| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
14.02.2026
1023
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (qalampir.uz 05.02.2026й): Ўзбекистонда оилавий низолар сони ортиб бормоқда.

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан тақдим этилган сўнгги маълумотлар жамиятнинг кичик бўлса-да, аммо муҳим бўғини бўлмиш оила институти чуқур инқирозга юз тутаётганини кўрсатмоқда. Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Алишер Усмоновнинг таъкидлашича, фуқаролик ишлари бўйича судларда оилавий низолар сони йилдан йилга кескин кўпайиб бормоқда. Хусусан, 2024 йилда 119 мингта оилавий низо кўрилган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 134 мингдан ошган, яъни бир йил ичида низолар 12 фоизга ортган. Бундан ташқари, 2025 йил давомида судлар томонидан жами 4 миллиондан ортиқ турли ишлар кўрилгани жамиятдаги умумий зиддиятли муҳитнинг нақадар кенг кўламли эканидан далолат беради. Оилавий низоларнинг кўпайишига иккита асосий сабаб бор. Биринчиси – одамлар онггида нотўғри дунёқарашнинг мавжудлиги бўлса, иккинчиси – татбиқ қилинаётган тузум ва қонуннинг инсон муаммосига тўғри ечим бера олмаслигидир. Маълумки, ҳаёт ҳақидаги нотўғри тушунчалар натижасида инсонлар орасида низолар кўпаяди, ана шу низоларга ва жамиятдаги бошқа муаммоларга тўғри ечим бермаслик эса, инсонлар ҳаётини издан чиқариб юборади. Шу маънода, оилавий низолар кўпайишидаги бош масъулият ва жавобгарлик, аввало, ўзбек режими бўйнига тушади. Чунки бу режим оилада, одамлар орасида меҳр-оқибат ва хотиржамлик муҳитининг гарови бўлган Ислом ва унинг ҳаётбахш аҳкомларини жамиятимиздан узоқлаштириш учун бор имкониятини ишга солмоқда. Шунингдек, оилада парокандалик ва нафрат, бузуқлик ва худбинликни ҳукмрон қиладиган “гендер тенглиги” каби заҳриқотил Ғарб дунёқарашини тиқиштиришга ва унинг чирик қонунларини татбиқ қилишга зўр бериб ҳаракат қилмоқда. Бир сўз билан айтганда, динни ҳаётдан ажратишга асосланган дунёқараш ва қонунлар бошимизга битган бало бўляпти. Шунинг учун ҳам судлар оилавий низоларга кўмилиб қоляпти ва уларни ҳал қилишга ожизлик қиляпти. Бугунги оилавий муаммоларнинг чуқурлашуви мусулмон халқимизни сергак торттириши керак. Гувоҳи бўлаётганимиздек, ҳукумат юритаётган бундай ботил сиёсат ҳар бир оила бошига турли муаммоларни солмоқда. Бунга фақат ана шу сиёсатга қарши туриш ва уни тўлиқ бартараф этадиган Исломни ҳаётимизда татбиқ қилишга бор эътиборни қаратиш билан чек қўйиш мумкин холос.

Хабар (uzdiplomat 05.02.2026й): 15 миллион ўзбекистонликларнинг маълумоти тарқалганидан кейин Сенат қонунчиликни янгилашни тезлаштирмоқда.

Изоҳ: Ўзбекистоннинг рақамли маконида содир бўлаётган сўнгги воқеалар ҳукуматнинг ўз фуқаролари шахсий дахлсизлигидан кўра, халқаро корпорациялар манфаатини устун қўяётганини яққол кўрсатиб берди. 15 миллион ўзбекистонликнинг шахсий маълумотлари тарқалиб кетгани ҳақидаги хабарлардан кўп ўтмай, Сенат “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунни янгилашни тезлаштираётгани тасодиф эмасга ўхшайди. Бу вазиятда маълумотларнинг тарқалиши жамиятда кучли хавотир ва қўрқув уйғотди, ҳукумат эса айнан мана шу “инқироз”дан қонунчиликни янгилаш ва асосан Ғарб компанияларининг Ўзбекистон бозорига киришига эшик очиш учун қулай фурсат сифатида фойдаланмоқда. Шу воқеа йиллар давомида тўхтаб қолган Apple ва Google талабларини қонунга тезкорлик билан сингдириш учун атайин ишлатилгандек таассурот уйғотмоқда. Янги қонунга кўра, эндиликда айрим шахсий маълумотларни мамлакат ташқарисида сақлашга рухсат берилиши Ўзбекистон фуқароларининг иқтисодий хатти-ҳаракатлари, молиявий ҳолати ва шахсий сирлари тўғридан-тўғри Вашингтон ва Силикон водийсидаги корпорациялар серверларига кўчишини англатади. “Биометрик ва генетик маълумотлар ичкарида қолади” деган ваъдалар шунчаки ниқобдир, чунки PayPal ва Apple Pay каби тизимлар инсоннинг кундалик ҳаёти ҳақидаги энг муҳим “рақамли изларини” тўплайди ва бу ички хавфсизликни бегона кучлар назоратига топшириш демакдир. Персоналлаштириш марказининг Ички ишлар вазирлиги тизимига ўтказилгани ва назоратнинг бир қўлда тўпланиши фуқаро учун ҳеч қандай кафолат бермайди, чунки аҳолининг қарийб ярми ҳақидаги маълумотлар чиқиб кетгани давлат ҳимоясининг қанчалик заиф эканини кўрсатмоқда. Apple Pay ва Google Pay берадиган “қулайлик” мусулмонлар учун қимматга тушадиган тузоқ бўлиб, улар мусулмон ўлкаларининг молиявий оқимларини капиталистик марказларга янада қаттиқроқ боғлайди. Аслида, инсоннинг шахсий маълумоти ва сири омонатдир, агар буни давлат фуқародан талаб қилиб оладиган бўлса, уни ишончли ҳимоя қилиш ҳукумат учун вожиб бўлади. Ўзбек ҳукумати эса, бундай масъулиятни зое қилди ва буни тан олиб, хатони тўғрилаш ўрнига вазиятни суиистеъмол қилмоқда холос. Демакки, капиталистик тузумда мусулмонларнинг шахсий маълумотлари доимо хавф остида қолаверади ва фақат уларнинг ўзларига қарши ишлатиш учун тўпланади.

Хабар (gazeta.uz 06.02.2026й): Сенатор Абдусаид Кўчимов ялпи мажлисда империяпараст чиқишлар ҳақида гапириб ўтди. 

Изоҳ: Сенатор ўз нутқида: “Карвонимизга таҳдид соладиган ҳар қандай кучга, акиллаган ҳар қандай лайча ёки қашқирга қарши ўз жойида қатъий жавоб беришимиз, уларнинг попугини пасайтириб, ақлини киргизиб қўйишимиз шарт”, – дея таъкидлади. Йиллар давомида Россия пропагандачиларининг Ўзбекистонга қарши очиқ таҳдидларига ҳукуматнинг сукут сақлаши халқнинг шундоқ ҳам йўқотилаётган ишончига путур етказаётган эди. Расмий доирада янграган бу галги кескин реакция эса, шунчаки ҳиссий баёнот эмас, балки минтақадаги ўзгараётган кучлар мувозанатининг маҳсули бўлиши мумкин. Зеро, Россиянинг Украина уруши ботқоғига ботиб, ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан заифлашаётгани Тошкент учун Кремл васийлигидан қутулиш йўлида қулай тарихий фурсат сифатида кўрилмоқда. Аслида, бундай кескин жавоблар Ташқи ишлар вазирлиги ёки ҳокимиятнинг юқори бўғинларидан чиқиши лозим бўлса-да, унинг Сенат минбарида янграши ҳукуматнинг ҳали ҳам эҳтиёткор дипломатик ўйин олиб бораётганини кўрсатади. Бироқ бу “журъат” ортида Американинг Марказий Осиёдаги янги стратегик режалари турибди, дейиш тўғрироқ бўлади. Чунки Вашингтон бевосита эмас, балки ўзига тобе ва ҳарбий салоҳияти юқори бўлган Туркия ва Покистон орқали Ўзбекистонга ҳарбий жиҳатдан муайян даражада далда ва кафолатлар бераётганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Мана, сенатор Кўчимовнинг кескин баёноти айнан президент Шавкат Мирзиёевнинг Покистон раҳбарияти билан ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масаласида ўтказаётган муҳим учрашувлари фонида янгради. Ядровий давлат бўлмиш Покистон билан ҳарбий ҳамкорликнинг кучайиши ва Туркиянинг минтақадаги ҳарбий-техник таъсири Ўзбекистонга Россиянинг ҳарбий монополиясига қарши муқобил танловларни тақдим этаётган кўринади. Айнан шу каби стратегик яқинлашувлар расмий Тошкентга Россиянинг ҳақоратларига муносиб жавоб қайтариш учун зарур бўлган сиёсий ишончни бахш этган бўлиши мумкин. Аммо ҳақиқий суверенитетга бир мустамлакачи таъсиридан чиқиб, иккинчи бир кучнинг ҳарбий ва сиёсий кўмагига умид боғлаш билан эришилмайди. Бу жуда хатарли йўл бўлиб, гўё ёмғирдан қочиб дўлга тутилишга ўхшайди. Барча душманларимизнинг “попугини пасайтириш” эса, фақат мусулмон юртларининг Халифалик соясида бирлашиши билан бўлади. Ҳақиқий куч-қувват ва зафар ўз ақидаси ва ўз мусулмон халқига таянган Исломий давлатчиликни тиклашдадир!

Хабар (kun.uz 06.02.2026й): ТДТ Фатво ҳайъати Рамазон ойи 19 феврал куни бошланишини белгилади.

Изоҳ: Ташкилотга аъзо давлатлар бу қарорни мусулмон жамоалари бирлигини мустаҳкамлаш ва диний амалиётларни замонавий илмий кашфиётлар билан уйғунлаштириш дея баҳоламоқдалар. Аммо бундай ёндашув аслида шариатнинг қатъий ҳукмларини сиёсий мақсадлар йўлида четга суриб қўйишнинг яққол намунасидир. Ислом фиқҳида Рамазон ойи бошланиши ва тугашини белгилаш фақат янги ойни (ҳилолни) бевосита кўриш билан бўлади. Бунга Расулуллоҳ ﷺнинг: “Ойни (янги ҳилолни) кўриб рўза тутинглар ва ойни кўриб оғиз очинглар. Агар ҳаво булутли бўлса, Шаъбон ойининг ҳисобини ўттиз кун қилиб тўлдиринглар”, – деган сўзлари далилдир. Мазкур ҳадис шариат Рамазон ойи бошланиши ва тугашини белгилашда ҳилолни кузатишни шарт қилганини кўрсатади. Уни астрономик ҳисоб-китоблар асосида олдиндан белгилаб қўйиш Аллоҳ таоло белгилаб берган тартиб-қоидани ўзгартиришга уринишдир. Чунки бунинг ортида шаръий ҳукмларни Ислом ақидасидан узиб, уларни илм-фанга боғлаш амалиёти ётибди. Шаръий ҳукмларни Ислом ақидасидан узилиши натижасида уларни қатъий риоя қилинадиган шаръий аҳкомлар даражасидан оддий амал даражасига туширилишига олиб келади ва табиийки, бу мусулмонларни Ислом ва унинг аҳкомларини маҳкам ушлашларига путур етказади. Астрономик ҳисоб-китоблар илм-фан жумласидан бўлиб, у билан шаръий ҳукм асосида Рамазон ойи бошланиши белгиланган кун доимо бир-бирига тўғри келган тақдирда ҳам, асос илм-фан эмас, балки шаръий нусус бўлиши вожибдир. Чунки юқорида келтирилган ҳадис шуни тақозо қилмоқда. Энди хабарда айтилган “диний амалиётларни замонавий илмий кашфиётлар билан уйғунлаштириш” деган даъвога келсак, бу ерда одамларни чалғитиш бор. Албатта, Исломда илмий изланиш ва кашфиётлар мисли йўқ даражада рағбатлантирилади. Бироқ бу дегани инсон амалларига илм-фан асос бўлади, яъни нима ҳалолу, нима ҳаромлигини илм-фан белгилаб беради, дегани эмас. Рамазон рўзасини тутиш ҳам бир амал бўлиб, уни қачон бошлаш ва тугатишни шариат белгилаб берган экан, бу ерда илм-фанга не ҳожат?! Балки амал учун асос фақат шаръий нусус бўлса, шу амални бажариш учун илм-фан лозим бўлгандагина ишга солинади, яъни илм-фан шаръий-амалий ҳукмлар учун асос эмас, балки воситадир. Шунга кўра, мусулмонлар Рамазон ойини бошлаш ва тугатишда шубҳали фатволарга эмас, балки шаръий ҳукмга эргашишлари вожиб бўлади.

Хабар (daryo.uz 07.02.2026й): Меҳнат миграциясида вафот этган ўзбекистонликларнинг жасадини олиб келиш харажатлари давлат томонидан қопланади.

Изоҳ: Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги янги қонун билан “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги қонунга қўшимча банд киритилди. Унга кўра, меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадини олиб келишни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар эндиликда Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади. Бундай ўзгариш фақат шу масалани ўзини олганда меҳнат муҳожирлари ва уларнинг яқинлари учун ҳақиқатда енгиллик туғдириши мумкин. Аммо бундай енгиллик ишлаш мақсадида қонуний йўл билан чет давлатларга чиққан фуқароларга тегишли эканининг эҳтимоли кўпроқ. “Ноқонуний” меҳнат муҳожирларига буни алоқаси йўққа ўхшайди. Чунки киритилган ўзгариш умумий бўлиб, унда ноаниқликлар бор. Энди умуман олиб қараганда, меҳнат миграциясида вафот этаётганларнинг кўп қисми Россия ҳиссасига тўғри келади. Маълумки, ўзбек ҳукумати ҳозирда шу масалада ички ва ташқи босим остида қоляпти. Бир томондан, Россиядаги мусулмон меҳнат муҳожирларига қилинаётган шафқатсиз муомала, айниқса, рус қамоқхоналаридаги руҳий ва жисмоний азоб-уқубатлар ҳақида бот-бот тарқалаётган хабарлар халқимизнинг қаттиқ норозилигига сабаб бўлмоқда. Украина урушида “тўп гўшти” қилинаётган мусулмонлар масаласи эса, ҳаммасидан ошиб тушаётган энг оғриқли масала. Булар ҳам етмагандек, энди Марказий Осиёлик аёллар ҳам урушга мажбурланаётгани ҳақида хабарлар чиқмоқда. Бошқа томондан эса, Путин режими айнан Марказий Осиёлик мусулмон меҳнат муҳожирларини эзиш орқали минтақа режимларига босим ўтказмоқда. Мана шундай иккиёқлама босим остида қолаётган ўзбек режими ўз халқи дардига бироз малҳам суриш мақсадида мазкур ўзгаришларни қилган кўринади. Ўзбекистон ҳукуматига айтамизки, ёрдам ва ҳимоя ўликларга эмас, балки тирикларга керак. Агар халқимиз дардига малҳам, муаммоларига тўғри ечим бермоқчи бўлсангиз, ҳақиқатда шунга олиб борадиган сиёсий йўлни танланг. Жумладан, Россияни ҳақиқатда тийиб қўя оладиган, “попугини пасайтирадиган” дадил қарорлар қабул қилинг!   

Хабар (gazeta.uz 09.02.2026й): Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги яхшилангани туфайли ташқи қарз олиш харажатлари пасайганини маълум қилди.

Изоҳ: Халқаро рейтинг агентликлари (Fitch, S&P ва Moody’s) мамлакат рейтингини бир поғонага кўтаргани натижасида кредитлар ставкаси 1-1,5 фоизга пасайган. Вазирлик департамент бошлиғи ўринбосари Акмалжон Ғаниевнинг сўзларига кўра, бу ҳолат ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатларини йилига 250-300 млн долларга камайтириш имконини беради. Маълумки, 2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи рекорд даражадаги 75,4 млрд долларга етган. Ушбу вазиятни синчиклаб таҳлил қилсак, бу жараён аслида Американинг глобал молиявий ўйинларидан бири экани намоён бўлади. Fitch, S&P ва Moody’s каби “катта учлик” агентликларининг барчаси АҚШда жойлашган ва улар Вашингтоннинг молиявий империализмига хизмат қилувчи асосий воситалардандир. Рейтингнинг кўтарилиши мусулмон юртларни Ғарбнинг банк тизимига янада қаттиқроқ боғлаш учун яратилган “доза”дир. Ставкаларнинг туширилиши ҳукуматни кўпроқ қарз олишга қизиқтиради, бу эса ўз навбатида мамлакатни халқаро молиявий институтларга (ХВЖ, Жаҳон банки) тўлиқ боғлиқ қилиб қўяди. Рейтинг агентликлари мамлакатнинг иқтисодий қудратини эмас, унинг Ғарб капиталистик андозаларига ва сиёсий талабларига қанчалик мос келаётганини баҳолайди. Агар ана шу рейтингларни кўтариш эвазига ҳукуматнинг халқимиз устида капиталистик иқтисод низомини татбиқ қилаётгани оқибатида келаётган зарарларни ҳисобласак, 1-1,5% “ютуқ” арзимас бўлиб қолади. Соддароқ қилиб айтсак, ўзбек ҳукумати бирни оламан, деб юздан воз кечяпти. Бинобарин, рейтинг кетидан қуваётган ҳукумат Ўзбекистонни глобал капиталистик иқтисодга боғлиқлигини ошириш билан юрт иқтисодига қанчалик улкан зарарлар етказаётганини билмаяпти ёки буни яширяпти. Энг ёмони, бунинг жабрини қўл учида кун кўраётган халқимиз тортяпти. Ҳақиқий иқтисодий барқарорлик ва фаровонликка Ғарбнинг “кредит рейтинги” билан ҳам, рибога асосланган ташқи қарзларни арзонроқ олиш билан ҳам эришилмайди. Балки қарз олишдан бутунлай воз кечиш ва ички бойликларни адолат билан тақсимлаш орқали эришилади. Бунинг учун капитализм ва унинг иқтисодий низомидан бутунлай воз кечиб, Ислом ва унинг адолатли иқтисодий низомини татбиқ ўрнига қўйиш зарур.

Хабар (daryo.uz 10.02.2026й): Ўзбекистонда квартплатадан қарздорларга электр энергияси тўловини амалга ошириш чекланади.

Изоҳ: 2026 йил 1 июлдан бошлаб кучга кирадиган тартибга кўра, кўп квартирали уйларда яшовчи мулкдорлар ҳар ойнинг 15-санасига қадар квартплата тўловларини амалга оширмасалар, уларнинг электр энергияси учун пул тўлаши чекланади. Бу шуни англатадики, агар фуқаронинг уй бошқаруви олдида қарзи бўлса, ҳатто электр учун пули бўлган тақдирда ҳам давлат уни қабул қилмайди ва натижада хонадон электрсиз қолади. Эътиборлиси, бундай тартиб шахсан президент қарорига кўра амалга киритилмоқда. Мирзиёев мана шундай қарорлари билан халқни рози қилмоқчими?! Бундай мажбурлов механизми ҳукуматнинг ўз халқига нисбатан нақадар инсофсиз ва ҳатто ўзи ўйлаб топган қонунларига ҳам зид сиёсат юритаётганини англатмайдими?! Чунки электр энергияси замонавий ҳаётнинг энг бирламчи эҳтиёжларидан бўлиб, уни бошқа бир қарздорлик эвазига “гаров” сифатида ишлатиш очиқчасига зўравонлик ва шантаждир. Бугунги кунда Ўзбекистон халқининг катта қисми паст иш ҳақи, тинимсиз ошаётган нарх-наво ва оғир турмуш шароитида кун кечирмоқда. Кўплаб оилалар учун ҳар ойлик мажбурий тўловларни ўз вақтида ёпиш ҳақиқий моддий синовга айланган. Бироқ ҳукумат халқнинг бундай мураккаб моддий ҳолати билан ҳисоблашмаяпти. Одамларнинг чўнтагидаги бор-йўғини санаётган режим уларнинг иқтисодий қийинчиликларига ечим излаш ўрнига, янада қаттиқроқ босим қилмоқда. Ҳукуматнинг электр тўловини квартплатага боғлаб қўйиши – ўзининг муваффақиятсиз бошқарувини одамларни эзиш орқали ёпишга уринишидан бошқа нарса эмас. Бундай шафқатсиз ва фақат пул ундиришга қаратилган сиёсатнинг асл сабаби – одамлар манфаатини эмас, балки фақат моддий манфаатни биринчи ўринга қўювчи капиталистик тузумдир. Бу тузумда давлат ўз фуқаросига ғамхўрлик қилувчи эмас, солиқхўр давлатга айланиб қолади. Бунинг акси ўлароқ, Исломда бу каби оғир “коммунал тўловлар” тизимининг ўзи мавжуд бўлмайди. Ислом давлати бу неъматларни халққа сотиб даромад кўриш учун эмас, балки аҳолининг эҳтиёжини қондириш учун етказиб беради. Зеро, Расулуллоҳ ﷺ шундай марҳамат қилганлар: “Мусулмонлар уч нарсада – сув, ўт-ўлан ва оловда шерикдирлар”.

 

Форуқ

14.02.2026й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ғазо ва аср маъракаси

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Уйғур мусулмонларининг азоб-уқубатларини тугатиш вақти келмадими?!

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Трампнинг АҚШ президентлигига сайланиши

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/