Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (gazeta.uz 06.05.2024й): Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон яна дунёда энг кўп олтин экспорт қилган мамлакат бўлди. Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) маълумотларига кўра, мамлакат март ойида 11 тонна олтин сотган.
Изоҳ: Ўзбекистон феврал ойида ҳам 12 тонна олтин сотиб энг кўп олтин сотган мамлакат бўлган. Бундан ташқари, 2023 йил мобайнида 25 тонна олтин экспорт қилиб дунёда иккинчи ўринни эгаллаганди. Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида Ўзбекистонда йилига 100 тонна олтин қазиб олинаётганлиги ҳақида айтиб ўтган эди. Энди Ўзбекистоннинг ташқи қарзига келсак, у 2019 йили 15,7 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, 2023 йилда 29,6 миллиардга етган. Бюджет тақчиллиги эса 2024 йилнинг биринчи чорагидаёқ 20 триллион сўмни ташкил этди. Шунингдек, ўзбек сўмининг қадри йилдан йилга тушиб бормоқда. Бу экспортга чиқиб кетаётган олтиннинг фойдаси на ташқи қарзни қоплашга ва на валюта қадрини яхшилашга хизмат қилмаётган бўлса, у ҳолда бу маблағлар қаерга кетяпти? Бу каби саволларга ҳукуматдан ҳануз жавоб йўқ ва бундан кейин ҳам бўлмаса керак. Чунки мамлакатда манфаатга асосланган капиталистик демократия қонунлари татбиқ этилаётгани сабабли ҳукуматдагилар худбинлашиб, фақат ўзи ва яқинлари фойдасидан бошқасини ўйламайдиган бўлиб қолган. Бундан ташқари, бу тузумда омма мулки, деган тушунчанинг ва унга тегишли қонунларнинг йўқлиги туфайли олтин каби табиий бойликларга давлат ёки бир ҳовуч сармоядорларга қарашли ширкатлар эгалик қилади. Бу эса шаръан ҳаромдир. Ислом битмас-туганмас конларни ўз ичига олувчи табиий бойликларни давлатга ҳам, хусусий ширкатларга ҳам эгалик қилишни ман қилди, балки уммат манфаатлари йўлида сарф қилишни белгилаб берди.
النَّ اسُ شُركَاءُ في ثلاثٍ : في المَاءِ وَالكَلَإِ وَالنَّ ارِ
“Одамлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда”.
Хабар (gazeta.uz 07.05.2024й): 6 май куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари — Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев ва Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Соймўмин Ятимов учрашди.
Изоҳ: Хабарда айтилишича, учрашув иштирокчилари қирғиз-тожик чегараларини делимитация қилиш ва ўзбек-қирғиз давлат чегараларини демаркация қилиш жараёнларини жадаллаштириш бўйича келишувларга эришди ва томонларнинг ўзаро манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ушбу масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар белгилаб олди. Маълумки, Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ўзаро чегаралар борасидаги ноаниқликлар ҳозиргача сақланиб қолмоқда. Бу, албатта, Россия учун қўл келяпти. Биргина тожик-қирғиз чегарасида юзага келган можарони эсга олсак, ўшанда ҳам Россия Қирғизистонга Тожикистон билан чегарада муаммо келтириб чиқариб, босим қилганди ва охир-оқибат қирғиз президенти муаммони ҳал қилиб беришни сўраб ўрисга бош уриб борганди. Минтақадаги чегара муаммосидан Россия босим қилиш қуроли сифатида фойдаланаётгани Америка бошлиқ Ғарб учун ҳам ноқулайликлар туғдириши табиий. Шунинг учун Ғарб минтақа ҳукуматларини бу муаммони тезроқ бартараф этишга ундаган кўринади. Учрашувнинг асосий мавзуси чегара масаласи бўлгани ва у айнан Ўзбекистонда ўтказилгани юқоридаги хулосани чиқаришга олиб келяпти. Чунки Мирзиёев иқтидорга келгач, биринчи бўлиб қилган ишларидан бири қирғиз ва қозоқ билан ўзаро чегаралардаги ноаниқликларни бартараф этиш бўлганди. Биз доим таъкидлаб келаётганимиздек, мусулмон халқлар орасига тортилган бу чегараларнинг барчаси мустамлакачи душманлар томонидан белгиланган бўлиб, шаръан ножоиздир. Чунки чегара фақат куфр ва иймон орасида бўлади холос. Ушбу сохта чегаралар мусулмонларни пароканда қилиб, уларнинг орасига фитна уруғларини экиш ва турли хил машаққатлар келтиришдан бошқасига ярамайди.
وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا
– “Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг”. (Оли Имрон:103)
Хабар (daryo.uz 07.05.2024й): Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева 7 май куни БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори вазифасини бажарувчи Консуэло Видаль Брюс билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Изоҳ: Хабарда қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари билан ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, гендер тенгликни таъминлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, экологик муаммолар, жумладан, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш масалаларига эътибор қаратилган. Бундан ташқари, Консуэло Видаль Брюс Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юксак баҳолаб, республиканинг БМТ билан ҳамкорлиги янги босқичда ривожланаётганини таъкидлаган. Бугун халқаро ташкилотларга, айниқса БМТга бўлган ишончсизлик муборак Фаластин заминида мусулмонлар устида бўлаётган геноцид туфайли янада ортди. Аслида, дунёнинг қаерида мусулмонлар қирғин қилинган бўлса, БМТ бирор бир чора кўришга ярамаган. Чунки унинг ташкил топиши Ислом умматига биринчи рақамли душман Америка томонидан бўлган ва табиийки, асосан унинг манфаатига хизмат қилади. Бу ташкилотнинг Ўзбекистон каби мусулмон юртларига қўяётган талабларига диққат билан назар соладиган бўлсак, мусулмонларни ўз динлари – Исломдан узоқлаштиришга қаратилганини кўришимиз мумкин. Ачинарлиси, БМТ координатори юртимиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юксак баҳолаётганидан, ўзбек ҳукуматининг кофир Ғарбни рози қилиш учун астойдил ҳаракат қилаётганини тушунишимиз мумкин. Ҳа, Ислом умматининг азизлигига энг катта тўсиқлардан бири – Аллоҳдан кўрқмайдиган, бузғунчи кучларга муте рувайбиза кимсаларнинг раҳбарият курсисига келиб қолгани бўлмоқда. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Албатта, инсонларга алдамчи йиллар келади. У йилларда ёлғончи ростгўйга, ростгўй эса ёлғончига чиқарилади, хоинга омонат топширилади, омонатгўй хоинга чиқарилади. У йилларда рувайбиза нутқ сўзлайди. Рувайбиза ким? деб сўралди. Шунда Росулуллоҳ ﷺ омма иши хусусида нутқ сўзловчи ҳақир кимсадир, деб жавоб бердилар”. (Имом Аҳмад муснади)
Хабар (president.uz 08.05.2024й): Президент Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан табрик йўллади.
Изоҳ: Ушбу табрикда, жумладан, шундай дейилади: “Ўша оғир йилларда фронтга сафарбар этилган 1 миллион 950 мингдан зиёд ўзбекистонлик жангчилардан 538 мингдан кўпроғи ҳалок бўлгани, 158 мингдан ортиғи бедарак йўқолгани, 870 мингдан ошиғи турли жароҳатлар олгани, 60 минг нафардан зиёди эса ногирон бўлиб қайтгани бу ғалаба биз учун нақадар қимматга тушганини яққол кўрсатиб турибди… Ўзбекистон аҳолиси 1941-1943 йилларда мудофаа фондига 475 миллион рублдан ортиқ маблағни, 22 миллион рубллик қимматбаҳо шахсий буюмларини ихтиёрий равишда топширгани ғалабани яқинлаштиришга яна бир муҳим ҳисса бўлиб қўшилди. Халқимиз юксак одамийлик фазилатини намоён этиб, уруш ҳудудларидан эвакуация қилинган 1 миллион 500 мингга яқин инсонга бошпана берди. Ота-онасидан жудо бўлган 250 минг нафар етим болаларга меҳр-оқибат кўрсатиб, сўнгги бурда нонини ҳам улар билан баҳам кўрди”.
Ҳа, биз мусулмонлар учун бегона бўлган бу уруш минтақамиз халқларига жуда қимматга тушди. Чунки Иккинчи Жаҳон уруши ҳам кофир мустамлакачи давлатларнинг манфаат талашуви, дунёни қайтадан бўлиб олишга уринишлари ортидан келиб чиққанди. Бу урушда немис ё совет тарафида туриб жанг қилишнинг ҳеч қандай фарқи йўқ бўлиб, иккови ҳам қайсидир куфр давлати байроғининг баланд бўлишига хизмат қиларди. Мусулмон одам учун куфр байроғи остида жанг қилиш эса, асло жоиз эмас. Шундай бўлгач, қандай қилиб буни ғалаба дейиш мумкин?! Ахир, бу мусулмон халқимиз учун турган-битгани зиён бўлган уруш эмасмиди?! Ҳолбуки, уруш касофатидан миллионлаган мусулмонларнинг қони ва моли беҳудага совурилди. Шунча қурбонлик Мирзиёев айтганидек оддий қимматга тушиш эмас, балки худосиз коммунистик давлатнинг халқимиз ўғлонларини мажбуран урушга жўнатиши ва молини тортиб олиши оқибатидир. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Мирзиёев шунча қурбонлик эвазига эришилган “ғалаба”дан мусулмон халқимизга қандай наф текканлигини ва Совет Иттифоқи давлати қандай “раҳмат” айтганини тилга олмади. Ҳеч кимга сир эмаски, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг мусулмон халқлари бу урушга мисли йўқ қурбонликлар берганига қарамай, тарих ахлатхонасига равона бўлган бу нонкўр, ноинсоф коммунистик давлат уларни ниҳоятда хорлади ва пастга урди. Урушдан кейин ҳам давом этган сталинча қатағонлар ва етмишинчи йиллар охиридаги Гдлян ва Ивановлар иши гапимизнинг ёрқин далилларидир. Мана, ҳозир ҳам ўша давлатнинг меросхўри бўлмиш Россия ундан кам қилаётгани йўқ. У ҳали ҳам ўзини Марказий Осиёнинг хўжайини сифатида тутмоқда, минтақа халқларини менсимай уларнинг ўзлиги ва ўтмишига тил текизмоқда, турли хил таҳдидлар қилмоқда. Мана шуларнинг барчаси – кофир ўриснинг мусулмонларга, қилган яхшиликлари учун айтган “раҳмати” бўлади. Албатта, мусулмонларнинг ўз давлати бўлмас экан, уларнинг моли ҳам, жони ҳам – ким хоҳласа эга чиқадиган ҳимоясиз мато сингари бўлиб қолаверади. Албатта, фақат Халифалик давлатигина уларнинг жони, моли ва обрўсини ҳимоя қилади. Зеро, ҳадиси шарифда шундай дейилди: “Имом (яъни халифа) қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.
Хабар (kun.uz 08.05.2024й): Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2-босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган шиша улоқтирган.
Изоҳ: Хабарда айтилишича, талаба судда берган кўрсатмасида, 2023 йил октябр ойининг ўрталарида Ғазо секторида Исроил ва Фаластин ўртасида бўлаётган қуролли тўқнашувлар акс этган видеоларни кўра бошлаганини, оқибатда Исроил давлатини ёмон кўриб қолганини ва ўч олиш мақсадида ушбу давлатнинг Тошкентдаги элчихонасини ёқиб юборишни мақсад қилганини билдирган. Буни қарангки, ушбу ҳодиса ўтган йили содир бўлганига қарамай, негадир бирорта ўзбек ОАВлари томонидан ёритилмаган. Бугунги келиб эса – худди буйруқ олгандай – ҳамма ўзбек ОАВлари баралла ёрита бошлади. Нима бўлган тақдирда ҳам, Аллоҳ таоло ўз бандасининг қаҳрамонларча амалга оширган ишини юзага чиқарди. Суд унга 155-модда билан, яъни терроризм айби билан ҳукм қилганига келсак, куфр ва унинг малайларига қарши курашаётган, Исломни ҳаётга қайтариш учун ҳаракат қилаётган ҳар қандай мусулмонга нисбатан кофир Ғарб тарафидан экстремист ёки террорист деб тамға қўйиш бугунги кунда одатга айланган. Афсуски, ўзини мусулмон санайдиган ўзбек ҳукумати ҳам куфр ва иймон жанги авж олган ҳозирги даврда куфр тарафини олиб, ҳақиқий террорист бўлган яҳуд вужудига қўриқчилик қилмоқда. Ҳукуматни муҳосаба қилиши (тергаб туриши) керак бўлган сарой муллалари ҳам Аллоҳ ва Росули ﷺга хиёнат қилиб, ҳукуматнинг телба-тескари сиёсатини оқлаб келишяпти. Булар яҳудларнинг геноцидига қарши лом-мим дея олмаяптилару, бироқ юқоридаги каби жасорат кўрсатган биродаримизни ва Аллоҳнинг ҳукмини олий қилишга ҳаракат қилаётган мусулмонларни “ёт ғоя”ларда айблашга келганда эса тиллари бурродир.
سَيُصِيبُ الَّذِينَ أَجْرَمُواْ صَغَارٌ عِندَ اللّهِ وَعَذَابٌ شَدِيدٌ بِمَا كَانُواْ يَمْكُرُونَ
– “Яқинда бундай жинояткорларга қилиб ўтган ҳийла-найранглари сабабли Аллоҳ ҳузурида хорлик ва қаттиқ азоб етажакдир”. (Анъом:124)
Хабар (uznews.uz 10.05.2024й): Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда мактабнинг 8-синф ўқувчиси она бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Чақалоқнинг отаси 2006 йилда туғилган йигит. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ: Бундай ҳолатларнинг мусулмонлар жамиятида кўпайиб бораётгани жуда ачинарли. Ушбу хабарда айтилаётган ҳолатда ҳам чақалоқ беникоҳ алоқалар натижасида туғилганга ўхшайди. Ислом давлати ҳукм сурган асрларда никоҳланиш ёш билан эмас, балки йигит-қизларнинг балоғатга етишлари билан ўлчанар эди. Чунки Аллоҳнинг буйруғи шундай, йигит-қизлар балоғатга етишлари билан уларни никоҳлаб қўйиш вожиб иш ҳисобланади. Бу билан жамиятда бузуқ ва фаҳш ишларнинг олди олиниб, покиза ва соғлом турмуш тарзи таъминланарди. Бироқ мусулмонлар ҳаётига ғайриисломий қонунларни тиқиштириш бошланганидан сўнг ҳаммаси ўзгариб кетди. Йигит-қизларни никоҳлаш муайян ёш билан боғлиқ қилиб қўйиладиган қонунлар татбиқ этилиши энг катта балолардан бири бўлди. Давлат белгилаб қўйган никоҳ ёшидан олдин балоғатга етаётган ёшлар шаҳвоний ҳирсларини фаҳш йўллар билан қондиришга ўтяпти. Бунинг устига, уларни Исломий таълимотдан йироқ бўлган таълим-тарбияга чеклаб қўйилаётгани ҳам дард устига чипқон бўляпти. Албатта, ҳалол йўл улкан тўсиқлар билан тўсилганидан кейин, тўғри Исломий тарбия ва тушунчалардан маҳрум қилинаётган ёшлар ҳаромга қараб юриб кетиши аниқ. Шунинг учун жамиятимизнинг фаҳш ва турли бузуқликларга ботиб бораётганининг бош айбдорлари демократик тузум ва уни татбиқ қилаётган ҳукуматдир, деб бемалол айтиш мумкин. Чунки ҳукумат балоғатга етган ёшларни никоҳланишдан ман қиляпти, ҳатто бу ишни қилган ота-оналар, имом-домлаларни қонуний жазо билан қўрқитиб, шафқатсиз жазолаяпти ҳам. Бу билан кифояланмай, телевидение ва матбуотда худди катта жиноятчини ушлагандек, уларни сазойи ҳам қиляпти. Албатта, ҳукумат бундай азалий удумларимизга ёт ишларга анави Ғарбдаги хожаларини рози қилиш учун қўл уряпти. Бироқ бу кофир давлатларни рози қилиш амримаҳолдир.
وَلَن تَرْضَى عَنكَ الْيَهُودُ وَلاَ النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ
– “Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар”. (Бақара:120)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ
13.05.2024й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб