ДУНЁСИ ТАЛОН – ДИНИ ХАЗОН!

ДУНЁСИ ТАЛОН – ДИНИ ХАЗОН!
Марокаш ва Греция ўртасидаги маданий алмашинув дастури доирасида Афина шаҳрида Ўрта ер денгизи минтақаси ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Марокаш Ҳунармандчилик ва ижтимоий иқтисодиёт бўйича давлат котиби, ҳукмрон «Мустақиллар миллий замини» партияси вакили Лаҳсан Ас-Саъдий иштирок этди. Ташриф давомида Марокаш расмийси юнон роҳибига ўзига хос «дипломатик илтифот» кўрсатди: унга Работ шаҳридан 470 км олисда жойлашган Сувейро минтақасининг машҳур аръар дарахтидан ишланган ёғоч хочни совға қилди.
«Ар-Роя» нашри ушбу сиёсий қадамнинг шаръий моҳиятини очиб беришда Шайхулислом Ибн Таймийянинг бой фиқҳий меросига юзланади. Вақтида олимдан насронийлар учун тилла хоч туширилган ипак камар тиккан ҳунарманднинг қилмиши ва унинг топган даромади ҳақида сўралганда, у зот кескин ва қатъий ҳукмни баён қилган эдилар:
«Агар инсон Аллоҳ таолога маъсият бўладиган ишда кўмаклашса, у шубҳасиз гуноҳкор ҳисобланади…»
Сўнгра Ибн Таймийя хоч ясашнинг ҳукмига тўхталиб, шундай дейди:
«Хочни ясаш — хоҳ у хизмат ҳақи эвазига бўлсин, хоҳ ҳадя тариқасида — асло жоиз эмас. Бу худди бутларни ясаш ва уларнинг савдоси тақиқлангани каби ҳаромдир[1]».
Бу ҳукмнинг бош манбаи Набий ﷺнинг «Саҳиҳ» тўпламларда келган машҳур ҳадисларидир:
«Албатта, Аллоҳ таоло хамр[2], ўлимтик, чўчқа ва бутларнинг олди-сотдисини ҳаром қилди»[3].
«Шунингдек, Пайғамбаримиз ﷺ сурат чизувчиларни лаънатлаганлари ҳам тарихий ва шаръий манбаларда собитдир. Ислом ҳуқуқшунослиги нуқтаи назаридан, хоч ясовчи шахс Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан лаънатланган малъунлар қаторида зикр этилади»[4].
Имом Бухорий Оиша розияллоҳу анҳодан нақл қилган ривоятда таъкидланишича:
«Набий ﷺ ўз хонадонларида хоч тасвири туширилган бирор ашёни қолдирмас эдилар, магар шундай буюм бўлса, уни албатта бузиб (ўчириб) ташлардилар[5]».
Бу ердаги «бузиш» (нақз) амалиётидан мурод — буюм ёки кийимнинг ўзига зарар етказмаган ҳолда, ундаги хоч тасвирини йўқ қилишдир.
Мазкур масалага нисбатан «Фатво бериш доимий қўмитаси» олимлари (Лажнатуд-даима) ўзларининг расмий хулосаларида (3/437) шундай дейдилар:
«Хоч ясаш — у хоҳ мужассам (ҳайкал кўринишида), хоҳ нақш, хоҳ чизилган сурат бўлсин ва хоҳ деворда, тўшамада ёки бошқа воситаларда акс эттирилган бўлсин — қатъий ҳаромдир. Уни масжидларга, хонадонларга ҳамда мактаб ва институтлар каби таълим масканларига олиб кириш асло жоиз эмас».
Шунингдек, олимлар бундай рамзларни сақлаб туриш дуруст эмаслигини, балки уларни синдириш, ўчириш ёки маҳв этиш каби воситалар билан изини бутунлай йўқ қилиш вожиб эканини баён қиладилар. Хочни сотиш, унга қараб намоз ўқиш ёки унинг устида ибодат қилиш ҳам шаръан тақиқлангандир.
Бугунги кун ҳукмдорларининг исломий аҳкомларни менсимаслиги ўта хавфли нуқтага етди. Улар энди нафақат сиёсий, балки бевосита ақидавий асосларга зарба беришга журъат этмоқдалар. Мустамлакачи кучлар олдидаги хорлик ва лаганбардорлик иллати уларни диннинг энг оддий асосларини ҳам инкор этиш даражасига тушириб қўйди. Натижада, улар ўз юзларида табассум билан ақидани чил-парчин қилувчи ва диндан чиқарувчи амаллар гирдобига бепарво шўнғимоқдалар.
Мазкур қилмишни шунчаки бир шахснинг хатоси деб баҳолаш соддалик бўлар эди. Зеро, бу ишни содир этган кимса оддий фуқаро эмас, балки вазир мақомидаги расмий шахсдир. Давлат томонидан унинг қилмишини қораловчи бирор баёнот берилмагани эса бу ишнинг тизимли эканидан далолатдир. Агар бу ҳодисани бошқа давлат органларининг шунга ўхшаш ҳаракатлари билан бир тарозига қўйсак, ҳукмрон сиёсий доираларнинг умумий йўналиши ойдинлашади. Ушбу сиёсатнинг бош сарлавҳаси — мустамлакачи кофирнинг розилигини олиш ва унга хушомад қилиш орқали ўз курсиларини сақлаб қолишдир. Улар ўз кўзларини кўр қилиб қўйган арзимас имтиёзлар ва ҳокимият ушоқлари илинжида мана шундай пасткашликка рози бўлмоқдалар.
Бироқ улар бир ҳақиқатни англамаяптилар: куфр аҳли олдида қанчалик тиз чўксалар, мустамлакачиларнинг уларни хорлаш иштаҳаси шунчалик ортиб боради. Кофирлар бу ҳукмдорларни ўз халқи олдида обрўсини йўқотган, ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган «ит теккан қовун» эканини яхши биладилар. Шу боис уларга ҳеч қачон чин маънода суянмайдилар.
Натижада, улар ҳам бу дунёда, ҳам Охиратда расволикка маҳкумдирлар. Улар на дунёлик манфаат топдилар ва на динларини омон сақлаб қолдилар. Аллоҳ таоло бундай кимсалар ҳақида: «Аллоҳ балосига учрасин! Қаён юз бурдилар-а![6]» дея баён қилган.
Роя газетасининг 2026 йил 3 июн, чоршанба кунги 602-сонидан
[1] Фақиҳ: Шаҳул Ислом ибн Таймия. Манба: «Мажмаъу фатаво» 22/141 саҳифа.
[2] Ҳар қандай маст қилувчи нарса
[3] Ровий: Жобир ибн Абдуллоҳ. Муҳаддис: Бухорий. Манба: «Саҳиҳ Бухорий» (2236) ҳадис. Муҳаддис ҳулосаси: Саҳиҳ. Шунингдек: «Саҳиҳ Муслим»(1581), «Сунани Абу Довуд»(3486), «Сунани Термизий»(1297), Насоий «Сунан ал Кубро»да(4669), «Сунани ибн Можа»(2167).
[4] Фақиҳ: Шаҳул Ислом ибн Таймия. Манба: «Мажмаъу фатаво» 22/142 саҳифа
[5] Ровий: Оиша онамиз. Муҳаддис: Бухорий. Манба: «Саҳиҳ Бухорий» (5952) ҳадис. Муҳаддис ҳулосаси: Саҳиҳ. Шунингдек: «Сунани Абу Довуд»(4151), Насоий «Сунан ал Кубро»да(9706), Албоний «Ғоятул маром»(142).
[6] Мунофиқун сураси, 4-оят



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!