| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Танлаб қўлланадиган адолат зулмни қайта тиклайди!

Танлаб қўлланадиган адолат зулмни қайта тиклайди!

By htadmin
01.02.2026
244
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Танлаб қўлланадиган адолат зулмни қайта тиклайди!

Устоз Аҳмад Суроний

Сурияда Асад режими ағдарилганидан буён «ўтиш даври адолати»ни қарор топтириш зарурати ҳақида кўп гапирилмоқда. Бошқача айтганда, гап золим ва мустабид тузумдан янги тизимга – ўн тўрт йил давомида қатағон ва зўравонликларнинг энг оғир турларидан изтироб чеккан халқ учун ҳаққониятни рўёбга чиқарувчи тизимга – ўтишни кафолатлайдиган адолатни таъминлаш ҳақида кетмоқда.

Бироқ бу ерда фундаментал савол туғилади: Адолат қўли етиши лозим бўлган жиноятчилар кимлар ўзи? Улар ҳақиқатан ҳам мусибатзада оналар қалбига таскин берадиган ва умуман жабрдийда Сурия халқининг жароҳатларига малҳам бўладиган даражада муносиб ҳисоб-китоб ва жазога тортилдиларми?

Шубҳасиз, биринчи навбатда жавобгарликка тортилиши лозим бўлган кимсалар – Башар режимига қарашли сиёсий, ҳарбий ва хавфсизлик идоралари раҳбарларидир. Бироқ воқелик бунинг мутлақо аксини кўрсатмоқда. Зеро, биз уларнинг кўпчилиги афв этилгани ёки шунчаки улардан кўз юмилганига гувоҳ бўляпмиз. Масалан, собиқ бош вазир Муҳаммад Ғозий Жалолийни олайлик. Озодлик куни Дамашқда уни ҳибсга олиш ва судга тортиш ўрнига, у билан учрашув ўтказилиб, ҳокимият тизгинларини топшириш жараёнида илиқ суҳбатлар қурилди. Кейинчалик эса уни озодлик байрамининг йиллик тантаналарида иштирок этган шахслар қаторида кўриб турибмиз.

Ҳарбий жиноятлар ҳамда шаббиҳа услубида фаолият юритган хавфсизлик тузилмалари жиноятларининг асосий бошчиларидан бири бўлган Фади Сақр эса бугун «Фуқаролик тинчлиги қўмитаси»нинг асосчи аъзоларидан бирига айланди. У ҳозир «қўли қонга ботмаган» деган мавҳум ва ўта кенг маъноли баҳона билан шаббиҳалар ҳамда режим аскарларини қамоқхоналардан озод қилиш учун воситачилик қилмоқда. Ваҳоланки, Фади Сақрнинг жиноятларга аралашгани ва қўли қонга ботгани аниқ далиллар билан исботланган. У Тадамун маҳалласидаги оммавий қирғинлар ҳамда Дамашқда ўзи бошчилик қилган «Миллий мудофаа кучлари» томонидан содир этилган жиноятлар учун бевосита масъул шахслардан бири ҳисобланади.

Минглаб бегуноҳ инсонларга нисбатан ўлим жазоси ва узоқ муддатли қамоқ ҳукмларини чиқарган собиқ режим судьяларига келсак, уларнинг айримлари бугун Сурия янги маъмурияти судларида ўз фаолиятини одатдагидек давом эттирмоқда. Улар ҳали ҳам собиқ режим жорий этган қонунлар асосида ҳукм чиқармоқда. Ваҳоланки, айнан шу қонунлар Сурия халқи бошидан кечирган мусибат ва зулмларнинг бош сабабчиси бўлган.

Режимнинг Муҳаммад Ҳамшо каби иқтисодий таянчлари билан боғлиқ вазият ҳам худди шундай. Унинг «айбсизлик ҳужжати» имзоланиб, ўтмишда содир этган жиноятлари биргина имзо билан ёпиб юборилди. Натижада у ҳеч қандай жавобгарликка тортилмасдан, ўз тижорий фаолиятини бемалол давом эттирмоқда. Ваҳоланки, у содир этган жиноятлари ва Башар режимига кўрсатган чексиз молиявий кўмаги учун судга тортилиши лозим эди. Зеро, қўзғолон аҳлига қарши амалга оширилган қирғинлар айнан шу молиявий таъминот ҳисобига юритилган.

Ҳатто Асад режимининг ҳибсга олинган таниқли намояндалари, жумладан, ички ишлар вазири ва сиёсий хавфсизлик бўлими собиқ бошлиғи Муҳаммад Шаор, Даръадаги Ҳарбий хавфсизлик бўлими бошлиғи, Башарнинг холаваччаси ва инқилоб аввалида Даръадаги норозиликларни алангалатишда асосий рол ўйнаган Отиф Нажиб, шунингдек, Ҳаво разведкаси бошқармаси раҳбари Иброҳим Ҳувайжа ҳамда режим муфтийси Аҳмад Ҳассуннинг суд қилинаётгани акс этган видеолавҳалар тарқатилди. Бироқ орадан тўлиқ бир йил ўтган бўлса-да, уларнинг суд ишлари ҳануз якунланмагани, шунингдек, уларга нисбатан қасос ҳукмини қўллашни ёки ҳеч бўлмаганда янги маъмурият қабул қилган секуляр қонунлар асосида жавобгарликка тортишни тақозо этадиган бирорта далил ҳам шу пайтгача «исботланмаган»и ақлга сиғадими?!

Аслида эса, уларнинг бирортаси амалда судланмади ва жиноятчи режим гумашталаридан ҳеч ким жавобгарликка тортилмади. Аксинча, уларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб озод қилинаётганини кўриб турибмиз, ҳатто қамоқхоналар деярли улардан бўшаб қолди!

Бунинг акси ўлароқ, Асад режими шаббиҳалари ва гумашталарининг кенг кўламда озод қилиниши Ҳизб ут-Таҳрирнинг қарийб ўттиз нафар аъзоси устидан олиб борилган суд жараёнлари билан бир вақтга тўғри келди. Ҳизб аъзоларига нисбатан уч йилдан ўн йилгача қамоқ жазосини назарда тутувчи адолатсиз ҳукмлар чиқарилди. Ваҳоланки, уларнинг барчаси режим ағдарилишидан олдин ҳибсга олинган бўлиб, қамоққа олганлар наздидаги ягона «айб»лари – фикр маҳбуслари эканликларидир. Улар ўша пайтда Ҳайъати Таҳрируш Шомнинг фронтларни музлатиш, Туркия таъсирига бўйин эгиш ҳамда жиноятчи режим билан ярашишга уринаётган давлатлар кўрсатмаларига таслим бўлишга қаратилган сиёсатига қарши чиққан эдилар. Бу сиёсий йўналиш эса Америка Қўшма Штатлари илгари сураётган «сиёсий ечим» режаси ҳамда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2254-сонли қарори ижросига қаратилган бўлиб, унда мухолифатни режим билан бирлаштириш, муштарак ҳукумат тузиш ва Асад оиласи режимининг жиноий ўтмишини унутиш кўзда тутилган.

Зулм фақат Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари билангина чекланиб қолмади, балки бошқа фикр маҳбусларини ҳам қамраб олди. Уларнинг айримлари – Шайх Абу Шуайб Мисрий ва Абу Яҳё Жазоирий каби – Дамашқ озод этилишидан аввал ҳибсга олинган бўлса, бошқалари яқинда Жўлоний ҳукуматига мухолиф фикр билдиргани ёки ижтимоий тармоқларда қолдирган видео ва изоҳлари сабабли қамоққа ташланди. Бунга мисол тариқасида, америкалик журналист Билол Абдулкаримнинг Боб шаҳрида гўёки у ҳарбий жиноятчидек, йўллар тўсилиб ва кўп сонли ҳарбий техника билан қуршовга олинган ҳолда ҳибсга олинишини, шунингдек, журналист Мурод Маҳаллийнинг Жараблус шаҳрида уйига бостириб кирилиб, оила аъзолари таҳқирланиб ва журналистлик анжомлари вайрон қилинган ҳолда ҳибсга олинишини келтириш мумкин.

Қўзғолонга ёрдам берган муҳожирлар ҳам қатағон ва ҳибслардан омон қолмади. Бунга муҳожир Абу Дужона Туркистоний ҳамда Абу Ислом Ўзбекнинг ҳибсга олиниши мисол бўла олади. Шунингдек, янги маъмурият хавфсизлик кучларининг француз муҳожирлари жойлашган лагерга уюштирган ҳарбий ҳужумни айтмаса ҳам бўлади; Улар бу ҳужумдан фақат оммавий ахборот воситалари босими остидагина чекинишга мажбур бўлдилар.

Тўғрироғи, ажралиб чиқишга қаратилган исёнга барҳам бериш учун жанговар фронтлар очишни талаб қилаётганлар ҳам худди шу тақдирга дучор этилмоқда. Бунга фаол Абу Шабуҳ Фуротий билан боғлиқ воқеа ҳам яққол мисол бўла олади. У бир гуруҳ жангчилар билан видео баёнот эълон қилиб, Сурия Жазирасини сепаратист Сурия Демократик Кучларидан озод этишга чақирган эди. Бироқ унинг тақдири ҳам охир-оқибат қамоқ билан якун топди.

Бугун кузатилаётган манзара – очиқ-ойдин жиноятчилар ва қотилларни бағрикенглик билан кутиб олиш, уларни афв этиш ва кечириш ҳақида баёнотлар беришдан иборат. Бу эса адолат мезонларига мутлақо зид ҳолатдир. Айни пайтда маъмурият томонидан қабул қилинган қонунлар ва конституциявий декларация очиқчасига поймол этилган ҳолда, сўз ва фикр соҳиблари таъқиб остига олинмоқда ва жиноятчи сифатида кўрсатилмоқда. Шу билан бирга, бир вақтлар қўзғолон кўтарган халққа ёрдам бериш учун келган муҳожирлар ҳам жиноятчига чиқарилмоқда. Бу ишлар, айниқса, маъмурият Ғарб талқинидаги «терроризм»га, аслида эса Исломга қарши курашиш учун тузилган Америка бошчилигидаги иттифоққа қўшилганидан кейин, ташқи кўрсатмаларни ижро этиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Бошқача айтганда, Сурия маъмурияти на ҳақиқий ўтиш даври адолатини, на адолат мезонларининг энг кичик талабларини амалга оширди. Аксинча, у Сурия халқининг кенг қатламларига, айниқса, бугун барча соҳалардан четлатилганини ва инқилоб мақсадларини талаб қилса таъқибга учрашини ҳис қилаётган қўзғолоннинг ҳақиқий таянчига нисбатан танлаб қўлланадиган сиёсий адоват юритмоқда. Айни пайтда эса ағдарилган режимнинг таянч қатламларини ўзига яқинлаштириш, уларнинг кўнглини олиш ва инқилоб таянчи ўрнига муқобил куч сифатида ўз томонига оғдиришга уринилмоқда.

Ўтиш даври адолати шунчаки баландпарвоз шиор ёки оммавий ахборот воситаларида қўлланиладиган журналистик материал эмас. Аксинча, у жиноятчиларни истисносиз жавобгарликка тортиш, жабрланувчиларга нисбатан уларни камситмасдан адолат қилиш ҳамда сўз ва фикр соҳибларини танлаб-тафриқ қилмасдан ҳимоя қилиш орқали рўёбга чиқадиган ҳақиқий жараёндир. Бу қадриятларга бепарво қараган, адолатни сиёсий келишувларга, жавобгарликка тортишни эса ўзаро илтифот ва муросаларга алмаштирадиган ҳар қандай сиёсий лойиҳа барқарор давлат барпо эта олмайди. Аксинча, у зулмни янги қиёфада қайта тиклаб, келажакда муқаррар бўлган низо уруғларини экади. Демак, ё тўкилган қонлар ва берилган қурбонликларнинг ҳаққини адо этадиган ҳақиқий адолат қарор топиши керак – бу эса фақат Ислом низомини татбиқ этиш орқали амалга ошади – ёки жамият Сурия халқининг орзу-умидларига таҳдид солувчи ва озодликни мазмунидан маҳрум этувчи қоронғи йўлга кириб боради.

Роя газетасининг 2026 йил 21 январ, чоршанба кунги 583-сонидан

 

TagsТанлаб қўлланадиган адолат зулмни қайта тиклайди!
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрон қуроллари яҳуд вужудига эмас, мусулмонлар кўксига қаратилган!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мамданининг Нью-Йорк мэрлигига сайланиши – Трамп сиёсати учун илк муваффақиятсизликдир

  • МАҚОЛАЛАР

    Яшаш тарзи ва ҳаёт ҳақидаги фикрлар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/