| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
19.10.2025
1701
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (gazeta.uz 11.10.2025й): Ўзбекистонда скутер ва мопедлар учун янги тартиб кучга киргач вазият қандай?

Изоҳ: Кутилганидек, янги тартиб юз минглаб одамларга таъсир қилди. Ҳеч кимга сир эмаски, мопед ва скутерлардан курьерлар ва кам даромадли одамлар фойдаланади. Ҳукумат шуни билган ҳолда ва одамларнинг қаттиқ норозилигига қарамай мазкур тартибни жорий қилишдан воз кечмади. Бунинг оқибатида кўпчилик қулай ва арзон транспортдан ҳамда кам бўлса-да, ҳарқалай топиб турган даромадидан айрилди. Ижтимоий тармоқларда эса гувоҳнома ва рақамсиз мопед ҳайдовчилари жаримага тортилгани, уларнинг уловлари жарима майдончасига олиб кетилаётгани ҳақидаги хабарлар кўпайди. Маълумотларга кўра, гувоҳнома олиш ва бошқа харажатлар учун битта скутернинг пули кетади. Табиийки, бундай сарф-харажатга кўпчиликнинг қурби етмайди. Иқтисодчи блогер Отабек Бакиров бу ҳолат юзасидан ҳукуматга қарата шундай деди: “Камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш деб триллионлар сарфламоқдасиз, бир сўм сарфламанг – мана шу қоракўзларга ёрдам беринг, бўлди”. Қизиғи шундаки, бу воқеалар президент Мирзиёев 14 октябр куни маҳалла тизимини такомиллаштиришга бағишланган йиғилишда “7,5 миллион фуқаро камбағалликдан чиқарилди” деган сўзлари билан бир вақтда содир бўлмоқда. Бу ҳолатдан хулоса шуки, ҳукуматнинг “камбағалликка қарши кураши” аслида сохта рақамлардан иборат бўлиб қолмоқда. Агар ҳукумат ҳақиқатан халқ дардида ёниб ишлаётган бўлса, юз минглаб ўзини банд қилган фуқароларни даромадсиз қолдирадиган бундай беъмани қарорни чиқарармиди?! Аслида, манфаатдорликка асосланган капиталистик тузум қонунлари татбиқ этилаётган, айниқса қарзга ботиб бораётган Ўзбекистон каби давлатларда бу ҳайратланарли иш эмас. Ҳукумат бюджетни тўлдириш ёки халқаро фондлардан олинган қарзларни тўлашни янги солиқ турларини ўйлаб топиш ёки мавжудларининг миқдорини ошириш ҳисобига амалга оширмоқда. Ва энг ёмони, бу юкни уялмасдан оддий халқ елкасига юкламоқда. Шунингдек, халқнинг бу солиқ ва тўловларни тўлашга қурби етадими-йўқми – бу ҳукуматни умуман қизиқтирмаяпти. Исломда эса бундай солиқ ва мажбурий тўловлар қатъиян ҳаром қилинган. Пайғамбаримиз ﷺ дедилар: “Солиқ йиғувчи жаннатга кирмайди”. (Имом Аҳмад ривояти)

Хабар (qalampir.uz 11.10.2025й): Европа Иттифоқи Қамбарота ГЭС-1 қурилиши учун 1 миллиард доллар ажратади. Бу ҳақда Қирғизистон Энергетика вазирлиги хабар берди.

Изоҳ: Қайд этилишича, 9-10 октябр кунлари Қирғизистон Энергетика вазири Таалайбек Ибраев Брюсселга ташриф буюриб, Global Gateway форумида иштирок этди. Тадбир давомида у халқаро молия ташкилотлари ҳамда Қозоғистон ва Ўзбекистон Энергетика вазирлари билан учрашиб, Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасининг боришини муҳокама қилди. Маълумотларга кўра, ГЭСнинг тахминий қиймати 3 млрд долларга баҳоланган. Унинг қуввати 1860 МВт ни ташкил этади ва йилига 5,6 млрд кВт/с электр энергияси ишлаб чиқаради. Маълумки, мазкур ГЭС лойиҳаси собиқ Совет Иттифоқи тарқамай туриб ишлаб чиқилган эди. Аввалда уни қуриш бўйича Россия билан битим тузилди, Россия уни молиялаштира олмаслигини билдирганидан сўнг, лойиҳага Ўзбекистон ва Қозоғистон қўшилди. Сўнгги йилларда эса, ГЭС қурилишига Ғарб ўзининг молиявий ташкилотлари билан аралашишни бошлади. Жумладан, Жаҳон банки 2024 йилда ГЭС-1 қурилиши учун қўшимча 13,6 млн доллар ажратди. Global Gateway инвестиция лойиҳаси орқали Европа Иттифоқи ҳам ўз улушига эга бўлмоқчи бўляпти. Бироқ ушбу ҳаракатларга қарамай, Қамбарота ГЭС-1 қурилишида кўзга кўринарли силжиш кузатилмаяпти. Катта эҳтимол билан, лойиҳа Россия қўлидан чиқиб, унга Ғарб эга чиқаётгани сабабли Москва тарафидан тўсқинликлар борга ўхшайди. Чунки бу ГЭС қуриб битказилса, Қирғизистондаги энг йириги бўлади ҳамда минтақанинг энергетика соҳасидаги стратегик объектига айланади. Бундай стратегик объектлар катта даромад келтириши билан бирга, молиялаштирувчи томонлар учун минтақанинг ички сиёсатига аралашиш имконини ҳам беради. Демакки, унга эга чиққан тараф ўзининг минтақадаги нуфузи ва таъсир доирасини кенгайтириб олади. Шунинг учун бундай йирик лойиҳалар ички имкониятлар ҳисобига амалга оширилсагина минтақа мусулмон халқининг соф манфаатига ишлаши мумкин. Демак, бизнинг табиий бойликларимиз талон-тарож қилинишига чек қўйилиб, мана шундай фойдали лойиҳаларга йўналтирилиши лозим. Бироқ бу мустамлакачилик занжирларини узиб ташловчи Рошид Халифалик давлатисиз амалга ошиши эҳтимоли деярли нолга тенг! Ҳолбуки, Аллоҳ таоло айтади:

وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً

– “Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай”. (Нисо:141)

Хабар (daryo.uz 11.10.2025й): Ўзбекистонда автомобиль йўллари бўйича янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ҳужжатда пулли йўллар қуриш масаласи ҳам ўрин олган.

Изоҳ: Автомобиль йўллари қўмитаси ҳуқуқий маслаҳатчиси Ҳасан Умаровга кўра, пулли йўлларда юқори тезликда ҳаракатланишга рухсат берилади. “Масалан, ҳозир умумфойдаланишдаги йўлларда тезлик 90 км/соатгача чекланган бўлса, пулли йўлларда 150 км/соатгача юриш мумкин бўлади. Агар умумфойдаланишдаги йўлда 200 км масофага юрсангиз, йўлда кўплаб радарларга дуч келасиз. Тезликни оширсангиз, тахминан 200 минг сўм атрофида жарима тўлайсиз. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, пулли йўлда 200 км масофага ҳаракатланиш нархи 100 минг сўмни ташкил этади”, – дейди Умаров. Гарчи пулли йўллар қуриб битказилиб, ишга туширилишига бир неча йил бор бўлса-да, бунинг хавотирли томони ҳам йўқ эмас. Гап шундаки, бугун мамлакатдаги катта трассалардан тортиб туман ва қишлоқлардаги ички йўлларгача аксари абгор аҳволда. Устига-устак улар радарларга тўлиб-тошган, бир сўз билан айтганда, йўл инфратузилмаси талабларига умуман жавоб бермайди. Ва бу йўлларнинг аҳволи яқин вақтларда яхшиланиши даргумон, ҳатто одамлар буни умид ҳам қилмай қўйишди. Демак, юқорида урғуланган хавотирли томони шундаки, келажакда одамлар пулли йўллардан фойдаланишга мажбур бўладиган шароит қасддан юзага келтирилиши мумкин ва бунинг эҳтимоли жуда ҳам юқори. Бунга такси ва маршрут хизматлари нархи ошиши, натижада манзилга тезроқ етиб бориш қимматга тушиши каби салбий оқибатларни ҳам қўшиш мумкин. Зеро, Ўзбекистон аҳолиси турмуш даражасини ҳисобга олсак, кўпчилик автотранспорт эгаларининг пулли йўлдан фойдаланишга қурби етмайди. Капиталистик тузумда мана шундай бўлади: давлат йўл қуриш, уни яроқли ҳолда сақлаш харажатларидан қочиб, уларни хусусий компаниялар хусусийлаштириб олишига рухсат беради. Ва бу халққа эмас, балки хусусий компаниялар манфаатига кўпроқ хизмат қилади. Исломда эса йўллар умумий мулк турига киради ва уларни хусусийлаштиришга йўл қўйилмайди. Исломий тузум татбиқ қилинар экан, давлат йўлларни сифатли ва қулай қилишга ҳам қаттиқ эътибор беради, ўз масъулиятидан қочмайди. Бу борада Халифа Умар р.а.нинг мана бу сўзлари ибратлидир: “Фурот қирғоғида битта қўй қоқилиб кетса ҳам, қиёмат кунида Аллоҳ мендан: эй Умар, нега йўлни текислаб қўймадинг, дея сўрашидан қўрқаман”.

Хабар (darakchi.uz 13.10.2025й): “Ўзбекистон почтаси” хусусийлаштирилгани ҳақидаги хабар рад этилди, деб ёзади Darakchi ахборот агентлиги.

Изоҳ: “Gazeta.uz” ўз манбаларига таяниб, “Ўзбекистон почтаси”даги давлат улуши хусусийлаштирилаётганини ва эҳтимолий инвестор сифатида Россиянинг йирик электрон савдо платформаларидан бири – Wildberries тилга олинаётганини хабар қилди. Бироқ бу хабар ортидан кўп ўтмай, “Ўзбекистон почтаси” АЖ расмий баёнот бериб, мазкур маълумотни рад этди. Компания баёнотида таъкидланишича: “Ҳозирда “Ўзбекистон почтаси”да давлат улуши сотилиши ёки хусусийлаштирилиши ҳақида ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган. Ҳозирча фақат инвестицияларни жалб этиш масаласи кўриб чиқилмоқда”. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳукумати давлат улушини қисқартириш ва хусусий сектор фаоллигини оширишни стратегик йўналиш сифатида белгилади. Бу жараённи амалга ошираётган асосий орган Давлат активларини бошқариш агентлиги бўлиб, стратегик аҳамиятга эга кўплаб корхоналар хусусийлаштириш рўйхатига киритилган. “Ўзбекистон почтаси” – бу фақат хат ташувчи тизим эмас, балки мамлакатнинг стратегик коммуникация инфратузилмасидир. Шунинг учун бу тизимнинг чет эл капиталига ўтиши ахборот хавфсизлиги учун катта аҳамият касб этади. Маълумки, Россия сўнгги пайтларда Wildberries, Ozon ва Yandex Market каби компаниялар орқали Марказий Осиёдаги логистика занжирларини ўзлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Агар тилга олинган Wildberries сценарийси амалга ошса, стратегик маълумотлар оқими ва логистик инфратузилмани қўлга киритиш орқали Москва ўзи учун геосиёсий таъсир каналини очади. Бу эса мамлакат ахборот хавфсизлигини жиддий хавф остига қўяди. Ўзбекистон ҳукуматининг давлат улушини қисқартириш ва хусусий сектор улушини ошириш сиёсати Жаҳон банки, ХВЖ ва ЕТТБнинг талаблари асосида амалга оширилмоқда. Американинг мустамлакачилик қуроли бўлган ушбу халқаро молиявий ташкилотлар мамлакатнинг маълумот ресурсларидан тортиб, табиий бойликларгача кириб боришга хизмат қилади. Бу эса Wildberries борасидаги хабарнинг рад этилиши ортида рақобат кураши эҳтимолини пайдо қилади. Ўзбекистон ҳукуматининг стратегик муҳим соҳалар учун мустамлакачи кучларга эшик очиб бериши эса, халқни четга суриб, ташқи кучлар манфаатларига бўйсунаётганини фош қилади. Бу, албатта, фақат Уммат манфаатларини ҳимояси учун сиёсат юритадиган Рошид Халифалик давлатини тиклаш заруратини янада яққол кўрсатади.

Хабар (dunyo.info 13.10.2025й): 2025 йил 13 октябрь куни Венадаги БМТ Саноатни ривожлантириш ташкилоти (ЮНИДО) қароргоҳида Европа ва Марказий Осиё мамлакатларининг доимий вакиллари йиғилиши бўлиб ўтди.

Изоҳ: Йиғилишда Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов иштирок этиб, Президент Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясида илгари сурган ташаббусларини тақдим этди. Унда энг муҳим ғоя – Марказий Осиёда “яшил” технологиялар бўйича минтақавий хаб ташкил этиш ғояси бўлди. ЮНИДО БМТ таркибидаги иқтисодий тузилма бўлиб, “яшил иқтисодиёт”, “декарбонизация” ва “рақамлаштириш” каби ғоялар билан фаолият юритадиган Вашингтоннинг геосиёсий таъсир қуроли хисобланади. Бу ташкилотнинг “экологик инвестициялар” шиори остида амалга оширилаётган кўпгина лойиҳалари молиявий жиҳатдан Жаҳон банки томонидан қўллаб-қувватланади. Сўнгги даврда Ўзбекистон ташқи сиёсатида Россия билан иқтисодий ҳамкорлик чекланиши фонида стратегик лойиҳаларда Ғарб стандартларига мослашиш тенденцияси кучайди. Саноат сиёсатини ESG ва декарбонизация талабларига мослаштириш баҳонасида мамлакат энергетика ва қазилма ресурсларини “барқарор ривожланиш” шиори билан Америка таъсир доирасига киритиш жараёни кечмоқда. Бунинг фонида, Америка БМТ тизимидаги ЮНИДО, БМТТД, ЮНЕП ва ЮНЕСКО каби тузилмаларни Ўзбекистоннинг “янги имижи”ни шакллантириш учун дипломатик майдон қилиб бермоқда. Президент Мирзиёев илгари сурган Марказий Осиёда “яшил саноат технологиялари хаби” ғояси аслида АҚШ ташаббуси бўлиб, у орқали Вашингтон Ўзбекистон иқтисодиётига “яшил инвестициялар” ниқоби остида кириб, ресурслар ва саноат соҳалари устидан молиявий ҳамда технологик таъсир ўтказиш имконига эга бўлади. Бу эса АҚШ инвестициялари учун дарвоза очади ҳамда минтақавий ресурсларни ўзлаштириш имкониятини кенгайтиради. Шунинг учун Ўзбекистон ташаббуслари БМТ майдонида қўллаб-қувватланаётгани тасодиф эмас. Демак, Вашингтон минтақани ESG бозорларига интеграция қилиш орқали Россия ва Хитойнинг минтақадаги саноат таъсирини чеклашни кўзламоқда. Сўнгги пайтда халқ мулки бўлган табиий ресурслар устида “жанглар” кучайди. Мирзиёев ҳукумати бу ресурсларни очкўз мустамлакачи давлатларга бўйсундиришни тўхтовсиз давом эттирмоқда. Халқ-омма мулкини ҳар қандай мустамлакачидан ҳимоя қилиб, ўз эгасига топширадиган ягона куч эса, Исломий аҳкомлар билангина сиёсат юритадиган Рошид Халифалик давлатидир.

Хабар (uzdaily.uz 14.10.2025й): 2025 йил 13 октябрь куни Тошкентда “гаров қонунчилигини такомиллаштириш” мавзусида ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Изоҳ: Расмий баёнотларда бу ташаббус “инвесторлар ишончини ошириш” ва “кредиторлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш” учун қилинаётгани айтилди. Президент Мирзиёев Нью-Йоркда америкалик ишбилармонлар билан учрашувда: “Мен сизларнинг Ўзбекистонда муваффақиятли иш олиб боришингизни шахсан кафолатлайман”, – деди. Бу сўз давлат кафолати хорижий бизнес манфаатига берилаётганини англатади, яъни давлат инвестор хавф-хатарларини ўз зиммасига олмоқда. Лекин халқнинг оғир ҳаёти учун ҳеч қандай кафолат йўқ. Ҳар куни қимматлаётган озиқ-овқат, ишсизлик, электр ва газ узилишлари, коммунал хизматлар нархининг ошиб бориши – халқ учун реал “инвестиция муҳити” шулардан иборат. Инвестор учун қулайлик – халқнинг гаровдаги меҳнати, солиқ тўлови ва ресурслари ҳисобига яратиляпти. Янги гаров қонунчилиги аслида халқаро молиявий институтлар – Жаҳон банки, ХВЖ, ЕТТБ каби тузилмалар манфаатини ҳимоя қилади. Гаров реестрини кадастр ва депозитар маълумотлар базаси билан интеграция қилиш – мулк ҳаракатини тўлиқ рақамли назоратга олиш механизмидир. Бу орқали мамлакатнинг мулкий қиймати ҳақидаги маълумотлар халқаро аудиторлар ва кредиторлар қўлига ўтади. Лойиҳага жалб қилинган BDO Uzbekistan компанияси – халқаро BDO тармоғининг бўлими бўлиб, унинг вазифаси инвесторлар манфаатини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашдир. Бу эса қонунчиликни халқаро молиявий нормаларга мослаштириш натижасида иқтисодий қарамликни келтириб чиқаради ва мамлакат иқтисодиётини кредит тизими орқали халқаро молия тизимига бўйсундиришга хизмат қилади. Ҳақиқат шундаки, гаров қонунчилигини такомиллаштириш халқ мулки ҳисобланган табиий бойликларини халқаро кредит тизимига гаровга қўйиш бўлиб, юртимиз ресурсларига сўлаги оқаётган Америка инвесторлари учун имконият эшикларини очиб беришдир. Хулоса шуки, иқтисодий соҳада Исломий иқтисод низоми татбиқ қилинмас экан ва уни татбиқ қилувчи Рошид Халифалик давлати тикланмас экан, Уммат бойликлари бугунги тобе режимлар ёрдамида мустамлакачилар томонидан талон-тарож қилинаверади.

Хабар (kun.uz 16.10.2025й): Жорий йилнинг 16-17 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 57-мажлиси, шунингдек, разведка хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси бўлиб ўтди.

Изоҳ: Хабарга кўра, мажлисларда Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон делегациялари иштирок этди. Шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси ҳамда Аксилтеррор маркази вакиллари ҳам қатнашди. Тадбирлар доирасида халқаро терроризм, экстремизм, трансмиллий жиноятчилик ва ахборот хавфсизлигига қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди. Маълумки, бу кенгаш 1997 йил 28 мартда ташкил этилган бўлиб, унинг амалдаги асосий вазифаси Россия ФХХ ва разведка тизими учун “постсовет разведка майдонини” сақлаб қолиш механизми сифатида хизмат қилади. Эътиборга молик жиҳати шундаки, Самарқандда бу йиғилиш билан бир вақтда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокидаги “Бирлик – 2025” қўшма минтақавий ҳарбий машғулотлари ҳам ўтказилди. Расман “Бирлик – 2025” терроризмга қарши курашиш, минтақа хавфсизлигини таъминлаш ва ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган, деб таъкидланди. Бироқ амалда бу машғулотлар орқали Америка Туркия ва Озарбайжон воситасида минтақа давлатларини НАТО стандартларига яқинлаштириб, Марказий Осиёдаги таъсир майдонини кенгайтиришга уринмоқда. Сўнгги пайтда хавфсизлик соҳасида қандайдир тадбирлар ўтказилаётган бўлса, уларнинг ортида асосан Америка ва Россия манфаатлари тўқнаш келаётгани кузатиляпти. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам булар Марказий Осиёдаги мусулмон халқлар, хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари манфаатига асло хизмат қилмайди. Жумладан, хавфсизлик соҳасини оладиган бўлсак, мустамлакачи давлатлар бу соҳада ўз таъсирига эга бўлиб, бошқасининг таъсирини камайтиришга интилса, бошқа тарафдан, терроризмни ниқоб қилиб Исломга қарши курашга бор эътиборини қаратади. Шунинг учун улардан қайси бирининг таъсири кучаймасин, халқимиз ва юртимизга фалокат келтириши аниқ. Токи, хавфсизлигимиз Ислом ва унинг аҳкомлари асосига қурилмас экан, ҳақиқий маънодаги тинчлик-хотиржамлик таъминланмайди. Бу эса Халифалик давлати тикланмагунча амалга ошмайди.

 

Салоҳиддин

19.10.2025й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини имом-хатиблар ва муфтийларни ўз бурчларини адо этишга ва динларини ҳимоя қилишга даъват қилмоқда

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Бажва-Имрон режими босиб олинган Кашмирнинг мусулмон аҳолиси билан «бирга эканини ифодалаб», 14 август куни мустақиллик байрамини ўтказмоқчи

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин Озодлик Ташкилоти араб давлатларидаги расмий режимларнинг табиий маҳсулидир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/