КОРЕЯ КРИЗИСИ ВА ХАЛҚАРО КУРАШ

КОРЕЯ КРИЗИСИ ВА ХАЛҚАРО КУРАШ
بسم الله الرحمن الرحيم
Капитализм низоми кучсиз ва заиф асосга, яъни ўртача ечимга асосланган. Капиталистлар энг кўп моддий манфаат, ҳаётий лаззат ва жисмоний шаҳватларга эга бўлиш учун ҳаракат қилишади. Чунки уларнинг назаридаги бахт тушунчаси фақат моддийдир. Улар бунга эришиш учун одамларни оч қўйиш, луқма нонини тортиб олиш, юртларини мустамлака қилиш ва бойликларини тортиб олишдан уялмайдилар. Аллоҳ Таъоло айтади:
وَالَّذِينَ كَفَرُوا يَتَمَتَّعُونَ وَيَأْكُلُونَ كَمَا تَأْكُلُ الْأَنْعَامُ وَالنَّارُ مَثْوًى لَّهُمْ
«Кофир бўлган кимсалар эса (мана шу ҳаёти дунёнинг ўткинчи лаззатларидан) фойдаланиб, чорва ҳайвонлари еганидек еб-ичурлар ва уларнинг жойлари дўзах бўлур!» (Муҳаммад 12)
Шунинг учун бу тубан моддий мабдани ёйиш тариқати мустамлакачиликдир. Тарихда бўлиб ўтган биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари ҳамда иқтисодий кризислар, сиёсий ва ҳарбий можаролар капитализмнинг мевасидир.
Америкалик муфаккир Адам Смит ўзининг “Халқлар бойлиги” номли китобида шундай дейди: “Аҳлоқ-одобнинг энг олий мартабаси шахсий очкўзликдир. Шахс қанча очкўз бўлса, шунча ижодкор бўлади. Мана шу нарса инсониятни эгалик ва ҳукмронлик қилиш ниятида уруш қилишга етаклайди. Бойликларни оёқ ости қилиш ва унинг йўлида мусобақа ўйнаш янги ҳазоратнинг ўзгача жиҳатларидир”. Бугунги кунда аланга олиб бораётган кризисларнинг бири Корея кризисидир.
Бу кризиснинг ҳақиқати нима ва илдизи қаерда? Унинг халқаро сиёсат, хусусан йирик давлатлар ўртасидаги сиёсатга қандай таъсири бор?
Бу саволларга жавоб беришдан олдин айтамизки: Бугун бир-бири билан қўшни ёки бир-биридан узоқ давлатлар ўртасида рўй бераётган барча урушларнинг асоси ва сабаби капиталистик мабдадан келиб чиққан мустамлакачиликдир. Икки Корея ўртасида олдин рўй берган ва бугун бўлаётган ҳодисалар, Вьетнамда рўй берган ишлар, Ироқ ва Эрон ўртасида содир бўлган ишлар ҳамда Туркия ва Кипрда бўлган воқеалар, буларнинг барчасига сабаб мустамлакачининг очкўзлиги ва тубан сиёсатидир. Шунингдек, мустамлакачининг моддий манфаатларни қўлга киритиш учун тадбир қилган ишлар ҳам бу воқеаларга сабабчидир.
Аммо икки Корея ўртасидаги кризиснинг ҳақиқати ва илдизлари ҳамда ундан келиб чиққан минтақавий ва халқаро урушлар ҳақида айтадиган бўлсак, унинг илдизлари узоққа, яъни ўтган асрнинг қирқинчи йилларига бориб тақалади. Ўша пайтда Совет Иттифоқи етакчилигидаги шарқий лагер ва Америка етакчилигидаги ғарбий лагер ўртасида кураш борар эди. Бу уруш кейинроқ Россия, Америка, Британия ва Хитой каби йирик давлатлар ўртасидаги урушга айланди. Бугун эса у, яъни Совет Иттифоқи қулаганидан сўнг, икки гигант давлат Америка ва Хитой ўртасидаги урушга айланди.
Вазият шу даражага етиб бордики, Америка президенти Трамп БМТ минбаридан туриб Шимолий Кореяни йўқ қилиб юбориш ҳақида таҳдид қилди…
Бу кризиснинг халқаро сиёсатга таъсири ҳақида айтадиган бўлсак, икки гигант давлат, яъни Америка ва Хитой бу кризисдан ўзининг сиёсий мақсадлари ва истакларини рўёбга чиқаришда фойдаланяпти. Бунда хатто миллионлаган инсонлар ҳалок бўлишининг улар учун қизиғи йўқ. Бу нарса саксонинчи йиллар бошида ҳам содир бўлган эди. Бир томонда Америка ва Жанубий Корея, иккинчи томонда Хитой ва Шимолий Корея уришди. Бу урушда миллионлаб кишилар қатл қилинди ва жароҳат олди. Америка ушбу кризисни кучайтириш орқали қуйидаги мақсадларни кўзламоқда:
1 – Жанубий Хитой денгизида ҳарбий қулочини кўпроқ ёйиш ва Хитойга қўшни давлатлардаги ҳарбий базаларини кучайтириш.
2 – Хитойни ўз ҳудуди доирасига чеклаб, унинг ёқасидан олишга ҳаракат қилиш.
3 – Ўзининг ҳарбий кучини кўрсатиш ва куч ишлатиб бўлса-да ҳарбий ва сиёсий ҳукмронлигини оламга зўрлаб ўрнатишга қодир эканини кўрсатиб қўйиш.
4 – Сиёсий мақсадлари доираси атрофидаги иқтисодий мақсадлари. Улар Хитойни ҳарбий чиқимлар орқали тинкасини қуритиш ва уни доимий шай ҳолатида ушлаб туриш. Сиёсий тушунчалар китобида шундай иборалар келади: “Америка Корея масаласи беқарор бўлиб туришини хоҳлайди, бир шарт биланки, Хитой шу муаммо билан овора бўлиб қолиши керак”.
Аммо Хитой бу бўҳрондан халқаро ва минтақавий жиҳатдан бошқа мақсадларда фойдаланади, улар қуйидагилар:
1 – Американинг оламдаги обрўсини синдириш. Хитой бу ишни Американи ўзига нисбатан кичкина бўлган давлат ўртасидаги тинчимайдиган сиёсий курашга тортиш орқали амалга оширади.
2 – Америка билан, хусусан давлатлараро тижорат, фойда қийматлари, валюта қиймати ва бундан бошқа иқтисодий даромад каби сиёсий ва иқтисодий музокара ва шартномалар тузиш.
3 – Оламдаги давлатларни Американинг иқтисодий сиёсати ва ҳарбий таҳдидларига қарши қўзғаш, бу масалани БМТ ва Хавфсизлик кенгашида кўтариш. Бу нарса БМТнинг 2017 йил 20 сентябрдаги охирги сессиясида яққол кўзга ташланди. Унда Европа, Хитой ва Россия давлатлари Американи бу жанжални ҳал қилишда таҳдид ва дўқ-пўписа оҳангида гапирмаслик ҳамда масалани дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақиришди. Шунингдек, агар бу жанжални ҳал қилишда ҳарбий куч ишлатиладиган бўлса, бутун оламга зарар келтириши ҳамда унинг юки Америкага тушиши ҳақида огоҳлантиришди.
4 – Ҳимояланиш мақсадида ўз ҳарбий қувватини Корея атрофига жойлаштириш. Бундай воқеа 2017 йил 15 апрелда содир бўлди, унда Хитой минглаб аскарлари ва ҳарбий техникасини Корея чегарасига яқин жойга олиб келди.
5 – Америкага ҳамда унинг таҳдидларига қарши Россия ва Европа иттифоқи каби давлатлар билан халқаро ҳамжамиятдан алоҳида иттифоқ тузишда шу бўҳрондан фойдаланиш. Хитой Россия ва Европа Иттифоқини Американинг Трамп орқали қилаётган таҳдидларига қарши қўзғашда қанчадир муваффақиятга эришди.
Бу икки гигант давлат, яъни Америка ва Хитой ўртасида пайдо бўлган кураш табиати ҳамда унинг минтақа ва йирик давлатларга бўлган таъсиридир. Шундай экан, бу бўҳрон қачонгача давом этади? Уни ҳал қилишда ҳарбий йўл ишга солиниши мумкинми?
Бу икки гигант давлат халқаро ҳамжамият орқали ўзларини бу бўҳронни ҳал қилмоқчи қилиб кўрсатишаётган бўлса-да, яқин орада уни ҳал қилишмоқчи эмас. Балки аксинча, бу бўҳроннинг алангаси энди ўчай деганида, унга яна керосин сепишмоқда. Лекин бугунги бўлаётган халқаро ва минтақавий ҳодисаларга қараганда ҳарбий куч ишлатилиши ҳақиқатдан узоқроқ, аммо келажакда ҳарбий куч ишлатилиши мумкин…
Бугун ҳарбий куч ишлатилмаслигига бир неча сабаблар бор:
1 – Ишлар дипломатик доирада кетмоқда, унга икки томонлама манфаат асосида Хитой томонидан раҳбарлик қилиниши ҳам мумкин ёки халқаро ҳамжамият томонидан раҳбарлик қилиниши ҳам мумкин. Ёки Америка Кореяни жиловлаш ва қамални кучайтириш учун бир сафар Хитой ва бир сафар халқаро ҳамжамиятга суяниши мумкин. Бу нарса Корея таҳдидларини қанча такрорламасин ҳамда Американи ракета отиш ва атом тажрибалари билан қанчалик қўрқитмасин, Америка томонидан бирор реакция билдирилмаганида яққол кўринди. Шунингдек, БМТнинг 2017 йил 12 сентябр охирги сессиясида келишувга эришиш ва қарши чиқмаслик учун халқаро қарорни енгиллатиш масаласида яққол кўринди. Демак бу, Америка ҳозир ҳарбий куч қўллаш ниятида эмаслигини кўрсатяпти.
2 – Америка учун бу урушнинг ҳарбий ва иқтисодий зарари улкан бўлади. Хусусан, Америка Ироқ ва Афғонистон уруши туфайли молиявий ва иқтисодий кризисни бошдан кечирмоқда. Америка тижорат вазирлигининг 2017 йил берган ҳисоботига кўра, унинг бюджетида камомад 50 миллиард долларни ташкил қилади.
3 – Корея бўҳрони табиатида Америка халқи хавфсизлиги ёки ҳаётий манфаатларга бевосита таҳдид мавжуд эмас. Уни халқаро ҳамжамият орқали ҳал қилса бўлади, шунингдек бу бўҳрон мавжуд экан сиёсий манфаат касб қилса бўлади.
Американинг собиқ президенти Обама ўзининг охирги нутқида шундай баёнот берган эди: «Америка миллий хавфсизлиги ва ҳаётий манфаатлари хатарга юз тутсагина ўз еридан ташқарида урушга кириши мумкин».
Шу ва бошқа сабабларга кўра, ушбу бўҳрон халқаро ҳамжамият орқали амалга ошириладиган дипломатик ва сиёсий кураш доирасида қолади. Лекин бу халқаро бўҳрон дипломатия, таҳдид ва кучларни у ер, бу ерга жойлаштириш доирасида қолиши билан бирга турли хатар ва асоратларни олиб келиши ҳам мумкин. Қуйида уларни келтириб ўтамиз:
1 – Иқтисодий кризислар келиб чиқиши мумкин. Сир эмаски, бундай бўҳронлар иқтисодий аҳволни, хусусан бозор, биржа ва валюталар борасида янги кризисларга олиб келиши мумкин. Америка жорий йилда Хитой ва Европа Иттифоқига қарши процент ставкасини ошириш қуролидан фойдаланди. Уларнинг охиргиси 2017 йил июл ойида бўлиб, унда фойда қиймати 0,25% га оширилди ва бу Хитойга иқтисодий босим кўрсатиш учун амалга оширилди.
Шунингдек, Америка икки юрт ўртасидаги тижорий чораларни (хусусан бож таърифлари борасида) кучайтириши ҳақида таҳдид қилди. Америка ёки Корея томонидан куч ишлатиш борасида дўқ-пўписа бўлганидан кейин молиявий бозорлар бир неча бор беқарор аҳволга келди.
Рейтер ахборот агентлиги 2017 йил 11 августда хабар тарқатишича, Шимолий Корея Американинг тинч океанидаги Гуам оролларига ракета отиши тўғрисида таҳдид қилгач, Доу Жонс ишлаб чиқариш индекси 0,34% га тушиб кетган.
2 – Олам, хусусан бўҳронга бевосита алоқадор минтақадаги давлатлар доимий кескинлик ҳолатида қолиши. Бу каби бўҳронлар туфайли одамлар доимий кескинлик ва қўрқув доирасида яшамоқда. Демак, мана шунинг ўзи ҳам бўҳрон бўлиб, сабаби давлатлар сиёсатининг бузуқлиги ва очкўзлигидир.
3 – Минтақа давлатлари, хусусан Жанубий Корея ва Япония давлати халқларининг кучли қарши реакциялари. Чунки эҳтимоли оз бўлса-да, ҳарбий уруш ҳолати вужудга келса, бу икки давлатга бевосита хатар бўлади. Шунинг учун ҳар икки давлатда ҳам бўҳронни тинч йўл билан ечишни талаб қилиб бир неча марта намойишлар бўлиб ўтди. Масалан, Японияда 2016 йил 20 июнда минглаб намойишчилар Корея таҳдиди натижасидан минглаган намойишчилар Окинава оролларидаги Америка ҳарбий базасини кўчиришни талаб қилиб чиқишди. Жанубий Корея президенти эса 2017 йил 17 августда Америкадан Корея заминида фақат келишув асосидагина ҳарбий куч ишлатишни талаб қилди.
Жанубий Корея президенти шундай деди: «Жанубий Корея халқи икки давлат урушидан кейин ўлкани обод қилиш ва оёққа турғизиш учун катта куч сарфлади. Энди ўтган йилларда қилинган ишларга бепарво қараш мумкин эмас».
Хотима сифатида шуни айтамизки: Тубан мабдаларни кризисга олиб кириб қўяётган бу курашлар уларнинг фикрий ва аҳлоқий тубанлигини, камчиликларини ҳам фош қилмоқда. Шунингдек, олам ва унинг халқларига қуйидаги ҳақиқатларни намоён қилмоқда:
1 – Бу мабдалар катта давлатлардаги капиталистларнинг истакларини рўёбга чиқариш учун оламни турли бало ва мусибатлар, урушлар ҳамда ҳарбий ва иқтисодий кризисга тортмоқда . Мана шу мақсад йўлида миллионлаган инсонлар ҳалок бўлмоқда. Икки Корея уруши, Вьетнам уруши, биринчи ва иккинчи жаҳон уруши ҳамда Ироқ, Эрон ва Афғонистон урушлари шулар жумласидандир.
2 – Бутун олам, шу жумладан кофирлар ҳам илоҳий раҳмат низоми бўлмиш Ислом низомига муҳтож. Чунки бу низом Ислом фикрини қандайдир дунёвий манфаат учун эмас, халқларни озод қилиш учун ёяди. Аллоҳ Таъоло айтади:
وَمَنْ أَحْسَنُ دِيناً مِّمَّنْ أَسْلَمَ وَجْهَهُ لله وَهُوَ مُحْسِنٌ واتَّبَعَ مِلَّةَ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفاً وَاتَّخَذَ اللّهُ إِبْرَاهِيمَ خَلِيلاً
“Ҳақиқий мусулмон бўлган ҳолида ўзини Аллоҳга топширган ва ҳақ йўлдаги Иброҳимнинг динига эргашган кишининг динидан ҳам гўзалроқ дин борми?! (Ахир) Иброҳимни Аллоҳ Ўзига дўст тутган”. (Нисо 125)
3 – Бу курашлар ушбу бузуқ ташкилотларнинг емирилишини тезлаштиради. Аллоҳ Таъоло айтади:
وَلاَ يَزَالُ الَّذِينَ كَفَرُواْ تُصِيبُهُم بِمَا صَنَعُواْ قَارِعَةٌ أَوْ تَحُلُّ قَرِيباً مِّن دَارِهِمْ حَتَّى يَأْتِيَ وَعْدُ اللّهِ إِنَّ اللّهَ لاَ يُخْلِفُ الْمِيعَادَ
“То Аллоҳнинг ваъдаси келгунича куфр йўлини тутган кимсаларга ўзларининг қилган қилиқлари сабабли мудом турли офат-балолар етар ёки уларнинг диёрларига яқин жойларга (кулфат) тушиб (уларни безовта, беҳаловат қилур). Албатта, Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмас”. (Раъд 31)
قَدْ مَكَرَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ فَأَتَى اللّهُ بُنْيَانَهُم مِّنَ الْقَوَاعِدِ فَخَرَّ عَلَيْهِمُ السَّقْفُ مِن فَوْقِهِمْ وَأَتَاهُمُ الْعَذَابُ مِنْ حَيْثُ لاَ يَشْعُرُونَ
“Батаҳқиқ, улардан олдингилар ҳам макр қилганлар. Бас, Аллоҳ биноларини пойдеворидан йиқитди. Шифт уларнинг устига қулаб тушди. Ва уларга ўзлари сезмаган томондан азоб келди”. (Наҳл 26)
Бу каби ишлар бузуқ воқени ўзгартиришга чақираётганларни инсониятни озод қилиш учун ҳаракатини тезлаштиришга ундайди. Шунингдек, Аллоҳнинг изни билан ғалабани тезлаштиради. Хусусан, бугун олам йигирманчи аср охирларидаги социализмдан тортиб жорий асрдаги капитализмгача бўлган мабдаларнинг фикран қулаётганига гувоҳ бўлиб турган бир пайтда ғалабани тезлаштиради.
Аллоҳ Таъолодан инсониятни Ислом адолати, тўғрилиги ва раҳмати билан ушбу давлатлар ёмонлиги ва тубан сиёсатларидан озод қилишини сўраймиз. Аллоҳ Таъоло айтади:
وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَن يَفْتِنُوكَ عَن بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللّهُ إِلَيْكَ فَإِن تَوَلَّوْاْ فَاعْلَمْ أَنَّمَا يُرِيدُ اللّهُ أَن يُصِيبَهُم بِبَعْضِ ذُنُوبِهِمْ وَإِنَّ كَثِيراً مِّنَ النَّاسِ لَفَاسِقُونَ * أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللّهِ حُكْماً لِّقَوْمٍ يُوقِنُونَ
“(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг! Агар (Сизнинг ҳукмингиздан) юз ўгирсалар, билингки, Аллоҳ уларга айрим гуноҳлари сабабли мусибат етказишни истамоқда. Шубҳасиз, одамлардан кўплари итоатсиздирлар”. (Моида. 49-50)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси ходими Муслим Ал-Ваъй журналидан фойдаланиб тайёрлади.
04.01.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!