Озарбайжон муфтийсининг химор тақиқига нисбатан шармандали позицияси

Озарбайжон муфтийсининг химор тақиқига нисбатан шармандали позицияси
Мусулмонлар кўпчиликни ташкил этувчи Озарбайжон давлатида яқинда мактабларда химор (аёл кишининг бошини, сочларини, бўйни ва кўкрагини ёпиб турадиган шаръий бош ёпинчиғи) тақиқланди. Бу янги чоралар дунёвий (динсиз) таълимни мустаҳкамлаш ва таълим муассасаларида ягона меъёрларни жорий этишни кўзлайди!
Оммавий ахборот воситалари мактаб ва институтлар дарвозалари олдида мактабдан ҳайдалган мусулмон қизларнинг йиғлаётгани ва фарёд чекаётгани акс этган лавҳаларни тарқатди. Бу манзаралар қалбларни ларзага солди. Мазкур қарорлар мамлакатда баҳс-мунозара ва норозилик тўлқинини ҳам келтириб чиқарди. Натижада кўплаб одамлар «Химор — шаънимиз!» шиори остида норозилик намойишлари ва митингларга чиқди. Ҳокимият эса бунга ҳибсга олишлар ва кучайтирилган хавфсизлик чоралари билан жавоб берди!
Шу муносабат билан Ҳизб ут-Таҳрир Марказий матбуот бўлимининг аёллар бўлими баёнотида шундай дейилди:
«Мана шундай авж олган инқироз давом этаётган бир пайтда Озарбайжон муфтийси шайх Аллоҳшукур Пошозода чиқиб, тақиқ қарорини қўллаб-қувватлашини эълон қилди. У шундай деди: “Химор мамлакатда тақиқланмаган, аммо мактабларда мактаб формаси қоидалари сабабли тақиқланган. Дин давлатдан, таълим эса диндан ажратилган”!!
У химор қатъий далил билан собит бўлган шаръий ҳукм эканини ва насс мавжуд бўлган ўринда ижтиҳодга йўл йўқлигини эътиборсиз қолдирди. Шу билан бирга, у Шариат ҳукмларига қарши чиққанлар сафида эканини очиқ намоён қилди ва дунёвий қонунни ҳурмат қилиш шартлигини таъкидлади!»
Баёнотда Озарбайжон муфтийсига қарата яна шундай дейилди:
«Эй Озарбайжон муфтийси! Салла ва мансаблар инсонни олим ҳам, мард ҳам қилиб қўймайди. Сен айтган гапларинг билан ўзингни шарманда қилдинг ва ботил тарафидаги хандақдан жой олдинг. Фатво берган ишингда сен учун ҳеч қандай узр йўқ!»
Баёнотда сўз давом эттирилиб, шундай дейилди:
«Тунисда ҳам илгари золим Бурқиба ва ундан кейин Бен Али ҳукмронлиги даврида ҳижобга қарши кураш олиб борилган эди. Аммо улар чуқур жарликка қуладилар, ҳур аёлларнинг бошларидаги тож бўлган химор эса сақланиб қолди. Туркияда ҳам кўп йиллар давомида химорга қарши курашилди, бироқ бугун химор ўраган аёллар сони тобора ортиб бормоқда».
Роя газетасининг 2026 йил 28 октябр чоршанба кунги 623-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ