| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Фермерликми ё қуллик?

Фермерликми ё қуллик?

By htadmin
14.01.2024
882
0
Share:

Фермерликми ё қуллик?

بسم الله الرحمن الرحيم

Пайғамбаримиз ﷺнинг ишни ўз эгасига топшириш ҳақидаги ҳадислари устида тадаббур қилиб, дунёга назар солган киши, чиндан ҳам бир соҳанинг ўз эгалари борлигини кўради. Иш эгасини мутахассис, десак ҳам бўлади. Бир ишнинг мутахассиси бўлиш учун, албатта биринчи навбатда илм зарур, лекин ундан-да зарурроғи инсон шу соҳага қизиқиши, уни қалбидан яхши кўриши керак. Етакланган ит овга ярамайди, деганларидек, инсон ўзи ёқтирмаган соҳасининг ҳақиқий эгаси бўлиши қийин масала. Аммо инсонга ўзи севган соҳаси бўйича бирор вазифа берилса, у ўша вазифани кутилганидек бажаришига умид қилса бўлади.

Диёримиз азалдан меҳнаткаш, ернинг бир қаричини ҳам зое қилмайдиган миришкор деҳқонлар замини бўлиб келган. Юртимизга сафар қилган инсон борки, буни англаб етиши табиий. Тартиб билан экилган узумзорлару ўрикзорлар…, алвон турли мевалар билан файзу тароватли серҳосил боғлар, гектарлаб қурилган иссиқхоналар, йилнинг барча фаслида мева-сабзавотларга тўла бозорлар – буларнинг бари одамнинг кўзини қувонтирмай иложи йўқ. Ҳа, Ўзбекистон деҳқончилик соҳасида чин мутахассислар макони бўлгани боис, қўшни мамлакатлар аҳолиси айнан шу соҳада аксар ҳолларда Ўзбекистон деҳқонлари маслаҳатидан фойдаланаётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Хўш, ўзбек ҳукумати “мустақиллик”ка эришганидан сўнг, бундай меҳнатсевар, деҳқончилик илмини яхши тушунадиган халқ учун қандай қулайлик ва шароитлар қилиб берди, мана шу ҳақда фикр юритиб кўрсак. Собиқ совет тузуми парчалангандан кейин, Ўзбекистонда 1998 йилда фермер хўжаликлари тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Ушбу қонунда деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланмоқчи бўлганларга шартнома асосида маълум муддатга ер ижарага берилиши кўзда тутилган эди. Эътиборли жиҳатлардан бири, қонуннинг биринчи моддасида, фермер юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъект эканлиги айтилган бўлса ҳам, бироқ у шу кунгача мустақиллик нималигини умуман ҳис қилмади, десак адашмаймиз. Чунки фермерларга экин турини ҳам, миқдорини ҳам ўзи эмас, балки давлат доимий режа асосида белгилаб келди. Фермер ҳатто ўзи етиштирган хомашёни хоҳлаган харидорга бозор нархида сотиш ҳуқуқига ҳам эга бўлмади. Ozodlikнинг 2004 йил 23 июлдаги хабарида, Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги “Наврўз” фермер хўжалиги иш юритувчиси Ўткир Қўлдошевнинг айтишича, унинг 80 гектар ери бор, унга фақат пахта ва ғалла экади, чунки давлат унга айнан шу экинларни етиштириш режасини юклаган ва у ушбу режадан чиқиб бошқа экин эколмайди. Мана шу хабарнинг ўзида, бошқа бир андижонлик, Булоқбоши туманидаги “Маъмуржон ота” фермер хўжалиги раҳбари Тожибархон Қорақўзиеванинг айтишича, у ҳам фермерлик даласига давлат буюртмаси асосида пахта ва ғалла экади. Ғалла ҳосилининг режадан ортиқчасини ишчиларига тарқатиб беради ва бозорда сотади, пахтани эса юз фоиз давлатга топширади. Бундан ташқари, режани бажаролмаган фермерлар ҳокимлар томонидан ҳақоратлангани, таҳқирлангани, қамоқ билан қўрқитилгани ҳақида кўплаб хабарлар мавжудлигидан, уни исботлашга далил келтиришнинг ҳожати йўқ, деб ўйлаймиз.

2020 йилга келиб, Ўзбекистон президенти фармони билан “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди. Фармонда 2020 йилдан бошлаб пахта хомашёси ишлаб чиқариш ва мажбурий сотиш режаси, унинг нархини давлат томонидан белгилаш амалиёти бекор қилиниши ва давлатга мажбурий ғалла сотиш ҳажми 25 фоизга камайтирилиши белгиланганди. Хўш, ушбу фармондан кейин фермер ниҳоят ўз ишини мустақил юритадиган бўлдими, деган савол туғилади, албатта. Бироқ бу пахта деган ширин бойликка собиқ совет ҳукумати тўймаган, ўз халқини турли баҳоналар билан тунашга одатланган бугунги ўзбек ҳукумати тўярмиди? 2021 йилдан бошлаб давлат президент Мирзиёев фармони асосида пахта-тўқимачилик кластерлар фаолиятини ташкил қилди. Фармонга биноан, пахта ва ғалла етиштириш давлат режасидан чиқарилиб, уларни етиштириш икки мустақил субъект – фермер ва кластер ўртасидаги ўзаро манфаатли шартномалар асосида ташкиллаштирилиши керак эди. Аммо маҳаллий ҳокимлар бу икки мустақил субъект ўртасидаги муносабатларга ҳануз аралашишда давом этмоқда. Қандай қилиб дейсизми? Эътибор қилинг, мана бу шаклда, яъни ҳокимликлар бўм-бўш шартномаларга фермерларни қўл қўйдириб олса бўлди, кластерлар истаган нархини ва миқдорини ёзиб қўйишаверади. Калтак эса, шартномадаги миқдорни бажара олмаган ёки бажарса ҳам, паст нарх белгилангани учун харажатларини қоплай олмай қарзга кирган шўрлик фермернинг бошида синади. Ozodlikнинг 2022 йил 31 октябр кунги хабарида фермернинг айтишича, кластер деҳқоннинг пахтасидан яна бир баравардан ортиқ фойда кўрган:

“Уч кило пахтадан бир кило тола чиқади. 36 минг сўм. Икки кило чигит 10 минг. Жами 46 минг сўм. Биздан эса уч кило пахтани 21 минг сўмга оляпти. Ўртадаги 25 минг сўм фойдани кўряпсизми? Буни бутун Ўзбекистон кўрди, билди. Лекин фермерга мана сенга фойдадан бу деб бир сўм бермади. Бу йил эса президентимиз фьючерс шартнома қиласилар деди. Хурсанд бўлдик. Чунки бу шартномада нархлар белгиланиб, олдиндан бир қисм пул тўланади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фермерлар Кенгаши, Адлия вазирлиги ва кластерлар ўзаро келишиб, тасдиқлади ҳам. Аммо, март ойидан бошлаб яна эски аҳвол, нарх ёзилмай фермерлар мажбуран шартнома қилдирилди. Эски ҳаммом, эски тос!”

Янада аламлиси, фермер ана шу паст нархларда сотган маҳсулотининг пулини ололмай сарсон бўлаётган ҳолатларнинг ҳам учраётганидир. Ozodlikнинг 2023 йил 5 январ кунги хабарида Хоразм вилоят, Гурлан туманидаги “Иззатбек-Бунёдбек” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси Ёрқиной Раҳимованинг айтишича, кластерлар пахта пулини беришни пайсалга соляпти:

“Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўтган йил пахта нархини кластерлар билан келишиб 10025 сўм деб тавсия қилган эди. Аммо Хоразм вилоятида бир неча кластер 8300 сўмдан қилиб берибди. Биз бу нархга норозимиз. Чунки бу нарх пахтага қилинган харажатни ҳам қопламайди. 31 декабргача шартнома бўйича кластер пулни тўлаши шарт эди. Аммо шу кунгача тўламай келяпти. Кластер ҳозир биз билан ўйин қиляпти. Вилоят ҳокимлиги ҳам уларга қайишяпти”.

Юқорида 2024 йилгача бўлган ҳолатларга назар солдик. Шу кунгача фермерларга оид қандай қарор ёки фармон чиққан бўлса, ҳолат яхши томонга ўзгаришига қилинган умидларнинг ҳаммаси пучга чиқди. Лекин 2024 йилда ҳам ҳукумат фермерларни унутмади ва яна бир ажойиб “сюрпризни” тақдим қилди. Prezident.uzнинг 2023 йил 12 декабр хабарида айтилишича, 2024 йил ҳосилидан бошлаб пахта хомашёсини етиштирувчилар ва пахта-тўқимачилик кластерлари ўртасида муносабатлар янги тартибда ташкил этилади. Чигит экилишидан аввал фермер хўжаликлари ва вилоят ичидаги кластер ўртасида тупроқ ҳосилдорлиги доирасида фьючерс шартномалари Товар-хом ашё биржасининг “пахта хомашёси секцияси”да ҳар бир ҳудуд учун ўтказиладиган савдолар орқали тузилади. Бунда фермер ўзи етиштирадиган пахтанинг миқдорини биржага жойлаштиради ҳамда баландроқ нарх таклиф этган вилоят ичидаги кластер ушбу фермер билан фьючерс шартномасини тузади. Бошланғич нарх Нью-Йорк биржасидаги пахта толасининг охирги 12 ойдаги ўртача нархи асосида белгиланади. Фьючерс шартномасидан ортиқча етиштирилган пахта хомашёси ёки ундан олинадиган бирламчи ва иккиламчи маҳсулотларни фермер хўжаликлари тўғридан-тўғри фьючерс шартномаси тузган кластерга ёки биржа орқали исталган субъектга сотади. Хўп, шундай бўлди ҳам дейлик, лекин бунинг давоми янада ажойиб. Kun.uzнинг 2023 йил 30 декабр кунги хабарида айтилишича, фермерларга қисман эркинлик берилгани билан, бошқа томондан уларнинг жавобгарлиги кескин кучайтириляпти. Фермер хўжалиги шартномаларда кўрсатилган мажбуриятлари бўйича ўз мол-мулки билан жавоб бериши белгилаб қўйилди. Мажбуриятларни қоплаш учун фермер хўжалигининг мол-мулки етарли бўлмаганида, хўжалик бошлиғи ўзининг шахсий мол-мулки билан жавобгар бўлади. Фермерларга томчилатиб суғориш учун ажратилган кредитлар бўйича кластерлар берган кафиллик, фермерларнинг ликвидли мол-мулки билан алмаштирилади. Бундан ташқари, Ҳисоб палатаси, Давлат молиявий назорати инспекцияси, Бош прокуратура ва бошқа тузилмалардан иборат алоҳида ишчи гуруҳ тузилиб, фермерларнинг кластерлар олдидаги қарздорликларини ундириш билан шуғулланиши белгиланди. Афсуски, кластерларнинг фермерлар олдидаги қарзлари бўйича эса, бирор янгилик кўзда тутилмади. Мана буни қишлоқ хўжалигини яксон қилиш учун якуний зарба, десак ҳам бўлади.

Аввало, шуни билишимиз керакки, манфаатдорлик тузуми билан суғорилган ҳокимият ўз улушини бериш тугул, ҳеч қачон баҳам ҳам кўрмайди. Қушларга дон сепган мисоли, қолган-қутган ушоқларни  бериши мумкин холос. Мана, қарийб 30 йилдан бери фермерлар увоқ-ушоқлар билан алдаб келиняпти ва бу ҳолат бундан кейин ҳам давом этиши эҳтимоли юқори. Чунки пахтадан келаётган текин даромад таъмига мазахўрак бўлиб қолган ҳукумат, ундан ҳеч қачон воз кечмайди. Фермерлар эса, айни шу даромадни қўлга киритишдаги қулай воситадан бошқа нарса эмас. Уларни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги баландпарвоз гаплар, уларнинг умидларни жонлантириш учун тўқиб чиқарилаётган чўпчак бўлиб қолишдан нарига ўтмаяпти. Эътибор бериб кўринг-да, кредитни ажратаётган, ерни ижарага бераётган, пахта ва ғаллани қулай нархда сотиб олаётган ҳукуматнинг ўзи бўлса, бундай ҳолатда қандай қилиб фермернинг косаси оқариши мумкин? Бу ерда асл меҳнатни бажарган фермернинг фойдаси қани? Тўғри, фойда умуман йўқ деб бўлмайди, лекин у ҳукуматдагилар кўрадиган фойда олдида хамир учидан патир, десак ҳам бўлади.

Хулоса шуки, инсон ўзи каби инсонлар томонидан ишлаб чиқилган тузум остида хорликдан бошқа нарсага эришмайди. Чунки бундай тузум айнан уни ишлаб чиққан инсонлар манфаатига хизмат қиладиган тарзда қабул қилинади ва бу адолатсизликдан бошқа нарса эмас. Шунинг учун тузум инсон томонидан эмас, балки уни яратган Зот – Аллоҳ таоло томонидан бўлиши зарур ва шундагина инсоннинг ҳаёти тўғри тартибга солинади. Юртимиз фермерлари аҳволининг ўнгланиши ҳам табиийки, Аллоҳ таоло нозил қилган Ислом аҳкомларини татбиқ қилиш билан бўлади ва бу тузумни Халифалик давлати татбиқ қилади. Хўш, Халифалик давлатида ер масалалари қандай тартибга солинади? Бу ҳақда “Исломда иқтисод низоми” китобида қуйидагича келган: Давлатнинг қўл остидаги ерлар бўлиб берилади. Давлат ерлари, деб ном олган бу ерлар қуйидагилардир:

1. Экин ва дарахт экишга яроқли ерлар. Пайғамбаримиз ﷺнинг Хайбар ва Бану Назирдаги Зубайр р.а.га бўлиб берган ерлари каби. У ерларда хурмо ва бошқа дарахтлар бор эди. Фатҳ қилинган юртлардан эгалари қочиб кетган обод ерлар ҳам шулар жумласидандир.

2. Олдин  экилиб,  кейин  харобага  айланган  ерлар. Ироқдаги Кўфа билан Басра ўртасида жойлашган шўр ерлар ва водийлар каби. Муҳаммад ибн Убайд Сақафий ривоят қилади: “Басралик Нофиъ Абу Абдуллоҳ исмли киши Умар ибн Хаттоб р.а.дан Басрадаги хирожий бўлмаган, бирор мусулмоннинг ундан оти учун беда олиши зарар қилмайдиган ерлардан бўлиб беришни сўради. Шунда Умар, Абу Мусо Ашъарийга хат ёзиб, “шу одам айтаётгандек бўлса, унга бўлиб бер” деди. Усмон ибн Аффон ҳам Усмон ибн Абул-Ос Сақафийга  Басрадаги қамишзор, шўр ерни ажратиб берди. У ўша ерни тирилтириб, ундан ҳосил олди.

3. Ҳеч қачон экин экилиб, обод қилинмаган, лекин шаҳар ва қишлоққа аҳамиятли ҳисоблангани учун давлат ўз қўлига олган ўлик ерлар, денгиз ва дарё соҳиллари каби.

4. Эгалари уч йил бекор ташлаб қўйганлари сабабли давлат тортиб олган ерлар. Масалан, Пайғамбаримиз ﷺ Билол Музанийга ер бўлиб берган эдилар. Бекор ташлаб қўйгани учун уч йилдан кейин Умар р.а.уни қайтариб олиб, бошқа мусулмонга берди. Абу Убайд “Амвол”да Билол ибн Ҳорис Музанийдан ривоят қилади: “Пайғамбар ﷺ менга Ақиқдаги ерни ҳаммасини ажратиб берган эдилар. Умар замони келиб, у менга, Пайғамбар ﷺ сенга бу ерни ўраб олишинг учун эмас, ишлатишинг учун берганлар, қанчасини обод қилолсанг, ўшанчасини олиб қол, қолганини қайтар, деди”.

Кўриниб турибдики, ердан фойдаланиш масаласида ер эгасининг ихтиёри ўзида, яъни у мустақил. Фақат бир шарт биланки, ер ҳеч қачон қаровсиз қолмасин. Албатта, диёримиз меҳнатсевар халқи учун бу нарса ҳеч қачон муаммо бўлмайди. Бундан ташқари, Халифалик давлати фермерларга ердан фойдаланишлари учун керакли барча ёрдамни беради. Масалан, зироатчилик учун маблағи йўқларга рибосиз қарзлар ажратади ва улар бу қарзни қодир бўлганда қайтарадилар. Мабодо ҳозиргидек қайтара олмай қолса, мол-мулки ҳисобидан ундириб олинмайди. Шунингдек, фермерларга мажбурий режалар ҳам юклатилмайди. Балки давлат уларга бозор нархида маълум маҳсулот етказиб беришлари учун буюртма бериши мумкин. Хуллас, давлат уларга нисбатан зулму зўравонлик сиёсатини юргизмайди. Балки соҳанинг тараққий этиши учун бор имконият эшикларини очади.

وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِّلْعَالَمِينَ

– “(Эй пайғамбар), Биз сизни оламларга раҳмат элчиси қилибгина юбордик”.  (Анбиё:107)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

14.01.2024й

 

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsФермерликми ё қуллик?
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тунис режими коронавирусга қарши тангликни кучайтириш орқали курашмоқда!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Керри: Суриядаги ҳарбий ечим унинг парчалаб ташланишини англатади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир Ақсо масжидида жума намозидан сўнг катта намойиш ўтказди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/