаластиннинг аксар қисмини сотган кимсаларнинг эртага уни ҳаммасини сотиб юбормасликларига ким кафолат бера олади?! Қуддуснинг шарқи ва ғарбини бўлиб, музокара мавзусига айланишини истаган ва шаҳарнинг аксар қисмини яҳудийлар давлатига улуш қилиб берган кимсалар, Қуддус шарқидан озгина бир қисмига рози бўлмасликлари мумкинми?! Ахир, Абу Дис кўҳна Фаластин пойтахти бўлади, деган гаплар пайдо бўлди-ку!!
Фаластинни сотиб юбориш учун ҳукуматнинг тил бириктиргани аниқ, буни чуқур, диққат билан текширишга ҳожат йўқ. Унинг тил бириктирувларидан бири патриарх Фиофилни ҳимоя қилганидир. Ўшанда Фиофил православ черкови ҳокимиятига итоат қилиб, Қуддусдаги ва бошқа жойлардаги ерларни яҳудийларга сотиш можаросига аралашган эди. Бунга нисбатан кенг кўламда норозилик намойишлари бўлиб ўтиб, ҳатто ўз тоифасининг ўғиллари ҳам унинг айни хиёнатига қарши чиққан ва уни ишдан бўшатиб, ҳайдаб юборилишини талаб қилган эди… Аммо Фаластин ҳукумати ҳеч нарсага парво қилмай, Фиофилни ҳимоя қилишда ҳамда ҳеч қандай танқидларсиз, бу нарсани эътироф этишда давом этган эди. Шунингдек, ҳукумат Росулуллоҳ ﷺнинг Халил шаҳридаги Вақфига, яъни саҳобий Тамим Дорий розияллоҳу анҳу вақфи, дея танилган Вақф ерига ҳам адоват қилишга журъат қилган эди. У айни вақф ерини Россия миссияси (маскубия)га – маскубия бу ерни яҳудийларга бериб юбориши учун – совға қилган эди… Бу энг машҳур ҳодисалардан бири ҳисобланади.
Бу бир жиҳатдан. Бошқа жиҳатдан, Фаластин ҳукумати ўзининг ҳокимиятда туриши Ғарбдаги йирик кучлар манфаати, асосан, Америка манфаатига боғлиқ эканини, шу боис, Ғарб унинг ағдарилишига ҳаргиз йўл қўймаслигини жуда яхши билади. Чунки у яҳудийлар давлатини хавфсизлигини таъминлаб уни ҳимоя қилиб келмоқда. Дарвоқе, Фаластин ҳукуматига кўрсатилаётган молиявий ёрдамларнинг аксар қисми унинг хавфсизлик хизматига сарфланади. Бу хизмат структурасини назорат қилиб, жанговар доктринасини тузиб берувчи мана шу Америкадир. Унинг яҳудийлар давлати хавфсизлик хизмати билан бўлган алоқаси ажратиб бўлмайдиган даражада мустаҳкамдир. Шунинг учун ҳукуматга кўрсатилаётган молиявий ёрдамларни узиб қўйишга боғлиқ АҚШ таҳдидини, босим ва тазйиқ доирасида тушуниш зарур. Токи, ҳукумат Фаластин масаласини тугатиш тўғрисидаги америкача кўз қарашга боғлиқ ишларда Американинг кўрсатма ва буйруқларига рози бўлсин.
Ҳақиқатда, Фаластин ҳукумати халқаро кучлар ўйнаётган мустамлакачилик лойиҳасидир. Шу нуқтаи назардан, ҳукумат раҳбарлари бу кучлар ўртасидаги манфаатлар турлича, дея ноғора чалиб, Америка таҳдидларига қарши баёнотлар беришмоқда. Аммо бундай баёнотларни ўзларидан келиб чиқиб ёки ҳуқуқ принципларига маҳкам риоя қилишгани учун беришмаяпти. Чунки улар Америка ва яҳудийлар олдида шу даражада хор, итоатгўй аҳволдаки, бунга ўзлари ҳам кўникиб кетишган. Аксинча, улар Америка кўрсатмаларига қарши чиққан давлатлар позицияларидан фойдаланишяпти. Зеро, бу давлатлар Қуддус шаҳрини яҳудийлар давлати пойтахти деб эълон қилиш ва ўз элчихонасини шу шаҳарга кўчириш тўғрисидаги Америка кўрсатмаларига қарши чиқишди ва БМТ Бош ассамблеясида жуда кўп овоз билан айни қарорни бекор қилишди, хусусан, Европа давлатлари, асосан, Британия, Франция ва Германия. Бу нарса Американи қаттиқ шарманда қилди. Чунки у халқаро қонунчиликни ва ўзи чиқарган Қуддус ва Фаластинга оид қарорларни ўзи бузганди. Шунинг учун ҳукуматнинг адаштириш мақсадида олиб бораётган уринишлари бизни алдаб қўймаслиги ва биз у даъво қилган шарафга ишонмаслигимиз лозим. Зеро, Фаластин борасида ён беришда бор кучини аямай, хиёнатнинг ҳар бир эшигига тап тортмай кираётган мана шу ҳукуматдир.
Ҳа, Фаластин сотилмайди. У Аллоҳнинг Китобидаги далил ва мўминлар қалбидаги ақидадир. Уни озод этиш фарздир. Олтину кумушларга алданмай, ўз позициясини мутлақо ўзгартирмайдиганлар, фақат султон Абдулҳамид II роҳимаҳуллоҳ сингари покиза тақволи эр кишилардир. Ўшанда яҳудийлар шахсан султоннинг ўз ҳисобига ва давлат ғазнасига йирик миқдорда мол таклиф қилишганда, султон Абдулҳамид рози бўлмай, Фаластинни муҳофаза қилган эди. Ўшанда султон – таклиф қилган яҳудийга қарата баланд овоз билан «Мен Фаластин ерининг бир қаричидан ҳам воз кечолмайман. Чунки у менинг шахсий мулким эмас, аксинча Исломий Уммат мулкидир. Халқим бу ер йўлида жанг қилган ва уни ўз қони билан суғорган. Шундай экан, яҳудийлар ўз миллионларини сақлаб қўйишсин. Бир кун келиб Халифалик давлати парчаланиб кетса ўшанда Фаластинни ҳеч нарса тўламай, пулсиз олишлари мумкин», дея ҳайқирган. Шунинг учун бугун мусулмонлар Ислом салтанатини қайта тиклаб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга буюрилганлар. Чунки рошид Халифалик Фаластиндаги яҳудийларнинг туришига барҳам беради ҳамда Американи, умуман, Ғарбни ҳаддида туришга мажбур қилади, юртларимиздан нуфузини йўқ қилиб, масалаларимиз билан ўйнашишига йўл қўймайди.
Роя газетасининг 2018 йил 10 январ чоршанба кунги 164-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми