| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Европа Иттифоқи давлатларининг позициялари яҳудий вужудига ва унинг минтақадаги тажовузкорлигига қанчалик таъсир қилади?

Европа Иттифоқи давлатларининг позициялари яҳудий вужудига ва унинг минтақадаги тажовузкорлигига қанчалик таъсир қилади?

By htadmin
31.10.2024
389
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Европа Иттифоқи давлатларининг позициялари яҳудий вужудига ва унинг минтақадаги тажовузкорлигига қанчалик таъсир қилади?

Яҳудий вужуди Фаластин ва Ливанга қарши тажовузида ҳаддан ошди. У мусулмон давлатларни асло ҳисобга олмади. Чунки у бу давлатлар ҳукмдорларининг ўз халқларига ёрдам кўрсатмаслигини аниқ билгани учун уларни назарга илмади. Шунинг учун унинг Фаластин ва Ливан аҳлига қарши душманлик позицияси кундан-кунга кучайиб бормоқда. У жазодан омон бўлгани учун ўз позицияси ва хатти-ҳаракатларида борган сари такаббур бўлиб бормоқда. Шу боис тинч аҳолини қириб йўқ қилиш ва кўчиришга қаратилган очиқ ҳужумлар билан кифояланиб қолмасдан, зарбалари Сурия, Эрон, Яман ва Ироқни ҳам қамраб олиши учун зарбаларини кенгайтира бошлади. У ҳеч қандай ташқи кучни ҳисобга олмаяпти, аксинча, унинг кучлари БМТнинг Ливандаги муваққат кучлари (UNIFIL)ни нишонга олмоқда. UNIFIL кучлари аллақачон яҳудий вужудининг уларга қарши тажовузкорлигидан шикоят қилган. Уларнинг айтишича, бу кучлар жиддий хавф остида қолган ва 48 соат ичида икки марта ҳужумга учраган. Айрим Европа давлатлари UNIFILга тажовуз қилгани учун яҳудий вужудини расман қоралади ва у билан савдо шартномасини тўхтатиб қўйишга чақирди. Бу масала Хавфсизлик Кенгашига кўтарилди ва у ўз навбатида Ливандаги UNIFIL кучларининг тинчлиги ва хавфсизлигини ҳурмат қилишга чақирди.

Сиёсий нуқтаи назардан, бу ўринда биринчи навбатда қуйидаги саволлар ташланиши керак: Ливанда Европа нуфузининг ҳажми қандай? UNIFIL кучлари ташкил этилишига европаликларнинг қандай алоқаси бор? Кейин, Европа Иттифоқининг яҳудий вужуди билан алоқаси қандай ва Европа Иттифоқи давлатларининг унга таъсири қандай? Бошқача айтганда, Европа Иттифоқи давлатлари Яқин Шарқда, умуман олганда, қанчалик салмоққа эга? Бу иттифоқ барча давлатлари учун мажбурий бўлган ягона сиёсатга эгами? Ёки ҳар бир давлат, айниқса шу масалада, бошқа давлатлардан алоҳида мақомга эгами?

Европа Иттифоқининг энг муҳим давлатларидан бири бўлган Франция Ливанни ўзининг собиқ мустамлакаси деган эътиборда ва кўпчилик аҳолисининг маронитлар эканлигини баҳона қилиб, ўзини у учун жавобгар деб ҳисоблайди. У диний жиҳатдан ўзини маронитларнинг маънавий отаси деб билади. Шу боис, Ливанда ўз нуфузини сақлаб қолиш учун доим унинг ишларига аралашади. У маронитлар Франция фуқаролари каби эканлигини, шунингдек, уларнинг хавфсизлигидан ва Ливанда улар етакчилик қилишидан ўзини жавобгар деб билишини даъво қилиб, уларнинг вакили сифатида иш олиб боради ва уларнинг номидан гапиради.

2006 йилдан кейин Франция Европа Иттифоқи билан биргаликда минтақадаги вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик ҳамда Ливанда ўз нуфузи ва мавқеини сақлаб қолиш учун UNIFIL кучларини яратиш ва уларни Ливанга жойлаштиришга ҳисса қўшди. Америка унинг Ливандаги нуфузини тан олди. Франция одатда у ерда барқарорликни сақлаб қолиш, халқаро манфаатларни ҳимоя қилиб, баҳам кўриш учун Ливан ишларини Америка билан маслаҳатлашади ва мувофиқлаштиради. Аммо Ливанда кўп ҳолларда Америка устунликка эга бўлиб қолаверади. Бунда у Эрон ва унинг гуруҳларидан восита сифатида фойдаланади.

Европа Иттифоқининг қолган давлатларига келсак, улар одатда Франциянинг позициясига эргашишади. Шунингдек, уни Ливанда эски нуфуз соҳиби ва Европанинг минтақадаги вакили сифатида қўллаб-қувватлашади.

Аммо бу сафар Ливан ва Яқин Шарқдаги тўқнашув ва беқарорлик сабаби яҳудий вужуди томонидан бўлгани учун ишлар бошқача тус олиб, Европа позициялари бузилди ва улар ўзаро бўлиниб кетишди. Яҳудий вужудининг Ғазога қарши тажовузини кучли қўллаб-қувватлаган Франция, манфаатлар тафовути туфайли унинг Ливанга қарши тажовузини қўллаб-қувватламади. Чунки Ливанни сақлаб қолиш Франциянинг манфаати. Ғазога нисбатан эса бундай эмас. Шу нуқтаи назардан, европаликлар яҳудий вужудининг тажовузкорлиги туфайли иккига бўлинди. Уларнинг Ғазо ва Ливанга нисбатан позициялари Ғазога нисбатан ҳам, Ливанга нисбатан ҳам турлича ва ўзаро фарқли бўлди.

Ақсо Тўфони операцияси амалга оширилганда, Европа давлатларининг барчаси Европа комиссияси ортидан яҳудий вужудининг ўзини ҳимоя қилишга ҳақлилигини рўкач қилиб, уни қўллаб-қувватлади. Аммо яҳудий вужудининг Ғазо секторидаги шафқатсиз жиноятлари яққол кўзга ташлангач, шунингдек, яҳудий армиясининг, айниқса, аёллар ва болаларга қарши жиноятларини намоён қилган даҳшатли манзаралар Европа жамоатчилигида кескин норозилик тўлқинини келтириб чиқаргач, Европадаги вазият ўзгара бошлади.

Ирландия, Испания, Норвегия, Словения ва Малта Фаластин давлатини расман тан олганликларини эълон қилишди. Бу эълон одатда яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаган анъанавий Европа позиция бирлигида бўлинишни пайдо қилди. Улар томонидан Фаластин давлатининг тан олиниши можаролар борасида мувозанатли позицияларни қабул қилишга таяниб келган Европа сиёсатида ўзгаришларни келтириб чиқарди ва Европанинг бошқа саккизта давлатига Фаластин давлатини тан олишга йўл очди. Бу Европа Иттифоқини Ғазога қарши урушни тўхтатишни талаб қилишга мажбур қилди ва яҳудий вужудини қўллаб-қувватловчи Европа позицияси парчалашининг бошланиши бўлиб қолди. Бундай ўзгариш ортидаги асосий мотив яҳудий вужудини инсониятга қарши қирғинларни, шунингдек, жавобгарликка тортмай қўйиш мумкин бўлмаган жиноятларни содир этгани учун жазолаш истаги эди. Испания ҳукумати раҳбари Педро Санчес: «(Исроил) бош вазири Бинямин Нетаняхуда Фаластин учун тинчлик лойиҳаси йўқ», деди. Бу баёнот европаликларни ҳайратда қолдирди ва Европанинг яҳудий вужудининг жиноий амалиётларидан норозилигини акс эттирди.

Аммо Франция ва Германиянинг позициялари Европа Иттифоқининг бошқа давлатлари позицияларидан устун бўлиб қолмоқда. Германия яҳудий вужудига Америка каби ёки ундан ҳам кўпроқ тарафкашлик қилмоқда. Шу сабабли Германия ташқи ишлар вазири ўзининг сўнгги баёнотида яҳудий армияси томонидан (Исроил) хавфсизлигини ҳимоя қилиш баҳонасида Ғазода аёллар ва болалар ўлдирилганини оқлади. Германия ҳукумати яҳудий вужудига керакли барча қурол-яроғ ва техника етказиб беришни давом эттиришга қарор қилди. Маълумки, яҳудий вужудига керакли қурол-яроғ ва техниканинг 30 фоизини Германия етказиб беради.

Франция ҳам ўз позицияларида Германиядан унчалик фарқ қилмайди. У яҳудий вужудини ҳарбий ва дипломатик жиҳатдан, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида қўллаб-қувватлаб келди ва ҳамон қўллаб-қувватламоқда. Бироқ, Ливан урушга киргач, Ливанда Франциянинг ўзига тегишли манфаатлари борлиги туфайли, Франция яҳудий вужудини қўллаб-қувватлашни камайтирди.

Ҳақиқат шундаки, бугунги кунда яҳудий вужудига жиддий таъсир кўрсатадиган дунёдаги ягона давлат Америкадир. Европа давлатларининг, шу жумладан, Германия ва Франциянинг позициялари Америка позициясидан мустақил равишда, бирор нарсани ўзгартирмайди ва бирор нарсага таъсир қилмайди. Европа Иттифоқи ва Европа комиссиясининг Яқин Шарқдаги можаро борасида Америка сиёсатига эргашишдан бошқа чораси йўқ.

Роя газетасининг 2024 йил 23 октябр чоршанба кунги 518-сонидан

 

+8
0

Related posts:

Ал-Ваъй гуруҳи «Яҳудий вужуди жазодан қутулиб қолаётгани учун яна жазога лойиқ қилмишларни содир этди» шиори остида қатор тадбирлар уюштирди Яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштирувчилар: тарсакилар ва саҳифалар Муносабатларни нормаллаштиришга чақираётганлар Умматдан эмас, балки пасткаш кимсалардир Росулуллоҳ ﷺнинг байроқлари билан Сайкс-Пико байроқлари ўртасидаги фарқни ажратиш жиноятми?!
TagsЕвропа ИттифоқиЯҳудий вужуди
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШ билан Фаластин маъмурияти ўртасидаги иқтисодий мулоқот тобеликни мустаҳкамлашга қаратилган

  • МАҚОЛАЛАР

    Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Судандаги ўтиш даври Ҳарбий Кенгаши чиндан ҳам исломий шариатни қонунчиликка манба қилмоқчими!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/