Жим Рожерс ва Ўзбекистон акциялар бозори: “ишонч” эмас, мулкни қўлдан чиқариш

Жим Рожерс ва Ўзбекистон акциялар бозори: “ишонч” эмас, мулкни қўлдан чиқариш
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Жаҳон сармоядорлари муҳитида муайян шахслар борки, уларнинг ҳар бир ҳаракати оммавий ахборот воситаларида алоҳида воқеа сифатида талқин қилинади. Бундай шахсларнинг баёнотлари кўпинча “ишонч”, “имконият”, “келажакка ишора” каби иборалар билан безатилади. Шу сабабли ҳар қандай йирик сармоявий ҳодиса, айниқса заиф ва ривожланаётган бозорларга қаратилган ҳаракат юзаки тасаввур билан эмас, балки чуқур таҳлил асосида баҳоланиши шарт.
Куни кеча оммавий ахборот воситалари орқали кенг муҳокама қилинган масала – Жим Рожерснинг Россия ва АҚШдаги активларини қисқартириб, ўз сармоясини Ўзбекистон компаниялари акцияларига йўналтираётгани ҳақидаги баёнотларидир. Расмий талқинда бу ҳолат “Ўзбекистон иқтисодиётига бўлган ишонч”, “очиқ бозор ислоҳотларининг натижаси” сифатида кўрсатилмоқда. Бироқ сиёсий тафаккур бундай хулосаларни далилларсиз қабул қилмайди.
Жим Рожерс тасодифий сармоядор эмас. У 1970 йилларда Жорж Сорос билан бирга “Quantum” жамғармасини ташкил этган шахс сифатида танилган. Ўн йил ичида ушбу жамғарманинг минглаб фоиз даромад келтиргани кўп бора таъкидланади. Аммо бу рақамлар ортидаги асосий жиҳат шундаки, бундай ўсиш барқарор бозорларда эмас, балки заиф, етарлича ҳимояга эга бўлмаган ва ахборот тенгсизлиги юқори бўлган муҳитларда таъминланган. Бу тажриба Рожерснинг сармоявий услубини очиб беради. У оммавий равишда барча кириб бўлган, рақобат кучайган бозорларни эмас, балки бошқалар ҳали киришга қўрқиб турган, хавфли деб баҳоланаётган ҳудудларни танлайди. Бундай бозорларда қиймат паст, назорат суст, таъсир ўтказиш имкониятлари кенг бўлади. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон акциялар бозори унинг эътиборини тортиши тасодиф эмас.
Ўзбекистон акциялар бозори ҳозирча кенг ва чуқур бозор эмас. Айланмадаги акциялар сони чекланган, иштирокчилар кам, бозордаги савдолар ҳажми паст. Энг муҳими, кўплаб корхоналарнинг ҳақиқий қиймати шаффоф баҳоланмаган. Ана шу шароитда “деярли барча акцияларни сотиб олдим” деган баёнот катта жасорат эмас, балки нисбатан кичик маблағ билан бозорда устун ўрин эгаллаш имкониятини англатади. Бу ерда иккита муҳим жиҳат бор. Биринчидан, паст қиймат. Иккинчидан, рақобатнинг етишмаслиги. Йирик халқаро сармоядорлар учун Ўзбекистон ҳали ҳам қонунчилик барқарорлиги, мулк дахлсизлиги ва молиявий очиқлик нуқтаи назаридан эҳтиёткорлик талаб қилинадиган ҳудуд ҳисобланади. Шу сабабли кўпчилик киришни кечиктиради. Рожерс эса айнан шу бўшлиқдан фойдаланмоқда. Рожерс портфелида Ўзбекистон давлат қарз мажбуриятларининг йўқлиги кўпинча ижобий талқин қилинади. Аммо бу ҳолатни бошқача тушуниш ҳам мумкин. Давлат қарзи – сиёсий қарорларга энг боғлиқ соҳалардан бири. У ташқи босимлар, ички сиёсий ўзгаришлар таъсирида қайта кўриб чиқилиши мумкин. Хусусий корхоналар эса, айниқса назорат заиф бўлган шароитда, анча ҳаракатчан майдон ҳисобланади. Шу маънода Рожерснинг танлови иқтисодий ишонч эмас, балки АҚШнинг минтақадаги кучлар нуфузи доирасида яна бир кескин қадамидир.
Рожерс Ўзбекистон иқтисодиёти “ниҳоят очилди” деб таъкидлайди. Расмий нутқларда бу ифода ислоҳотлар рамзи сифатида қўлланади. Аммо заиф тузилмалар, етарли тажрибага эга бўлмаган бозор иштирокчилари шароитида бундай очиқлик ташқи сармоядорлар учун жуда қулай муҳитдир. Хусусийлаштириш, янги акция чиқариш, бозорни жозибалироқ қилиш каби ташаббуслар маҳаллий корхоналарнинг ҳақиқий қийматидан арзонга сотилишига олиб келиши мумкин. Бундай жараёнларда энг катта фойдани аввал кириб олган, ахборот ва таъсирга эга бўлган сармоядорлар кўради. Маҳаллий иштирокчилар молиявий жиҳатдан кучли бўлмаган ҳолда рақобатга бардош бера олмай синиб кетади. Рожерснинг Россия ва Америка бозорларидан чиқиши фақат иқтисодий эмас, балки геосиёсий воқеликлар билан ҳам боғлиқ. Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон ҳозирда Ғарб, Россия ва Хитой ўртасида манфаатлар тўқнашуви кучайган ҳудуддир. Бундай шароитда йирик сармоявий ҳаракатлар фақат бозор қонуниятлари билан эмас, кучлар мувозанати билан ҳам белгиланади.
Юқоридаги омилларни инобатга олган ҳолда, келгусида юзага чиқиши мумкин бўлган хавфларни қуйидагича умумлаштириш мумкин:
- маҳаллий корхоналарнинг ҳақиқий қийматидан арзонга қўлдан кетиши;
- ташқи сармоядорлар устунлигининг кучайиши;
- иқтисодий таъсир орқали сиёсий жараёнларга билвосита аралашув имкониятларининг пайдо бўлиши;
- қисқа муддатли ўсиш ортидан узоқ муддатли беқарорлик юзага чиқиши.
Шу боис, асосий савол Рожерс нима қилаётганида эмас, балки унга юртимиз ресурслари ва иқтисодий потенциалига кенг йўл очаётган ўзбек режими ва у татбиқ қилаётган капиталистик иқтисодий низомдадир. Агар мамлакатда Ислом Иқтисод низоми бўлганида:
стратегик мулк сотилмас эди;
бойлик умумманфаатга хизмат қилар эди;
сармоя эмас, адолат устувор бўлар эди.
Демак, мусулмон халқимиз шуни аниқ билиши шарт:
ҳар бир “инвестиция” яхшилик эмас;
ҳар бир “очиқ бозор” ривожланиш эмас;
ҳар бир сармоядор ҳамкор эмас.
Аллоҳ нозил қилган низом бўлмаса, натижа доим бир хил: мулк кетади, халқ қуруқ қўл билан қолаверади. Аллоҳ таоло огоҳлантиради:
وَاتَّقُوا فِتْنَةً لَا تُصِيبَنَّ الَّذِينَ ظَلَمُوا مِنكُمْ خَاصَّةً ۖ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَاب
– “Шундай фитнадан қўрқингларки, у сизлардан фақат зулм қилганларгагина етиб қолмайди. Ва билиб қўйингларки, албатта, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир”. (Анфол:25)
Иқтисодий фитна – энг хавфли фитналардан бири. Унга қарши ягона қалқон – исломий фикр, сиёсий ҳушёрлик ва Ислом Иқтисод низоми.
Ҳаётуллоҳ
15.01.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли