| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
16.11.2025
1530
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (qalampir.uz 07.11.2025й): Мирзиёев ва Тўқаев бошчилигидаги Марказий Осиё раҳбарлари Трампни мақтовлар ва сармоялар билан кўмди.

Изоҳ: Ушбу саммитда ҳозирги даврда дунёнинг биринчи рақамли давлати эътиборини қозониш учун Марказий Осиё раҳбарлари, хусусан, Тўқаев ва Мирзиёев АҚШ учун юртнинг табиий бойликларига дарвозаларни кенг очиб беришдан ташқари, Трампга маддоҳлик қилишда ҳам кимўзарга мусобақалашди. Жумладан, Мирзиёев бугунги кунгача бирорта АҚШ президенти Марказий Осиёга Трамп каби эътибор ва муносабат билан ёндашмаганини айтиб, унга чуқур миннатдорчилик билдирди ва Ўзбекистонда уни “Дунё Президенти” деб аташларини мамнунлик билан етказди. Тўқаев эса ўз нутқида Трампни “осмондан юборилган буюк давлат арбоби” эканини айтиб ўтди. Наҳот, дунёнинг қайси бурчагида мусулмонларнинг қони тўкилган бўлса, Американинг унда бевосита ёки билвосита иштироки борлиги аниқ бўла туриб, айниқса, босқинчи яҳудий режимининг Ғазодаги қирғинини ҳам ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаётган террорчи Америка ва унинг президенти мутакаббир Трамп мақтовга сазовор бўлса?! Юртимиз табиий бойликлари Трамп оёғи остига тўкилгани камлик қилгандек, яна уни мақташ ўта кетган шармандалик ва хорлик эмасми?! Ўзини мусулмонман дейдиган бундай раҳбарларга айтамизки, Трамп ёки бошқа кофирнинг олдида хорланмоқчи бўлсангиз, мусулмон халқлар номидан гапирманг! Чунки сизлар ўз тахтларингиз учунгина хушомад қиляпсизлар холос! Бу ишингиз билан Ислом умматига бегоналашиб бораётганингизни янада очиқроқ кўрсатиб қўйяпсиз! Чунки Ислом аҳкомларига кўра, кофирларга ялтоқланиб, хушомад қилиш, уларни буюклаштириш асло жоиз эмас. Бу оғир гуноҳ бўлиб, Аллоҳнинг ғазабига дучор қилади. Айниқса, ўзини мусулмонлар етакчиси дея даъво қилаётган раҳбарларнинг мўминларга тавозели бўлиб, кофирларга кеккайиши вожибдир! Тарихда Мўътасим Биллаҳ ва Ҳорун ар-Рашид каби халифалар кофир юртлар подшоҳларига “кўппак” дея муомала қилиб, уларнинг устига қўшин тортиб борганлари Аллоҳдангина қўрқиб, Унинг буйруқ ва қайтариқларига итоат қилганларига далолат қилади. Зеро, буюклик ва мақтов фақат Аллоҳгадир!

الَّذِينَ يَتَّخِذُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِن دُونِ الْمُؤْمِنِينَ ۚ أَيَبْتَغُونَ عِندَهُمُ الْعِزَّةَ فَإِنَّ الْعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا‎

– “Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир”.     (Нисо:139)

Хабар (qalampir.uz 07.11.2025й): Дональд Трамп 7 ноябрь (Вашингтон вақти билан 6 ноябрь) куни Қозоғистон Иброҳим келишувларига қўшилишини маълум қилди.

Изоҳ: АҚШ президенти Дональд Трамп бу эълонни (Исроил) бош вазири лаънати Нетаняҳу ва қозоқ президенти билан суҳбатдан сўнг тарқатди. Reuters агентлиги АҚШ бу қадам орқали Ғазодаги шафқатсиз уруш туфайли тўхтаб қолган жараённи қайта жонлантиришга умид қилаётганини таъкидлайди. Афтидан, Тўқаев бошлиқ ҳукумат мазкур келишувга Американи рози қилиб, унинг қўллаб-қувватлови ва ташқи хавф юзага келганда ҳимоясига эришиш учун қўшилган кўринади. Шунингдек, Ўзбекистон билан кечаётган минтақа етакчилиги учун курашда илдамлаш ҳам мақсад қилинганини истисно қилиб бўлмайди. Бироқ бу мақсадлар бир-бирига зид келмайди. Шунингдек, Озарбайжон ва энг ачинарлиси, Ўзбекистон ҳам келажакда бу келишувларга қўшилиши мумкин бўлган мамлакатлар сифатида тилга олинмоқда. Шунга кўра, Ўзбекистондаги қатор сиёсий таҳлилчилар ва ОАВлар Қозоғистоннинг босқинчи (Исроил) билан дипломатик алоқалари аввалдан мавжуд бўлгани ва бу келишув “рамзий” аҳамиятга эгалиги ҳақида зўр бериб тарғибот қилмоқдалар. Бу эса, қозоқ ҳукуматининг ушбу хоинона қадамини хаспўшлаб, келажакда Ўзбекистонни ҳам мазкур келишувга қўшишга қаратилган замин тайёрлаш кампанияси эканини очиқ кўрсатади. Ҳеч шубҳасиз, қозоқ ҳукуматининг Иброҳим келишувларига қўшилиши Ислом ва мусулмонларга нисбатан хиёнат, лаънати яҳудий режими легитимлигини халқаро даражада эътироф этиш ва унинг муборак Фаластин заминидаги ваҳший жиноятларига кўз юмишни англатади. Шу сабабли, бу келишувга қўшилишни ҳеч қандай важ-карсон билан оқлаб бўлмайди! Аслида, Марказий Осиё давлатлари, хусусан, ўзбек ҳукумати қонхўр яҳудий вужуди билан ҳеч бўлмаганда барча алоқаларни узиши керак эди! Биз яна бир бор ўзбек ҳукуматини қандай сабаб ва манфаат бўлмасин, бундай тарихий хиёнатга қўл урмасликка чақирамиз ва бундай жирканч ишнинг оғир оқибатларидан қаттиқ огоҳлантирамиз! Айниқса, юртимизнинг имом-домлалари, сизларни бу тарихий синов даврида сукут сақламасликка даъват қиламиз! Аллоҳнинг олдида юзингиз ёруғ бўлиши учун бу хиёнатни оқловчи бирон бир залолат фатвосини беришдан ўзингизни тийинг ва умматни огоҳ этинг! Зеро, хиёнат бу дунёда хорлик келтирса, Охиратда Аллоҳнинг аламли азобига дучор қилади. Аллоҳ таоло айтади:

إِنَّ اللّهَ لَا يُحِبُّ الْخَائِنِينَ

– “Аллоҳ хиёнат қилувчиларни севмайди”. (Анфол:58)

Хабар (kun.uz 07.11.2025й): АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social'даги саҳифасида Ўзбекистон билан “мисли кўрилмаган” савдо-иқтисодий келишувлар эълон қилинганини маълум қилди.

Изоҳ: Трампга кўра, яқин уч йил ичида Ўзбекистон АҚШнинг устувор тармоқларига қарийб 35 миллиард доллар миқдорида инвестиция киритади ва харидлар амалга оширади, келгуси ўн йилда эса бу кўрсаткич 100 миллиарддан ошади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бундай кўпмиллиардлик келишувлар Америкада Трампнинг обрўси ва рейтингини кўтаришга қаратилган. Бу америкаликларга унинг ташқи сиёсатдаги муваффақияти сифатида тақдим қилинади. Табиийки, эълон қилинган бу келишувлар ҳажми жуда улкан бўлиб, Ўзбекистон иқтисодиётининг реал кўламига нисбатан номутаносибдир. Жумладан, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўрта ҳасобда 110-120 млрд доллар, давлат бюджети даромади тахминан 25 млрд долларни ташкил қилади. Шуларни ҳисобга олсак, кўпмиллиардлик келишувларни нақд пул ёки ички манбалар ҳисобидан таъминлаш амримаҳол иш. Шунинг учун бу ўринда маблағнинг асосий қисми ҳақиқий инвестиция эмас, балки энергетика, қазиб чиқариш, логистика каби соҳалардаги узоқ муддатли қўшма давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг умумий баҳосидир. Келишувларнинг катта қисми Ўзбекистоннинг АҚШдан қиммат ускуналар сотиб олишга сарфлайдиган маблағларидан иборат. Бундай йирик харидлар ва лойиҳалар кўпинча АҚШ молия институтлари ёки халқаро фондлар кафолатидаги қарзлар (евробондлар) эвазига амалга оширилади. Бу эса ҳозирда 70 миллиард долларга етган Ўзбекистоннинг ташқи қарзини кескин оширади. Шунингдек, бир неча йилга чўзиладиган вақт давомида Ўзбекистондан йирик даромадлар суғуриб олинишини ҳам англатади. Тушуниб турганингиздек, буларнинг юки яна халқ гарданига тушади. АҚШ компаниялари эса тайёр, аммо қиммат маҳсулотларни сотиш орқали миллий ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлайди ва Ўзбекистонни ўз технологияларининг доимий истеъмолчисига айлантиради. Хуллас, бу келишувлар куфрбоши Америка учун стратегик, молиявий-иқтисодий ва геосиёсий жиҳатдан ғоят фойдали бўлади. Бироқ Ўзбекистоннинг саноатлашган кучли давлат эмас, балки арзон ишчи кучи, хомашё базаси ва тайёр маҳсулотлар учун бозор бўлган қолоқ ва қарам давлат сифатидаги роли ўзгармайди. Демак, саволни шундай шаклда қўйиш тўғри бўлади: мусулмон халқимиз ҳозиргидек ёмон бошқарув ва чирик капиталистик тузум ҳукмронлиги давом этишини ўз пулига сотиб олишга рози бўладими?!

Хабар (antikor_uzb 08.11.2025й): Андижон вилоятида субсидия маблағларининг мақсадсиз сарфланганлиги аниқланди.

Изоҳ: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан субсидия маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши бўйича Андижон вилоятида ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш давомида аниқланишича, 2023-2024 йиллар давомида тадбиркорлик субъектларига ажратилган жами 7,8 млрд сўм субсидиянинг 2,6 млрд сўми мақсадсиз сарфланганини, шундан 1,8 млрд сўми эса очиқчасига ўзлаштириб юборилгани фош этилди. Агентликнинг бу каби “фош қилишлари”га эътибор қаратган молиячи Отабек Бакиров ўртага шундай савол ташлади: “Антикоррупция агентлиги энергетика ва транспортга ажратилган триллионлаб субсидияларни ҳам ўрганадими?!” Айтиш мумкинки, бу масала кўпчиликни қизиқтиради, айниқса энергетика учун сарфланаётган триллионлаган субсидия маблағлари тийин-тийинигача халқимизни оғирини енгиллатишга қаратилганми ёки бу ҳам кимларнингдир чўнтагига кириб кетяптими? Бироқ ўзбек ҳукумати шу пайтгача бу борада аниқ ҳисоб-китобларни очиқламай келади, фақат умумий рақамлар келтиришдан нарига ўтмайди. Бу ҳолатда жуда тушунарсиз ва мантиқсиз манзара ҳосил бўлмоқда. Ҳукумат газ ва электр тарифлари оширилишига субсидияларни қисқартиришни асосий важ-карсон қилиб келтирганди. Бироқ воқеликда тарифлар ҳам ошиб боряпти, субсидиялар ҳажми ҳам камаймаяпти. Ўзбек ҳукумати “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида энергетика бозорини либераллаштириш ва тарифларни таннарх даражасига олиб чиқилишини ҳамда субсидиялар тугатилишини эълон қилганди. Бироқ кейинги йилларнинг бюджет параметрларида яна субсидияга маблағ ажратиш режаси борлиги маълум бўлди. Бу дегани, халқни ҳозиргидек икки карра талон-тарож қилиш давом этади: бир томондан, оширилган тарифлар билан чўнтаклар шилинади, бошқа томондан, бюджет маблағлари субсидия номи остида ҳукуматдагилар томонидан ўзлаштирилади. Маълумки, бюджет асосан одамлардан золимона солиқлар ундириш билан тўлдирилади. Демакки, ҳукумат халқимизни “ҳам энидан, ҳам бўйидан” таламоқда. Шунинг учун энергетика ва транспортга ажратилаётган субсидияларни коррупция агентлиги тугул, ундан “каттароғи” ҳам текшира олмайди. Чунки талончилар ҳукуматнинг энг юқори бўғинларида ўтирибди. Агентлик эса, ўзини борлигини оқлаш учун юқоридагидек майда-чуйда ишларни текшириш билан халқни чалғитади холос. Хулоса шуки, одамларга ҳақиқатда ғамхўрлик қиладиган Ислом тузуми келмас экан, мусулмон халқимизнинг бугунгидек тарифлар ошишидан ва солиқларнинг оғирлигидан азоб чекишига нуқта қўйилмайди!

Хабар (qalampir.uz 09.11.2025й): Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари куни муносабати билан табрик йўллади.

Изоҳ: Албатта, тиббиёт соҳаси ҳар қандай жамият ва давлат учун жуда муҳим ва стратегик аҳамиятга эгадир. Тиббиётнинг асосий мақсади – инсон ҳаётини сақлаш ва саломатлигини муҳофаза қилишдир. Аммо афсуски, юртимизда тиббиёт соҳасининг сифати ва ходимларга эътибор жуда анячли аҳволда эканлигини халқимиз яхши билади. Ушбу фурсатдан фойдаланиб, эй азизликка лойиқ тиббиёт ходимлари, сизларга юзланиб айтамиз: Сизлар Ибн Сино каби ҳозирги тиббиётга асос солган буюк олимларни етиштириб чиқарган юрт фарзандисизлар! Ораларингизда буюк олимлар даражасига чиқа оладиган иқтидорли мутахассислар кўплигини биламиз. Бироқ бугун ўзбек ҳукумати татбиқ қилаётган бузуқ капиталистик тузум натижасида ўзингизда бор билим ва тажрибаларни намоён қилишга имконият берилмаяпти. Совет тузуми қулагандан кейин ҳам сизлар кўп йиллар давомида ўз соҳангизни ташлаб, пахта далаларига мажбурландингиз. Ҳозир ҳам бўйнингизга бемаъни ва соҳангизга алоқаси йўқ ишлар юкланишига барҳам берилмади. Моддий қийинчиликлар эса, сизларни ўз касбингиздан кўра, кундалик тирикчилик ташвиши билан банд қилиб қўйди. Манфаатни барча нарсадан устун қўювчи капиталистик демократия тузумида барча соҳалар каби тиббиётга ҳам фақат фойда олиш нуқтаи назаридан қаралади. Бу тузум ушбу соҳани хусусийлаштиришга катта эътибор қаратади. Натижада, тиббиёт одамларнинг соғлиғи учун масъул эмас, балки хусусий компанияларни бойитадиган соҳага айланади. Юртимиздаги “ислоҳотлар” номи остида қилинаётган ўзгаришлар айни шу ёмон оқибатга қараб кетяпти. Фақат Исломда бу соҳага тўғри ёндашув бор, яъни одамларнинг саломатлиги биринчи ўринга қўйилади. Аслида, тарихда етишиб чиққан етук алломалар ҳам Исломий бошқарувнинг ширин меваларидир. Шу сабабли, Ислом давлати тиббиёт соҳасини юксак даражага олиб чиқишни ўз бурчи, деб билади. Хусусан, соҳа ходимларини сифатли иш ҳақи ва юқори даражадаги меҳнат шароитлари билан таъминлашга жиддий эътибор беради. Тиббиёт ходимлари эса, бор эътиборини фақат ўз шарафли касбларига қаратишларига бирор тўсиқ қолмайди. Сизларни мусулмон деган эътиборда Аллоҳнинг адолатли қонунларини татбиқ қилувчи Халифалик давлатини тиклаш учун ҳаракат қилишга ва шу йўлда фаолият қилаётганларни қўллаб-қувватлашга даъват қиламиз!

Хабар (uzdiplomat 11.11.2025й): Тошкентда ҳаво зарарли: Гидромет ниқоб тақиб юришни тавсия қилмоқда.

Изоҳ: Халқимиз мана неча йилдирки, ҳавонинг ифлосланаётганидан азият чекиб келяпти. Ҳавони тозалаш чораларини кўриш ўрнига, аҳолидан фақат муаммонинг оқибатларига қарши чора кўришга чақирилиши – давлат ўз фуқаролари саломатлигини муҳофаза қилишга жуда беэътиборлик билан қараётганига яққол мисол бўлади. Чунки бу заҳарли туман ортида нафақат табиий омиллар, балки тизимли бепарволик ва ғайриинсоний иқтисодий мақсадлар турибди. Мана, Шавкат Мирзиёев 11 ноябрда ўтказган экология масалаларига бағишланган йиғилишда қачондан бери давом этиб келаётган ҳаво ифлосланиши масаласи тилга олинмади, гўё бундай муаммо умуман йўқдек. Ҳавони бу қадар заҳарлаётган манбалар – катта эҳтимол билан ҳукуматга яқин бўлган ва ёки уларнинг ҳимояси остидаги йирик корхоналардир. Буларга пойтахтдаги чанг-ғуборни чиқараётган қурилиш моллари, хусусан, цемент ва бетон заводлари, шунингдек, кўп йиллардан бери модернизация қилинмаётган, эскирган энергетика объектлари (ТЭЦлар) киради. Муаммонинг илдизи эса, бугунги капиталистик демократия тузумининг муқаддас ўлчови – манфаатга бориб тақалади. Ушбу тузумда фойда олиш ҳар қандай қадриятдан, жумладан, инсон ҳаёти ва саломатлиги билан чамбарчас боғлиқ бўлган экологиядан ҳам устун қўйилади. Экологик тозалагичларни ўрнатиш, эски ускуналарни янгилаш ва хавфли ишлаб чиқаришни тўхтатиш қўшимча харажат, даромаддан маҳрум бўлиш ҳисобланади. Шунинг учун, ҳукумат гарчи оғзаки хавотир билдираётгандек кўринса-да, амалда катта капиталнинг даромадини ҳимоя қилмоқда. Халқимиз тоза ҳаводан маҳрум этилмоқда, чунки кимларнингдир чўнтаги тўлиши керак. Демак, экологик муаммолар ҳукуматдаги баъзи шахсларнинг беэътиборлиги ёки мавжуд қонунларнинг ишламаётганлиги натижаси эмас, балки манфаат устун бўлган капиталистик демократия тузумининг заҳарли мевасидир. Бу тузум ҳукмрон экан, Аллоҳ инсонлар учун яратган тоза-пок табиат фойда учун қурбон қилинаверади. Ушбу неъмат қадрини яхши тушуниб, уни ишончли муҳофаза қиладиган Ислом низоми асосидаги бошқарув келмас экан, нафас олаётган ҳавомиз ҳам, ичаётган сувимиз ҳам заҳарланишига чек қўйилмайди.

Хабар (gazeta.uz 11.11.2025й): Фурқат тумани ИИБ ходимлари таҳқирлаб, калтаклаган Гулираъно Қосимова 7 ноябрь кунги суд мажлисидан чиқариб юборилди.

Изоҳ: Гулираъно Қосимова ўз видеомурожаатида “Судда жабрланувчи эмас, худди судланувчига ўхшайман” дея норози бўлди ва президент администрацияси раҳбари, ўзини аёллар ҳимоячиси сифатида кўрсатувчи Саида Мирзиёевадан ёрдам сўради. Мазкур видеомурожаатда мазлума аёл йиғлаб, алам билан гапирганидан адолат юзага чиқмаётгани ва шаъни топталаётганидан ёниб кул бўлаётгани шундоқ сезилиб турибди. Албатта, адолатсизлик ва зулм-зўравонлик ҳар қандай инсонни эзиб ташлайди, заифа бўлган аёл кишини эса, янада қаттиқроқ қайғуга ботиради. Мана, хабарда айтилишича, суднинг ёпиқ тарзда ўтказилишининг асосий сабабларидан бири сифатида Фурқат тумани Ички ишлар бўлими ходимларининг шаънини сақлаш зарурати кўрсатилган. Ана холос! Демак, ўзбек режими учун аёл кишининг номуси, қадри ва шаъни топталиши арзимас иш экан-да! Бундан ташқари, ИИБ ходимларининг адвокати таҳқирланган аёлнинг интернет орқали жамоатчиликка мурожаат қилишига эътироз билдириб, “Бу қиз халқни давлатга нисбатан қарши қилиб қўйяпти” дея айблади. Адвокатнинг бу сўзларидан ҳам суд жараёнида ИИБ ходимларини нафақат суд тизими, балки бутун бошли режим ҳимоя қилаётганини англаш мумкин. Бундан ташқари, журналист Илёс Сафаровнинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқларда Фарғонага оид гуруҳ ва каналларда Гулираъно Қосимовани қоралаш, уни шантаж ва бузуқликда айблаш ёки аксинча, ИИБ ходимларини оқлашга қаратилган саноқсиз пост ва видеолар кенг тарқатилмоқда. Бундан келиб чиқадики, суд жараёнлари давомида Қосимовани ёмонотлиққа чиқариш, унга нисбатан жамоатчиликда салбий кайфият уйғотиш ва ИИБ ходимларини оқлаш учун жиддий, марказлашган ва уюшган ҳаракат кетмоқда. Бундай ҳаракат ортида, табиийки, ҳокимият тургани аниқ. Шу биргина иш ҳам ўзбек режими ва у татбиқ қилаётган чирик тузумнинг қора юзини янада очиб ташлади. Маълумки, Ислом аёл қадри ва шаънини юксак даражага кўтариб, уни ҳимоя қилиш вожиб бўлган номус, дея ифодалади. Бундай юксак мавқе анави ўзбек режимида ҳам, аёлни фақатгина роҳат берувчи восита сифатида талқин қилувчи Ғарбнинг бузуқ дунёқараши ва тузумида ҳам йўқ. Шунинг учун тарихда аёллар шаъни ҳимояси учун бутун армияни оёққа тургизган Мўътасимдек бошлиқлар чиқиши ва адолат ўрнатилиши учун Исломни тузум сифатида ҳаётимизга қайтаришимиз зарур!

 

Салоҳиддин

16.11.2025й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халифаликни барпо этиш тариқатини ақл эмас шариат белгилаган

  • МАҚОЛАЛАР

    Американинг Марказий Осиёга янгича қадами

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Cиёсий муфаккир Ёсир Ғойс (Абу Аммор)нинг вафоти ҳақида хабар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/