МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ
СТРАТЕГИК КАЛИТИ
Трамп маъмуриятининг бугунги кунда боши берк кўчага кириб қолгани фақатгина рақибларнинг қайсарлиги билан эмас, балки минтақанинг ўзига хос геосиёсий табиати билан ҳам боғлиқ. Зеро, Ҳурмуз бўғози шунчаки денгиз йўли эмас, балки ҳар қандай маҳаллий тўқнашувни бир зумда глобал фожиага айлантиришга қодир бўлган улкан халқаро босим ричагидир.
Оқибатда Вашингтон икки ўт орасида — иккита энг аччиқ танлов қаршисида қолди: ё бутун минтақани олов ичида қолдирувчи ҳарбий эскалацияга қўл уриш, ёки куч ишлатиш риторикасидан «оқ байроқ» кўтариб чекиниш сифатида талқин қилинувчи юмшоқликка ўтиш.
Аслида, Ҳурмуз атрофидаги вазият халқаро сиёсатнинг ўзгармас бир ҳақиқатини фош этди: ҳарбий қудрат қанчалик ҳайбатли бўлмасин, у зиддиятларни узил-кесил ҳал қилиш учун ҳар доим ҳам кифоя қилмайди. Айниқса, жўғрофия иқтисодиёт билан чамбарчас чирмашиб кетган ва халқаро ҳисоб-китоблар чигаллашган пайтда, фақатгина «муштумзўрлик» билан масалани ҳал этиб бўлмайди.
Бугунги шиддатли ўзгаришлар фонида бир ҳақиқат янада яққол бўй кўрсатмоқда: мусулмон ўлкаларининг қоқ марказида жойлашган сув йўллари шунчаки харитадаги жўғрофий чегара ёки кемалар қатнови учун йўлак эмас. Улар — Аллоҳ таоло томонидан ушбу Умматга инъом этилган беқиёс стратегик хазинадир.
Ҳурмуз ва Бобул-Мандубдан тортиб, Сувайш канали, Малакка бўғози ва ҳатто Босфору Гибралтаргача бўлган барча ҳаётий йўлаклар мусулмонлар изнидадир. Бу — глобал савдо ва энергия манбаларининг «олтин калитлари» мусулмонлар қўлида деганидир. Бироқ, афсуски, бугунгача ушбу неъматни ўз халқлари манфаатига хизмат қиладиган, мустақилликни мустаҳкамлайдиган ягона иқтисодий ва сиёсий кудратга айлантиришга эришилмади.
Зеро, ушбу сув йўллари айримлар даъво қилаётгандек «сиёсий бош оғриғи» эмас, балки мусулмон олами учун йўқотилган азизлик ва шон-шуҳратни қайта тиклаш йўлидаги тарихий имкониятдир. Агар ушбу стратегик манбалардан оқилона фойдаланилса, улар глобал иқтисодий ҳукмронликни барпо этишнинг мустаҳкам пойдеворига айланади.
Роя газетасининг 2026 йил 27 май, чоршанба кунги 601-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб