| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Покистон ва Афғонистон фожиаси сийрат кўзгусида

Покистон ва Афғонистон фожиаси сийрат кўзгусида

By htadmin
03.03.2026
230
0
Share:

Покистон ва Афғонистон фожиаси сийрат кўзгусида

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Муборак Рамазон ойи – нафслар жиловланадиган, қалблар бир-бирига талпинадиган ва мусулмоннинг қони бошқа бир мусулмон учун ҳаром экани янада қаттиқроқ эсланадиган муқаддас ойдир. Бироқ афсуски, бугун исломий оламнинг икки қўшни қалъаси – Покистон ва Афғонистон ўртасида янграётган ўқ овозлари Рамазон сокинлигини бузмоқда. Вазият шу даражага етдики, Покистон ҳаво кучлари Афғонистоннинг Хўст ва Пактика вилоятларига ҳаводан зарбалар берди, бунга жавобан Афғонистон Мудофаа вазирлиги чегара қўшинлари Покистоннинг чегара постларини оғир артиллериядан ўққа тутганини эълон қилди. Покистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида бу амалиётларни “террорга қарши кураш” ва ТТП (Таҳрики Толибон Покистон) гуруҳларига зарба бериш деб оқлашга уринди. Афғонистон Ислом амирлиги воизи Забиҳуллоҳ Мужоҳид эса, буни “Афғонистон суверенитетига қилинган тажовузкор босқин ва халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилиши” деб атаб, бунинг оқибатлари Покистон учун оғир бўлишидан огоҳлантирди.

Рамазон кунларида икки диндош халқнинг бир-бирига қурол ўқталиши – Уммат танасидаги аянчли жароҳатдир. Бу ҳолат Расулуллоҳ ﷺнинг муборак васиятларига нақадар зид экани қалбни ларзага солади:

«المسلم أخو المسلم، لا يخونه ولا يكذبه ولا يخذله، كل المسلم على المسلم حرام: عرضه وماله ودمه»

“Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга хиёнат қилмайди, уни ёлғончига чиқармайди ва уни ёрдамсиз ташлаб қўймайди. Ҳар бир мусулмоннинг номуси, моли ва қони бошқа мусулмон учун ҳаромдир”. (Имом Термизий ривояти).

Нега диндош биродарлар Рамазон кунларида бир-бирларининг қонини тўкишга қадар оғир жиноятга бормоқдалар?! Бу фожианинг илдизи шундаки, мустамлакачилар томонидан чизилган сунъий чегаралар нафақат заминни, балки мусулмонларнинг онгини ҳам бўлиб юборди. 1893 йилда Британия дипломати Мортимер Дюранд томонидан чизилган, пуштун қабилаларини ва мусулмон заминларини иккига бўлиб ташлаган “Дюранд чизиғи” бугунги кунда мусулмон ҳукмдорлар учун илоҳий қонундан ҳам устунроқ, дахлсиз бир мезонга айлантирилди. Минтақадаги ҳукмрон доиралар учун мустамлакачи кучларни рози қилиш ва уларнинг чизиқларини ҳимоя қилиш исломий биродарлик мажбуриятларидан устувор бўлиб қолди. Бу – чегаралар фақат харитада эмас, балки афсуски, қалблар ва фикрлар ичида ҳам пайдо бўлганининг аччиқ мевасидир.

Энг эътиборли ва хавотирли жиҳати шундаки, бу тўқнашувлар айнан АҚШнинг Эронга нисбатан ҳарбий зарба беришга тайёргарлик кўраётган, босимни ҳаддан ташқари ошириб, минтақада янги уруш оловини ёқишга уринаётган вақтига тўғри келмоқда. Вашингтон стратегик мақсадлари йўлида мусулмон ўлкалар орасидаги бундай низолардан доимо усталик билан фойдаланиб келган. Покистон ва Афғонистон ўртасидаги беқарорлик АҚШ учун минтақадаги исломий кучларни заифлаштириш, мусулмонларни бир-бири билан уриштириш ва ўз ҳарбий ҳозирлигини оқлаш учун айни муддаодир. Биродар халқлар бир-бири билан овора бўлиб турган бир пайтда, мустамлакачи кучлар Эрон атрофидаги ҳалқани сиқиш ёки минтақавий бойликларни назорат қилиш бўйича ўз маккор режаларини осонроқ амалга оширадилар. Бу – Умматнинг бир тана бўлиб бирлашишига йўл қўймаслик учун ишлатиладиган “бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил” сиёсатининг замонавий кўринишидир.

Бу оғриқли манзарага қараб, тарихнинг нурли саҳифаларига – Нубувват даврига назар ташлаш бугунги нажот йўлини кўрсатади. Мадинаи Мунавварада ҳам бир пайтлар Авс ва Хазраж қабилалари худди шундай аянчли ҳолатда эдилар. Бу икки қабила 120 йил давомида бир-бирларини аёвсиз қирдилар. Ораларидаги адоват “Буос” жангги каби хунрезликлар билан шу даражага етган эдики, тарихчиларнинг қайд этишича, ҳар икки томон ҳам буткул қирилиб кетиш ёқасида эди. Тинчлик улар учун эришиб бўлмас нажотсиз бир хомхаёлдек туюларди. Бироқ уларни нима бирлаштирди? Қандай буюк қудрат кечаги қонхўр душманларни бугунги жипслашган Ансорларга айлантира олди? Албатта, бу фақат Ислом ақидаси эди. Аллоҳ таоло уларнинг қалбидаги жоҳилият адоватини Ислом билан муолажа қилди ва уларга хитоб қилди:

وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا ۚ وَاذْكُرُوا نِعْمَتَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنتُمْ أَعْدَاءً فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُم بِنِعْمَتِهِ إِخْوَانًا

– “Ва ҳаммангиз Аллоҳнинг арқонига (Исломга) боғланингиз ва бўлинмангиз! Ҳамда Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган чоғингизда қалбларингизни улфат қилди, Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз…”. (Оли Имрон:103)

Бугунги Покистон ва Афғонистон воқелиги ўша даврдаги Авс ва Хазраж ҳолатига нақадар ўхшашлигини кўриш учун воқега Ислом асосида қараш кифоя қилади. Икки томон ҳам кучли, икки томон ҳам шижоатли, бироқ икки томон ҳам мустамлакачилик занжирлари ва тор манфаатлар билан тарқоқ ҳолдадир. Агар бу икки халқ мустамлакачилар чизган миллий манфаатлар ва сунъий чегараларни бир четга суриб, яна Ислом ақидаси асосида бирлашсалар, нима бўлишини тасаввур қилинг! Бу бирлашиш шунчаки сиёсий иттифоқ эмас, балки сийратнинг асл моҳиятида такрорланиши бўлади. Покистоннинг ядровий қудрати ва Афғонистоннинг енгилмас ҳарбий тажрибаси бир ақида остида жипслашса, бу куч Расулуллоҳ ﷺ башорат қилган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифаликнинг тикланиши учун асосий туртки ва бошланғич нуқта бўлиши муқаррар. Зеро, Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:

«…ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

“…Сўнгра пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади”. (Имом Аҳмад ривояти).

Бу Умматнинг аввали нима билан ислоҳ бўлган бўлса, унинг охири ҳам фақат ва фақат ўша нарса билан ислоҳ бўлади. Бу эса Ислом низомидир. Ушбу муборак Рамазон кунларида Аллоҳ таолодан чин қалбдан сўраймиз: Покистон ва Афғонистон ўртасидаги бу аянчли қонли тўқнашувларни тарихдаги Авс ва Хазражнинг ярашувига ўхшаш хайрли ва буюк бир бирлашишга айлантирсин. Мусулмонларнинг шижоати ва қуроли ўз диндошига эмас, балки Умматнинг ҳақиқий душманлари – кофир мустамлакачи давлатлар ва яҳудий вужудига қарши қаратилсин.

Эй Роббимиз! Рамазон шарофати ила қалбларимизни Ислом атрофида жипслаштир, сунъий чегараларни эмас, Умматнинг иззатини юксалтир! Зеро, Сен Қуръонда ваъда қилгансан:

إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ

– “Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг”. (Ҳужурот:10)

Эй меҳрибон Аллоҳим, Иккинчи Рошид Халифаликнинг Ислом юртларини бирлаштириб, тинчлик-хотиржамлик ўрнатадиган кунларни тезлат!

 

Салоҳиддин

03.03.2026й

TagsПокистон ва Афғонистон фожиаси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Сунъий чегаралар қалблар улфатлигини тўсолмади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Минтақавий иқтисодий уюшмалар ва аксар исломий юртларда уларнинг мавжуд эмаслиги

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 28.05.2026

    Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • 28.05.2026

    UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • 28.05.2026

    Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/