Жиззахда юз берган табий офат қурбонлари яқинларига таъзия

Жиззахда юз берган табий офат қурбонлари яқинларига таъзия
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, Жиззах вилоятида сўнгги суткада юз берган сел оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 кишига етган. Шунингдек, сел автомашиналарни оқизиб кетган, уй ва экинзорларни вайрон қилган. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, 20 апрель кунги каби кучли сел мамлакатнинг бу ҳудудларида сўнгги 80 йил ичида илк бор кузатилган.
Жиззах вилояти Фориш туманининг табиий офатдан энг кўп зиён кўрган “Эгизбулоқ” қишлоғида 100 дан ортиқ одам бошпанасиз қолган, улар қариндошларининг уйларига ва тумандаги иккита коллеж биносига вақтинчалик яшаш учун кўчирилган.
Шу муносабат билан биз Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими жамоаси вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзиямизни изҳор қиламиз, уларга Аллоҳдан сабри жамил, офият сўраймиз. Жабрланганларга Аллоҳдан тез орада комил шифо ато этишини сўраб қоламиз. Бундай ҳолатларда айтар сўзимиз шудир:
الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
– “Уларга бирор мусибат келганда айтадилар: “Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз””. (Бақара:156)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
23.04.2022й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ