| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

  • Сан-Диегодаги уч шаҳид: Исломофобия оқибатлари

  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

By htadmin
04.06.2026
4
0
Share:

Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Инсоният тарихи давомида ер, олтин ва нефт устидаги курашлар халқлар тақдирига кучли таъсир ўтказиб келган. Аммо XXI асрнинг иккинчи чорагига қадам қўяётган дунёда стратегик устунлик учун янги майдон шаклланмоқда ва у нефт қудуқлари устида эмас, балки дарё ирмоқлари, сув омборлари ва ер ости сув захираларида жойлашган. Сув бугун энг қимматли сиёсий стратегик захирага айланиб бормоқда. Ва айнан шу захира атрофида замонавий геосиёсий ўйинларнинг энг нозик, энг кўзга кўринмас қатлами вужудга келмоқда.

“Исроил”нинг “Мекорот” компаниясининг Иордания, Марокаш, Баҳрайн, Қозоғистон ва Озарбайжондаги (шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам жорий этиш учун музокаралар олиб борилмоқда) фаолиятини биринчи қарашда оддий тижорий лойиҳалар мажмуаси сифатида кўриш мумкин. Сув инфратузилмасини ислоҳ қилиш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, техник кўмак бериш – расмий ҳужжатларнинг барчаси айнан шу луғатда ёзилган. Бироқ сиёсий таҳлилчилар ва геосиёсат тадқиқотчилари бу лойиҳалар ортидаги махфий режаларни очиқ талқинда баён қилмоқдалар. Расмий баёнотлар ортидаги асл мақсадларни тушуниш учун эса, бевосита манбаларга мурожаат қилишимиз зарур бўлади.

2018 йилда Бенямин Нетаньяҳу АИПАК анжуманида нутқ сўзлар экан, замонавий дипломатиянинг энг очиқ ва шу билан бирга, рамзий ифодаланган лойиҳаларидан бирини намойиш қилди. У саҳнага жаҳон харитасини олиб чиқди. Бирин-кетин кўк рангга бўялаётган мамлакатлар – “Исроил” таъсири кенгайиб бораётган ҳудудлар эди. Унинг сўзлари аниқ эди: “Бизга қарши турганларнинг барчаси бойкот қилинади”. Кўпчилик буни кескин сиёсий нутқнинг оддий намойиши деб қабул қилди. Аммо ортидан ўтган саккиз йил эътибори билан назар ташласак, ўша харита энди бошқача маъно касб этаётганини, у дипломатик ютуқларнинг тасдиғи эмас, балки тизимли стратегиянинг кўринмас режаси экани маълум бўлади.

Стратегия ва унинг амалиёти ўртасидаги масофани тушуниш учун “Дипломатия сиёсати” тушунчасига мурожаат қилиш зарур. Сиёсатлар назарияси талқинида Дипломатия сиёсати – зўрлик ёки мажбурлаш эмас, балки жозиба, манфаат ва алоқа орқали таъсир ўтказиш сифатида таърифланади. Аммо бугунги амалиётда Дипломатия сиёсатининг янгича, янада ўзгача шакли юзага келмоқда – иқтисодий таъсирни кучайтириш орқали стратегик захираларни назорат остига олиш. Ва “Мекорот” тажрибаси айнан шу услуб асосида ишлаётгани кўриниб турибди.

Сув инфратузилмасини бошқаришга киришган ташкилот бир вақтнинг ўзида бир нечта имтиёзга эга бўлади. Биринчиси – маълумот имтиёзи. Қайси мавсумда сув сарфи ортади, қайси ҳудудлар энг кўп захирага муҳтож, сув тақсимотидаги ижтимоий-иқтисодий кесимлар қандай – буларнинг барчаси бошқарув тизимида жамланади. Бу эса нафақат иқтисодий, балки разведка аҳамиятига эга маълумотлардандир. Иккинчиси – жараёнлар устидаги таъсир. Сув тақсимоти сиёсати, нарх белгилаш, устувор ҳудудларни ажратиш каби масалаларда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Учинчиси – мустақил қарорлар устидан юрисдикция. Фуқаролар “нега сув кесилди?” деб ўз давлатига мурожаат қилганда, жавоб кўпинча хорижий бошқарув тизими ичида яширинган бўлади.

Мана шу нуқтада масала тижорат доирасидан чиқиб, сиёсий мустақиллик ўзагига тегади.

Собиқ Совет Иттифоқи давлатларида “Мекорот”нинг географик тарқалиши, тадқиқотчилар фикрича, тасодифий эмас. Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон, Озарбайжон, Арманистон, Грузия – бу рўйхатни харитада белгилаб чиқилса, муайян геосиёсий мантиқ кўзга ташланади. Ушбу мамлакатларнинг аксарияти Эрон атрофида жойлашган. Ва Эрон бугун буғдой, арпа ва бошқа дон маҳсулотларининг маълум қисмини айнан шу минтақадан импорт қилади. Агар “Мекорот” ёки унга ўхшаш тузилмалар ушбу давлатларнинг сув захираларини назорат қилса, кенг кўламдаги минтақага, хусусан, Эронга йўналтирилган озиқ-овқат оқимини бошқариш имкони пайдо бўлади. Бу ядровий тазйиқ эмас. Бу санкция ҳам эмас. Бу тинч ва бетараф кўринган тижорат шартномалари орқали амалга ошириладиган стратегик ўраб олишдир. Сув – озиқ-овқат занжирининг асоси. Бу оддий фикр, аммо ундан чиқадиган хулоса жуда оғир: сув захираларини назорат қилган давлат ёки ташкилот аслида бошқа давлатнинг мустақил сиёсат юритиш салоҳиятини чеклайди. Озиқ-овқат хавфсизлиги таҳдиди остига тушган давлат иқтисодий эмас, балки сиёсий заифликка мойил бўлади. Тарихда бунинг ёрқин мисоллари кўп. Фарқи шундаки, бугун бу механизм яширин – у на уруш шаклида, на санкциялар орқали, балки хорижий инвестиция ва техник ёрдам ниқоби остида амалга оширилади.

Молиявий қатлам ҳам алоҳида тадқиқотни талаб қилади. Тадқиқотчилар “Мекорот” ва унга ўхшаш инфратузилма лойиҳаларини молиялаштирган банклар орасида “Исроил” капитали билан боғлиқ йирик халқаро молия тузилмалари мавжудлигини таъкидлайдилар. Бу нимани англатади? Мамлакат хорижий инвестиция олади, лойиҳалар қурилади, инфратузилма янгиланади ва маҳаллий аҳоли мамнун бўлади. Аммо жараённинг яширин томони кўпинча кўринмайди: оқилона кўринган шартномалар орқали реал активлар – табиий захиралар, инфратузилма объектлари, стратегик қурилмалар – бошқа тарафнинг таъсир доирасига ўтади. Маҳаллий ҳукумат эса, ўша шартнома бандларини бузмаслик учун ўзининг стратегик қарорларида чекланиб қолади.

Бу – “қарз дипломатияси”нинг муайян шакли, фақат нефт ёки кончилик эмас, балки сув инфратузилмасига нисбатан қўлланилаётган кўринишидир. Хитойнинг “Бир камар ва  бир йўл” ташаббуси доирасида Африка ва Осиёда амалга оширилган порт, темир йўл ва энергетика лойиҳалари ниҳоят айнан шу услуб бўйича ишлагани маълум бўлди. Лойиҳалар якунланганидан кейин берилган кредитларни тўлай олмаган давлатлар стратегик объектларни ижарага ёки Хитой бошқарувига топширишга мажбур бўлди. Гамбия порти, Шри-Ланкадаги Ҳамбантота порти – буларнинг барчаси ана шу сарҳисобнинг мисолларидир.

Сув соҳасидаги лойиҳалар учун бу хавф янада чуқурроқ, чунки сув – порт каби алмаштириш мумкин бўлган логистик объект эмас. Сув – бу ҳаёт. Халқнинг ичимлик суви, деҳқончилик суви ва саноат суви бошқа томоннинг қўлида бўлса, у давлат сиёсий рақиб эмас, балки ташқи сиёсий омилга айланади.

Масаланинг яна бир муҳим қирраси – маҳаллий сиёсий қатламнинг саводсизлиги туфайли кўплаб мамлакатларда инфратузилма лойиҳалари маҳаллий сиёсатчилар томонидан шунчаки “инвестиция” сифатида қабул қилинади. Маълумотлар шаффофлиги суст, шартномалар жамоатчилик муҳокамасисиз имзоланади, узоқ муддатли оқибатлар тўлиқ баҳоланмайди. Сиёсий иродани ўзгартириш учун эса, моддий рағбатнинг ўзи кифоя: хорижий инвестор маҳаллий амалдор билан манфаатдорлик муносабатини ўрнатади, натижада давлат манфаатлари тижорат манфаатлари олдида қурбон бўлади.

Бу ҳодиса фақат Собиқ Совет Иттифоқи давлатларигагина хос эмас. Жаҳон банки маълумотларига кўра, дунё мамлакатларининг 40 фоизидан ортиғида сув тизими тўлиқ ёки қисман хусусий бошқарувга ўтган. Бу рақам сўнгги ўн беш йил давомида мунтазам ўсиб келмоқда. Ва ушбу хусусийлаштириш жараёни ортида кўпинча халқаро молия ташкилотларининг шартлари туради – давлат сув бошқарувидан чекинмаса, кредит берилмайди. Бу шартнинг ўзиёқ мустақил қарорларга аралашувнинг бир кўринишидир.

“Мекорот”га тегишли лойиҳаларини мана шундай талқинда кўриш муҳимдир: бу биргина сиёсатчи ёки компания фаолияти эмас, балки шу асосидаги барча молиявий лойиҳалар стратегик манфаатлар ва маҳаллий давлатнинг заифлашган бошқарув салоҳияти ўртасидаги тизимли тенгсизлик натижасидир.

Шу ерда яна бир муҳим ҳолатни назарда тутиш лозим: ушбу таҳлил “Исроил” ёки “Мекорот”ни ягона ёвузлик манбаи сифатида кўрсатиш учун эмас, балки кенгроқ тизимли хавфни тушунтириш учун келтирилмоқда. Зеро, “Исроил”дан олдин шу йўлни бошқалар ҳам босиб ўтган. Хитой – инфратузилма, АҚШ – молия ва энергетика, Россия эса газ қувурлари орқали айнан шундай таъсир тармоғини ёйган. Фарқи шундаки, сув орқали таъсир ўтказиш механизми янада яширинроқ, эҳтиёткорлик билан амалга оширилади ва маҳаллий жамоатчилик учун камроқ кўрсатилади.

Мавзунинг яна бир сиёсий томони бор, бу – иккинчи даражали таъсир, яъни ташқи тазйиқ натижасида юзага келувчи ижтимоий ва сиёсий бузилишлар. Агар сув нархи хорижий компания томонидан оширилса, оддий қатламдаги фуқаролар маҳаллий ҳукуматга нисбатан норозилик билдиради, ҳолбуки, аслида қарорни ўзи эмас, балки шартномадаги хорижий тараф қабул қилган бўлади. Мустақиллик – фақат чегара ва армия эмас. Мустақиллик – давлатнинг ўз захиралари, ўз инфратузилмаси ва ўз аҳолисининг турмуш шароитлари устидан мустақил ҳамда манфаатли қарорларни бевосита қабул қилиш салоҳиятидир. Сув эса инсон ҳаётининг мутлақ зарурати сифатида айнан шу салоҳиятнинг марказида туради. Сув бошқарувини бегона қўлга топшириш эса, мустақил иродани топшириш билан баробардир.

Ёзма шартнома бу ҳолатни “хусусий бошқарув” ёки “ташқи инвестиция” деб аташи мумкин. Аммо моҳиятан бу – бир давлатнинг бошқа давлат ёки ташкилот ихтиёрига сиёсий боғлиқлик занжири орқали уланишидир.

2018 йилда кўрсатилган “кўк харита” бугун янги маъно касб этмоқда. У ҳудудий эгаллашни эмас, балки алоқалар тармоғини, таъсир нуқталарини ва захиралар назоратини тасвирлайди. Бу стратегия урушнинг кўзга кўринмас, аммо айнан шу сабабли янада ўткир шаклидир. Бунда ўқ отилмайди, сарҳадлар ўзгармайди, аммо бир давлатнинг иқтисодий ва сиёсий хатти-ҳаракатлари бошқа бир тарафнинг стратегик манфаатлари нуқтаи назаридан чекланади.

Бугунги кунда кўплаб давлат дастурларида қўлланилаётган “техник ёрдам” деб аталган лойиҳалар аслида “сиёсий тазйиқ” деб номланадиган амалиётлардандир. Бу номни инкор қилиш ва муайян дастурларнинг тасдиқланиши учун ҳеч қандай баҳона қабул қилинмаслиги муҳимдир.

“Дарёлар харитада табиий чизиқ бўлиб кўринади. Аммо геосиёсатда улар таъсир, қарамлик ва ҳокимият йўналишларидир”.

Сув тинч оқади. У барчага бирдек зарур. Аммо уни ким назорат қилиши – бу ҳеч қачон бетараф масала бўлмаган.

أَوَلَمْ يَرَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓا۟ أَنَّ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ كَانَتَا رَتْقًۭا فَفَتَقْنَـٰهُمَا ۖ وَجَعْلْنَا مِنَ ٱلْمَآءِ كُلَّ شَىْءٍ حَىٍّ ۖ أَفَلَا يُؤْمِنُونَ

– “Кофир бўлганлар осмонлару ер битишган бўлганини, бас, Биз уларни ажратганимизни ва ҳар бир тирик нарсани сувдан қилганимизни кўрмадиларми?! Иймон келтирмайдиларми?!” (Анбиё:30)

Сунани Абу Довуд:

“Одамлар уч нарсада шерикдирлар: сувда, ўт-оловда ва яйловда”.

Демак, умум халқ мулки хусусийлаштирилмайди ва энг муҳими, у душман назоратига ўтишига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.

Бадр ғазоти пайтида Расулуллоҳ ﷺ ҳарбий жиҳатдан жуда муҳим бир қарор қабул қилдилар: Бадр атрофидаги қудуқлар назорат остига олинди. Бу орқали сув манбаи мусулмонлар ихтиёрида қолди ва Қурайш қўшини сувдан маҳрум этилди. Ҳубоб ибн Мунзир розияллоҳу анҳунинг маслаҳати билан энг қулай қудуқ ёнида қароргоҳ қурилиб, бошқа қудуқлар беркитилди.

Бу воқеа шунчаки ҳарбий тадбир эмас, балки стратегик бошқарув намунаси эди: ҳаётий захиралар душман назоратига ўтказилмайди. Сув манбаи кимнинг қўлида бўлса, устунлик ҳам ўшанинг тарафида бўлади. Шу боис Бадрда қудуқларни назорат қилиш ғалабанинг муҳим омилларидан бири бўлган эди.

 

Ҳаётуллоҳ

04.06.2026й

TagsСув сиёсатияширин стратегик қурол
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти муборак Шом қўзғолонининг 12 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказди

  • МАҚОЛАЛАР

    Капитализм соғлиқни сақлашни таъминлаши мумкин эмас, ечим Исломда бўлган ва шундайлигича қолади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иордания режими ва гумашталарининг ҳаракатларидан Фаластин улар учун сариқ чақалик аҳамият кабс қилмаслиги кўриниб турибди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.06.2026

    “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • 04.06.2026

    Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • 04.06.2026

    Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • 02.06.2026

    Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • 02.06.2026

    Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/