Ҳарбий иттифоқлар — Ғарб найранглари ва манфаатларидир

Ҳарбий иттифоқлар — Ғарб найранглари ва манфаатларидир
Исломдаги бошқарув низоми — ягоналик низоми бўлиб, федерация ёки конфедератив иттифоқ эмасдир: ягона Халифа, ягона армия, ягона байтул мол ва диёр ягонадир. Исломда миллий ва бўлинган чегаравий митти давлатчаларнинг мавжудлигига ўрин йўқ. У ягона бир Уммат бўлиб, унинг тинчлиги ҳам, уруши ҳам ягонадир.
Бугунги кунда мавжуд давлатлар соясидаги ҳарбий иттифоқлар эса мусулмон юртларида авж олган тарқоқлик ва бўлиниш ҳолатини мустаҳкамлаш, заифлик ҳолатини давом эттириш ҳамда юртни ўз аҳлининг қонига ботирган ва ўз манфаатларига хизмат қилдириш учун бўйсундирган Ғарб учун қулай майдон яратишдан бошқа нарса эмас. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу шундай деган эди:
«Мусулмонлар учун икки амир (раҳбар) бўлиши ҳалол эмасдир. Зеро агар шундай бўлса, уларнинг ишлари ва аҳкомлари ихтилофли бўлиб қолади, жамоатлари тарқалиб кетади, ўз ораларида ўзаро низолашадилар. Ана ўшанда Суннат тарк этилади, бидъат юзага чиқади, фитна катталашади ва бунда ҳеч ким учун ҳеч қандай яхшилик бўлмайди».
Ҳарбий иттифоқлар халқаро муносабатларнинг асл ўзагида туради ва уларни тўғри тушуниш учун халқаро вазиятни ва унга таъсир ўтказувчи давлатларни ҳамда ушбу давлатларнинг воқелигини билиш лозим: улар ўз қарорига эга бўлган мустақил давлатларми ёки ташқи кўрсатма билан ҳаракатланадиган қарам давлатларми?
Ҳарбий иттифоқлар — бу икки ёки ундан ортиқ давлат ўртасидаги келишув бўлиб, унда улар муштарак душманга қарши туриш мажбуриятини оладилар; бунга насроний миллатларнинг Исломий давлатга қарши салиб юришларидаги иттифоқи, жаҳон урушида Европа давлатларининг Германияга қарши иттифоқи ҳамда Совет Иттифоқи етакчилигидаги Варшава шартномасининг Америка бошчилигидаги НАТО альянсига қарши иттифоқи мисол бўлади.
Хўш, Покистон, Саудия ва Туркия ўртасида тузилган уч томонлама ҳарбий иттифоқнинг асл ҳақиқати нимадан иборат? Муштарак душман ким ўзи? Ва у мусулмонлар масалаларига ҳарбий ёрдам бериш учунми?!
Туркия Америка етакчилик қилаётган НАТО альянсининг аъзосидир ва у ўзи аъзо бўлган иттифоққа қарши асло уруша олмайди ҳамда Америка манфаатларига таҳдид сола олмайди. Унинг яҳудий вужуди билан алоқалари қадимий ва мустаҳкам бўлиб, Ғазодаги қирғинбарот урушдан ёки Сурия ва Ливанга қилинган тажовуздан расман заррача путур етмади. Саудияга келсак, у Американинг мусулмонларга қарши урушининг асосий молиялаштирувчисидир ва Америка базалари унинг тупроғида мавжуд бўлиб, мусулмонларга қарши тажовузлар айнан шу базалардан учиб чиқади. Покистонга келсак, унинг Америкага тобелиги чарақлаб турган қуёш каби очиқ-ойдин ҳақиқатдир.
Мусулмонлар масалаларига келсак: Фаластин қарийб саксон йилдан бери босиб олинган, мусулмонларнинг биринчи қибласи ва Росулуллоҳ ﷺ нинг Исро масканлари бўлмиш Ақсо масжиди олтмиш йилдан бери асирликдадир. Ҳиндистонда ва Кашмирда ҳиндуларнинг содир этаётган жиноятлари ҳамда Хитойнинг мусулмонларга нисбатан қилаётган ваҳшийликлари кўз ўнгимизда яққол турибди. Ғазодаги қирғинбарот уруш тўхтовсиз давом этмоқда, босқинчи яҳудий кўчманчиларининг Ғарбий Соҳилдаги хуружлари давом этмоқда. Ливанда унинг аҳлини ўлдириш, шаҳарларини вайрон қилиш ва қишлоқларини ер билан яксон қилиш авжида. Сурияда тўхтовсиз тажовузлар ва унинг ерларини босиб олиш давом этмоқда, бундан олдин эса Американинг қўллаб-қувватлови ҳамда Россия, Эрон ва унинг жангари гуруҳлари иштирокида Сурия аҳлидан бир миллиондан ортиқ инсонни ўлдирган ва аҳолисининг ярмини сарсон қилган Башар режимининг жиноятлари юз берди.
Буларнинг барчаси юз бериб турган бир пайтда биз Фаластин, Сурия, Ливан, Кашмир, Туркистон ва бошқа жойлардаги мусулмонлар масалаларига ёрдам бериш учун тузилган бирорта иттифоқни кўрмадик! Бас, ушбу иттифоқнинг асл моҳияти нимада?!
Америка президенти ушбу иттифоқнинг ташкил этилганидан мамнунлигини изҳор қилди, республикачи конгрессмен Жо Уилсон эса Саудия, Туркия ва Покистон ўртасидаги қўшма мудофаа келишувининг майдонга келишида асосий хизмат президент Трампга тегишли эканини очиқ айтди. Туркия мухолифати эса шундай деди: «Биз Туркия армиясини бошқаларнинг урушларида қалқон қилмаймиз ва Туркиянинг ҳарбий пудратчига ҳамда минтақадаги можароларнинг иштирокчисига айланишига йўл қўймаймиз». Қолаверса, Америка вакиллари минтақани тарк этмаяптилар, буйруқлар бермоқдалар ва ҳар бир каттаю кичик ишнинг ижросини назорат қилиб бормоқдалар. Бу эса ушбу иттифоқ Американинг буйруғи билан тузилганини тасдиқлайди.
Хўш, Американи бу иттифоқни тузишга нима мажбур қилди? Албатта, Америка ички ва ташқи жиҳатдан чуқур стратегик инқирозлардан азият чекмоқда:
- Американи бутун дунёда масхара мавзусига айлантирган президент Трамп кескин сиёсий бўлиниш натижасида ҳокимиятга келди. Унинг ғалабаси эса, тарафдорлари Капитолий биносини босиб олганидан кейинги фуқаролар урушидан қочиш йўли бўлди.
- Қирқ триллион доллардан ошиб кетган ва доллар мавқеига ҳамда Америка назорат қиладиган молиявий ўтказмалар тизимига кўплаб иқтисодий хавф-хатарлар солаётган улкан қарздорлик.
- Эпштейн можаролари давлат институтлари ва сиёсатчиларга бўлган ишончни заифлаштирди.
- Яҳудийларнинг Ғазодаги жиноятлари ва бунинг натижасида халқаро жамоатчилик фикрида юз берган туб бурилиш Америка ва яҳудий вужудини бутун дунёда нафрат уйғотувчи томонларга айлантирди.
- Эронга қарши уруш ҳамда ҳарбий устунлик, ҳаво зарбалари ва тутиб қолувчи ракеталарнинг ўз мақсадларига эриша олмаслиги оқибатида Американинг урушни узил-кесил ҳал қилишдаги муваффақиятсизлиги.
- Уруш муддатини, унинг глобал иқтисодиётга кўрсатадиган таъсирини ва дунё давлатларининг унга бўлган муносабатини нотўғри баҳолаш.
- Америка қуроллари ва ўқ-дори захираларининг хавфли даражагача сарфланиб кетиши.
- Уруш харажатларининг юқорилиги сабабли мудофаа бюджетининг қуриб битиши ҳамда ҳарбий базаларда юз берган вайронагарчиликлар; бу эса очилиб қолган ҳарбий мавжудликни ва Америка базаларининг жойлашувини қайта кўриб чиқишга мажбур қилади.
Американинг «Foreign Affairs» журналида чоп этилган мақолада Жорж Вашингтон университетининг сиёсий фанлар ва халқаро муносабатлар бўйича профессори Марк Линч ундан аввалги Европа империялари йўқ бўлиб кетгани каби, Америка Яқин Шарқининг ҳам йўқ бўлиб кетишига гувоҳ бўлишларини башорат қилади.
Хулоса шуки, Американинг муваффақиятсизлиги унинг дунёдаги мавқеига, халқаро низоми ва институтларига ҳамда унинг Атлантика альянсига (НАТОга) кўрсатган таъсири уни «орқадан туриб бошқариш» стратегиясига ўтишга ҳамда ўз мақсадларига эришиш учун минтақадаги қуроллари ўртасида вазифаларни тақсимлаб беришга ундади:
- Минтақа барқарорлигини ўз нуфузи остида сақлаб туриш.
- Ўз манфаатларини ҳимоя қилиш, биринчи навбатда яҳудий вужудини ҳимоя қилиш ва уни минтақадаги табиий бир вужуд сифатида мустаҳкамлаб қўйиш.
- Эронни ўз сиёсатига бўйсундириш ва уни ўзига тобе давлатга айлантириш учун унга босим ўтказиш.
- Хитойнинг юксалишини тийиб туриш ҳамда таъминот занжирлари ва энергия устидан назорат ўрнатиш.
- Дунёнинг барча давлатларини, жумладан Европа давлатларини Америка иродасига бўйсундириш.
- Буларнинг барчасидан ҳам кўра энг хавфлиси — яҳудий вужуди ва Американинг Яқин Шарқдаги мавжудлиги учун яшаб қолиш таҳдидини ифода этувчи мақсад — бу минтақа халқлари томонидан кутилмаганда портлаши муқаррар бўлган Исломдир! Худди унутилган бир бурчакдаги кишининг хатти-ҳаракати сабабли бутун дунёни ҳайратда қолдириб қайта уйғонган «араб баҳори» минтақани портлатиб, мустабид золимларни қулатгани ва Ғарб Усмоний Халифаликни қулатганидан бери пайдо қилган барча нарсаларни йўқ қилиб ташлашига бир бахя қолганидек!
Албатта, Исломий Уммат тирикдир ва асло ўлмайди! У ўзи эга бўлган руҳий қувват ва жанговар ақида билан, ўзидаги улкан имкониятлар ҳамда Аллоҳ унга ато этган бошқа халқларда мавжуд бўлмаган стратегик жойлашув ва улкан бойликлар билан ўзгартириш ясашга тўлиқ қодирдир. Ғарбнинг ва яҳудий вужудининг мавжудлиги фақатгина унинг мустамлакачилик қуроллари бўлган хоин ҳукмдорларнинг мавжудлигига боғлангандир.
Уммат бугунги кунда қизғин жанг гирдобидадир ва Аллоҳнинг изни билан ундан фақат ғолиб ҳолда чиқажакдир! Албатта, Ғарб Аллоҳга, инсон фитратига ва инсониятга қарши уруш эшигини очди ва ушбу эшик фақат унинг тор-мор этилиши билангина ёпилади!
﴿وَاللَّهُ غَالِبٌ عَلَىٰ أَمْرِهِ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ﴾
«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари (буни) билмаслар» (Юсуф сураси, 21-оят).
Шайх Саид Ризвон Абу Аввод (Абу Имод)
Роя газетасининг 2026 йил 2 сентябр чоршанба кунги 615-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ