| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Марказий Осиё + Япония: АҚШ манфаатлари учун дипломатик майдон

Марказий Осиё + Япония: АҚШ манфаатлари учун дипломатик майдон

By htadmin
24.12.2025
404
0
Share:

Марказий Осиё + Япония: АҚШ манфаатлари учун дипломатик майдон

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Токио шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг биринчи саммити шаклан иқтисодий ҳамкорлик, инвестиция ва барқарор тараққиёт шиорлари билан безатилган бўлса-да, мазмунан АҚШнинг Осиё-Тинч океани стратегияси доирасида ташкил этилган навбатдаги платформа ҳисобланади.

Япония ташқи сиёсатда мустақил қутб эмас. У Иккинчи жаҳон урушидан кейиноқ АҚШ ҳарбий-сиёсий орбитасига тўлиқ киритилган давлат сифатида Вашингтоннинг минтақавий манфаатларини илгари суради. Шу маънода, Япониянинг Марказий Осиёга бўлган “қизиқиши” ҳам айнан Хитой ва Россия таъсирини чеклаш, минтақани Ғарб иқтисодий-сиёсий тизимига секин-аста боғлаш мақсадини кўзлайди.

Шу нуқтаи назардан қаралганда, Мирзиёевнинг Токиода пайдо бўлиши Ўзбекистоннинг мустақил ташқи сиёсатидан кўра, кўпроқ Америка томонидан белгиланган сценарийда навбатдаги қадамни ташлашдир.

Япониядан кейинги манзил – Россия. Санкт-Петербургдаги Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши ва МДҲ етакчиларининг норасмий саммитида Мирзиёевнинг иштироки манзарасида гўёки икки ўт орасида қолганлик, бир тарафдан Ғарб билан алоқани йўқотмаслик, иккинчи тарафдан эса, Россияни кескин қарши олмасликка қаратилган “баланс сиёсати” кўзга ташланади. Шу нуқтаи назардан, АҚШ режасига мос ҳаракат қилишга уринаётган

Мирзиёевнинг аввал Японияга, кейин эса Россияга йўл олиши – бир қарашда зиддиятлидек туюлиши мумкин. Аммо аслида бу, катта эҳтимол билан, Вашингтон режасига мос равишда амалга оширилаётган дипломатик маршрутдир…

Ўзбекистон раҳбарининг Санкт-Петербургга ташрифи Москва вилоятининг Одинцово шаҳридаги мактабда 10 ёшли Қобилжон Алиевнинг ваҳшийларча ўлдирилиши билан боғлиқ воқеалар фонида амалга ошмоқда. Санкт-Петербург шаҳридаги Римский- Корсаков номидаги Давлат консерваториясида бўлиб ўтган маросимда Шавкат Мирзиёев ва унинг қирғизистонлик ва тожикистонлик ҳамкасблари Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофоти билан тақдирланди. Мукофот президент Путин ҳузурида топширилди ва етакчиларнинг минтақавий барқарорликка қўшган “улкан шахсий ҳиссаси” таъкидланди. Бу манзара минтақа раҳбарлари учун ўз халқининг тақдири, жони ва хавфсизлиги муҳим масала эмаслигини, улар ўз курсиси учун халқини қурбон қилишга ҳам, ҳар қандай ҳақорат ва шармандаликни қабул қилишга ҳам тайёр эканини яна бир бор исботлади.

Қобилжон Алиевнинг фожеали ҳодисаси Марказий Осиё бўйлаб кенг мусулмонлар жамоатчилиги ғазабини келтириб чиқарди ҳамда Россиянинг минтақа билан муносабатларидаги чуқур ёриқларни кўрсатиб қўйди. Бу воқеа Россиянинг Марказий Осиёда қандай нозик арқон устида юраётганини фош қилди. Москва тобора ўзига керакли бўлган жамиятларни бегоналаштириш хавфини оширмоқда. Ўз навбатида, бу ҳолат минтақа раҳбарларини Ғарб томонга оғишига кўпроқ туртки бериши мумкин. Шу боис, “тинчлик мукофоти” ортидаги зиддиятлар Кремл таъсирининг маросим дабдабаси кўрсатганидек мустаҳкам эмаслигини англатади. Шунинг учун Марказий Осиё режимларининг тақдирланиши Кремлнинг тарихан ўз таъсири мустаҳкам бўлган, аммо ҳозирда у сўниб бораётган ҳудуддаги иштирокини мустаҳкамлашга уринишидир. Шу билан бирга, Россиянинг Украинадаги уруш, ички муаммолар ва ишончсиз ҳамкор сифатида кўрила бошлангани ҳақидаги қарашларга қарши рамзий жавоб вазифасини ҳам бажаради.

Москванинг асосий эътибори қаратилган Украина уруши унинг ҳарбий ва иқтисодий имкониятларини чеклаб қўйди, бу эса Хитойга “Бир камар – бир йўл” ташаббуси орқали Ғарб давлатларига хавфсизлик ҳамда энергетика битимлари орқали минтақада фаоллашиш имконини берди. Ўз навбатида, Россиянинг нуфузи санкциялар, хавфсизлик мажбуриятларининг камайиши ва заифлик ҳисси сабаб пасайиб бормоқда. Бироқ Россиянинг аҳамиятини кам баҳолаш ҳам тўғри эмас. Чунки иқтисодий боғлиқлик, пул ўтказмалари, энергетика қувурлари ва ҳарбий базалар орқали Москва ҳали ҳам таъсирга эга эканини унутмаслик лозим. Шунга кўра, Путиннинг “мукофоти” халқ орасидаги норозилик кучайиб бораётган бир пайтда минтақа элитасида садоқатни сақлашга қаратилган қадамдир.

Токио ва Петербург сафарлари шуни яққол кўрсатмоқдаки, Мирзиёев учун турли ташқи марказлар ўртасида мувозанат сақлаб юриш ёки навбатма-навбат бош эгиш сиёсати эмас, балки ўз халқининг манфаатларига қаратилган аниқ позицияни белгилаши лозим. Акс ҳолда, Токио ҳам, Петербург ҳам ташқи кучлар олдиндан чизиб қўйган геосиёсий йўналишдаги навбатдаги тўхташ бекатларига айланиб қолаверади.

Бундай сафарлар мамлакат халқининг манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилмаса, улар фақатгина ташқи кучлар ўртасида юритилаётган ўйинда иштирок этувчи ролни бажаради, холос.

Хулоса ўрнида шуни қатъий айтиш мумкинки, Марказий Осиёда ҳукм сураётган режимлар ўз халқлари олдидаги бурч ва масъулиятни эмас, балки мустамлакачи кучлар олдидаги итоатни устувор қўйиб яшамоқда. Улар учун халқнинг тақдири, азоб-уқубати, қашшоқлик гирдобида қолган ҳаёти ва болалар кўзидаги ёш ҳеч қандай қийматга эга эмас. Аслида, уларни ташвишлантираётган ягона масала – ўз ҳокимияти, ўз курсиси ва ташқи ҳомийлар олдида “ишончли ҳамкор” бўлиб қолишдир.

Бу режимлар халқни ҳимоя қилиш ўрнига, уни қурбонга айлантирмоқда, адолатни талаб қилиш ўрнига, сукутни танламоқда, шаън ва ғурурни асраш ўрнига таҳқир ва хорликка рози бўлмоқда. Халқ оғир турмуш шароитида эзилиб, меҳнат муҳожирлигида камситилиб, болалари зўравонлик қурбони бўлаётган бир пайтда, ҳокимият эгалари мукофотлар, маросимлар ва дабдабали минбарлар ортига яшириниб, хожаларини рози қилиш билан машғул.

Чунки мустамлакачига таянган ҳар қандай ҳокимият ўз халқидан узилади, халқдан узилган ҳокимият эса охир-оқибат инқирозга маҳкум бўлади. Бугунги воқелик шундан далолат беряптики, бу режимлар давлатни ҳокимиятни сақлаб қолиш воситасига айлантириб бўлган. Шу боис, халқ дардига бегона, адолатдан йироқ ва мустамлакачиларга қарам ҳокимият ҳеч қачон ўз халқига барқарорлик, адолат ва фаровонликни таъминлаб бера олмайди.

Бу ҳолатдан чиқиш йўли одамлар ўйлаб топган ғарбона тузумларда ҳам, мустамлакачи кучларнинг навбатдаги “лойиҳалари”да ҳам эмас. Бунинг ечими Аллоҳ таоло томонидан Ўз Китобида ва Расулуллоҳ ﷺнинг Суннатида очиқ-ойдин баён қилинган ҳақиқатда. Чунки инсонни яратган Зотгина унинг муаммосига ҳақиқий, адолатли ечим қўя олади.

Ислом тузумида ҳоким мустамлакачига эмас, Аллоҳга ҳисоб беради, курсини сақлаб қолишни эмас, омонатни адо этишни ўйлайди, ташқи ҳомийларни рози қилишни эмас, Умматнинг ҳаққини ҳимоя қилишни бурч деб билади. Болалар кўзидаги ёш, камбағалнинг оҳи, золимдан кўрилган зулм Исломда арзимас масала эмас, балки ҳаёт-мамот масаласи бўлган масъулият-жавобгарликдир.

Шунинг учун ҳам Рошид Халифалик Давлатини тиклаш ва Исломни ҳаёт тузуми сифатида татбиқ қилиш – бу романтик орзу ёки тарихий хотира эмас, балки зулмга ботган бугунги воқелик учун ягона адолатли ечимдир. Чунки Халифалик халқлар устидан ҳукмрон бўлиш эмас, балки Умматни адолат билан бошқариш, қўрқув ва қарамликни эмас, азизлик, хотиржамлик ва юксак ҳаёт тарзини таъминлаш демакдир. Аллоҳ таоло дейди:

الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الْإِسْلَامَ دِينًا

– “Бугун сизларга динингизни мукаммал қилдим, неъматимни тўла-тўкис қилиб бердим ва сизлар учун Исломни дин деб рози бўлдим”.  (Моида:3)

Набий ﷺ айтганлар:

«إِنَّمَا الْإِمَامُ ‌‏جُنَّةٌ ‏ ‏يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

“Албатта, Имом (халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”. (Муслим ривояти).

 

Иззатуллоҳ

24.12.2025й

TagsМарказий Осиё + Япония: АҚШ манфаатлари учун дипломатик майдон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • МАҚОЛАЛАР

    Референдум спектаклидан кейин сайлов спектакли

  • МАҚОЛАЛАР

    Рақамли тараққиёт ва оламий назорат тизими

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/