Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда
Хабар ва изоҳ
Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Хабар: 6 апрел куни Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ президенти Дональд Трампнинг Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳи
ва хусусий резиденциясига ташриф буюрди.
Изоҳ: Учрашувда АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор билан музокаралар бўлиб ўтди. Тадбирда, шунингдек, АҚШ Президенти Дональд Трампнинг қизи Тиффани Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Майкл Булос иштирок этди. Саида Мирзиёева учрашув якунлари бўйича кўрсатилган самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, мулоқотни мазмунли ва конструктив деб атади.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин қалбимдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юқори баҳолайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда ўтадиган учрашувлар самарали бўлишига умид қиламан”, — деди у. Саида Мирзиёева ва Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг ҳамраислари ҳисобланади.
Учрашувнинг Мар-а-Лаго қароргоҳида ўтказилиши оддий ҳолат эмас. Бу маскан Дональд Трамп даврида норасмий дипломатия марказига айланган эди. Демак, бу мулоқотда сиёсий элиталар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш, келгуси АҚШ сиёсатидаги эҳтимолий ўзгаришларга тайёргарлик ва расмий каналлардан ташқарида ишончли мулоқот муҳитини яратиш каби мақсадлар бор. Тиффани Трамп ва Майкл Булоснинг иштирок этиши эса, бу жараёнда бизнес ва шахсий алоқалар ҳам муҳим ўрин тутаётганини англатади.
Мар-а-Лаго қароргоҳида ўтган бу учрашув АҚШнинг “America First” стратегиясининг Марказий Осиёдаги иқтисодий экспансияси доирасида бўлиб, АҚШ Эрон билан ҳарбий-сиёсий инқирозга чуқур ботган бир пайтда содир бўлмоқда.
2026 йил 28 февралида АҚШ арзандаси яҳудий вужуди билан Эронга қарши кенг кўламли тажовузкор ҳужумларини бошлади. АҚШ томонидан учирилган Tomahawk қанотли ракетаси ёрдамида Эроннинг Миноб шаҳридаги қизлар мактабига берилган зарба оқибатида 175 нафар 7-12 ёшли қизлар ва ўқитувчилар ҳалок бўлди.
Reuters хабарига кўра, бир ой ичида 2000дан зиёд тинч аҳоли ҳалок бўлган, уларнинг орасида юзлаб болалар бор, яраланганлар эса 20 000 дан ортиқ. Ғазо ва Суданда мусулмонларни қатлиом қилишни қўллаб-қувватлаган Америка исломий юрт бўлмиш Эронда ҳам мусулмонлар қонини тўкмоқда. Мирзиёеванинг Мар-а-Лаго қароргоҳида ўтказган учрашувлари АҚШ томонидан ҳарбий жиноятлар содир этилаётган бир пайтда бўлиб ўтди.
Эй мусулмонлар! АҚШнинг арзандаси яҳудий вужуди билан биргаликда Эронга қарши тажовузкор ҳужуми – бу куфрнинг Ислом ва мусулмонларга қарши очиқ жиноятидир! Америка ва унинг яҳудий иттифоқчиси Ислом умматининг қонини тўкишни давом эттирмоқда!
Бу ҳужумлар – Америка 2001 йилда бошлаган Исломга қарши глобал салб урушининг давомидир. Улар мактабларга, шифохоналарга, уйларга ва фуқаролик объектларига қасддан зарба бермоқда. Болаларнинг қонини тўкиш – бу нафақат уруш қонунини бузиш, балки Ислом умматини қирғин қилиш сиёсатидир! АҚШ ва яҳудий вужуди мусулмонларнинг қонини ҳалол кўради, чунки улар Исломнинг кучли бўлишидан қўрқадилар. Улар Умматнинг Исломий қаршилик кўрсатишини синдирмоқчи, умматни бўлиб ташламоқчи ва мусулмон юртларини ўзларининг мустамлакачилик манфаатларига бўйсундирмоқчи.
Ана шу қонли жиноятлар фонида Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг Мар-а-Лаго қароргоҳида АҚШ расмийлари билан ўтказган учрашуви нимани англатади?! Бу оддий дипломатик тадбир эмас, балки ўзбек режимининг мусулмонлар қони тўкилаётган, болалар шаҳид бўлаётган бир пайтда, қотил Америка билан ҳамкорлик қилиб, инвестиция кенгашлари ва “конструктив мулоқот” ҳақида гапириши – бу очиқ хиёнат эмасми?! Мирзиёев бошлиқ ҳукумат АҚШнинг “America First” сиёсатига хизмат қилиб, унинг умматга қарши жиноятларига шерик бўлмоқда. Бу режим Ислом умматининг манфаатларини эмас, балки куфр манфаатларини ҳимоя қилмоқда. Улар Эрондаги қирғинни “геосиёсий масала” деб атаб, босар-тусарини унутган анави мустамлакачилари билан иқтисодий ҳамкорлигини давом эттирмоқда!
Бу воқеалар яна бир бор исботлайдики, “миллий давлат” деб аталаётган малай режимлар Исломни ҳимоя қила олмайди. Улар куфрнинг ёрдамчилари бўлиб, умматни бўлиш ва заифлаштириш учун хизмат қилади. Фақат Пайғамбарлик минҳожидаги Рошид Халифалик давлатигина мусулмонларнинг қонини ҳимоя қилади, Америка сингари жиноятчиларни жазолайди ва куфрнинг тажовузини тўхтатади! Фақат шундагина Ғазо, Ливан, Эрон, Судан ва бошқа мусулмон юртларидаги қон тўкилиши тўхтайди. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Имом (Халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.
Ислом Абу Халил – Ўзбекистон, Ҳизб ут-Таҳрир Матбуот маркази радиоси учун
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми