| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›“Спорт шахмати” тахтасидаги муҳим юриш 

“Спорт шахмати” тахтасидаги муҳим юриш 

By htadmin
28.01.2026
0
Share:

“Спорт шахмати” тахтасидаги муҳим юриш 

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

АҚШнинг Глобал шериклик масалалари бўйича махсус элчиси Паоло Замполли Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида иштирок этиш учун Тошкентга келди. Расмий маълумотларга кўра, Замполлининг ташрифи 2026 йил 23 январда бошланган бўлиб, Ассамблея эса 26 январда ўтказилади. Замполлининг келиши 19-20 январ кунлари Ўзбекистон ҳарбий ва хавфсизлик соҳаси раҳбариятининг Туркияга амалга оширган расмий ташрифи чоғида Марказий Осиёда Америка стратегиясига мувофиқ янги хавфсизлик архитектурасини лойиҳалашга доир бўлиб ўтган бир қатор учрашувлар ҳамда 22 январ куни Швейцариянинг Давос шаҳрида Мирзиёев Дональд Трамп билан “Тинчлик кенгаши” битимини имзолагани ортидан амалга ошгани ҳам эътиборга молик. Шу тариқа, спорт дипломатияси ниқоби остида кечаётган мазкур ташриф аслида Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиё минтақасида АҚШнинг узоқ муддатли стратегик манфаатлари доирасидаги жараёнларнинг навбатдаги муҳим ҳалқаси сифатида намоён бўлмоқда.

Паоло Замполлининг Тошкентга кутилмаганда, деярли шов-шувсиз етиб келиши фақат спорт доираларини эмас, балки сиёсий таҳлилчилар ва дипломатик кузатувчиларни ҳам сергак торттирди. Одатда юқори мартабали ва стратегик аҳамиятга эга шахсларнинг ташрифлари олдиндан кенг тарғиб этилади, протокол ва рамзий қадамлар билан безатилади. Бироқ бу сафар бундай сценарийдан бутунлай четга чиқилди.

Нега Трамп маъмуриятининг “ишонган вакили”, АҚШ ташқи сиёсий йўналишларини амалда ифода этувчи муҳим фигура, Тошкентга сукут ичида, оммавий эътибордан четда келди? Бу тасодифми ёки атайлаб танланган услубми?

Айнан шу “жим” ташриф ортида расмий кун тартибида қайд этилмаган, бироқ стратегик жиҳатдан ниҳоятда муҳим бўлган музокаралар ва келишувлар яширингани ҳақидаги тахминлар кучаймоқда. Спорт дипломатияси ниқоби остида амалга оширилаётган бу ҳаракат аслида минтақадаги кучлар мувозанати, хавфсизлик масалалари ва геосиёсий қайта тақсимот билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Шу сабабли, спорт тадбири атрофида шаклланган дипломатик фаоллик – очиқ минбарларда айтилмайдиган, оммавий баёнотларда акс этмайдиган масалаларни эркин муҳокама қилиш учун қулай имкониятдир.      

“Қўшма Штатлар бутун дунёни руҳлантирадиган Спорт ўн йиллигига қадам қўймоқда”, – деди махсус элчи Замполли. “Америка мустақиллигининг 250 йиллиги арафасида биз ҳалол ўйин, тенг имкониятлар ва мукаммалликка интилиш тамойилларини ҳимоя қилаётганимиздан фахрланамиз. Шунингдек, спорт бутун дунё бўйлаб одамларни бирлаштиришда, янги марраларга ундашда ва илҳомлантиришда давом этиши учун Ўзбекистон ҳамда Осиё Олимпия кенгаши каби шериклар билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз”.

Замполлининг ушбу нутқи юзаки қаралганда спорт ҳақидаги илҳомлантирувчи баёнотдек туюлади. Бироқ унга синчиклаб назар ташланса, АҚШнинг анча кенгқамровли ва ҳисоб-китобли мақсадлари яширинганини кўриш мумкин.

Аввало, Америка мустақиллигининг 250 йиллиги оддий юбилей сифатида эмас, балки АҚШнинг сўнгги йилларда заифлашган глобал нуфузини қайта тиклаш учун рамзий нуқта сифатида қўлланмоқда. Замполли “етакчилик”, “илҳомлантириш”, “бутун дунёни руҳлантириш” каби ибораларни ишлатар экан, Америка ўзини глобал меъёрларни белгилаб берувчи, инсониятга йўл кўрсатувчи марказ сифатида намоён қилишга уринаётгани яққол кўринади. У “глобал етакчилик”ни даъво қилаётган бир пайтда, амалда “Америка биринчи” шиори остида фақат ўз манфаатини биринчи ўринга қўйиб, бошқаларнинг манфаатини ўзиникига мослаштиришга ҳаракат қилаётган давлатнинг овозидир. “Бутун дунёни руҳлантириш” дейиши – дунёни ўз орбитасига тортиб, ўзини “илҳом” манбаи сифатида кўрсатишга уриниш бўлиб, бу “илҳом” кўпинча санкция, босим ёки зўравонлик остидаги ресурсларни ўзлаштириш билан тугайди. Шу маънода, Америка “дунё етакчиси” деган таърифга нолойиқ бўлиб, аксинча, ўз манфаати йўлида бузғунчилик билан из қолдирувчи “дунё ойболтаси” тимсоли унга мос келади.

Иккинчидан, тилга олинган “Спорт ўн йиллиги” (ФИФА-2026, Лос-Анжелес-2028) – спортдан кўра кенгроқ лойиҳа. АҚШ бу орқали: ўз ҳудудини глобал диққат марказига айлантириш, “юмшоқ куч” воситасида маданий, сиёсий ва мафкуравий таъсирни кучайтириш, халқаро институтлар ва “шерик” давлатларни ўз орбитасига янада маҳкамроқ боғлашни кўзламоқда.

Учинчидан, “ҳалол ўйин, “тенг имкониятлар” ва “мукаммал рақобат” деган шиорлар спорт майдонида чиройли эшитилиши мумкин. Лекин бу ибораларни АҚШ дипломатияси, айниқса, Трамп маъмурияти оғзидан эшитганда, инсон беихтиёр кулиб юборади. Чунки ўша “ҳалол ўйин” дегани аслида Трамп администрацияси ўйин қоидасини ўзи ўйлаб топиб, ўзи бузиб, ўзи “мен ғолибман” деб эълон қилишдан иборат. Дипломатик майдонда “тенг имконият” эса фақат бир шарт билан амал қилади: агар у Вашингтон манфаатига мос келса. Мос келмаса, санкция, босим, таҳдид. Марказий Осиёга келганда эса, бу иккиюзламачилик янада аниқ кўринади: бир томондан “ҳалол рақобат” шиори остида спорт ва маданият орқали эшик очиб кирса, иккинчи томондан эса, нодир металлар, уран, стратегик ресурслар учун кураш олиб бориб, Россия ва Хитой улушини ҳам ўзиники қилишга уринади. Бу – футбол майдонида “ҳалол ўйин” деб бақириб, судьяни ҳам ўзи тайинлаган, VAR-ни ўчириб қўйган, гол ўзига ҳисобланмаса “ҳалол эмас” деб майдонни тарк этаётган жамоага ўхшайди. Спортда бундай қилса қоидабузарлик, халқаро сиёсатда эса, бу “America First” деб номланади.

Шунга кўра, Замполлининг нутқи спорт ҳақидаги илҳомлантирувчи баёнот эмас, балки АҚШ ўзини глобал етакчи сифатида намойиш қилиш, спорт орқали сиёсий таъсирни кенгайтириш, Марказий Осиёни стратегик ҳисоб-китобларига чуқурроқ жалб этиш каби мақсадларини юмшоқ, лекин аниқ сигналлар орқали ифода этган дипломатик қадамдир. Бошқача айтганда, бу нутқ – спорт тилида айтилган, аммо геосиёсат мантиғи билан қилинган мурожаатдир.

Замполли нутқ сўзлаш билан чекланиб қолмади. У Тошкентда бир қатор юқори даражадаги “ёпиқ” учрашувларни ўтказди. У Трампнинг яқин доирасига кирувчи, бизнес ва дипломатия кесишган нуқтада ишловчи шахс. Унинг Тошкентга келиши Вашингтоннинг Марказий Осиёга бўлган қизиқиши норасмий ва тезкор каналлар орқали ривожланаётганини кўрсатади. Замполли “келишувлар устаси” сифатида, спорт ниқоби остида иқтисодий ва сиёсий алоқаларни инвентаризация қилиш учун келган. Айни дамда Вашингтон қаршисида икки рақиб: минтақада иқтисодий таъсири кучли бўлган Хитой ва хавфсизлик соҳасидаги таъсирини ҳануз сақлаб келаётган Россия. Бу “ўйин”да Марказий Осиё “ўйин майдони” бўлса, Ўзбекистон унинг дарвозаси сифатида танланган.

Демак, Замполлининг Тошкентга ташрифи оддий протокол сафар эмас, балки АҚШ томонидан Ўзбекистонга берилган сиёсий “ишонч вотуми”дир. Бу қадам орқали Вашингтон Тошкентни минтақада ишониш мумкин бўлган, узоқ муддатли ҳисоб-китобларга арзийдиган “шерик” сифатида кўра бошлаётганига ишора қилмоқда. Бу жараёнда спорт – асос эмас, воситадир. У музларни эритувчи ва ортидан катта иқтисодий, инвестицион ҳамда стратегик лойиҳалар учун хавфсиз йўлак очиб берувчи “музёрар” кемаси ролини бажармоқда. Қисқаси, Замполлининг ташрифи спорт байроғи остида амалга оширилган, аммо аслида Ўзбекистонни АҚШнинг кенгроқ стратегик харитасига жойлаштиришга қаратилган дипломатик қадамдир. Аллоҳ таоло айтади:

 وَلَن يَجْعَلَ ٱللَّهُ لِلْكَٰفِرِينَ عَلَى ٱلْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا

– “Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас”. (Нисо:141)

Ушбу оят мусулмонлар учун сиёсий қоида, амалий мезондир. Демак, АҚШ ёки ҳар қандай мустамлакачи кофир, қайси шаклда бўлмасин, мусулмон юртлари устидан ҳукмронлик ўрнатишга уриниб кириб келар экан, Умматнинг вазифаси сукут сақлаш эмас, балки буни ошкора рад этишдир. Бунинг учун мусулмонлар ташқи таъсирларга нисбатан ҳушёр ва сиёсий басиратли мавқеда турмоғи шарт. Шу билан бирга, куфр ҳукмронлигини мусулмон юртларидан буткул улоқтириб ташлайдиган Рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун ўз аҳлини алдамайдиган Ҳизб ут-Таҳрир етакчилигида тўғри ва самарали ҳаракат қилмоғи лозим. Зеро, ёлғиз Халифалик давлати соясида Исломий ҳаёт кечириш билангина Уммат ўзининг аввалги куч-қудрат, иззат ва шараф, инсониятга етакчилик қилиш мақомини қайта тиклай олади.

 

Иззатуллоҳ

28.01.2026й

Tags“Спорт шахмати” тахтасидаги муҳим юриш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдоган Маърабнинг Ҳусийлар қўли билан қулашига қулайлик яратиш учун «зайтун новдаси» операциясига ўхшаган операцияни қайталашга уринмоқда

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Биродаримиз Аҳмедов Фарҳоднинг волидаи муҳтарамаси вафоти муносабати билан оиласига таъзия изҳоримиз

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Бангладешдаги мусулмонлар ҳисобига Ҳиндистон билан дўстлашиш кечирилмас жиноятдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 20.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 20.06.2026

    Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

  • 20.06.2026

    Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • 19.06.2026

    Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/