| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Бугунги ҳокимларнинг ғами нима?

Бугунги ҳокимларнинг ғами нима?

By htadmin
20.11.2025
218
0
Share:

Бугунги ҳокимларнинг ғами нима?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сўзлари: “Бизнинг энг катта мақсадимиз – Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишдир. Бу пойдеворни эса фақат ва фақат таълим ва тарбия соҳасидаги ислоҳотлар орқали барпо эта оламиз” ёки “Таълимга киритилган сармоя – бу энг катта ва самарали сармоядир. Биз бу йўналишда ҳеч қачон харажатларни қисқартирмаймиз. Чунки бизнинг бугунги саъй-ҳаракатларимиз Ўзбекистоннинг эртанги кунини белгилайди” ёки “Тинчлик ва соғлиқ – инсон ҳаёти учун энг керакли неъматлар. Бу икки йўналиш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг муҳим негизлари этиб белгиланган” каби кучли баёнотлар янграган юртда таълим ва тиббиёт соҳалари гуллаб-яшнаётган бўлса керак, деган ўйга боради одам. Бироқ асл воқелик қандай?

Афсуски, бу икки ҳаётий муҳим соҳа, айниқса, юртимизнинг чекка ҳудудларида энг абгор ва унутиб юборилган тизимлардан ҳисобланади. Uzdiplomat Телеграм каналида “Янги Ўзбекистоннинг қирлар оша мактабга қатнаётган болалари…” сарлавҳаси остида видеолавҳа эълон қилинди. Унда Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани, “Дарё” МФЙ “Яккақайрағоч” қишлоғидаги ҳолат ёритилади. Аҳолининг шикоят қилишича, ушбу ҳудудларда Қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП), мактаблар ва боғчалар аҳолини етарли даражада қамраб ололмаяпти. Беморлар узоқ йўл босиб, марказдаги шифохоналарга мурожаат қилишса, 100 га яқин ўқувчилар совуқда яёв йўл босиб, 5 километр олисдаги мактабга қатнашга мажбурдирлар. Ота-оналар йўлда бўрилар ҳам учрашидан хавотирда. Узоқдаги мактаб ҳам исимайдиган бинода жойлашган. Гўдаклар эса боғчалар йўқлиги боис мактаб ёшига етгунча уйда тўрт девор ичида катта бўлишади… Ҳар йили масъуллар келиб ваъда бериб, қайтиб кетишади.

Видео муаллифи Элмурод Одиловнинг таъкидлашича, унинг олдинги мурожаатларидан кейин ҳам маҳаллий “катталар” муаммони ҳал қилиш ўрнига, мурожаатчиларнинг оғзини ёпиш билан шуғулланишган. Бу каби муаммолар деярли барча чекка ва тоғли ҳудудларда мавжудлиги ҳеч кимга сир эмас. Яъни ушбу муаммоларни – аҳоли маҳаллий ва марказдаги раҳбарларга шикоят қилмаган тақдирда ҳам – пайқаш қийин эмас. Бироқ улар бир неча йиллардан бери “оғизларни ёпиш” билан “ҳал қилиняпти”. Шунинг учун кўпчилик мурожаатчилар маҳаллий ва ҳатто вилоятдаги ҳокиму раҳбарлардан бирор натижа кутишдан аллақачон умидини узиб, охирги чора сифатида шахсан президент Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўрашмоқда. Яъни маҳаллий даражада ҳам осонгина ечим топадиган муаммолар президентгача етиб бормоқда. Бу шунга далолат қиладики, ҳокиму раҳбарлар аллақачон халқнинг ғам-ташвишидан узилиб, ўзларининг тор манфаатлари доирасида айланишдан четга чиқмайдиган аҳволга келиб бўлишган. Бундай касалликка маҳаллий даражадан тортиб ҳукуматнинг энг юқорисигача бўлган деярли барча лавозим эгалари чалинган.

Мана, ҳукумат “халқаро даражада Ўзбекистон имижини яхшилаш деган” важ-карсон билан саммит кетидан саммит, пўрим конференциялару фестиваллар ўтказиш билан банд. Ёки “Янги Тошкент” каби имиж лойиҳаларига ёки “Tashkent City” каби кўнгилочар марказларга кўп миллиард долларлик пуллар сарфланяпти. Бу ёқда эса, бечора халқимиз ўз муаммолари билан ёлғиз курашишга ташлаб қўйилган. Ҳолбуки, шу маблағларнинг жуда кичик бир қисми билан Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларидаги ўнлаб мактаб ва ҚВП муаммоларини ҳал қилиш мумкин… Хўш, аҳвол шу экан, Ўзбекистонни “имижи” ҳақида яна қандай гап-сўз бўлиши мумкин?! Демакки, жозибали қарорлар ва минбардан туриб айтилган баландпарвоз гаплар халқни қуруқ умидлантиришдан бошқа нарса эмас.

Бундай аҳволнинг бош сабабчиси – раҳбарларни худбин ва манфаатпараст қилиб тарбиялайдиган Ғарбнинг бузуқ демократиясидир. Бу тузумда одамлар муаммосига тўғри ечим бериб, уларни бартараф қилиш эмас, балки муаммони йўқ қилиб кўрсатиш, ёлғон ваъдалар бериш, қоғозбозлик ёки хўжакўрсинга “ечим бериш” каби йўллар билан халқни чалғитиш устунлик қилади. Ўзбек режими ҳам шундай йўл тутмоқда, яъни одамлар муаммоларни кўтармасликлари учун “оғизларни ёпиш” ёки вақтинчалик ечим бериш билан қутулиш “механизми”ни ишга солмоқда.  

Бироқ Ислом тузумида раҳбарлик Аллоҳнинг омонатидир. Аллоҳ таоло айтади:

إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُكُمْ أَن تُؤَدُّوا الْأَمَانَاتِ إِلَىٰ أَهْلِهَا وَإِذَا حَكَمْتُم بَيْنَ النَّاسِ أَن تَحْكُمُوا بِالْعَدْلِ

– “Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига топширишингизни ва агар одамлар орасида ҳакамлик қилсангиз, адолат билан ҳукм қилишингизни буюради”  (Нисо:58)

Росулуллоҳ ﷺ шундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ раъиятга бирор бандасини бошлиқ қилса ва у раъиятга сидқидилдан муомала қилмаса, жаннатнинг ҳидини ҳам топмайди”. Яна дедилар: “Мусулмонлар раъиятига бошчилик қиладиган волий мусулмонлар ҳақ-ҳуқуқини поймол қилган ҳолда ҳаётдан ўтса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади”.  Бошқа ҳадисларида шундай дедилар: “Кимки Аллоҳдан ўзгани ғамида тонг оттирса, у Аллоҳдан йироқда. Кимки мусулмонлар ҳақида қайғурмасдан тонг оттирса, мусулмонлардан эмас”.  

Исломда давлатнинг асосий вазифаси – бошқарувда мутлақ адолатни ўрнатиш ва бу адолатни ҳар бир фуқаронинг ҳаётий эҳтиёжларига татбиқ этишдан иборат. Бу ўринда, Ислом ҳокимлар зиммасига масъулият ва омонатни ҳис қилиш ҳамда қўл остидаги фуқароларга раҳм-шафқатли ва ғамхўр бўлишни юклайди. Одамлар муаммосига қараш ҳам бошқача, яъни кимдир шикоят қилиб чиқиши кутиб ўтирилмайди, балки муаммолар ўрнида ва зудлик билан бартараф қилиниши вожиб саналади. Агар қайсики вилоят ёки туман ҳокими ўз ишини бажара олмаса ёки халқ ундан норози бўлса, давлат раҳбари – Халифа уни зудлик билан ишдан бўшатиши вожиб бўлади. Чунки ҳокимлар ўша ҳудуд ё минтақа учун жавобгар шахслардир ва одамларнинг ғам-ташвиши билан яшамаган ҳокимларга давлат бошқарувида умуман ўрин йўқ, деб қаралади. Масалан, Умар (р.а.)нинг Саъд ибн Абу Ваққосни одамларнинг шикоятлари туфайли ишдан олгани каби тарихий мисол бунинг исботидир.

Албатта, бугунги кунда биз айтган бундай адолатли тузум хомхаёл эмас. Чунки Ислом тузум сифатида ҳаётга қайтадиган бўлса, биринчидан, адолатли раҳбарлар яна етишиб чиқади, иккинчидан эса, Шариатга мувофиқ мусулмонларнинг ҳоким борасидаги фикри сўзсиз эътиборга олинади. Бу эса, Ислом аҳкомлари билан ҳукм юритадиган Халифалик давлатидир!

 

Салоҳиддин

20.11.2025й

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsБугунги ҳокимларнинг ғами нима?
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Судан тарих гувоҳ бўлган энг буюк ҳазоратга мансубдир

  • МАҚОЛАЛАР

    Нусрат остонасидаги силкиниш

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Жангарилар ва қуролли гуруҳларни ташкил этиш Америка томонидан Суданни парчалаш учун фойдаланиладиган ўта хавфли воситадир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 09.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.05.2026

    2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/