Ўзбек режимининг навбатдаги жирканчли услуби унинг даъват аҳли олдида нақадар хор ва мағлуб аҳволда эканини тан олишидир
Хабар ва изоҳ
Ўзбек режимининг навбатдаги жирканчли услуби унинг даъват аҳли олдида нақадар хор ва мағлуб аҳволда эканини тан олишидир
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Хабар: Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги 12-сонли жазони ижро этиш муассасасида маҳбусларга, хусусан, Роббим Аллоҳ деганлиги учун қамоқда чиритилаётган Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига нисбатан тизимли равишда руҳий ва жисмоний босим ўтказиш, уларнинг шаънини ерга урувчи провокациялар уюштириш ҳолатлари кузатилмоқда. (ички манбалар).
Изоҳ: Бизга Ўзбекистон қамоқхоналаридан кўнгилларни айнитувчи мана шундай хавотирли хабарлар келмоқда. Ўзбек режимининг ўнлаб йиллардан бери Ҳизбнинг собит ва собир йигитларига қарши қўлламаган бирорта ҳам руҳий ва жисмоний қийноқ услуби қолмади ҳисоб. Бундай ҳайвоний ва жирканч услуб ва воситалар қўлланишини кўриш эмас, балки эшитишнинг ўзи ҳам одамни ақлини бошидан учиради, энди шуларни бошидан кечираётганларнинг аҳволи не экан-а?!
Шунча ифлос ишларни қилиб келган режим энг охирги чора сифатида навбатдаги пасткашликка қўл уряпти. Ишончли манбалар хабарига кўра, чорак асрдан бери қамоқда сақлаб келинаётган Ҳизб йигитларининг ваниҳоят озодликка чиқиш муддати яқинлашиб қолганда, уларни “тавба қилдириш” операцияси уюштириляпти.
Бунинг қисқача мазмуни шундан иборатки, Ҳизб йигити билан қамоқхона раҳбарияти ёллаган бошқа маҳбус бир камерага алоҳида қамаб қўйилади. Тунда анави ёлланма маҳбус тўполон кўтаради, гўёки Ҳизб йигити унга жинсий тажовуз қилган. Шундан сўнг қамоқхона бошлиғи бу йигитни “ўз ғоям ва йўлимдан қайтдим” қабилида тилхат ёзишга мажбурлайди, акс ҳолда бу ерда бўлиб ўтган иш ҳамма ёққа эълон қилиниб, Ҳизб йигитини шарманда қилиш билан таҳдид қилади.
Албатта, бизга бундай таҳдидларга йўлиқаётган йигитларнинг исм-шарифи маълум, бироқ бу ерда ор-номус масаласи кетаётгани учун уларни очиқламаймиз. Аксинча, биз бу қадар пасткаш ва жирканч ишлар бошида турган бадбахтлардан бирининг номини эълон қиламиз. У – Зарафшон 12-сонли ЖИЭМ ходими, тезкор бўлим бошлиғи, ДХХ подполковниги Хусаинов Маҳмуд.
Бироқ бундай “тавба қилдириш” операциялари қамоқхона раҳбариятининг шахсий ташаббуси эмас. Уларга энг юқори доиралардан қандай қилиб бўлмасин Ҳизб йигитларини “синдириш” ва улардан ўзларининг соф исломий ғояларидан қайтгани тўғрисида икки энлик тилхат ундириш бўйича қаттиқ талаб қўйилганига ҳеч шубҳамиз йўқ. Чунки ўзбек режими шунча уриниб ҳам бу йигитларни тўғри ва покиза йўлидан қайтара олмагани халқимиз кўз ўнгида ўзбек режимини шарманда-ю шармисор, мулзам аҳволга солади.
Шунингдек, бу Аллоҳнинг калимасини олий қилишга интилаётган ҳақ даъватчилари олдида ботил бошқарув ва тузумнинг жуда аянчли равишда мағлубиятга учраганини ҳам англатади. Тасаввур қилинг, золим бошқарув ўз қўл остидаги шунча ресурслари ва воситалари билан қамоқдаги бир тўп жисмонан заифлашиб қолган мусулмонларни ўзининг ноҳақлик ва адолатсизликка асосланган сиёсатига бўйин эгдира олмаса, бу қандай ҳам уларни ташвишга солмасин?! Табиийки, ўзбек режими бундай шармандали мағлубиятни кўтара олмайди.
Қолаверса, бу режим сиёсий Исломга қарши курашни эрта-ю кеч талаб қиладиган Москва ва Вашингтондаги хўжайинларини рози қилиш учун ҳам терисидан чиққудек ўлиб-тирилиб ҳаракат қиляпти. Аллоҳ таоло айтади:
وَمَا نَقَمُوا مِنْهُمْ إِلَّا أَنْ يُؤْمِنُوا بِاللَّهِ الْعَزِيزِ الْحَمِيدِ الَّذِي لَهُ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۚ وَاللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ
– “Улар (мўминлардан) фақат у(мўмин)лар қудрат ва мақтов эгаси бўлган Аллоҳга – осмонлар ва ернинг подшоҳлиги Ўзиники бўлган зотга иймон келтирганлари учунгина ўч олдилар! Аллоҳ барча нарсага гувоҳдир!” (Буруж:8-9)
Биз аввалдан такрор-такрор урғулаб келаётганимиздек, исломий юртлар устида ўтирган режимлар қанчалик ўзгармасин, битта нарса ўзгаришсиз қолаверади, у ҳам бўлса исломий уйғониш ва Исломни бошқарув низоми сифатида ҳаётда татбиқ қилинишига қарши аёвсиз курашишдир. Шунинг сингари қаттол Каримовдан сўнг иқтидорга келган анави Мирзиёев бошлиқ ўзбек режими ҳам бундай курашдан холи эмаслигини янада очиқроқ кўрсатмоқда.
Биз ўзбек режими ва уларнинг югурдакларига айтамизки, ушбу тақводор ва покиза мусулмонларнинг ор-номуси билан ўйнашиб жуда қалтис йўлга қадам ташлаяпсиз. Зеро, ор-номус масаласи мусулмон одам учун ўлимдан ҳам ёмонроқ эканлигини жуда яхши билган ҳолда шундай қилаётганингиз очиқ сезилиб турибди. Бу қадар тубанликка қараб шўнғияпсизларми, демак, сизларнинг якунингизга жуда оз қолди.
Сизлар Аллоҳнинг дўстларига қарши уруш эълон қилган экансиз, билингки, сизлар Аллоҳнинг Ўзига қарши чиқмоқдасизлар! Бунинг оқибати эса, сизларнинг етти ухлаб тушингизга ҳам кирмаган даражада ниҳоятда аянчли якун топади. Шунинг учун биз сизларни бу каби жирканч ишлардан тийилишга ва маҳбус йигитларни ҳеч бир шартларсиз зудлик билан озод қилишга чақирамиз. Уларга етказган шунча жабр-зулмингизга, ундан янада кўпроғини қўшиб амаллар дафтарингизга ёзиб қўйилишидан қаттиқ огоҳлантирамиз!
Биз Аллоҳнинг гувоҳлигида сизларга бу номани етказдик, бас, бундан кейин ҳеч қандай узр йўқдир!
وَلَا تَحْسَبَنَّ اللَّهَ غَافِلًا عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ ۚ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الْأَبْصَارُ
– “Золимлар қилаётган ишдан Аллоҳни ғофил деб ҳисобламанг. Фақатгина У Зот уларни кўзлар қотиб қоладиган Кунгача қолдиради, холос” (Иброҳим:42)
Ислом Абу Халил – Ўзбекистон, Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот бўлими радиоси учун
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми