| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ўзбекистон резервлари нега ташқи бошқарувга берилмоқда?

  • Ўзбекистоннинг стратегик бойликлари мустамлакачи давлатларга эмас, мусулмон халқи манфаатига «хизмат қилиши лозим»!

  • Марокаш режими босқинчи яҳудий вужуди билан алоқаларини мустаҳкамлаш орқали умматга хиёнат қилганини ва ундан буткул узилиб қолганини яна бир бор таъкидлаяпти

  • Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси

  • Халифалик — мусулмонлар ва бутун инсоният учун нажотдир

  • Нетаньяху ва Катснинг Шайх тоғидаги такаббурлигини фақат Ислом қўшинлари сафлари бартараф этади 

  • Уруш яқин орада тўхтайдими ва Америка билан Эрон ўртасида келишув бўладими?

  • Судандаги сиёсий инқироз ва уни ҳал қилиш истиқболлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

By htadmin
16.07.2019
0
Share:

Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

بسم الله الرحمن الرحيم

Савод вилояти (Куфа ва Басра ўртасидаги ерлар) фатҳ этилгач, бу ерлар қай тариқа тақсим этилиши баҳсга айланди. Кўпчиликнинг фикрича, Савод ерлари фатҳда қатнашган ғозийларга бўлиб берилиши керак эди. Халифа Умар эса, «Ер халқ қўлида қолдирилиб, жизя ва хирож ундирилсин», деган фикрни билдирди. Чунки шундай қилинсагина, келажак авлодга ҳам фойдали бўларди, аксинча эса, ғозийлар ва уларнинг фарзандлари бу ерларга эга бўлиб, бошқа мўминларга ҳеч нарса қолмас эди.

Қолганлар: «Модомики, ғозийлар бу тупроқни қон тўкиб, жон бериб қўлга киритган эканлар, демак, у ерларга ўзлари эгалик қилишлари керак. Бир жойда ўтириб, фақат уларнинг ҳаққига дуо қилиш билан чекланган одамларнинг у ерларда қандай ҳақлари бўлиши мумкин? Сиз уларга ўзлари фатҳ этган ерларни бермай зулм қиляпсиз», деган фикрни айтдилар. ("Китобул хараж")

Ҳолбуки, Ҳазрати Умар учун зулм бутунлай бегона нарса эди. Тўғри, Ҳазрати Умар хато қилиши мумкин, лекин билатуриб бир инсоннинг ҳаққини бермаслик у кишининг хаёлига ҳам келмасди. Зотан, Расулуллоҳ с.а.в.: «Аллоҳ Таоло ҳақиқат ва рост гапни Умарнинг тилига ёпиштириб кўйган» (Ибн Можа, "Муқаддима"), деганлар.

Расулуллоҳ с.а.в. яна Ҳазрати Умар ҳақида: «Умар бир йўлдан юрса, шайтон бошқа йўлдан юради», деган эдилар. (Бухорий, "Фазоилу асҳабун-набий")

Ҳазрати Умар бу гапларнинг нақадар тўғрилигини бир неча бор исботлаб берган. Бундан буён ҳам шу тамойилга амал қилиб: «Инсоният тарихининг тирик адолат биноси», деган эътирофга сазовор бўлди, Умар эътироз билдирганларга:

– Бу ерларни олиб, бошқаларни ҳайдаб юборсам, чиндан ҳам зулм қилган бўламан. Кўриб турганингиздек, Аллоҳнинг амри билан ғаниматнинг бешдан бирини олдим. Қолган қисмини улар ўртасида тақсимладим. Ушбу ерлар фатҳ қилингандан кейин шаҳар мудофаа ва муҳофазаси учун қўшин бириктирилиши ва уларга маош тўланиши керак. Шунинг учун маҳаллий аҳолидан жизя ва хирож ундирамиз, ўша маблағни мудофаа ва муҳофаза учун сарфлаймиз. Агар сизнинг айтганингизни қилсам, унда қайси қўшин билан у ерни мудофаа қиламиз, уларга қаердан маош топиб берамиз, – деди. Лекин улар қулоқ солишмади.

Охири Ҳазрати Умар юраклари сиқилиб, дуога қўл кўтарди:

– Аллоҳим, Билол ва унинг шерикларининг ҳақини билдир. ("Китобул хараж")

Кейин Хашр сурасидаги фатҳ этилган ерлар кимларга тегишли эканини билдирувчи оятларни ўқиди. Оятларни ўқиб бўлиб, Ҳазрати Умар гапларида давом этди:

– Ўша ерларни бугун уларга тақсимлаб берсак, Аллоҳнинг оятидаги «Улардан кейин келган…» дейилган одамларга нима қолади? Уларнинг ҳақини ким беради?

Сўнгги савол жавобсиз қолди, шу билан бирга эътироз ҳам тинди. Кейин Ҳазрати Умар ерни ўлчаб, адолат билан солиқ тайинлади ва тадбирли одам борми, деб сўради.

Бу ишни Усмон ибн Ҳунайф эплайди, – дейишди. Умар уни чақиришни буюрди.

Шундай қилиб, солиқ йиғиш вазифаси Усмон ибн Ҳунайф билан Ҳузайфа ибн Ямонга топширилди. Ҳазрати Умар уларга адолат билан иш юритишни уқтирди. Шу тариқа икки-ўртоқ йўлга тушди. Усмон Дажла дарёсининг бу тарафига, Ҳузайфа нариги тарафига йўл олди. Солиқлар миқдори ўша пайтда ер ўлчов бирлиги бўлган жарибга нисбатан белгиланди. Усмон бир жариб узумзорга йилига ўн дирҳам, хурмозорга саккиз дирҳам, шакарқамиш даласига олти дирҳам миқдорида солиқ белгилади. Шунингдек, ҳар бир жариб буғдой даласидан тўрт дирҳам, арпа даласидан икки дирҳам солиқ олинишини тасдиқлади.

Бу солиқнинг номи хирож эди. Киши бошига тўланадиган солиқлар белгиланаётганда, аёллар ва ёш болалар ҳисобга олинмадилар. Эркаклар эса, даромадларига қараб уч тоифага бўлинди. Юқори табақадаги эркаклар қирқ саккиз дирҳам, ўртаҳоллар йигирма тўрт, куйи табақадагилар эса, ўн икки дирҳам бериши белгилаб қўйилди. Бу солиқнинг номи жизя эди.

Ҳазрати Умар берилган вазифани бажариб ортга қайтган икки дўстни ҳузурига чорлади:

– Умид қиламанки, сиз маҳаллий аҳолига имкониятлари даражасидаги миқдорни белгилагансиз.

Бу гапни айтишдан мақсад эртага ҳисобини бериб бўлмайдиган адолатсизликнинг олдини олиш эди. Зеро, у кишининг мақсадлари давлат ҳазинасини тошириб-тўлдириш эмасди. Усмон:

– Мен одамлар ҳамма вақт тўлай оладиган даражада солиқ белгиладим. Белгиланган миқдордан ҳам кўпроқ тайинласам бўларди, лекин адолат бўлмасди. Баъзи шароити ёмон фуқароларни солиқдан озод қилдим, – деди.

Ҳузайфа ҳам шеригининг гапларини қайтариб, қўшиб қўйди:

– Уларнинг кўпчилигига ҳиммат қилиб, солиқ тўлашдан озод қилдим.

Ҳазрати Умар ортиқ савол бермади. Кейинчалик гоҳ-гоҳида Ҳузайфа билан ҳам, Усмон билан ҳам шу мавзуда суҳбатлашиб, имконият даражасидан ташқари миқдорда солиқ олмасликни бот-бот уқтириб турди. Ҳазрати Умар шаҳид қилинишидан тўрт кун аввал улар билан шу мавзуда гаплашиб: «Халифа бўлиб турсам, ироқлик беваларни мендан кейин келадиган халифага муҳтож бўлмайдиган даражада таъминлаб қўйишни ўйлаяпман», деган эди.

Шом, Басра ва Куфа ҳокимлари Ҳазрати Умардан энг ишончли, энг яхши деб билган бир вакилни Мадинага юбориш ҳақида буйруқ олдилар. Ҳокимлар одамларни масжидга тўплаб, халифанинг амрини етказишди. Шомликлар Маън ибн Язидни, Куфа халқи Усмон ибн Фарқодни, басраликлар эса, Ҳажжож ибн Аллатни танладилар. Учовлон нега чақирилганларидан бехабар ҳолатда Мадинага йўл олди. Диққатга сазовор жойи учови ҳам Бани Салама қабиласидан эди. Мадинага етиб келишгач, Ҳазрати Умар уларни қаршисига ўтқазиб:

– Сизларни солиқ йиғувчи этиб тайинламоқчиман. Зулмдан, одамларнинг энг яхши молларини олишдан йироқ бўлинглар, уйда сути ёки гўшти учун боқилаётган ва бўғоз қўй-эчкиларни олманглар. Насл олишга боқилаётган қўчқорларга ҳам тегманглар. Қари, кичик жуссали ҳайвонлардан олинглар. Семиз, наслдор ҳайвонларни олманглар, – деди.

Бу тавсиялар Расулуллоҳ с.а.в. нинг асҳоби киромга қолдирган билим ва тавсияларига асосланган эди. У зот закот йиғувчиларга бу йўлда баъзи нарсаларни тайинлаган эди. Хусусан, Яманга волий бўлиб жўнаётган Муоз ибн Жабалга «Одамларнинг энг яхши молларини олишдан йироқ бўл», деганлари ҳанузгача Умарнинг қулоқлари остида жаранглаб турарди. ("Китобул хараж")

Расулуллоҳ с.а.в. бир куни закот йиғувчилардан бири семиз ва етилиб турган туяларни олиб келганини кўриб:

– Ўзингни ҳам, закот берганни ҳам маҳв этдинг, – деганлар. Лекин ҳалиги одам: Расулуллоҳ мен буларнинг ҳар бирини иккита озғин эвазига олдим, – деганидан сўнг, у зот:

– У ҳолда зарари йўқ, – деб хурсанд бўлган эдилар.

Расулуллоҳ с.а.в. нинг закот йиғаётганда мол эгаларининг манфаатларига бу қадар эътиборли бўлишлари саҳобийларда қуйидаги фикрнинг туғилишига сабаб бўлди: «Закот олаётганда ҳаддидан ошган ва мол эгасининг энг қимматли молини олган инсон закотга тўсиқ бўлган билан баробардир». ("Китобул хараж")

Аҳмад Лутфий Қозончининг “Ҳазрати Умар ибн Хаттоб р.а.” китобидан олинди

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

17.07.2019й

TagsСаҳобалар ҳаётидан лавҳаларХалифа УмарҲазрати Умар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Дания ҳукумати ирқчиликка қарши ҳаракат режаси билан ўзининг Исломга нисбатан нафрат ва адоватини яширмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    8 март байрами мусулмонларга ҳаромдир!

  • МАҚОЛАЛАР

    Ғазо фожеаси, ёш авлод онгги ва ахборот майдони учун кураш

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон резервлари нега ташқи бошқарувга берилмоқда?

    Ўзбекистон резервлари нега ташқи бошқарувга берилмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 18 сентябрда Ўзбекистон Марказий банки халқаро резервларнинг бир қисмини ташқи бошқарувга бериш режалаштирилаётганини маълум қилди. Ташқи бошқарувга бериладиган ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси

    Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 18 сентябрь куни Ўзбекистон Саноат, радиация ва ядровий хавфсизлик қўмитаси билан АҚШ Ядровий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим: «Иброҳим келишувлари»нинг Марказий Осиёга ёйилиши ва Американинг стратегик тузоғи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Остона ва Тель-Авив ўртасида 2027 йил бошидан эътиборан визасиз режимни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йилнинг 24 июль куни Нью-Йоркда «Ўзметкомбинат» АЖ раҳбарияти билан АҚШнинг йирик инвестиция-банк гиганти Citigroup (Citi) ўртасида Англашув меморандуми ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож

    Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига пенсия ёшини эркаклар учун 63, аёллар ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: