Жазоир: молиявий эҳтиёткорлик ва солиқларни кенгайтириш ўртасида

Жазоир: молиявий эҳтиёткорлик ва солиқларни кенгайтириш ўртасида
Жаҳон бозорида нефть нархи бир баррель учун 100 доллардан ошиб турган бир пайтда, Жазоир 2027 йилги давлат бюджетини бир баррель нефть учун 60 долларлик таянч нарх асосида тайёрлашга киришмоқда. Бу ёндашув энергетика бозорларидаги ўзгаришларга нисбатан эҳтиёткор молиявий сиёсатдек кўринади. Бироқ айни вақтда у давлат даромадлари, солиқлар ва аҳолини турмуш харажатлари юкидан ҳимоя қилиш имкониятлари ҳақида кенг муҳокамаларга йўл очмоқда.
«Ал-Жазира» телеканали 2026 йил 10 октябрда эълон қилган хабарга кўра, Жазоирнинг таклиф этилаётган бюджети қарийб 148 миллиард долларни ташкил этади. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан тахминан 13 миллиард долларга кўпдир. Углеводородлардан келадиган даромадлар 20 миллиард доллар атрофида бўлиши, яъни давлат умумий даромадларининг 29,5 фоизини ташкил этиши кутилмоқда. Шунингдек, Молия тўғрисидаги қонун лойиҳасида бойлик солиғи қамровини кенгайтириш, жумладан, унга тортиладиган мол-мулкнинг энг кам соф қиймати чегарасини 100 миллион динардан 80 миллион динарга тушириш кўзда тутилган.
Жаҳон бозоридаги нархлар ҳаракати нуқтаи назаридан бу рақамлар янада муҳим аҳамият касб этади. Reuters агентлиги маълумотига кўра, 9 октябрь куни Brent русумли хом нефть фьючерслари бир баррель учун 104,72 доллар нархда савдони якунлаган. Бироқ муайян бир кунда нархнинг кўтарилиши унинг келгуси йил давомида ҳам шу даражада сақланишини англатмайди. Шунингдек, Жазоир экспортининг барчаси айнан шу нархда сотилишини ҳам билдирмайди.
Нефть учун таянч нархни 60 доллар қилиб белгилаш давлат нефть нархи албатта шу даражага тушишини кутяпти, дегани эмас. Балки бунда бюджетни эҳтиёткорликка асосланган тахмин билан тузиш мақсад қилинган бўлиши мумкин. Бундай ёндашув давлатнинг молиявий мажбуриятлари вақтинчалик нарх ўсишига боғланиб қолишининг олдини олади. Агар нархлар шу даражадан юқори бўлиб қолса, давлат қўшимча даромад олиши, бу эса харажатларни молиялаштириш ёки бюджет тақчиллигини қисқартиришга ёрдам бериши мумкин.
Бироқ энг муҳим савол фақат нефть нархига эмас, балки таянч нарх билан ҳақиқий нарх ўртасидаги фарқ қандай бошқарилишига тааллуқлидир. Агар қўшимча даромадлар молиявий захираларни шакллантириш ва ишлаб чиқаришга хизмат қиладиган инвестицияларга йўналтирилса, улар иқтисодиётнинг келгуси зарбаларга бардош бериш қобилиятини ошириши мумкин. Аммо бу маблағлар таркибий муаммоларни ҳал қилмасдан, жорий харажатларни кенгайтиришга сарфланса, вақтинчалик нефть фаровонлиги нархлар пасайганида молиялаштириш қийин бўладиган доимий мажбуриятларга айланиши мумкин.
Бойлик солиғи қамровининг кенгайтирилиши давлатни юкларни адолатли тақсимлаш борасидаги синов қаршисида қолдиради. Назарий жиҳатдан, йирик бойлик эгаларига солиқ солиш даромад манбаларини диверсификация қилиш ва нефтьга қарамликни камайтиришга ҳисса қўшиши мумкин. Бунинг учун солиқ очиқ ва адолатли тарзда қўлланиши, бойлик эса аниқ қоидалар асосида баҳоланиши керак. Бунда даромад келтирадиган ишлаб чиқариш активлари билан солиқ тўловчининг ихтиёридаги эркин пул маблағларини бир-бирига аралаштириб юбормаслик лозим.
Бироқ бу сиёсатнинг муваффақияти фақат қанча даромад йиғилишига эмас, балки солиқ маъмуриятининг солиқ тўлаш мажбуриятига риоя этилишини таъминлаш, солиқдан бўйин товлашнинг олдини олиш ва қонунни барчага бирдек қўллаш имкониятига ҳам боғлиқ. Шунингдек, бойлик солиғи жорий этилиши автоматик равишда маош олувчилар ёки даромади чекланган шахсларга янги солиқ солинади, дегани эмас. Шу сабабли қонун лойиҳасидаги чоралар билан кейинчалик пайдо бўлиши мумкин бўлган бошқа молиявий юкларни фарқлаш зарур.
Шу муносабат билан Жазоир Вазирлар Кенгаши 4 октябрь куни Президент Абдулмажид Теббун ўрта табақа ва даромади чекланган аҳолининг харид қобилиятига таъсир кўрсатадиган ҳар қандай солиқни киритмасликни топширганини маълум қилди. Шу билан бирга, белгиланган иш ҳақи ва маош ошириш чораларини бюджетга киритиш кўзда тутилган.
Бироқ жамият олдидаги муаммо тўғридан-тўғри солиқлар масаласидан анча кенгдир. Инсон ўзининг иқтисодий аҳволини фақат молия тўғрисидаги қонун матнига қараб баҳоламайди. У даромадига қанча нарса сотиб олиши мумкинлиги, уй-жой, транспорт ва озиқ-овқат харажатлари, иш топиш имкониятлари ҳамда давлат хизматларининг сифатига қараб баҳолайди. Унга бевосита янги солиқ солинмаслиги мумкин, аммо харид қобилияти пасайса, нархлар кўтарилса ёки иш билан таъминланиш имкониятлари ёмонлашса, у барибир кучайиб бораётган босимни ҳис қилиши мумкин.
Шунинг учун аҳолини ҳимоя қилиш фақат уларнинг даромадларига таъсир қиладиган солиқлар жорий этилмаслигини эълон қилиш билан таъминланмайди. Молиявий сиёсат аҳолининг кундалик ҳаётида сезилиши, иш ҳақи ва маошларнинг оширилиши турмуш харажатларининг ўсишига мос келиши, ижтимоий харажатлар эса нефть нархларининг ўзгаришига қарам бўлиб қолмасдан давом этиши керак.
Эҳтимолий хавф фақат бойлик солиғида эмас, балки учта омилнинг бир вақтда юзага келишидадир: давлатнинг молиявий мажбуриятлари кўпайиши, углеводородлардан келадиган даромадларнинг ўзгарувчанлиги ва турмуш даражасига босимнинг давом этиши. Агар давлат улар ўртасида мувозанат ўрната олмаса, бюджетда эълон қилинган мақсадлар билан мамлакат аҳолиси яшаётган ҳақиқий ҳаёт ўртасидаги тафовут янада кенгайиши мумкин.
Нефть нархининг 100 доллардан ошиши Жазоирга молиявий имконият беради, аммо бунинг ўзи бюджет муаммосини ҳал қилмайди. Даромадлар ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмига, амалда олинадиган нархларга, соҳа харажатларига ҳамда давлат харажатларининг миқдорига ҳам боғлиқ. Бундан ташқари, юқори нархлар пасайиши мумкин, давлатнинг мажбуриятлари эса сақланиб қолади.
Шу сабабли 60 долларлик нархни ўз-ўзидан келгуси инқироз белгиси деб ҳам, 100 доллардан юқори нархни молиявий фаровонлик кафолати деб ҳам қабул қилмаслик керак. Энг муҳими — нархлар ўртасидаги фарқ юзага келса, давлат бу қўшимча даромадни нимага сарфлаши ва бундай фарқ юзага келмаса, молиявий юкларни қандай тақсимлашидир.
Жазоир бой ва улкан салоҳиятга эга мамлакат бўлиб, унинг иқтисодиёти қийинчиликларга қарши туриш имкониятига эга. Бироқ мамлакатни бошқарган ҳукмдорлар алмашиб келган бўлса-да, улар бу бойликдан тўғри фойдаланишни уддалай олмадилар, аксинча, уни талашга тушдилар.
Афсуски, бугунги ҳукмдорлар ҳам мамлакатни мустамлакачининг манфаатлари йўлида талон-торож қилиш ва ўзларига озгина улуш олиш учун ҳокимиятда мустаҳкам ўрнашиб олдилар. Шу тариқа халқни ўз маблағлари ва бойликларидан маҳрум қилмоқдалар.
Эй Жазоир аҳли! Ечим мана шу ҳукмдорларни ағдариш ва Аллоҳнинг Шариатини татбиқ этишга қайтишдадир. Бу қайтиш Жазоирнинг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати соясида ўз ҳайбати, дахлсизлиги, қудрати ва иззатини қайта тиклашини таъминлайди. Расулуллоҳ ﷺ бизга хушхабарини берган ушбу давлатда динимизнинг ҳукмларини татбиқ этамиз, Аллоҳнинг розилигига эришамиз, омонлик ва бахт-саодатнинг ҳақиқий маъносини ҳис қиламиз. Бас, уни пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид давлат сифатида барпо этиш йўлида биз билан бирга ҳаракат қилишга шошилинг!
Устоз Набил Абдулкарим
Роя газетасининг 2026 йил 28 октябр чоршанба кунги 623-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ