Европа давлатларида портлашга олиб келган сабаблар

Европа давлатларида портлашга олиб келган сабаблар
Франция, Бельгия ва Испания каби Европанинг бир қатор давлатларида яшаш харажатларининг ошиши, мактаблар ва университетлар бюджетларининг қисқартирилишига қарши намойишлар ва норозилик чиқишлари бошланди. Уларнинг айримлари зўравонлик, вайрон қилиш ва талон-торож қилиш ҳаракатлари билан кечди.
Шундан сўнг мактаб ва университет талабаларининг норозилик тўлқини Франция, Бельгия, Италия, Португалия, Испания, Греция, Австрия ва ҳатто Албаниягача ёйилди. Германия, Нидерландия, Сербия ва Ирландияда ҳам норозилик намойишларининг дастлабки аломатлари кўзга ташланмоқда. Хўш, норозиликлар тўлқини қандай ривожланди ва бу портлашга нима сабаб бўлди?
Биринчидан: Трамп иккинчи президентлик даврида ҳокимиятга келганидан бери НАТО давлатларига ҳарбий харажатларни босқичма-босқич оширишни мажбурлаб келмоқда. Бу харажатларнинг рекорд даражага — 2035 йилга бориб ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизига етказилиши кўзда тутилган. Бу эса ҳозиргача иттифоқнинг бирорта давлати, ҳатто ҳарбий харажатлари ялпи ички маҳсулотининг 4,3 фоизини ташкил этадиган Американинг ўзи ҳам етмаган кўрсаткичдир.
Иккинчидан: Россия–Украина уруши. Украинадаги уруш Европа иқтисодиёти ва аҳолининг турмуш шароитига жиддий таъсир кўрсатди. Унинг оқибатлари бутун қитъада сезилди. Бу оқибатларнинг энг муҳимлари қуйидагилардан иборат:
– Энергетика ва иситиш инқирози. Россиядан келадиган таъминотнинг узилиши, газ ва электр энергияси нархларининг кўтарилиши Европанинг аксарият давлатларида инфляциянинг кескин кучайишига олиб келди.
– Яшаш ва уй-жой харажатларининг ошиши, бозорлардаги беқарорлик. Одамлар муносиб ҳаёт кечириш, маошларни ошириш ва давлат харажатларини қисқартиришга қарши талаблар билан кўчага чиқдилар. Испания, Франция ва Бельгияда ҳам шундай ҳолат кузатилди.
– Европанинг ички ижтимоий хизматлар ҳисобига урушни молиялаштириши. Европа давлат фаровонлиги ва аҳолига кўрсатиладиган ички хизматлар — мактаблар, соғлиқни сақлаш каби соҳалар ҳисобидан урушга миллиардлаб доллар сарфламоқда. Европа мудофаа харажатларини оширишга киришди. Бу маблағларнинг бир қисми бевосита Украинага йўналтирилди, бошқа қисми эса давлатларнинг ҳарбий арсеналларини ривожлантириш учун ажратилди. Масалан, Германия 100 миллиард доллар ажратди. Буларнинг барчаси Европа халқларига кўрсатиладиган хизматлар ҳисобига амалга оширилди.
«Ньюсвик» журналида Том О’Коннор қаламига мансуб мақолада айтилишича, Эронга қарши урушнинг қайта авж олиши Вашингтоннинг Европадаги иттифоқчиларини қурол билан таъминлаш имкониятини чеклаб қўйиши мумкин. Бу эса қитъа қайта қуролланишни тезлаштиришга муҳтож бўлган бир пайтда юз бермоқда.
Журнал Европа экспертларининг фикрларини ҳам келтирган. Уларнинг таъкидлашича, муаммо фақат мудофаа харажатларининг миқдорида эмас, балки Европанинг мустақил саноат базасини барпо эта олиш қобилиятидадир. Америкага узоқ вақт давомида қарам бўлиб қолиш қитъани Америка бошқа можаролар билан банд бўлиб қолган тақдирда заиф ва хавф-хатарларга дучор бўладиган ҳолатга келтирди.
Учинчидан: Франция президенти Макрон одамлар ёқилғи нархларининг ошишига ғазабланишга ҳақли эканини билдирди. Унинг таъкидлашича, Франция Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши билан боғлиқ инқироз оқибатларини бевосита бошдан кечирмоқда.
Европа статистика бюроси — «Евростат» маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи нефть эҳтиёжининг 96 фоизини, газ эҳтиёжининг эса 85 фоизини ташқи манбалар ҳисобидан қоплайди.
Европа газ инфратузилмаси ташкилоти маълумотларига мувофиқ, Европа Иттифоқи давлатларидаги газ захиралари тахминан 71,5 фоизни ташкил этмоқда. Бу мавсумий ўртача 92 фоизлик кўрсаткичдан анча пастдир.
Можаро бошлангач, Форс кўрфази давлатларидан келадиган таъминот камайиши ортидан Американинг суюлтирилган табиий гази Европа таъминоти умумий ҳажмининг тахминан 57 фоизини ташкил этди.
Россия Украинага бостириб кирганидан бери ундан келадиган газ таъминоти камайиб боргани сабабли Европа суюлтирилган табиий газга тобора кўпроқ қарам бўлиб қолмоқда. Энди бу муаммоларга Ҳурмуз бўғози инқирози, юк ташиш харажатларининг ошиши, таъминотдаги узилишлар ва нархларнинг ақл бовар қилмас даражада кўтарилиши ҳам қўшилди.
Қўшимча сабаблар: Шуни ҳам билиш керакки, бу намойишларнинг бошқа кўплаб сабаблари ҳам бор. Жумладан:
– Ички бўлиниш ва тарихий-географик зиддиятлар. Европа давлатлари ўртасида чуқур ички бўлинишлар, тарих ва география билан боғлиқ зиддиятлар мавжуд.
– Ўта ўнг қанот таъсирининг кучайиши. Сўнгги йилларда сиёсий кучлар ўртасидаги мувозанат ўзгариб, ўнг қанотнинг таъсири сезиларли даражада кучайди. Италияда Жоржа Мелони орқали улар яна ҳокимиятга қайтди. Францияда Марин Ле Пен етакчиликка яқинлашмоқда, Германия учун муқобил партияси эса катта муваффақиятларга эришмоқда. Бундай вазият ўта ўнг кучларга жамиятдаги ижтимоий ва иқтисодий норозиликдан фойдаланиб, уни сиёсий ютуқларга айлантириш учун кенгроқ имконият бермоқда.
– Европа иқтисодиётининг сурункали заифлиги. Европа иқтисодиёти узоқ давом этаётган заифликдан азият чекмоқда, давлатларида эса «қариш» аломатлари кўринмоқда. Хитойнинг арзонроқ ва сифатлироқ маҳсулотлари билан ишлаб чиқариш соҳаларида рақобат кучаймоқда. Бунга Америка президенти Трампнинг божхона тарифлари сиёсати ва Европа Иттифоқига нисбатан тутган муносабати ҳам қўшилмоқда.
– Европа давлатларида давлат қарзининг ортиши. 2026 йилнинг иккинчи чораги охирида Франциянинг давлат қарзи тахминан 3,6 триллион еврога, яъни 3,9 триллион долларга етди. Бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 119 фоизига тенгдир.
Европа Комиссияси прогнозларига кўра, Евроҳудуддаги давлат қарзи 2025 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 88,7 фоизини ташкил этган бўлса, 2026 йилда 90,2 фоизга, 2027 йилда эса 91,2 фоизга кўтарилиши кутилмоқда. Бу ўсиш бюджет тақчиллигининг кўпайиши, фоизли қарз харажатлари ва иқтисодий ўсишнинг сустлиги билан боғлиқ.
Халқаро валюта жамғармаси жорий йил 13 октябрда эълон қилган энг сўнгги прогнозларида Евроҳудуд иқтисодиётининг 2026 йилдаги ўсиш суръати бўйича кутилмаларини 1,1 фоизга туширди. Жамғарма Франция иқтисодиёти 0,4 фоизга, Испания иқтисодиёти эса 2,5 фоизга ўсишини кутмоқда.
Хулоса ўрнида: Бугунги кунда ҳақиқий инқироз фақат Европа давлатларидаги бошқарув инқирози эмас — гарчи улар нотўғри бошқарув ва коррупциядан азият чекаётган бўлсалар-да. Аслида, бу ўзининг муваффақиятсизлигини исботлаган мафкура ва мабда инқирозидир. Бу мабда ўз ҳалокати уруғларини ўзида ташиб юрибди ва аста-секин заволга юз тутмоқда.
Европа учун ечим, улар одатланганидек, тизимни ямаш, ҳукуматлар ва шахсларни алмаштириш билан топилмайди. Ечим — мабдаий асосни тубдан ва яхлит ўзгартиришдир. Бу эса фақат буюк Ислом мафкураси орқали амалга ошади.
Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكًا﴾
«Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, бас, албатта, унинг учун танг-маишат бўлур». (Тоҳа сураси, 124-оят).
Ҳасан Ҳамдон
Роя газетасининг 2026 йил 28 октябр чоршанба кунги 623-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.



ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ