Даҳшатли инфляция ва ҳукуматнинг «боши берк» сиёсати: Судан иқтисодиёти нима учун ҳалокат ёқасига келди?

Даҳшатли инфляция ва ҳукуматнинг «боши берк» сиёсати: Судан иқтисодиёти нима учун ҳалокат ёқасига келди?
Суданда ёқилғи нархларининг кескин ошиши бозорларда ҳақиқий «нархлар тўфони»ни келтириб чиқарди. Нон, транспорт ва электр энергияси каби ҳаётий эҳтиёжлар аҳоли учун қўл етмас даражага етди. Вазиятни ҳукуматнинг божхона доллари курсини 14 фоизга ошириш ҳақидаги қарори янада оғирлаштирди. Эндиликда бир доллар 3222 Судан фунтига тенг. Бу қарор барча иқтисодий прогнозларни чиппакка чиқариб, савдони фалаж қилди. Лаънати Американинг сиёсий ўйинлари туфайли бошланган уруш миллионлаб инсонларни уй-жойидан айирди, Судан халқи учун кенг олам тор бўлиб қолди.
Иқтисодий инқироз мисли кўрилмаган ижтимоий фожиани юзага келтирди. Халқаро миграция ташкилоти (IOM) маълумотларига кўра, Судандаги оилаларнинг 86 фоизи кундалик эҳтиёжларини қондиришга маблағ тополмаяпти. «Ал-Жазира» телеканали тақдим этган рақамлар янада даҳшатли: 2022 йилда атиги 21 фоизни ташкил этган қашшоқлик даражаси ҳозирги кунга келиб 71 фоизга етган. Аҳоли нафақат даромадини, балки яшаш учун ҳар қандай имкониятни йўқотмоқда.
БМТ ва Жаҳон банки каби нуфузли ташкилотларни бирлаштирган Глобал тармоқ ҳисоботида 2026 йилда ҳам вазият яхшиланмаслиги қайд этилган. Судандаги ҳолат шунчаки вақтинчалик қийинчилик эмас, балки мамлакатни ҳалокатга етаклаётган сурункали тизимли инқироздир. Ҳар бир янги иқтисодий зарба аввалги вайроналар устига келиб тушмоқда.
Ҳукуматлар эса нажотни ҳамон Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкидан қарз олишда деб билмоқда. Ваҳоланки, бу ташкилотлар ривожланаётган давлатларни жиловлаб олиш учун мустамлакачилик шартларини қўйиши ҳеч кимга сир эмас. Машҳур иқтисодчи Жон Перкинс ўзининг «Миллатларнинг иқтисодий қотиллиги» асарида тан олганидек: «Биз қарздор давлатларнинг пулни қайтаришини хоҳламаймиз. Уларнинг қарз ботқоғига ботиши — бизга улар устидан мутлақ назорат ўрнатиш имконини беради».
Инфляциянинг сабабчилари ҳам, ижрочилари ҳам аниқ. Бу — Ғарб молиявий ташкилотлари томонидан берилган «заҳарли рецептлар» ва уларни кўр-кўрона амалга ошираётган маҳаллий ҳукмдорлардир. Маҳаллий валюта қадрини сунъий тушириш, ижтимоий субсидияларни бекор қилиш ва божхона тўловларини ошириш каби чоралар одамлар бошига оғир кунларни солмоқда. Судан Молия вазирининг «божхона доллари — собиқ режимдан қолган мерос» деган гаплари эса масъулиятдан қочишдан бошқа нарса эмас.
Мамлакат иқтисодиётини мутлақ долларга боғлаб қўйиш — мустақилликни ўз қўли билан топшириш демакдир. Шу билан бирга, давлат мулкини оммавий равишда хусусийлаштириш ҳам қимматчиликни авж олдирмоқда. Судан ҳукумати Жаҳон савдо ташкилотига кириш илинжида иқтисодиётнинг 75 фоизини хусусий қўлларга топшириб, оддий халқ манфаатларини назардан четда қолдирди.
Маҳаллий ишлаб чиқаришнинг издан чиқиши ҳақиқий фалокатга айланди. Масалан, 2025 йилги мавсумда Суданда буғдой ишлаб чиқариш 400 минг тоннагача қисқарди… Мамлакат буғдойга бўлган эҳтиёжининг атиги тўртдан бирини ишлаб чиқармоқда. Қизиғи шундаки, халқ қашшоқлашаётган бир пайтда, Жаҳон банки раҳбарияти ва АҚШ элчихонаси Судан ҳукуматининг бу «жасур» ислоҳотларини олқишлаш билан банд. Бу олқишлар замирида эса Судан бойликларини талон-торож қилиш режаси ётибди.
Ҳукуматнинг қутбнамоси бутунлай бузилган. Бош вазир Комил Идриснинг 46 турдаги зарур товарлар импортини тақиқлаш ҳақидаги ўйламай қилган қарори иқтисодиётга берилган навбатдаги зарба бўлди. Мутахассислар бу қарорни «пухта ўйланмаган ва зарарли» деб аташмоқда. Америка маъмурияти очиқчасига ёрдамлар хайрия эмас, балки стратегик сармоя эканини айтса-да, ҳукумат ҳамон «заҳарли грантлар» илинжида тил ёғламалик қилмоқда.
Иқтисодий инқирозни халқаро судхўр ташкилотлар ёрдамида ҳал қилишга уриниш — ўз жонига қасд қилиш билан баробардир. Ҳукумат вайронкор рецептлар билан нафақат ўзини, балки бутун халқни бўғмоқда. Бугунги ваҳший капитализм исканжасидан қутулишнинг ягона йўли — Исломнинг адолатли иқтисодий тизимига қайтишдир. Пайғамбарлик манҳажи асосидаги Халифалик давлати иқтисодий муаммони аниқ ташхис қилади ва бойликни адолатли тақсимлаш орқали инсонларни қашшоқликдан қутқаради. Фақат шу йўл билангина Аллоҳнинг розилиги ва ҳақиқий бахт-саодатга эришиш мумкин.
Муаллиф: Устоз Яқуб Иброҳим
Роя газетасининг 2026 йил 20 май, чоршанба кунги 600-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми