| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
09.12.2024
874
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар: Ўзбекистонда 46 нафар собиқ сиёсий маҳкумларнинг апелляция суди ва дастлабки суд жараёнлари бўлиб ўтмоқда. Ҳозирча маҳаллий ва хорижий ОАВлар жим.

Изоҳ: Маълумки, ҳозирда 15 нафар собиқ сиёсий маҳкумларнинг апелляция суди, 31 нафарининг устидан эса терговдан кейинги суд жараёнлари бўляпти. Уларнинг барчаси аввалги золим Каримов режимининг Ислом ва мусулмонларга қарши курашининг қурбонларидир. Бироқ собиқ режимнинг шунча зулми ҳам камлик қилганидек, энди ҳозирги ўзбек ҳукумати ҳам уларни яна узоқ йилларга қамамоқчи бўляпти. Яна аввалгидек руҳий ва жисмоний босимлар, қуруқ ёлғон ва бўҳтонлардан иборат айбловлар, хўжакўрсинга ўтказилаётган судлар… Энди йигитлар устида кетаётган суд жараёнига қисқача тўхталадиган бўлсак, ишончли манбалардан етиб келган маълумотларга кўра, судда йигитлар сўз олиб, қатъият ва шижоат, ҳикмат ва далил билан судьялару прокурорларни қора терга ботиришга муваффақ бўлишган. 31 йигитдан иборат гуруҳ устидан ўтказилган судда йигитлардан бири нутқ сўзлаган. У ўз сўзини, аввало, такбир ва таҳлил айтиш билан бошлаган. Сўнгра Каримов ва унинг режими ҳамда унга эргашаётганларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, деган. Суд залида ўтирган йигитларнинг яқинлари “амин” дея жўр бўлишган. Шундан сўнг йигитлардан бошқа бири судьяга ўта тор зал танланганлиги ва ОАВ вакилларини киритишни тақиқлагани бўйича норозилик билдирган… Ушбу мазлум йигитларнинг яқинлари ҳам жим ўтиргани йўқ. Улар юртимизда кўзга кўринган “Кун.уз”, “Қалампир.уз” каби нашрларга бориб, ушбу суд жараёнини ёритишларини талаб қилиб мурожаат қилишган. Бироқ ҳозирча ҳеч бир ОАВ буни ёритишга журъат қилмаяпти. Аслида, бундай суд жараёнларини ОАВларнинг ўзлари бор маҳорати ва имкониятини ишга солиб ёритишга қаттиқ уриниши керак. Чунки улар ҳам мусулмон эканлар, мусулмон биродарларининг устидаги зулму зўравонликка беэътибор қарашлари асло жоиз эмас. Қолаверса, уларнинг касбий фаолияти ҳам шуни тақозо этади. Ўзбек ҳукуматига айтадиганимиз эса шу муборак сўздир:

‎﴿وَلَا تَحْسَبَنَّ اللَّهَ غَافِلًا عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ ۚ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الْأَبْصَار﴾‏

– “(Эй Муҳаммад), сиз ҳаргиз: “Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил”, деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли Қиёмат) кунига қолдирмоқда, холос”. (Иброҳим:42)

Хабар (kun.uz 02.12.2024й): АҚШ Хоразмдаги педофил амалдорларга санкция киритди.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, АҚШ Молия вазирлиги улар томонидан инсон ҳуқуқлари жиддий тарзда бузилганини қайд этган. Санкцияга учраганлар – Хоразм вилояти Адлия бошқармаси собиқ бошлиғи Ойбек Машарипов, Янгиариқ тумани ФВВ собиқ бошлиғи Анвар Курязов ва меҳрибонлик уйи собиқ мудираси Юлдуз Худойберганова. Аслида, Америка учун инсон ҳуқуқлари умуман муҳим эмас. Чунки Муборак Фаластин заминида яҳуд режими томонидан олиб борилаётган мусулмонларга нисбатан оммавий қирғинлар инсон ҳуқуқлари ҳимояси, деган нарса қуруқ сафсата эканини бутун инсониятга очиб ташлади. Тинч аҳоли қирғинида яҳуд вужудини айни шу Америка ҳам ҳарбий, ҳам молиявий, ҳам сиёсий томонлама қўллаб келмоқда. Шундай экан, қандай қилиб Америка Ўзбекистон мусулмонлари учун жон куйдирсин?! Бошқа томондан, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бузилаётган ҳолат фақат шу эмас. Масалан, жорий йил бошидан бери ўз фикр ва эътиқоди учун 20 йиллаб қамоқда бўлиб қайтган собиқ сиёсий маҳкумлар туҳмат ва ноҳақ айбловлар билан яна қайта ҳибсга олиниб, улар устида суд жараёнлари кетмоқда. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ҳам, Америка манфаатларига хизмат қилувчи ОАВ ҳам хабардор қилинганига қарамай, уларнинг бирортаси ушбу йирик суд жараёнлари борасида шу пайтгача ақалли бирорта хабар тарқатишмади. Шунинг учун ҳам Американинг сохта меҳрибончилиги ҳаммага ҳам ишлайвермайди ва асосийси, унинг ортида, албатта, Американинг разил мақсади яширинган бўлади. Демак, мазкур санкция ҳам Ўзбекистонни ўз таъсири остига олиш учун бир баҳона холос. Америка каби мустамлакачи давлатлар ҳеч қачон мусулмонларга дўст бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Шуни англаб етиш ҳар бир иймон соҳибининг қатъий вазифасидир. Аллоҳ таоло дейди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا بِطَانَةً مِّن دُونِكُمْ

– “Эй иймон келтирганлар, ўзингиздан бошқадан сирдош тутманг”. (Оли Имрон:118)

Хабар (kun.uz 03.12.2024й): 28 ноябр куни Андижон вилояти Хўжаобод туман ИИБ бошлиғи Рустам Жалолиддинов ўз сектори ҳудудида жойлашган мактабларнинг 18 нафар ўқувчиси билан “суҳбат“ ўтказди.

Изоҳ: Хабарга илова қилинган суратларда рўмол ўраган ўқувчи қизлар (9 нафар) ва бир неча йигитни кўриш мумкин. “Суҳбат”да бир қанча масъуллар ҳам қатнашгани кўринади. Туман ҳокимлиги ўз хабарида вояга етмаган болалар “қизил гуруҳда” эканини қайд этиш билан уларга салбий бўёқ берган, суратларда уларнинг юзларини очиқ ҳолда қолдирган. Болалар қайси хусусиятига кўра “қизил гуруҳ”га киритилганига изоҳ берилмаган. Эътиборли томони, рўмолли муслималарни сўроққа тутиш, уларни худди жиноятчидек алоҳида рўйхатга киритиш Муборак Фаластин заминида давом этаётган мусулмонларга қарши қирғинлар ва Шомда мужоҳид биродарларимизнинг жиҳодий юришлари авж олаётган бир паллада ўтказилмоқда. Шунингдек, шу кунларда Вазирлар Маҳкамасининг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қабул қилинган қарори ҳам ҳукумат хавотирининг белгиси дейиш мумкин. Чунки ижтимоий тармоқларда Суриянинг жанг майдонларидан тарқалаётган кўплаб видеолавҳаларда ўзбек миллатига мансуб мужоҳидлар ҳам талайгина. Бундан ташқари, ишончли манбалардан олинган хабарларга кўра, ўзбек ҳукумати жазони ижро этиш муассасаларида ҳам диний мотив билан қамалган мусулмонларга, хусусан, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига зулмни кучайтирмоқда. Албатта, бу билан ўзбек режими ўзини олдинги “ахлат” режимдан кўп ҳам фарқ қилмаслигини кўрсатмоқда. Акс ҳолда, ёш муслима қизларни бундай таҳқирлашни қандай тушуниш мумкин?! Мусулмонлар то ўз давлатларига эга бўлмас эканлар, кофирлар ва уларнинг ўзбек режими каби малайлари зулмларидан ҳеч қачон қутула олмайдилар. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Имом (яъни халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.

Хабар (gazeta.uz 03.12.2024й): Абу-Дабига учиб боргач, БААга киритилмаган ўзбекистонлик эркакларнинг яна бир неча нафари Тошкентга қайтиб келди.

Изоҳ: Улардан баъзиларининг “Газета.уз”га айтишича, Абу-Даби аэропортида айнан ўзбек миллатига мансуб бўлган 20 дан 40 ёшгача бўлган эркаклар мамлакатга киргизилмай қайтариб юборилган. Уларга одамдек муомала қилинмаган, балки худди террористга қарагандек муносабатда бўлишган. Уларни аввалига 20 га яқин қуролли ҳарбийлар қуршаб олган, кейин аэропортдаги шароити йўқ совуқ бир хонага қамаб қўйишган… Ҳеч шубҳа йўқки, бу ҳолат БААда яҳудий раввинни ўлдиришда уч ўзбекистонлик гумон қилинаётгани билан боғлиқ. Нақадар шармандалик! Бу Исломий юртлар ҳукуматлари нега бунчалик мусулмонларни хорлайдилар?! (Исроил)дек босқинчи ва террорист вужудни тарғиб қилган яҳудий раввинни қони шунчалик қадрлими?! Мусулмонларнинг жони, моли ва шаънини сариқ чақалик қиймати йўқми?!… Ҳа, айнан шундай! Биргина яҳуднинг ўлдирилиши билан бу қадар тўс-тўполон кўтарилгани шунга далолат қилиб турибди. Шунингдек, буни анави яҳудийнинг қони тўкилишини олдини олиб қололмагани учун Ўзбекистонга бир босим сифатида талқин қилиш ҳам мумкин. Зеро, шу вақтгача Марказий Осиёлик мусулмонлар тарафидан яҳудийларга нисбатан тажовуз юз бергани ҳақида маълумот чиқмаганди. Бунга нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақа давлатларига қаратилган бир огоҳлантириш сифатида қараш ҳам жоиз. Яъни “агар Яқин Шарқда бўлаётган ишларга сизларнинг фуқароларингиз бирор тарзда аралашадиган бўлса, оқибати мана шундай бўлади” қабилидаги таҳдидли сигнал берилаётган бўлиши кўпроқ эҳтимол. Зотан, БАА сингари араб давлатларининг барчаси Ғарбдаги мустамлакачи кучларнинг малайи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам улар бугун яҳуд вужудини ҳимоя қиладиган қўрғон вазифасини бажаришяпти. Мусулмонларнинг ўз давлати – Халифалик йўқлиги сабабли уларнинг жони, моли ва ор-номусининг бирор қиймати қолмади. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Имом (халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.

Хабар (gazeta.uz 03.12.2024й): Хитой ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича ўхшаш позицияга эга, деди Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь.

Изоҳ: Хитой элчиси бу сўзларни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказида ташкил этилган “Инсон ҳуқуқлари уйи”нинг очилиш маросимида айтиб ўтди. У яна, жумладан, шундай деди: “Биз инсон ҳуқуқларини сиёсийлаштириш ва икки томонлама стандартларга, шунингдек, бу масалани бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашиш учун баҳона сифатида ишлатишга кескин қаршимиз. Маълумки, бугунги кунда Шинжонда барча одамлар аҳил-иноқ, бахтиёр ҳаёт кечирмоқда…”. Хитой расмийсининг инсон ҳуқуқлари ҳақида гап сотиши одамнинг энсасини қотиради. Афтидан, у Ўзбекистон мусулмонларини шунчалик онгсиз деб ўйлаяпти шекилли. Ҳолбуки, худосиз коммунистик Хитойнинг уйғур мусулмонлари устидаги ғайриинсоний, шафқатсиз сиёсатидан бутун дунё хабардор. Бироқ, элчи айтганидек, Хитой буни халқаро даражада муаммо қилиб кўтарилишини хоҳламайди. Унинг бу сўзлари ўзбек ҳукуматига бир эслатма сифатида айтилди, дейиш мумкин. Аммо бу энг ёмони эмас, балки ўзбек ҳукуматининг Хитойни ранжитмаслик учун уйғур мусулмонлари масаласида сукут сақлаётгани – мана шу катта фожеадир. Хитой режимининг уйғур мусулмонларига нисбатан шафқатсиз сиёсати яҳудларнинг Фаластин мусулмонларига қилаётган зулму зўравонлигидан асло қолишмайди. Тўғри, у ракета ва бомбалар ёғдираётгани йўқдир. Бироқ мусулмонларга нисбатан адоват ва нафрати очиқ-ойдин кўриниб турибди. Ўзбекистон эса, манфаатни устун қўйиб, Хитойнинг ифлос пуллари эвазига уйғур мусулмонларидан воз кечяпти. Аллоҳнинг айтгани ва буюргани шуки, мусулмонларнинг тинчлиги ҳам, уруши ҳам битта, дўсти ва душмани ҳам битта. Шунга кўра, Хитой бизнинг энг ашаддий душманларимиздан ҳисобланади. Демак, у билан қуюқ алоқа ўрнатиш ва айниқса, уни дўстимиз, дейиш Ислом умматига нисбатан айни хиёнатдир.

Хабар (ozodlik.org 04.12.2024й): Тошкент шаҳрининг Сергели, Янгиҳаёт ва Бектемир туманларида фаолият олиб борувчи ишлаб чиқариш корхоналари газдан узиб қўйилди.

Изоҳ: Kun.uzнинг хабарига кўра, бизнес эгалари олдиндан миллиардлаб сўмлик буюртмалар олиб қўйган, агар газ берилмаса, улар касод бўлиши мумкин. Бу ҳолат энергетика вазирининг навбатдаги ёлғонини фош қилди. Чунки вазир “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида Ўзбекистонда ҳарорат -10, -20 даражагача пасайган тақдирда ҳам аҳоли ва иқтисодиётни энергия билан таъминлаш бўйича ҳаракатлар режаси ҳозирлангани, мамлакат президенти мутасаддиларга чекловларсиз, узлуксиз электр таъминотини таъминлаш бўйича топшириқ берганини айтганди. Ўзбек ҳукуматининг элекр-газ борасида олиб бораётган сиёсати натижасида тадбиркорлар касод бўлиши, ишсизликнинг ортиши ва шундоқ ҳам иқтисодий тангликни бошидан кечираётган халқнинг аҳволи янада оғирлашиши турган гап. Бундан ташқари, мазкур ҳолат Мирзиёевнинг тадбиркорларни қўллаш ҳақидаги баландпарвоз гаплари сохталикдан бошқа нарса эмаслигини кўрсатмоқда. Давлат тадбиркорлардан газ ва электр учун олдиндан 100% тўловни ундириб олиши, хоҳлаган вақтда электр-газ беришни тўхтатиши, хоҳласа тамоман узиб қўйиши одатий ҳолга айланган. Албатта, бундай ўзбилармонликдан барча бизнес эгалари зада бўлган. Фақат ҳукуматга яқин бўлганлар ёки таниш-билишчилик, пора билан иш қилаётганлар бундан мустасно, уларда бундай муаммо йўқ. Шундай бўлгач, коррупция ва порахўрлик урчийди, иқтисодиёт улкан зарар кўради. Аслида, давлат тадбиркорлар билан тузилган шартномага қатъий амал қилиши лозим. Мабодо электр-газ таъминотида узилиш бўладиган бўлса, аввалдан огоҳлантириши, олдиндан тўлов ундирмаслиги каби шартларга қатъиян риоя қилиши керак. Чунки ўртадаги аҳдни бузиш ҳаром иш саналади. Халифалик давлатида мана шундай шартнома ва келишувларга қаттиқ амал қилинади. Жумладан, хусусий корхоналарни энергия билан таъминлаш уларга оғир келмайдиган тарзда ва сифатли амалга оширилади. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Мусулмонлар ўз шартлари (яъни шартномалари) устида собит турурлар”.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

09.12.2024й

 

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тунис бошдан кечираётган кризисларни капитализмга асосланган ямоқ солишлар билан ҳал қилиб бўлмайди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади, у билан ҳимояланилади

  • МАҚОЛАЛАР

    Газ ўйини

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/