| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик?

  • Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор?

  • Бен-Гвирга жавоб эшитиладиган эмас, кўриладиган нарсадир!

  • Халифаликни барпо этиш учун нусрат бериш шарафи қайси мусулмон қўшинига насиб этади?

  • Сув йўллари бўғозлари — жаҳон савдосининг калитлари кимнинг қўлида?

  • Суданлик журналист қуролларидан ҳануз мусулмонлар қони томиб турган яҳудийлар билан нормаллашувга чақирмоқда!

  • Тафсир манбалари

  • Оли Сауд ҳукмдорлари хўжайинлари бўлмиш АҚШ манфаатлари йўлида Ямандаги ҳусийларнинг мавқеини кучайтириб, инглизпараст кучларга зарба бермоқда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Давлат ташқи қарзи ҳақида

Давлат ташқи қарзи ҳақида

By htadmin
18.01.2026
0
Share:

Давлат ташқи қарзи ҳақида

(1-қисм)

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) 2025 йилнинг уч чорагида мамлакат ташқи қарзи рекорд даражада ўсиб, 75,4 млрд долларга етгани тўғрисидаги хабар фонида мавзуга доир изоҳли материал эълон қилди. Вазирликнинг изоҳлашича, қарз жалб этишдан мақсад – аҳолининг турмуш даражасини ошириш, ташқи молиялаштириш иқтисодиёт тезроқ ўсиши учун ресурсларга бўлган эҳтиёж билан боғлиқ.

ИССВ изоҳига кўра, Ўзбекистон давлат қарзининг ҳозирги даражаси халқаро таснифга кўра “мўътадил ва бошқариладиган” ҳисобланади.

“Давлат ташқи қарзи [ҳозирги даражаси] тахминан ЯИМнинг 26 фоизига тенг. Бу кўрсаткич жаҳон амалиётида макроиқтисодий барқарорлик учун потенциал хавфли деб баҳоланадиган чегаравий даражалардан анча пастдир”, – дея қайд этади ИССВ.

Давлат қарзи жадаллик билан ошиб бораётгани ҳақида хабар тарқалганда, одатда, ҳукуматнинг қайсидир расмийси ёки идоралари буни оқлаш учун турли важ-карсонлар келтириши бежизга эмас. Бундан мақсад халқимизда юзага келаётган ташвиш ва хавотирларни пасайтиришдир. ИССВ эълон қилган изоҳли материал ҳам шулар жумласидан. Аммо ҳукуматнинг бундай уринишлари одамларда кучайиб бораётган қарз борасидаги чуқур хавотирларини айтарли пасайтира олмаяпти. Бунга уларнинг молиявий саводхонлиги пастлиги ёки иқтисодни тушунмаётганлари сабаб бўлмаяпти. Йўқ, асло ундай эмас. Одамлар анави ҳукумат ҳар хил иқтисодий атама ва рақамлар билан чалғитмоқчи бўлаётган оддий ҳақиқатни англаб турганлари учун хавотирлари кучайяпти. Бу ҳақиқат шундан иборатки, халқимиз ўзини емаган сомсасига пул тўлаётган жабрдийда каби бўлиб қолаётганини сезяпти. Чунки ҳар сафар қарз кўпайгани ҳақида хабарлар тарқалганда, хабарлар остида қолдирилаётган изоҳларнинг аксари норозилик ва салбий муносабатлардан иборат бўлаётгани буни яққол кўрсатиб турибди. Ҳа, одамлар ташқи қарзлар ўз ҳаётига ижобий эмас, фақат салбий таъсир кўрсатаётганини ўз танасида ҳис қилаётгани учун шундай муносабат билдиришяпти. Содда қилиб айтганда, Аҳмад, Иброҳим, Умар… солиқлар, божлар, турли тўловлар кўринишидаги қарзларни тўлаяпти ва шу қарз билан боғлиқ қаттиқ тежамкорлик сиёсатидан азият чекяпти-ю, аммо қимматчилик, ишсизлик, ойлик маошнинг камлиги, монополия, энергия манбалари ва коммунал хизматлари нархининг тинмай ошиши каби муаммолар тобора чуқурлашиб бораётганини кўряпти.

Аслини олганда, расмийлар ва ИССВ каби расмий идораларнинг давлат қарзи ҳақида эълон қилаётган ҳисобот ва изоҳларига диққат қилинса, ҳукумат ўз халқи муносабатига эмас, балки ташқаридан берилган баҳога асосланаётганини кўриш мумкин. Гўё “бизнинг қарзимиз бошқа давлатларникидан анча паст” ёки “халқаро таснифга кўра хавфсиз” қабилидаги иддаолар одамлардаги хавотирни тарқатиб юборадигандек. Бундан кўриниб турибдики, ҳукумат учун ўз қарз сиёсатининг маъқулланиши ва қўллаб-қувватланишида халқаро эътироф муҳим, ўз халқининг фикри эмас. Ҳатто шу даражадаки, бу ҳукумат халқаро молиявий ташкилотлар ва рейтинг агентликлари бераётган “тавсия”лар ўз халқи зарарига бўлса ҳам, уларга бажариш шарт бўлган қонундек қараяпти ва амалга оширишга шошиляпти. Масалан, Жаҳон банки директорининг Ўзбекистонга ташрифи давомида “сувнинг бозор нархи белгиланиши керак” деган сўзлари бугун реал ҳақиқатга айланди. Ёки Халқаро валюта жамғармасининг пенсия ёшини ошириш ҳақидаги “тавсия”сини бажариш учун ҳукумат аллақачон ҳаракатни бошлаб юборган. Бундай парда ортидаги буйруқларнинг давлат қарзи билан билвосита ёки бевосита алоқаси борлигини тушуниш қийин эмас.

Тўғри, аксар одамлар ИССВнинг “Ўзбекистон давлат қарзининг ҳозирги даражаси халқаро таснифга кўра “мўътадил ва бошқариладиган” ҳисобланади”, “Давлат ташқи қарзи тахминан ЯИМнинг 26 фоизига тенг… чегаравий даражалардан анча пастдир”, деган изоҳларини тушунмайди, тушунишни ҳам хоҳламайди. Чунки халқимизга буни қизиғи йўқ. Уни қизиқтирадиган нарса: нега бу олинган қарзлар менинг реал ҳаётимда ижобий ўзгаришлар ясамаяпти? Ҳа, уларни қизиқтирадиган савол мана шу. Бироқ ҳукуматнинг бу саволга асосли ва қониқарли жавоби йўқ. Аксинча, у қоғозда ўз қарз сиёсати “самарали” бўлаётганини исботламоқчи бўляпти, аммо ҳеч бўлмаганда ана шу қоғоздаги рақамлар одамларнинг ҳақиқий яшаш даражасини ифодаламаётгани учун ҳам норозилик кайфияти фақат ўсиб боряпти. Ҳукумат ўз “ютуқ”ларини ҳар хил ҳисоботлар ва рақамлар билан исботлашга чирангани сари одамларнинг ишончсизлиги ва хавотири ортяпти холос.

Демак, ўша савол ҳамон очиқлигича қоляпти: нега олинаётган қарзлар ҳар бир шахс турмуш даражасининг кўтарилишига олиб келмаяпти? Ваҳоланки, бу қарзларни ҳар бир фуқаро чўнтагидан тўлаяпти. Қолаверса, ИССВ “қарз жалб этишдан мақсад – аҳолининг турмуш даражасини ошириш, ташқи молиялаштириш иқтисодиёт тезроқ ўсиши учун ресурсларга бўлган эҳтиёж билан боғлиқ” эканлигини даъво қилмоқда. Бундай гаплар ё одамларни алдаш ё ҳақиқатда иқтисодиётни тушунмасликдан дарак беради.

Аслини олганда эса, биз мусулмонлар ташқи қарзга нисбатан шаръий жиҳатдан – Ислом иқтисод низоми асосларидан қарашимиз лозим. Шу эътибордан, келгуси суҳбатларимизда давлатнинг ташқи қарзи борасидаги шаръий ҳукмларга, шунингдек, масаланинг иқтисодий ва сиёсий жиҳатларига қисқача разм соламиз иншаАллоҳ.

Давоми бор

 

Форуқ

18.01.2026й

TagsДавлат ташқи қарзи ҳақида
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Германия яҳудий вужудига нисбатан Европа санкциялари жорий этилишини рад этди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Европа Иттифоқининг Судандаги миссияси Ғарб фикрлари ва тушунчалари билан суғорилган малайларни касб қилиш билан шуғулланади

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик?

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 8 сентябрда Белградда ўтказилган Ўзбекистон–Сербия бизнес форумида Сербия президенти Александр Вучич ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор?

    Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 9 сентябрда Гонконгда ўтказилган ўн биринчи “Бир макон — бир йўл” саммити доирасида Ўзбекистон Миллий банки Хитойнинг Чегаралараро ...
  • МАҚОЛАЛАР

    BRICS: АҚШ тартиботига муқобилликми ёки янги қутблашув?

    BRICS: АҚШ тартиботига муқобилликми ёки янги қутблашув? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Иккинчи жаҳон урушидан кейин шаклланган дунё тартиботига дарз кетгани энди ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Илгари дунё давлатлари гўёки ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Суюлтирилган газ таъминоти бўйича янги ҳийлакор сиёсат

    Суюлтирилган газ таъминоти бўйича янги ҳийлакор сиёсат بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 7 сентябрда Шавкат Мирзиёевга аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш таклифлари тақдим этилди. Расмий маълумотга кўра, мамлакатда ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда

    Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «Газпром» раҳбари Алексей Миллер 2026 йил бошидан Россиянинг Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажми қарийб 70 фоизга ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: