Яман устида Англо-Америка уруши

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Роя газетаси:
Инглизларнинг бир қаноти синдирилганига қарамай, Яман устида Англо-Америка уруши давом этмоқда
Абдумўмин Зайлаий қаламига мансуб
Бирлашган Араб Амирликларига Қарашли «Айн» газетасининг ёзишича, Аҳмад Али Абдуллоҳ Солиҳ Яманнинг ғарбий соҳилидаги Араб коалицияси амалиётларига етакчилик қилмоқда. Амалиётлардан якуний мақсад, Ҳадида шаҳрини озод этишдир. Чунки бу шаҳар Ҳусийларни Эрон қурол-яроқлари билан таъминловчи стратегик Ҳадида портини ўз ичига олади.
Газетага кўра, Солиҳнинг ўғли Аҳмад ўз армияси билан Ҳадидани озод этганидан сўнг шарққа юриб, Ҳайматайн шаҳрига, кейин Санъога кириб бормоқчи. Солиҳнинг амакиваччаси Али Муҳсин Аҳмар эса, ўз армияси билан Ниҳм мудирияси орқали шимолий шарқий томондан ёриб кирмоқчи, ана шунда иккала армия Санъода учрашишади.
Ғарбий соҳилдаги Ҳодий тарафдори бўлган Миллий армия амалиётларига келсак, яқинда армия қисмлари Амирликлар ёрдамида шимолий Ховха мудирлиги орқали Ҳайма минтақасини озод этишга муваффақ бўлди. Бу Ҳодий кучларининг Ҳадида жанубига илк ёриб кириши ҳисобланади.
Шуни таъкидлаш лозимки, «Ямани шабоб нет» сайтида «Британия президент Ҳодийнинг қонунийлигини қўллаб-қувватлаб келмоқда ҳамда Ҳусийларнинг Солиҳга, яъни ўзларининг иттифоқчисига қилган хиёнатларидан таассуф билдирмоқда» сарлавҳали мақола чоп этилди. Мақолада бундай дейилган: «Британиянинг Ямандаги элчиси Симон Черклев президент Ҳодий билан учрашуви чоғида Британиянинг турли позициялар, регионал ва халқаро доиралар бўйича Ямандаги қонунийликни тўла қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди. Ҳусийларнинг оммавий равишда содир этаётган хиёнатлари оқибатида Оммавий Халқ Конгресси етакчилари сафида қурбон бўлганлар учун, хусусан, собиқ президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг қурбон бўлгани учун ўз таъзиясини изҳор этди. У – бу каби машаққатларни албатта енгиб ўтишимизга ва президент Ҳодий жанобларининг доно бошқаруви остида бир саф бўлишимизга ишонаман, деди».
Жума куни Оқ уй Саудия етакчилигидаги коалицияни инсонпарварлик ёрдамларининг Яманга киришига йўл беришга чақирди. Унинг бу чақириғи уч кун ичида иккинчи марта янгради.
Бундан олдин АҚШ президенти Трамп Саудияни Ямандан қамални бекор қилиш ва Ҳадида портини очишга чақирувчи баёнот берган эди. АҚШнинг БМТдаги вакиласи ҳам Яманда ҳеч қандай жанговар ечим йўқ, дея баёнот берганди.
Англияпараст доиралар (Ҳодий ва Амирликлар қаноти) Яманда кечаётган ҳарбий курашга якун ясашни истаяпти. Бироқ Америка бунга рози эмас. Чунки у Ҳусийларни сақлаб қолиб, ҳокимиятга уларни шерик қилмоқчи. Бу эса, Америка малайи бўлган Саудияни боши берк кўчага тиқиб қўйди. Чунки Америка жангга якун яшаш мақсадида Ҳодий қанотига етарли ҳарбий ва молиявий қўллаб-қувватлов кўрсатмаслик учун Саудияга қаттиқ босим қилди. Бу нарса яққол кўриниб қолди, ҳатто Саудияга суяниб, у Ҳусийларга қарши курашиш ва уларни йўқ қилиш учун келган, дея алданган кишиларга ҳам бу маълум бўлиб қолди. Аммо Саудия аслида бунинг тескарисини қиляпти, балки Ҳусийларга қарши ундан кўра кўпроқ Амирликлар жанг қиляпти, дейиш мумкин. Масалан, Амирлик Ҳадидани қаттиқ қўллаб-қувватлаб, уни озод қилишга, инглизлар ва уларнинг Ямандаги малайлари фойдасига жанубда тинчлик ўрнатишга ҳаракат қиляпти. Шунинг учун Ҳусийлар Амирликни ёмон кўришади, ўзларига қарши инқилоб қилиш ва Яманнинг Ҳадида, Тааз каби Ғарбий соҳилдаги фронтлардаги вазиятни мураккаблаштириш ортида Амирлик, турибди деб билишади.
Дарҳақиқат, Ҳусийлар Али Солиҳни ўлдиришгач, инглизлар малайлари бир қанотли бўлиб, заифлашиб қолди. Саудия Ҳодийни ва инглизлар малайларини заифлаштириш, Ҳусийларга Америка айтганидек имконият бериш сиёсатида давом этаверса, Санъо ва Ҳусийлар қароргоҳлари томон силжиш бўлишини, шу орқали Ҳодий ва унинг тарафдорлари жангни тўхтатишга муваффақ бўлишларини тахмин қилолмаймиз. Чунки Саудия ўзини Ҳусийларга қарши курашувчи, Ҳодийга қайта қонунийлик берувчи давлат қилиб кўрсатаётган бўлса-да, бироқ сиёсий онгли кузатувчи кишига воқеда бу давлат бунинг аксини қилаётгани тобора кундан-кунга равшан бўлмоқда.
Амирликлар Ҳодий қанотининг Саудиядан қочиб қутула олмаслигини билиб турибди. Зеро, Саудия жануб, Ҳадида каби ерлардаги унинг режасига зид ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, Ҳодий қанотининг Саудия қўлида асирга айланиб қолганини кўриб турибди. Шу боис «кескинлик бўрони»га қўшилиб, инглизлар режаси бўйича ҳаракат қилди. Ўзини Ҳодийга душман қилиб кўрсатиб, жанубдаги америкапараст сепаратистлар ҳаракатини жиловлаб олишга уринди. Кейин Амирликлар Жанубда Ҳодийнинг буйруғи билан юрмайдиган кучларни тузди. Чунки Ҳодийнинг Саудия босими остида қолганини ва унинг буйруқларига қарши чиқа олмаётганини билади. Бунинг оқибати ўлароқ, Саудия Амирликлар планларини барбод қилишга ва жанубдаги Нахба Хазрамия, Нахба маҳрия каби кучларни Ҳодий раҳбарлиги остига қўшишни талаб қилишга мажбур бўлди.
Муҳаммад ибн Салмон ҳокимият курсисида қолиш учун нима талаб қилинса қурбон қилишга тайёр. Мусулмонларни шундай мазҳабпарастлик шиорлари билан туйғуларини қўзғадики, бу шиорлар билан юрт ичкарисидаги ва ташқарисидаги Умматда Ибн Салмон Эронга ва унинг ҳизбларига қарши, деган тасаввурни пайдо қилди. Бунинг учун қирқдан зиёд давлатда «Исломий», дея номланган иттифоқ тузди. Сўнг шу орқали Эрон ва унинг ҳизблари шуғулланаётган «терроризм»га эмас, Америка кўрсатиб берган «терроризм»га қарши курашни бошлади. Чунки Америка Эрон ва унинг ҳизбларини «терроризм» рўйхатига киритмаган. Кейин Ибн Салмон мамлакат ичкарисидаги ва Қатар каби ташқаридаги англияпарастларга қарши курашди!! Мана, бугун у мамлакатни илмонийлаштириш бўйича ҳаракат қиляпти, ҳокимият курсисидан бошқа ҳеч нарса уни ташвишлантирмаяпти, Американинг шу курсида уни мустаҳкам ушлаб туриши эвазига унга маблағлар ва миллиардлар бериб ётибди. Хўш, шундай бир ҳукмдорда Саудиянинг миллий хавфсизлигини таъминлаш ёки ўз обрўсига доғ туширмаслик ташвиши бўлиши мумкинми?! Шундай бир ҳукмдорни Ҳусийларнинг ғалаба қозониши ва Яманни бошқаришлари, Саудиянинг эса олам кўзига ўзини мағлуб қилиб кўрсатиши ташвишлантирадими?!
Дарвоқе, Америка Миллий мулоқот конференцияси бўлиб ўтган пайтдаёқ Али Солиҳга тарафдор армия структурасини тузишга муваффақ бўлган эди. Ямандаги курашаётган томонлар ушбу конференцияга Ҳусийларнинг Санъога киришидан олдин чақиришган. Натижада, Ҳусийлар Санъога осонгина кириб олишди ва алал оқибат, Али Солиҳни ҳам ўлдиришди. Америка Эроннинг Ҳусийларни қўллаб-қувватлаши орқали Ямандаги қабилалар раҳбарларини сотиб олишга ҳаракат қилди. Ваҳоланки, улар табиатан авантюрани ёмон кўрадиган, Ҳусийларнинг уларни масхара қилиб, таҳқирлашларига сабр қила олмайдиган раҳбарлар эди… Бу ҳақда Али Солиҳга шикоят қилишар, Али Солиҳ эса, сабр қилинглар, дерди. Бироқ Ҳусийларнинг қилмишлари айни қабилалар раҳбарлари чидай олмайдиган қилмиш эди, шу боис Али Солиҳ уларни ёрдамсиз қолдиргани каби, раҳбарлар ҳам уни ёрдамсиз қолдиришди.
Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик сояси остида Ислом татбиқ қилинмас экан, томонлар ўртасида кураш давом этаверади ва Яман ушбу аҳволдан асло қутулолмайди. Шунинг учун Ҳизб ут-Таҳрир Яман аҳлини биргаликда айни Халифаликни барпо этишга даъват қилмоқда ва бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас.
Роя газетасидан олинди



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ